ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.09.2017 й. ПҚ-3268-сон "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
12.09.2017 й.
N ПҚ-3268
АҲОЛИНИНГ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН
ҚАТЛАМЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА
ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси тадбирларини тобора амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари билан биргаликда 2017-2018 йилларда аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурларини ишлаб чиқиш таклифи маъқуллансин, уларда қуйидагилар назарда тутилади:
а) муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истаги бўлган кам таъминланган оилаларга уларнинг оилаларини етарли даражада таъминлаш имконини берадиган, тижорат банкларининг имтиёзли фоиз ставкаси бўйича қуйидаги мақсадларга микрокредитлар тақдим этиш:
ҳунармандчилик фаолияти учун тикув машиналари, газламалар ва сарфланадиган материаллар, анжомлар, мустақил шуғулланишни таъминлаш учун маиший техника, компьютер ва бошқа техникани, шунингдек турли асбобларни сотиб олиш;
шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш (кичик иссиқхоналарни ташкил этиш, чорва моллари, паррандаларни сотиб олиш, қўралар ва паррандахоналарни қуриш, боғдорчилик анжомлари ва асбоб-ускуналарини сотиб олиш), турар жойларни таъмирлаш;
б) оғир уй-жой маиший шароитларда яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронларни парвариш қилаётган оилаларга қуйидаги мақсадлар учун:
уй-жойи бўлмаган ёки авария ҳолатидаги ва жуда эски уйларда яшовчи республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридаги ўрта ҳисобда 2 ва 5 та оилага 2017 ва 2018 йилларда арзон уй-жойларни 10 йил мобайнида давлат ихтиёрига ўтказиш ҳуқуқисиз олиш;
республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 70 тагача оилаларга ҳар йили маиший техника (газ ва электр печлар, холодильниклар, тикув машиналари ва ҳ. к.) ёки бир бошдан қорамол харид қилиш;
оғир касалликлар мавжуд бўлган тақдирда тиббий хизматлар ҳақини тўлаш ва уларнинг ҳақини тўлашга маблағ бўлмаган тақдирда республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 6 тагача кам таъминланган оилаларга беғараз ёрдам кўрсатиш.
2. Белгилансинки, 2017-2018 йилларда аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг ҳудудий манзилли дастурлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
3. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
ушбу қарор 1-бандининг "б" кичик бандида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан маблағларни жамлаш учун очиладиган махсус банк ҳисобварақлари орқали тенг улушларда амалга оширилади;
аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳудудий манзилли дастурларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг сарф-харажатлари 2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига тенг улушларда қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йилги ҳудудий манзилли дастурларини молиялаштириш сарф-харажатларини қоплаш манбаларини назарда тутсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги 2017-2018 йилларда 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар тўлаш ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тарзида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга бюджет маблағлари кўпайтирилишини таъминласин, уларни олувчилар контингентини тегишли равишда 1,5 ва 2 баробар кенгайтирсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар тўлаш ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам беришни молиялаштириш учун қўшимча бюджет маблағлари ажратсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси ушбу қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 988-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",
2017 йил, 9-сон, 556-модда