Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /

"Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 17.11.2011 й. 305-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 17 ноябрдаги

305-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб

беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга

ошириш механизми тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Вақтинчалик низом бир вақтнинг ўзида товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, ветеринария, фитосанитария, санитария-эпидемиологик хулосаларни бериш ва божхонада расмийлаштириш билан бирга, "бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизмини белгилайди.

Экспорт товарларини сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш тартиботларидан ўтиш схемаси ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловада келтирилган.

Ушбу Вақтинчалик низом қонун ҳужжатларида белгиланадиган товарларнинг алоҳида тоифаларини экспорт қилиш учун қўшимча рухсатнома ҳужжатлари (лицензия, рухсатнома) олиш билан боғлиқ бўлган экспорт тартиботларини амалга ошириш механизмига жорий этилмайди.


2. Мазкур Вақтинчалик низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


"бир дарча" тамойили - товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, ветеринария, фитосанитария, санитария-эпидемиологик хулосаларни бериш ва экспорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштириш (кейинги ўринларда сертификациялаш ва божхона расмийлаштируви деб юритилади) учун экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга оширишнинг соддалаштирилган механизми, бунда аризачи аризанинг ягона шаклини тўлдиради ва уни зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда "бир дарча" тамойили бўйича экспорт тартиботларини расмийлаштириш жорий этиладиган ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида (кейинги ўринларда ТИФ божхона постлари деб юритилади) фаолият юритувчи манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ваколатли вакилларига тақдим этади;

аризачи - экспорт қилувчи ва/ёки декларант ва/ёки божхонада расмийлаштириш мутахассиси;


аризанинг ягона шакли - сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш учун ҳужжатларни беришда аризачи томонидан тўлдириладиган шакл.



II. СЕРТИФИКАЦИЯЛАШ ВА БОЖХОНАДА

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


3. Аризачи экспорт қилинадиган товарларни сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш учун ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ ягона шакл бўйича аризани тўлдиради.


4. ТИФ божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзбекэкспертиза" АЖ (кейинги ўринларда ваколатли сертификация органлари деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг вакиллари доимий равишда фаолият юритадилар.

5. "Бир дарча" тамойили бўйича сертификациялаш ва божхонада расмийлаштириш икки босқичда амалга оширилади.


6. Биринчи босқичда аризачи оладиган сертификатнинг турига қараб ТИФ божхона постларидаги ваколатли сертификация органларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ягона шаклдаги аризани тақдим этади:

а) товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни олиш учун ("Ўзбекэкспертиза" АЖ):

экспорт контракти нусхаси;

юкланадиган товарга счёт-фактура нусхаси;

экспорт қилинадиган товарни тайёрловчи, ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом ашёнинг келиб чиқиши ва компонентлари (хом ашё етказиб беришга шартномалар, счёт-фактуралар) тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари;

технологик жараёнларни тартибга солувчи ҳужжатларнинг нусхалари.

Товарлар келиб чиққан мамлакатни, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган импорт қилинган компонентлар, хом ашё-материаллар, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни аниқлаш бўйича мурожаат қилинган тақдирда - юқорида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Юкнинг божхона декларацияси нусхаси;

материаллар ва қўшилган қийматнинг фоиздаги улушини аниқлаш учун товарнинг таннархи ҳисоб-китоби;

товар позициясининг товарни қайта ишлаш натижасида юзага келган биринчи тўртта белгисидан бири даражасида ТИФ ТН бўйича ўзгаришини асослаб бериш;

сертификатни расмийлаштириш хизматлари учун тўловлар тўғрисидаги тўлов ҳужжати;

б) ветеринария сертификатини олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси):

...
Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск