ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона режимлари /

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.09.2017 й. 742-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 сентябрдаги

742-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига

жойлаштирилган товарларни давлат мулкини

бошқариш бўйича ваколатли органга

топшириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 131-моддасига мувофиқ давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат фойдасига воз кечиш - божхона режимида ваколатли шахс товардан воз кечади ҳамда уни божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда текинга давлат мулкига ўтказади;


давлат божхона хизматининг ҳудудий органи - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари;


давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари - озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар бўйича, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари - қимматли қоғозлар ва қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар бўйича;

товар - ҳар қандай кўчар мулк, шу жумладан валюта ва валюта бойликлари, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, транспорт воситаси (йўловчиларни ташувчи транспорт воситаси, шу жумладан контейнерлар ва бошқа транспорт ускуналари бундан мустасно);


товарнинг кузатув ҳужжатлари - ҳисобварақ-фактура (инвойс), юклаб жўнатиш варақлари ҳамда ташқи савдо фаолияти ва ўзга фаолият амалга оширилаётганда божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ битимлар тузилганлигини тасдиқлаш учун фойдаланиладиган бошқа ҳужжатлар, шунингдек коносамент, юк хати ёки товарларни ташиш шартномаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳамда шундай ташишда кузатиб борувчи бошқа ҳужжат;

ваколатли шахс - товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш юритувчи шахс;


топшириш-қабул қилиш далолатномаси - давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларнинг божхона органлари томонидан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


3. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш ва реализация қилиш тартиботи мазкур низомнинг 1-иловасига мувофиқ Схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ТОВАРНИНГ ДАВЛАТ ФОЙДАСИГА

ВОЗ КЕЧИШ РЕЖИМИГА БОЖХОНА

РАСМИЙЛАШТИРУВИ


4. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса ўша божхона органи томонидан амалга оширилади.


5. Товарни давлат фойдасига воз кечиш режимига жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 21-боби қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида ваколатли шахснинг аризаси (мазкур Низомга 2-илова) бўйича амалга оширилади.

Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризада ваколатли шахснинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризада ваколатли шахснинг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича хабарномани электрон шаклда ахборот тизимлари орқали олишга розилигини билдиради.

Товарларнинг давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилишга рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ваколатли шахс томонидан божхона органига "ягона дарча" тамойили бўйича Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали тақдим этилади.



3-БОБ. ДАВЛАТ ФОЙДАСИГА ВОЗ КЕЧИШ БОЖХОНА

РЕЖИМИГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН ТОВАРЛАРНИ

ТОПШИРИШ-ҚАБУЛ ҚИЛИШ


6. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товар тўғрисида божхона расмийлаштируви амалга оширилгандан сўнг, ушбу товарлар бўйича тегишли барча рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиб, бир иш куни мобайнида ўзи жойлашган ҳудуддаги давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органига ёзма хабарнома юборади.


7. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ёзма хабарномани олган куни давлат божхона хизматининг ҳудудий органи билан келишилган ҳолда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларни топшириш ва қабул қилиш жойини белгилайди.


8. Товардан давлат фойдасига воз кечган ваколатли шахс товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ва давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан белгиланадиган жойга етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади.


9. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ва давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ўртасида 3-иловага мувофиқ тузилган далолатномага асосан амалга оширилади.


10. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларнинг келгусидаги реализациясини таъминлаш учун божхона юк декларацияси, товарнинг кузатув ҳужжатлари, агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши лозим бўлса, ушбу органларнинг тегишли рухсатномасини давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга тақдим этади.


11. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган:

озиқ-овқат маҳсулотларини - "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси ташкилотларига;

қимматли қоғозларни - Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига вақтинча сақлаш учун топширади. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига вақтинча сақлаш учун жойлаштирилган қимматли қоғозлар бўйича ҳуқуқлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан амалга оширилади;

қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни - улар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасида экспертизадан ўтказилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига топширади. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни техник экспертизадан ўтказишда асиллик даражаси тўлови ундирилмайди.

Бошқа товарлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кимошди савдосини ўтказиш тартибида сотувга қўйилади. Тез бузиладиган ва паст қийматли товарлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали сотилади.

12. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилиб топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича олинган товарларнинг сотилиши юзасидан Давлат божхона хизматининг ҳудудий органига ҳар ой якунида маълумот тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда ундан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар сотилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига тақдим этади.

Давлат фойдасига воз кечилган товарларнинг реализацияси бўйича маълумотлар алмашинуви электрон шаклда амалга оширилади.


13. Давлат фойдасига воз кечилган товарларни реализация қилишдан тушган тушумлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамида (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) жамланади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади;

50 фоизи - Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамларида (ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) қолади ва давлат фойдасига воз кечилган товарларни баҳолаш, сақлаш ва реализация қилиш ҳамда давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг тасарруф этиш ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига

жойлаштирилган товарларни топшириш-қабул

қилиш ва реализация қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати

1-босқич

Тадбиркорлик субъектлари


       

Давлат фойдасига товарларни воз кечиш божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун ваколатли шахс фаолият кўрсатиш зонасида товар турган божхона органига рухсатнома бериш тўғрисида ариза тақдим этади.

          


Тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра









2-босқич

Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи


        

Божхона органи тегишли рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани олгандан сўнг Божхона кодексида назарда тутилган талаб ва шартларга риоя қилинганини текширади ва рухсатнома беради.

          


Ўн иш кунида









3-босқич

Тадбиркорлик субъектлари


        

Божхона органига электрон шаклда БЮД юборади.

        


Тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра








Давлат божхона хизмати органлари ходимлари


      

Товарларнинг божхона расмийлаштирувини электрон шаклда амалга оширади.

          


Уч иш кунида









4-босқич

Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи


       

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товар бўйича божхона расмийлаштируви амалга оширилгандан сўнг ушбу товарлар бўйича тегишли барча рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиб, бир иш куни мобайнида ўзи жойлашган ҳудуддаги давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга ёзма хабарнома юборади.

          


Бир иш кунида









5-босқич

Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган


        

Хабарномани олган куни давлат божхона хизматининг ҳудудий органи билан келишилган ҳолда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларни топшириш ва қабул қилиш жойини белгилайди.

        


Бир иш кунида









6-босқич

Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган


     

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қабул қилганидан кейин уларни мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ тегишли ташкилотларга реализация қилиш учун юборади.

         


Бир иш кунида









7-босқич

      

Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органдан товарларни қабул қилган ташкилотлар ва идоралар

          


Қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларнинг реализация қилинишини таъминлайдилар.

          


Доимо







Низомга

2-ИЛОВА


_________________________________га

(божхона органининг номи)

         

___________________________________

(шахснинг Ф.И.О. ёки ташкилотнинг номи, манзили)

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига

жойлаштиришга рухсатнома бериш тўғрисидаги

АРИЗА



ни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига


жойлаштиришингизни сўрайман

(товарлар ва транспорт воситаларнинг номи)


             

уларнинг ўзига хос белгилари, сони - ўлчови, оғирлиги ва ҳоказо)

          

        

       

      

        

Воз кечиш сабаблари:


            

        

       

      

        

Товарларнинг турган жойи:


              

        

      

         

     

(раҳбар ёки ваколатли шахснинг имзоси, жисмоний шахснинг имзоси)

20___ йил "____" _______________






Низомга

3-ИЛОВА



Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига

жойлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

N




рақам ва сана (йил, ой, кун)



Мазкур далолатнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 131-моддасига мувофиқ

            

(давлат божхона хизматининг ҳудудий органи)

томонидан


га


(давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган)


давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган қуйидаги товарларни топшириш-қабул қилиш учун тузилган:

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН

коди


Ўлчов

бирлиги


Миқдори


БЮД

рақами


Изоҳ





































Қабул қилдим:




М.Ў.*


(давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли шахснинг Ф.И.О., лавозими)


(имзо)


Топширдим:




М.Ў.


(давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ходимининг Ф.И.О., лавозими)


(имзо)


       

        

*) Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган номидан далолатномани моддий жавобгар шахс имзолайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.






























































Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск