Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /

Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.08.2017 й. 683-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 31 августдаги

683-сон қарорига

1-ИЛОВА



Автомототранспорт воситаларини давлат

рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда - ЙҲХХ) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларида (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


транспорт воситасининг эгаси - автомототранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;


автомототранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш - автомототранспорт воситасини вақтинчалик ҳисобга қўйиш, рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш;


рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси (кейинги ўринларда - РЎДРБ деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тасдиқланган автомототранспорт воситасига уни давлат рўйхатидан ўтказишни ҳисобга олиш учун ҳудудий кодлар ва давлат рақамлари белгиларининг типларига мувофиқ бериладиган махсус рақамли белги;


оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати тасдиқланган ва уларни бериш оширилган тўлов ставкалар тўланишини назарда тутувчи I, IA, III ва IIIA типидаги рақамлар комбинациясидаги РЎДРБ;


харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш-имтиҳон қилиш бўлинмалари томонидан бериладиган харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган I, IА, III ва IIIА типидаги РЎДРБ;

автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш - автомототранспорт воситасини доимий ҳисобга қўйиш, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома ва РЎДРБни бериш;


рўйхатга олиш жойи - автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг жойлашган жойи;

автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш - тегишли ҳуқуқий асослар мавжуд бўлганда автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;


автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш - бошқа модел ва модификациялар агрегат ва узеллари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи деталлардан фойдаланган ҳолда автомототранспорт воситаси таркибий қисмлари элементлари ва тузилишига ўзгартиришлар киритиш;


рўйхатдан ўтказиш ҳаракатлари - қонун ҳужжатларига мувофиқ ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан автомототранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларни ҳисобдан чиқариш, шунингдек автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ҳақида гувоҳнома ва РЎДРБни беришдан иборат давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳаракатлар комплекси;

рўйхатдан ўтказиш ҳужжати - унинг йўл ҳаракатида иштирок этишига ҳуқуқ берилганлигини тасдиқловчи автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида гувоҳнома, шунингдек автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш картаси;


транспорт воситаси - одамлар, юкларни ташиш учун ёки махсус ишларни бажариш учун мўлжалланган қурилма. Мазкур Низомнинг мақсадларидан келиб чиқиб, транспорт воситалари автотранспорт (шунингдек электромобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар) ва мототранспорт (мотоцикл, мопед, мотороллер, скутер ва электроскутер, трицикл, квадроцикллар ва бошқалар) воситаларига бўлинади;


"TRADE-IN" - илгари фойдаланишда бўлган автотранспорт воситасини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тегишли тоифадаги (енгил, енгил тижорат ёки юк автомобили, автобус, махсус техника) янги ёки эски автотранспорт воситасига уларнинг нархларидаги фарқни тўлаган ҳолда алмаштириш;

расмий дилер (дистрибьютор) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги автотранспорт воситаларини сотиш бўйича ишлаб чиқарувчи билан тегишли дилерлик (дистрибьюторлик) битими тузган эга юридик шахс.

3. Рўйхатдан ўтказиш ҳаракатлари ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатга олиш-имтиҳондан ўтказиш бўлимлари, туман, туманлараро рўйхатга олиш-имтиҳондан ўтказиш бўлинмалари (кейинги ўринларда ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари деб аталади) томонидан амалга оширилади.

4. ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларида двигатели 50 ва ундан ортиқ куб.см иш ҳажмига эга бўлган ёки конструкциявий тезлиги соатига 50 ва ундан ортиқ километр бўлган автомототранспорт воситалари, электродвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар), шунингдек, тиркама ва ярим тиркамалар давлат рўйхатидан ўтказилади.

Автомотостранспорт воситаларининг тузилмаси техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги меъёр талабларига мос келиши керак.


5. ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларида қуйидаги транспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилмайди:

ёпиқ жойларда ва қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган умумий йўлларда фойдаланишга мўлжалланмаган технологик транспорт воситалари (трактор, трактор тиркамалари, қурилиш-йўл ва мелиоратив техникаси, ўзиюрар ва қишлоқ хўжалиги машиналари);

фақат конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари;

трамвай ва троллейбуслар;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига тегишли бўлган ҳарбий транспорт воситалари.

Кўрсатилган транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланган тартибда тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.


6. Автомототранспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили автомототранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлиши, ўтиши, чекланиши ва тугатилиши кунидан ёки транспорт воситасининг ҳуқуқий ҳолати ўзгаришидан бошлаб ўн календарь кун ичида мазкур Низомнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ тегишли ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига техник кўрикдан ўтказиш учун автомототранспорт воситасини, унинг техник ҳолатидан қатъи назар ва мазкур Низомда назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиши зарур. Агар ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилиш муддатининг охирги куни дам олиш, байрам (иш куни бўлмаган) кунларга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаган куни ҳисобланади.

Автомототранспорт воситасини автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтган жойдаги ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларида техник кўрикдан ўтказиш имконияти унинг носозлиги, автомототранспорт воситаси эгаси соғлиғининг ҳолати, ҳайдовчилик гувоҳномасининг мавжуд эмаслиги ёки унинг автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги билан боғлиқ ҳолда мавжуд бўлмаса, автомототранспорт воситасининг техник кўрикдан ўтиши ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан автомототранспорт воситаси турган жой бўйича амалга оширилиши керак. Бу ҳолатда техник кўрикдан ўтказиш натижалари тегишли ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан алоҳида автомототранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш далолатномасида қайд этилади.

Автомототранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказишга олиб келувчи барча ҳолатларда у ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилади.

Автомототранспорт воситаси ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тип, марка, модель, РЎДРБ, идентификацияловчи шасси (рама), кузов ва двигателлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга тўғри келиши предмети юзасидан техник кўрикдан ўтказилади.

7. Автомототранспорт воситасининг бошқа шахсга ўтказилиши ҳақидаги битимлар нотариус томонидан тасдиқланиши давомида автомототранспорт воситасининг

...
Время: 0.0098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск