язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2017 й. ПҚ-3264-сон "Тахиятош ИЭСда 230-280 МВт қувватга эга иккита парогаз қурилмаларини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2017 й.

N ПҚ-3264



"ТАХИЯТОШ ИЭСДА 230-280 МВТ ҚУВВАТГА

ЭГА ИККИТА ПАРОГАЗ ҚУРИЛМАЛАРИНИ ҚУРИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Замонавий энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобидан генерация қувватларини янада ривожлантириш, энергия тизимлари ишлашининг ишончлилигини ошириш ва республика истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Тахиятош ИЭСда 230-280 МВт қувватга эга иккита парогаз қурилмаларини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида (кейинги ўринларда - лойиҳа):

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тахиятош ИЭСда 230- 280 МВт қувватга эга иккита парогаз қурилмаларини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 18 июндаги ПҚ-2355-сонли қарори билан лойиҳанинг умумий нархи 678,26 млн. АҚШ доллари миқдоридаги техник-иқтисодий асоси тасдиқланган бўлиб, қуйидагилар молиялаштириш манбалари этиб белгиланган:

Осиё тараққиёт банкининг -300,0 млн.АҚШ доллари суммасидаги қарзи;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг - 230,7 млн.АҚШ доллари суммасидаги кредити;

"Ўзбекэнерго" АЖнинг - эквиваленти 27,3 млн. АҚПТ доллари бўлган шахсий маблағлари;

Ўзбекистон Республикасининг имтиёзлар ва преференциялар кўринишидаги - эквиваленти 120,2 млн. АКД1 доллари суммасидаги улуши;

б) "Ўзбекэнерго" АЖнинг халқаро тендер савдолари натижалари бўйича "Нyundai Engineering Co. Ltd" ва "Нyundai Engineering & Construction Co. Ltd." (кейинги ўринларда - консорциум) билан 2016 йилнинг 23 декабрь куни МБ-16/8-сонли 103,96 млн. евро ва 328,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги (кейинги ўринларда - шартнома) Тахиятош ИЭСда 230-280 МВт қувватга эга иккита парогаз қурилмаларини "тайёр ҳолда топшириш" шартларида қуришга шартнома тузилди;

в) 2017 йилнинг 6 июлдаги шартномасига 1-сонли қўшимча битим имзоланилган ҳолда консорциум билан биргаликда шартнома нархи мақбуллаштирилди ҳамда сўнги нархи 103,96 млн. евро ва 318,1 млн. АҚШ доллари бўлиб, ишларни якунлаш муддати 34 ой (3-ва 4-навбатдаги энергоблокларни демонтаж қилишни ҳисобга олмаган холда) этиб белгиланди;

г) Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан шартнома ва шартномага 1-сонли қўшимча битимнинг экспертизаси ўтказилди ҳамда унга ижобий хулоса берилди.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига жалб қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити бўйича "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан қайта молиялаштириладиган "Ўзбекэнерго" АЖ мажбуриятлари бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси давлатининг кафолатларини бериш ваколати берилсин.


3. "Ўзбекэнерго" АЖ, "Тахиятош ИЭС", консорциумга ва унинг субпудрат ташкилотларига, 2021 йилнинг 30 июнигача лойиҳани амалга ошириш доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларини қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтнинг ўзида амалга оширишга истисно тариқасида рухсат этилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги лойиҳани амалга ошириш доирасида консорциум ва унинг субпудратчи ташкилотларига, шунингдек, улар томонидан жалб қилинадиган лойиҳа ва инжиниринг ташкилотларига лойиҳалаштириш, қуриш ва хизматлар кўрсатишга тегишли лицензиялар, хулосалар ва рухсатномалар беришни, олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва узеллар, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, анжомлар, инструментлар, технологик ҳужжатлар ҳамда махсус транспорт воситаларининг сертификатлаштирилишини таъминласин.

5. Белгилансинки, лойиҳани амалга ошириш доирасида шартноманинг амал қилиш муддати ва унда белгиланган кафолатлар даврида:

"Ўзбекэнерго"АЖ, консорциум ва унинг субпудрат ташкилотлари, шу жумладан, вақтинчалик олиб кириш божхона режимида олиб келинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва узеллар, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, анжомлар, инструментлар, технологик ҳужжатлар ҳамда махсус транспорт воситалари белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади;

олиб кириладиган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси органлари томонидан ҳисобга қўйилган доимий муассаса орқали фаолият олиб бораётган консорциум томонидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилмасдан, маҳаллий етказиб берувчилар ва субпудрат ташкилотлари томонидан консорциум ва унинг субпудрат ташкилотларига сотиладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.


6. Консорциумга қурилиш учун ажратилган ҳудудда, шу жумладан,

божхона тартиб-қоидаларини жойида олиб бориш учун лойиҳа доирасида хориждан олиб кириладиган, вақтинча олиб кириш режимида расмийлаштириладиган "божхона омбори" режимидаги ускуналар, бутловчи буюмлар ва узеллар, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, анжомлар, инструментлар, технологик ҳужжатлар ҳамда махсус транспорт воситаларини жойлаштириш учун божхона омбори очилишига рухсат этилсин.


7. Лойиҳани амалга ошириш доирасида шартноманинг амал қилиш муддати ва унда белгиланган кафолатлар даврида:

"Ўзбекэнерго" АЖ ва "Тахиятош ИЭС" АЖ - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшимча қиймат солиғи тўлашдан;

хорижий жисмоний шахслар - лойиҳани амалга ошириш доирасида олинадиган жисмоний шахсларнинг даромадлари солиғидан;

Ўзбекистон Республикасида тегишли аккредитациядан ўтган синов лабораторияларининг мавжуд бўлмаганлиги ҳолатида - олиб келинадиган бутловчи буюмлар ва узеллар, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, анжомлар, инструментлар, технологик ҳужжатлар ҳамда махсус транспорт воситалари мажбурий сертификатлаштириш жараёнларидан;

консорциум ва унинг субпудратчи ташкилотлари, транспорт ташкилотлари - Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириш йиғими, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича умумий фойдаланиш йўлларидан оғир юк ва йирик габаритли транспорт воситаларининг ўтиши тўловларидан озод этилсин.


8. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 5 ва 7-бандларида назарда тутилган имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга бўлган ҳиссаси ҳисобланади.


9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш рухсатномаларини белгиланган тартибда бериш (муддатини узайтириш), шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тахиятош ИЭСда 230-280 МВт қувватга эга иккита парогаз қурилмаларини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 18 июндаги ПҚ-2355-сонли қароридаги "Ўзбекэнерго" ДАК" сўзлари "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Тахиятош ИЭС" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов, "Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси У.М. Мустафоев, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедходжаев, Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 сентябрь