ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 321-В-7-сон, Молия вазирлигининг 138-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-51-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 23.09.2017 й. Қарори (АВ томонидан 29.09.2017 й. 2342-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.09.2017 й.

N 2342-7

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.09.2017 й.

N 321-В-7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.09.2017 й.

N 138


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

23.09.2017 й.

N 2017-51

 

ҚАРОРИ



Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк

ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5095-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 570-сон "Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағларни тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сонли қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Молия вазири

Б. Ходжаев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

      





Қарорга

ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк

ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 7-банддаги "Ваколатли банк" деган сўзлар "Хизмат кўрсатувчи банк" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1-иловада:


а) 6 - 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. 23208 - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фондлар билан бўладиган клиринг трансакциялар.

7. 23210 - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фонддан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар.

8. 23218 - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фонддан ажратилган мақсадли маблағлар.

9. 23220 - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фонддан олинган мақсадли маблағлар.

10. 23222 - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фонднинг мақсадли маблағлари.";


б) 14-банддаги "(Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 январдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш учун маблағлар тўплаш (йиғиш) ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги вақтинчалик низомга асосан очилган жамғарма депозит ҳисобварақ)" деган сўзлар "(Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш учун маблағлар тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан очилган жамғарма депозит ҳисобварақ)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 йил 29 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 2 октябрь, 39-сон, 1053-модда














































Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск