Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши устидан назорат /

Давлат солиқ қўмитасининг 14.08.2017 й. 2017-43-сон "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.09.2017 й. 2475-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.09.2017 й.

N 2475-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.08.2017 й.

N 2017-43


ҚАРОРИ



Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида

ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат

харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сон "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 27 майдаги 2013-26-сон қарори (рўйхат рақами 2475, 2013 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 349-модда) билан тасдиқланган Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                       Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида

ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат

харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон "Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартибини белгилайди.".


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китобларда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маълумотларни ўрганиш доирасида текшириш ўтказиш зарурати юзага келса, давлат солиқ хизмати органи қисқа муддатли текшириш ўтказишга рухсат беришни сўраб Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига белгиланган тартибда мурожаат қилади.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналарини, ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан ўтказиладиган текширишлар бўйича Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг рухсатини олиш талаб этилмайди.".


3. 4-банддан "ёки унинг тегишли ҳудудий комиссиялари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 21-банддаги "Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидаларида (рўйхат рақами 2007, 2009 йил 16 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 38-сон, 422-модда)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларида (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 сентябрь, 38-сон, 1039-модда



































Время: 0.1934
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск