ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /Иқтисодиёт вазирлигининг 143-сон, Молия вазирлигининг 127-сон, Ташқи савдо вазирлигининг 2017/04-13-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-34-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 28.08.2017 й. Қарори (АВ томонидан 04.09.2017 й. 2436-7-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
04.09.2017 й.
N 2436-7
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 28.08.2017 й. N 143 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 28.08.2017 й. N 127 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ 28.08.2017 й. N 2017/04-13 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 28.08.2017 й. N 01-02/8-34 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда
импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан
озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига
ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3-02, 01-02/8-44-сон қарори (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатининг 82-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
82. |
8704 10 102 0***, 8704 21 100 0, 8704 23 910 1, 8704 23 910 2, 8704 31 100 0 Евро 3 ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган, 8705 (юк кўтариш қобилияти 50 тн гача бўлган автокранлардан ташқари ТИФ ТН коди 8705 10 009 0) Евро 3 ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган |
Юк ташиш ва махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари |
". |
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири
|
Г. Саидова |
Молия вазири
|
Б. Ходжаев |
Ташқи савдо вазири
|
Э. Ғаниев |
Давлат божхона қўмитаси раиси |
М. Тохирий |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 970-модда