ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2017 й. ПҚ-3318-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
10.10.2017 й.
N ПҚ-3318
ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ
ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ
ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА*
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомил-лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон фермерлари кенгашининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида ҳамда судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилиш;
фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларида, шу жумладан, агротехник тадбирларни амалга оширишда ҳамда шартномалар тузишда, маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилишда ҳар томонлама кўмаклашиш;
қишлоқ хўжалигида шартнома интизомини мустаҳкамлаш, фермер хўжаликлари раҳбарларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, аграр соҳада меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда самарали фаолият юритаётган фермер хўжаликларини рағбатлантириш, фаолиятида камчиликларга йўл қўяётган ер эгаларига нисбатан жамоатчилик йўли билан таъсир чораларини кўриш;
соҳада замонавий ресурстежовчи илғор агротехнологияларни, муқобил энергия воситаларини, шунингдек, инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга кўмаклашиш;
кўп тармоқли фермер хўжаликлари, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчиларнинг фаолиятини ривожлантиришга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш ҳамда улар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишда бевосита иштирок этиш;
кооперация асосида ишлайдиган кластерлар ва экспорт қилувчи ташкилотларни маҳсулот етиштирувчиларга (фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликлари) бириктириш;
маҳсулот етиштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув семинарларини ташкил этиш;
хорижий давлатлар фитосанитария талабларидан келиб чиқиб, август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг экспортбоп навларини етиштириш ва экспорт қилиш борасидаги ишларни ташкиллаштириш;
чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа соҳаларга ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожлантириш юзасидан амалий чоралар кўриш, мазкур йўналишларда фаолият юритаётган намунавий фермер хўжаликларининг тажрибаларини кенг оммалаштириш;
қишлоқ хўжалигида ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, агротехник ҳамда бошқа масалалар бўйича консалтинг хизматини, шунингдек, маҳсулотни ишлаб чиқариш, харид қилиш, қайта ишлаш, сотиш, таъминот ва хизмат кўрсатиш бўйича фермер хўжаликларининг бошқа ташкилотлар билан кооперациясининг турли шаклларини ташкил этиш ва кенгайтириш, бу соҳада илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш;
қишлоқ жойларда аҳолининг деҳқончилик маданиятини юксалтириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланиш, шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш юзасидан кенг қамровли тарғибот ишларини олиб бориш;
қишлоқ хўжалигида фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари иштирокидаги шартномавий мажбуриятларнинг ижросини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини юритиш.
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ижро аппарати бошқарувининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар) фермерлари кенгашлари ижро аппаратлари бошқарувининг намунавий тузилмалари тегишлича 3 ва 4-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг Раёсати Ўзбекистон фермерлари кенгаши ижро аппарати тузилмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (шаҳар) фермерлари кенгашлари ижро аппаратлари тузилмасига белгиланган бошқарув ходимлари умумий сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Фермер хўжаликлари кенгашларига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
халқ депутатлари туман Кенгашлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари йиғилишларида фермер хўжаликларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини муҳокама қилишда иштирок этиш ва ўз хулосасини тақдим этиш;
фермер хўжалигини ташкил этиш истагини билдирган талабгорларни танлаш, уларнинг захирасини шакллантириш, малакасини ошириб бориш;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларининг манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларидан давлат божи ундирилмайди;
фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни сўраб олиш;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларининг манфаатларини кўзлаб суд муҳокамасининг исталган босқичида иштирок этиш, шунингдек, даъво аризалари билан бир қаторда апелляция, кассация, тафтиш тартибида шикоятлар, аризалар тақдим этиш.
фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий равишда Ўзбекистон Фермер хўжаликлари кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) билан келишилиши шарт;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер хўжаликлари кенгашлари раислари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ҳамда мақоми бўйича уларнинг ўринбосарларига тенглаштирилади.
6. Белгилаб қўйилсинки:
барча фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларида уларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича прогноз ҳажмлар белгиланади;
ҳар йили 1 февралгача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари уйма-уй юриб, ҳудуддаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларини хатловдан ўтказади, уларда йил давомида экиладиган экин турлари ва етиштириладиган маҳсулот ҳажмларини оила эҳтиёжи ва сотиш учун мўлжалланган қисмларга ажратган ҳолда аниқлайди, маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар тузилиши, экинларнинг тўлиқ ва сифатли экилиши, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этади;
якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмида асоссиз равишда қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ёки уни ободонлаштирмаган ер эгаларига нисбатан белгиланган ер солиғи ставкасининг уч баробар оширилган миқдори қўлланилади;
деҳқон хўжалиги юритиш учун уй-жой қуриш ҳуқуқисиз берилган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ер эгаларининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
7. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:
ҳар йили кейинги йил ҳосили учун экин экишдан бир ой олдин фермер хўжаликлари кесимида, контурлар ва экин турлари бўйича, тупроқ, иқлим, сув шароитидан келиб чиқиб, камида икки марта ҳосил олинишини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилишини таъминласин;
ҳар йили 15 февралгача барча деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган маҳсулотларнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланишини ташкил этсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда:
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг улгуржи истеъмолчилар, шу жумладан, тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар билан маҳсулот етказиб бериш тўғрисида, бозор маъмурияти билан эса етиштирилган маҳсулотни бевосита бозорда чакана сотиш тўғрисида шартномалар тузилишини тизимли равишда ташкил этсин;
қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ ва сифатли экилишини, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини замонавий ўлчов воситалари, шу жумладан, учувчисиз учиш аппаратларидан (дронлардан) фойдаланган ҳолда, доимий мониторинг қилиб борсин;
ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кенгаш фермер хўжаликлари билан улгуржи истеъмолчилар, шу жумладан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида шартномалар тузишда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
фермер хўжаликлари томонидан Кенгашга аъзолик бадаллари тўлаш учун ҳар йили пахта хом ашёси ва дон экинлари харид нархини ўрнатишда 0,8 фоиз миқдордаги маблағларни назарда тутсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда Жамғарманинг ҳар йилда шаклланадиган балансида алоҳида бандда мазкур маблағларни ойма-ой акс эттирсин.
12. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг агросаноат комплексига масъул бўлган ўринбосарига қишлоқ хўжалигида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар кўриш вазифаси юклатилсин.
13. Кенгаш Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ислом Каримов кўчаси, 2а-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилнинг 1 февралигача Кенгашга ажратилган бинони таъмирлаш ва жиҳозлаш манбалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларини зарур бинолар билан таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон фермерлари кенгаши конференцияси |
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг раёсати 27 нафар |
Ўзбекистон фермерлари кенгашининг ижро аппарати бошқаруви 26 нафар |
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тафтиш комиссияси |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўзбекистон фермерлари ҳудудий кенгашининг раёсати 19-23 нафар |
Ўзбекистон фермерлари ҳудудий кенгашларининг ижро аппарати бошқаруви 9 нафар |
Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси 25 нафар |
||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўзбекистон фермерлари ҳудудий кенгашлари конференцияси |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тафтиш комиссияси |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўзбекистон фермерлари туман (шаҳар) кенгашининг раёсати 13-17 нафар |
Ўзбекистон фермерлари туман кенгашларининг ижро аппарати бошқаруви 4 нафар |
Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари 162 та |
||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўзбекистон фермерлари туман кенгашлари конференцияси |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тафтиш комиссияси |
||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ижро
аппарати бошқарувининг янги
ТУЗИЛМАСИ
Қишлоқ хўжалигининг муҳим йўналишлари бўйича кенгаш раисининг маслаҳатчилари**
|
Ўзбекистон фермерлар кенгаши раиси |
Ёрдамчи 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
Агротехнологиялар ва фермер хўжаликларини ривожлантириш масалалари бўйича раиснинг биринчи ўринбосари |
Инновациялар ва тежамкор технологияларни ривожлантириш масалалари бўйича раис ўринбосари
|
Юридик масалалар бўйича раис ўринбосари |
Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори*
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||
Матбуот котиби-Жамоатчилик билан алоқалар ва АКТни ривожлантириш бўлими 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кўп тармоқли фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўлими 3 |
Инновациялар, тежамкор технологияларни ривожлантириш ва илм-фан, фермер хўжалиги раҳбарларининг малакасини ошириш бўлими 2 |
Юридик хизматлар кўрсатиш ва фермер хўжаликларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими 3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва фаолиятни баҳолаш йиғма ахборот-таҳлил бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фермер хўжаликлари инфратузилмаси ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўлими 2 |
Фермер хўжаликлари етиштирган маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларга сотишга кўмаклашиш сектори 1 |
Қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини расмийлаштиришни мувофиқлаштириш ва ижро интизоми сектори 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
Офис менежери ва ходимлар билан ишлаш бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фермер хўжаликларининг дала четлари ва боғ қатор ораларига мақбул экинлар экилишига кўмаклашиш сектори 1 |
Девонхона ва мурожаатлар билан ишлаш сектори 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бухгалтерия ҳамда фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларини мувофиқлаштириш бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ижро аппарати бошқаруви ходимларининг чекланган сони - 26 нафар.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
*) Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори лавозимига мувофиқ Кенгаш раисининг ўринбосари ҳисобланади.
**) Ўзбекистон фермерлари кенгаши раёсати қарори билан қишлоқ хўжалигининг муҳим йўналишлари бўйича Кенгаш раисининг маслаҳатчилари жалб қилиниши мумкин
Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермерлари
кенгаши ижро аппарати бошқарувининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳудудий кенгаш раиси |
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Ҳудудий кенгаш раисининг ўринбосари 1 |
Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳудудий вакили* |
||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кўп тармоқли фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўлими 1-2 |
|||||||||||||||||||||||||
|
Юридик хизматлар кўрсатиш, фермер хўжаликларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва фермерлар мурожаатлари билан ишлаш бўлими 1-2 |
|||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Бухгалтерия ҳамда фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ишини мувофиқлаштириш бўлими 1-2 |
|||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Девонхона, ижро интизоми ва ходимлар билан ишлаш бўлими 1 |
|||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Ҳудудий кенгашлар ижро аппарати ходимларининг умумий чекланган сони - 9 нафар
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
*) Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳудудий вакили лавозимига кўра Ҳудудий кенгаш раиси ўринбосари ҳисобланади.
Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорига
4-ИЛОВА
Туман (шаҳар) фермерлар кенгаши
ижро аппарати бошқарувининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Раис |
||||||||||||||||||||||||||
Раис ўринбосари - Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази директори
|
||||||||||||||||||||||||||
Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кўп тармоқли фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўлими 1 |
Юридик хизматлар кўрсатиш, фермер хўжаликларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва фермерлар мурожаатлари билан ишлаш бўлими 1 |
Бухгалтерия 1 |
||||||||||||||||||||||||
Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Туман (шаҳар) кенгашлари ижро аппарати бошқаруви ходимларининг умумий чекланган сони - 4 нафар
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади
Президентининг
2017 йил 10 октябрдаги
ПҚ-3318-сон қарорига
7-ИЛОВА
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин
майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил
этиш бўйича чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 11 октябрь
"Халқ сўзи", 2017 йил 11 октябрь