язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Агрономия тадбирлари. Ўсимликлар ҳимояси ва карантини/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2004 й. 20-сон "Экинларнинг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишига қарши курашни янада кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2004 й.

N 20




ЭКИНЛАРНИНГ ПАЙҲОН ҚИЛИНИШИ ВА

НОБУД БЎЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШНИ

ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари қишлоқ хўжалиги экинларининг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишининг олдини олиш муаммоларига етарли эътибор бермаётганликлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ушбу долзарб масалага тўла жалб қилинмаётганлиги ва уларга нисбатан талабчанликнинг пастлиги оқибатида, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан экинларнинг пайҳон қилинишига йўл қўймаслик юзасидан етарли чора-тадбирлар кўрилмаётганлиги натижасида айрим хўжаликларга жиддий зарар етказилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг пайҳон қилинишига Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятларида сезиларли равишда йўл қўйилаётганлиги ташвишли ҳолдир.

Қишлоқ хўжалиги экинлари аввало рисқу-рўзимиз бўлмиш ғалла майдонларини пайҳон қилинишининг олдини олиш ва нобуд бўлиши ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу масалада тегишли идоралар раҳбарларининг масъулиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари:

экинларнинг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишига қарши тегишли чора-тадбирлар кўрмаётганликлари ҳамда бу борада зарур назоратни таъминламаётганликлари учун қаттиқ огоҳлантирилсин;

қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларининг экинларни пайҳон қилиниши ва нобуд бўлиши ҳолатлари учун масъулиятини ошириш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича шошилинч тадбирлар белгиласин;

экинзорларда чорва молларини боқиш, уларни қаровсиз қолдириш ва экинзорлар орқали ҳамма турдаги ҳаракатланувчи техника воситалари ўтиши, шунингдек, экинларнинг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишига олиб келувчи бошқа салбий ҳолатларга қарши кураш чораларини янада кучайтирсин;

ички ишлар органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла посбонлари билан ҳамкорликда экинларни пайҳон қилинишининг олдини олиш бўйича мунтазам равишда рейдлар ўтказилишини таъминласин;

қишлоқ хўжалиги экинлари пайҳон қилиниши мумкин бўлган жойларда ташкил этилган кузатув постлари ходимлари ва дала қоровулларининг фаолияти самарадорлигини оширсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Оқсоқоллар кенгаши ва "Маҳалла" жамғармаси қишлоқ хўжалиги экинлари пайҳон қилинишининг олдини олиш бўйича маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда жойларда тарбиявий-тушунтириш ишларини кучайтирсин.


3. Эътиборга олинсинки, амалдаги қонунчиликда экинзорларни пайҳон қилганлик учун белгиланган жавобгарлик асосида:

чорва молларнинг экинзорларни пайҳон қилиши, фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга;

экинзорларни техника воситаларида босиб ўтиш - энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жарима билан бир қаторда экинзорларни пайҳон қилиш оқибатида келтирилган зарар айбдор шахс ҳисобидан қопланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) қишлоқ хўжалик экинларининг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишининг олдини олиш юзасидан ташкилий профилактик тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш ҳақида қўшимча тадбирлар белгиласин.


5. Ўзбекистон Республикасн Бош прокуратураси (Р.Қодиров) қишлоқ хўжалиги экннларининг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишининг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни кучайтирсин.


6. "Ўзтелерадио" компанияси (А.Кўчимов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Хазратқулов), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), оммавий ахборот воситалари қишлоқ хўжалиги экинлари пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишининг олдини олишга қаратилган амалдаги қонунчиликнинг тарғиб қилинишини ва бу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг мунтазам равишда ёритилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари И. Жўрабеков ва Т. Худайбергенов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов