Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2017 й. 795-сон "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2017 й.

N 795



ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ АСОСИЙ ЛАВОЗИМЛАРИ ВА

ИШЧИЛАР КАСБЛАРИ КЛАССИФИКАТОРИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Бозор иқтисодиёти ва замонавий корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари талабларига мувофиқ ишчилар касблари ва хизматчилар лавозимларини таснифлашнинг норматив базасини янада такомиллаштириш, унинг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида янги формациядаги кадрлар тайёрлаш тизими билан ўзаро боғлиқлигини, шунингдек касб-ҳунар таълими шакллари ва дастурларининг турличалигини ҳисобга олган ҳолда кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2017 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Белгилансинки:

касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишчи касблари бўйича давлат ташкилотларига, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларга ишга қабул қилишга, уларга бажариладиган ишларининг турига ва тарификация натижасига кўра камида учинчи малакавий разряд берилади;

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига мувофиқ ходимларнинг меҳнат дафтарчалари ва ташкилотларнинг меҳнатга оид муайян ҳужжатларидаги 2017 йил 1 ноябргача амалга оширилган ёзувлар ўз кучини сақлайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва илмий марказларнинг асосланган таклифларидан келиб чиқиб, шунингдек меҳнат бозорида янги касблар ва лавозимлар пайдо бўлишини ҳисобга олиб Классификаторга белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, касб-ҳунар коллежларида ишчи касблари бўйича тайёрланадиган мутахассисларнинг малакаси камида учинчи малакавий разрядга мувофиқлиги таъминлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда:

мазкур қарор билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори асосида Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар классификатори мунтазам равишда мувофиқлаштирилиши ва уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши таъминлансин;

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар классификатори халқаро стандарт таълим классификацияси (МСКО-2011)га мувофиқлаштирилсин;


6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари уч ой муддатда хизматчиларнинг лавозимлари ва ишчилар касблари тармоқ тариф-малака маълумотномаларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритсинлар ва маълумотноманинг бир нусхасини (қоғозда ҳамда электрон шаклда), маълумотлар базасини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юборсинлар.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 19 июлдаги 164-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 48-модда) 2017 йил 1 ноябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 11 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 9 октябрь, 40-сон, 1058-модда
































Время: 0.2124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск