ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.10.2017 й. 809-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 октябрдаги

809-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик

ўқув бўлинмалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги ва "Мудофаа тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлайдиган Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда ОТМ деб аталади) ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курслар) фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.

Резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлайдиган ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари ўз мақомига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига тенглаштирилади.


2. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Олий таълим вазирлиги деб аталади), тасарруфида ОТМ бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


3. ОТМ талабаларининг ҳарбий тайёргарлиги - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мақсадида ташкил этиладиган ва ушбу Низомга иловадаги схема бўйича ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотлар, ўқув йиғини, якуний давлат аттестацияси ва Ватанга қасамёд қабул қилиш жараёнида амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлардан иборат.

ОТМнинг кундузги бўлимда ўқиётган эркак талабалар, шунингдек тиббий ОТМ талабалари жинсидан қатъий назар ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар (ўқишга жалб қилинадиган хотин-қиз талабалар сони умумий талабалар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги керак).

Ҳарбий тайёргарликка 27 ёшгача (ОТМ ректорининг талабаларни ҳарбий тайёргарликка жалб қилиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилган кунда) бўлган, саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли ва саралаш танловидан ўтган талабалар жалб этилади.

Ҳарбий-ҳисоб ихтисосликлари (кейинги ўринларда ҲҲИ деб аталади) бўйича резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастури талабалар ҳарбий тайёргарлигининг асосий ҳужжати ҳисобланади.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ҳарбий таълим факультети - ОТМ базасида ушбу таълим муассасасида тегишли таълим йўналишлари бўйича кундузги бўлимда ўқийдиган талабалар орасидан резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мақсадида ташкил қилинадиган ҳарбий ўқув ва маъмурий бўлинма ҳисобланади ва узлуксиз ўқув-тарбиявий жараён амалга оширилишини таъминлайди;

ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази - бир нечта ОТМда таҳсил олаётган талабалар орасидан бир ёки бир нечта ҲҲИ бўйича резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мақсадида ўқув-тарбиявий ва методик ишлар амалга ошириладиган ҳамда ушбу олий таълим муассасаси таркибига кирадиган ҳарбий ўқув бўлинма;

ҳарбий кафедра - ОТМда таҳсил олаётган талабалар орасидан бир ёки бир нечта ҲҲИ бўйича резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мақсадида ўқув-тарбиявий ва методик ишлар амалга ошириладиган ҳамда ушбу олий таълим муассасаси таркибига кирадиган ҳарбий ўқув бўлинма;

цикл (курс) - ОТМ ҳарбий таълим факультетининг (ҳарбий кафедрасининг) ўқув-методик бўлинмаси бўлиб, унда алоҳида фанлар бўйича ўқитиш, ОТМда таҳсил олаётган талабалар орасидан бир ёки бир неча турдош ҲҲИ бўйича резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрланади.


5. ОТМнинг резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда белгиланади.


6. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ОТМ талабалари орасидан резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш қуйидагича ташкил этилади:

"Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультетларида - бир йил, 2-курсда;

тиббий ОТМ ҳарбий кафедраларида - 2 йил давомида бир йил, 3 ва 4-курсда;

қолган ОТМ ҳарбий кафедраларида - бир йил, 3-курсда.



2-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ

ТАЙЁРГАРЛИК ЎҚУВ БЎЛИНМАЛАРИНИ

БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ВАКОЛАТЛАРИ


7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қуйидаги вазифалар юклатилади:

ОТМда ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари йўналишини ҳамда резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрланадиган мутахассисликлар рўйхатини белгилаш;

талабалар таҳсил олаётган фуқаролик мутахассисликларини инобатга олган ҳолда ҲҲИ бўйича резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш;

ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари штат лавозимларига шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларни танлаш ва тайинлаш;

ҳарбий тайёргарликдан ўтиш истагини билдирган ОТМ талабаларини тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирларини ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги билан биргаликда саралаш танлови ва касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиш тартибини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги билан биргаликда ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқув жараёнини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича йўриқномани ҳамда Якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш;

талабалар ҳарбий тайёргарлигини назорат қилиш;

ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари талабалари билан ўқув йиғинларини ташкил қилиш ва ўтказиш;

ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари талабномалари асосида машғулотлар ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва муассасалари ўқув базаларини тақдим этиш, қурол-аслаҳалар, ҳарбий техника, ўқ-дорилар ва ҳарбий-техник анжомлар (бундан кейинги ўринларда ҲТА деб аталади), ўқув-машқ воситалари, асбоблар, ҳарбий техника ва бошқа турдаги ҲТАга зарур материаллар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек ўрнатилган махфийлик режими талабларига мувофиқ ҳарбий тайёргарлик дастурларида кўзда тутилган ҳарбий низомлар, қўлланмалар, йўриқномалар, топографик хариталар, ўқув дарсликлари билан таъминлаш ҳамда ёқилғи-мойлаш ва бошқа материалларга лимитлар ажратиш;

қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар ва ҲТАга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар ва ҲТА билан боғлиқ бўлган ташиш, юклаш (тушириш) ишларини таъминлаш, давлат техник назорати ва метрологик таъминот тадбирларини ўтказиш;

ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари битирувчиларини ҳарбий тайёргарлик бўйича якуний давлат аттестациясидан ўтказиш учун аттестация комиссияларини ташкил этиш;

Олий таълим вазирлиги ва тасарруфида ОТМ бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан ўқув жараёнини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари профессор-ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигига қуйидаги вазифалар юклатилади:

белгиланган ҲҲИ бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари ва режаларига асосан ОТМда ҳарбий тайёргарлик ташкил этилишини таъминлаш, талабалар ҳарбий тайёргарлиги мониторингини олиб бориш;

ўқув режасида талабалар ҳарбий тайёргарлиги учун ўқув соатлари ажратиш;

тасарруфида ОТМ бўлган тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий тайёргарликни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда саралаш танлови ва касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиш тартибини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқув жараёнини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича йўриқнома ҳамда Якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш.


9. Тасарруфида ОТМ бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларига қуйидаги вазифалар юклатилади:

бюджетдан ОТМни сақлаш учун маблағлар ва ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларини белгиланган нормадаги озиқ-овқат, кийим-кечак ва пул таъминоти ҳамда штатдаги лавозимларга тайинланган ишчи ҳамда хизматчиларини пул билан таъминлаш учун моддий фондлар ажратиш;

ОТМда қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар, адабиётлар билан ишлаш учун белгиланган талабларга мувофиқ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларини алоҳида жойлаштириш бўйича шарт-шароитлар яратиш ва давлат ҳамда ҳарбий сирларни сақлаш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ажратиладиган қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар ва ҲТА таъминотидан ташқари бошқа зарур ўқув моддий-техник базани яратиш.


10. ОТМга қуйидаги вазифалар юклатилади:

ОТМда талабалар ҳарбий тайёргарлигини сифатли ташкил этиш ва ўтказиш, махфийлик режимига амал қилинишини, қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар ва ҲТА сақланишини таъминлаш;

ушбу Низомга мувофиқ ОТМда талабалар ҳарбий тайёргарлиги ҳамда улар билан ўқув йиғинлари ўтказиш учун назарда тутилган ўқув соатларини тақсимлаш;

ҳарбий тайёргарликни ташкил қилиш ва ўтказиш учун зарур ўқув-ёрдамчи ходимлар штат бирликларини ажратиш;

ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларини алоҳида жойлаштириш, қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар ва ҲТА сақланишини таъминлаш;

ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларини хоналар, ахборот-коммуникация технологиялари, алоқа воситалари, компьютер техникалари, ахборот ва маълумот берувчи материаллар билан таъминлаш;

ОТМ маданий-маърифий ва спорт объектларини ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларнинг маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари учун ажратиш;

ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг буюртманомаларига биноан босма (электрон) кўринишдаги хизмат ҳужжатлари, ўқув-услубий адабиётлар, қўлланмаларни нашр қилиш, кўпайтириш, зарур босма ва электрон маҳсулотлар, шунингдек канцелярия ашёлари билан таъминлаш;

талабаларни ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилиш, уларга хизматга оид ҳужжатлар, қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар, ҲТА ва ўқув адабиётлар билан ишлашга рухсат бериш;

ОТМ илмий кенгаши йиғилишида талабалар ҳарбий тайёргарлиги ҳолатини муҳокама қилиш.



3-БОБ. ҲАРБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ЎҚУВ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари штати профессор-ўқитувчилар, муҳандис-техник ва ўқув-ёрдамчи ходимлар лавозимларидан иборат.

Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари штати (ҳарбий лавозимлар, уларга мувофиқ ҳарбий унвонлар ва тариф разрядлари) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.


12. Таҳсил олаётган талабалар сонидан келиб чиққан ҳолда, профессор-ўқитувчилар ва муҳандис-техник ходимларнинг қуйидаги лавозимлари белгиланади:

ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи;

ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи ўринбосари;

ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғининг ўқув ишлар бўйича ўринбосари;

цикл бошлиғи;

катта ўқитувчи;

ўқитувчи;

курс бошлиғи (ҳарбий таълим факультетлари учун);

катта муҳандис;

муҳандис.


13. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари лавозимлари Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг штатлари сонига киради.


14. Ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра)га ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи раҳбарлик қилади.

Ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) шахсий таркиби учун бевосита раҳбар ҳисобланади ва ОТМ илмий кенгаши таркибига киради.

Ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи қуйидагиларга жавоб беради:

ОТМ ҳарбий таълим факультетида (ҳарбий кафедраси) талабалар ҳарбий тайёргарлигини ташкил қилиш ва унинг сифатига ҳамда талабалар билан ўқув-тарбиявий ишлар олиб борилишига;

командирлик ва методик тайёргарликнинг сифатли ўтказилишига;

ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) шахсий таркиби ўртасида ҳарбий интизом ва маънавий-руҳий муҳитни сақлашга;

қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА ҳолати ва сақланишига;

давлат ва ҳарбий сирлар сақланишини таъминлашга.

Ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғига қуйидаги мажбуриятлар юклатилади:

ОТМ ректорати, факультетлари ва кафедралари билан ҲҲИ бўйича талабалар ҳарбий тайёргарлиги масалалари бўйича ўзаро алоқаларни ташкил қилиш ва амалга ошириш;

ҳарбий таълим факультетининг (ҳарбий кафедра) ўқув, илмий, методик ва тарбиявий ишларига, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг командирлик ва маънавий-маърифий тайёргарлигига раҳбарлик қилиш;

махсус фанларни ўрганиш бўйича ўзаро ўқув-методик алоқаларни амалга ошириш мақсадида ОТМ факультетлари ва кафедралари билан ҳамкорликни ташкил қилиш;

ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) талабалари билан ўқув машғулотлари, профессор-ўқитувчилар таркиби билан командирлик, услубий-йўриқлаш ва кўргазмали машғулотлар ўтказиш, ўқитувчилар томонидан ўтказиладиган машғулотлар сифатини назорат қилиш;

ўқув жараёнини мунтазам такомиллаштириш ва ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) талабалари ва шахсий таркибини ўқитиш ва тарбиялашнинг илғор усулларини ўқув жараёнига жорий этиш, ҳарбий фанларнинг юқори илмий-методик даражада ўқитилишини таъминлаш;

профессор-ўқитувчилар ва ўқув-ёрдамчи ходимлар лавозимларига номзодлар танлашда иштирок этиш;

ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ўқув-ёрдамчи ходимнинг касбий, ишчанлик, маънавий-ахлоқий фазилатлари ва қобилиятларини билиш, уларга муносиб равишда ғамхўрлик кўрсатиш;

қурол-аслаҳа, ҳарбий техника, ҲТА, ўқув қўлланмалари ва адабиётларнинг тўғри ҳисобга олиниши, сақланиши, асраб-авайланиши, хизмат кўрсатилиши ва улардан фойдаланишни таъминлаш;

ўқув моддий-техник базани ташкил қилиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича аниқ мақсадга қаратилган ишларни амалга ошириш;

ўқув-методик ишларни таълим жараёнини яхшилаш, ўқув қўлланмалари, ўқув-машқ ва техник ўқув воситаларини, шунингдек ўқув моддий-техник базанинг бошқа элементларини яратиш вазифаларини ҳал қилишга йўналтириш;

барча турдаги моддий воситалардан тўғри фойдаланишни таъминлаш ва қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА, хизмат ҳужжатлари мавжудлигини йилига камида икки марта шахсан текшириш;

иш юритиш ҳолати, отиш машқлари ва амалий машғулотлар ўтказишда қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА, портловчи, заҳарли, техник ва заҳарловчи моддаларни ишлатишда шахсий таркибнинг хавфсизлик чораларини қатъий бажаришни мунтазам назорат қилиш;

талабалар билан ўқув йиғинларини ташкил қилиш ва ўтказиш;

ҳарбий тайёргарлик бўйича буйруқлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ОТМ ректорига тақдим қилиш.

Ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи:

ОТМ илмий кенгашларида ўқув, илмий ва тарбиявий фаолият билан боғлиқ масалалар муҳокамасида иштирок этиш;

талабалар ҳарбий тайёргарлигини ташкил қилиш ва ўтказишда ОТМнинг ўзига хос хусусиятларига тўлиқ жавоб берадиган ва таълим жараёнининг юқори сифатини таъминлайдиган тартиб ва усулларини белгилаш;

талабаларга нисбатан ушбу Низомнинг 41-бандига мувофиқ, ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) шахсий таркибига нисбатан эса - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Интизом устави ва меҳнат қонунчилигига мувофиқ рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш;

ўз ваколатларига кўра ҳужжатларни ва хизмат доирасида ёзишмаларни имзолаш ҳуқуқларига эга.


15. Ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, цикл бошлиқлари, курс бошлиқлари (ҳарбий таълим факультетлари учун), катта ўқитувчилар ва ўқитувчилар профессор-ўқитувчилар таркибига киради.

Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари профессор-ўқитувчилар таркибининг умумий сони ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган талабалар сони ва профессор-ўқитувчилар таркибининг умумий йиллик ўқув юкламасидан келиб чиққан ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Ўқитувчилар таркибининг штатдаги умумий сони 8 нафар ва ундан кўп бўлган ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида цикл бошлиғи раҳбарлигида энг камида 3 нафар ўқитувчидан иборат цикллар ташкил қилинади. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларидаги цикллар сони ва уларнинг номланиши Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.


16. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби лавозимларига тегишли ҳарбий маълумотга эга, офицерлик лавозимларида камида 7 йиллик хизмат тажрибаси ва ўқитувчилик фаолиятига мойиллиги бўлган офицерлар таркибида шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар тайинланади.

Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларидаги лавозимларга контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни тайинлаш ва уларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартиби шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартибини белгилайдиган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Офицерларни профессор-ўқитувчилар лавозимларига тайинлаш ва уларнинг бошқа лавозимларга ўтказилиши, одатда ўқув йили тугагандан сўнг амалга оширилади.

Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари профессор-ўқитувчиларининг бўш лавозимларига резервдаги ва захирадаги офицерлар тайинланиши мумкин. Шу билан бирга, улар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари хизматчилари ҳисобланади.

Резерв ва захирада турувчи офицерлар таркибидаги шахслар (белгиланган тартибда ҳарбий кийимда юриш ҳуқуқига эга) талабалар билан машғулотлар чоғида уларга берилган ҳарбий унвонга мувофиқ фарқланиш белгиларига эга ҳарбий кийимда юради. Улар ҳарбий кийим-кечак ва пойабзал билан ўз маблағлари ҳисобидан таъминланадилар.


17. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг профессор-ўқитувчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ОТМ илмий кенгашига сайлаш ва сайланиш;

ўқув, илмий ва тарбиявий ишларнинг муҳим масалалари муҳокамасида иштирок этиш;

ОТМ лабораториялари, аудиториялари, кабинетлари, ўқиш заллари, кутубхоналари, шунингдек ахборот-ресурс марказлари, ўқув ва илмий муассасалари хизматларидан фойдаланиш;

ўзининг алоҳида хусусиятларига тўлиқ жавоб берадиган ва ўқув жараёнининг юқори сифатини таъминлайдиган ўқув усуллари ва воситаларини танлаш;

талабаларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш.


18. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг профессор-ўқитувчилари:

ўқув-тарбиявий жараённи ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича раҳбарлик ҳужжатлари талабларини, талабаларни ҲҲИ бўйича тайёрлаш ўқув режалари ва дастурлари мазмунини билиши;

режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиши;

ўқув-методик ишларни юқори даражада ўтказиш, ўқув режалари ва дастурларининг самарали ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш, машғулотларни илм-фан ва технологияларнинг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда юксак ғоявий ва услубий даражада ўтказиши;

илмий иш олиб бориш, унинг натижаларини таълим жараёнига жорий қилишда иштирок этиши;

ўз илмий-назарий даражасини, педагогик ва ҳарбий-касбий малакасини мунтазам ошириб бориши;

хизмат бурчини бенуқсон бажариш, интизомлилик, меҳнатга ижодий ва масъулият билан ёндашиш, юксак маданият ва одоблилик борасида талабаларга намуна бўлиши зарур.


19. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг муҳандис-техник ходимлар таркибига кирадиган катта муҳандис ва муҳандис:

ўқув жараёнини моддий таъминлаш;

қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА ҳисобини юритиш ҳолати;

қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА сақланиши, уларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилишга, уларнинг бутлиги ва сифатли ҳолати;

ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра)нинг ўзига бўйсунувчи ўқув-ёрдамчи ходимларининг махсус тайёргарлиги учун масъул.


20. Ҳарбий таълим факультетлари (ҳарбий кафедралар) офицерларининг эгаллаб турган штат лавозими бўйича функционал вазифалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.


21. Таълим жараёнини таъминлаш, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА, ўқув-машқ воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари штатига қуйидаги ўқув-ёрдамчи ходимлар лавозимлари жорий этилади:

кабинет мудири;

муҳандис;

техник;

лаборант;

ишлаб чиқаришни ўқитиш (амалиёт) устаси;

кутубхоначи.

ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони:

аудитория фонди, лабораториялар, устахоналар, отиш тирлари, парклар, гаражлар, бошқа ўқув объектлари, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА, ўқув техник воситаларининг мавжудлиги ва уларни сақлаш, шунингдек уларга хизмат кўрсатиш ва ҳарбий тайёргарлик ўқув жараёни таъминлаш ишлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, қонунчиликда кўзда тутилган нормативларга мувофиқ;

ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида таълим олаётган талабалар умумий сонининг 7 фоизигача бўлган нисбатда белгиланади.

Ўқув-ёрдамчи ходимларнинг тегишли штат бирликларини ҳисоблаш ва асослаш ҳарбий таълим факультетлари (ҳарбий кафедралар) бошлиқлари томонидан белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади ва ОТМ ректорига мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш учун киритилади.

Ўқув-ёрдамчи ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи билан келишилган ҳолда ОТМ ректорининг буйруқлари билан амалга оширилади. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таъминланади.


22. Ўқув-ёрдамчи ходимларнинг вазифалари ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи томонидан белгиланади.



4-БОБ. САРАЛАШ ТАНЛОВИ


23. Талабалар ҳарбий тайёргарликдан ўтиш учун танлов асосида саралаб олинади:

"Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультетларида - абитуриентларнинг ОТМга ўқишга киришида ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳон давомида;

тиббий ОТМ ҳарбий кафедраларида - ОТМда таълим олишнинг иккинчи курси охирида саралаш танлови жараёнида;

бошқа ОТМ ҳарбий кафедраларида - ОТМда иккинчи курс охирида саралаш танлови жараёнида.

Саралаш танлови ўтказилишидан олдин ОТМнинг турдош таълим йўналишларига эга факультетларида талабалар билан тушунтириш ишлари ташкил этилади.


24. Касбий (ижодий) имтиҳондан кўзланган асосий мақсад абитуриентларнинг танланган фан бўйича билим кўникмалари ва даражасини, уларнинг танланган йўналиши бўйича таълим олиш ва келгусида ишлаш имкониятини белгилайдиган ижодий, жисмоний ва физиологик қобилиятини баҳолашдан иборат. Касбий (ижодий) имтиҳон топширишга:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган;

шахсий аризаларига биноан (ОТМ ректори номига, ўзи ёзган) ихтиёрий равишда ҳарбий тайёргарликни ўташ истагини билдирган;

саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли абитуриентларга рухсат берилади.

25. Саралаш танловининг асосий мақсади суҳбатлашиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш орқали талабаларнинг ҳарбий кафедрада ўқиш салоҳияти ва кейинчалик ҳарбий мутахассислик бўйича хизмат қилиши мумкинлигини белгилайдиган чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури асосида жисмоний ривожланиши ҳамда билим даражасини баҳолашдан иборат. Саралаш танловига:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган;

шахсий аризаларига биноан (ОТМ ректори номига, ўз ёзган) ихтиёрий равишда ҳарбий тайёргарликни ўташ истагини билдирган;

саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли талабаларга рухсат берилади.


26. Қуйидагилар ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида таълим олиш учун талабаларни саралаш танловининг асосий мезонлари ҳисобланади:

тиббий кўрик;

ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражаси натижалари;

умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;

чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш.


27. Талабалар (фуқаролар)ни ҳарбий хизматга яроқлилилигини текшириш бўйича тиббий кўрик ОТМ жойлашган жойдаги мудофаа ишлари бўйича бошқарманинг (бўлим) тиббий комиссиялари томонидан ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғининг сўровномасига биноан белгиланган тартибда ўтказилади.

Тиббий кўрикни ўтказиш муддати ва жойи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

29. ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижаси ОТМдаги ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилишдан олдинги ўқиш даврида тўпланган баллар йиғиндисидан ташкил топади.


30. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мутахассислари томонидан баҳоланади.

Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги белгиланган талабларга мувофиқ баҳоланади. Ўтказиш муддатлари ва жойи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

Умумжисмоний тайёргарлик даражаси талабларига жавоб бермаган талабалар саралаш танловининг кейинги тадбирларига қўйилмайди.


31. Чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражаси тест ўтказиш усули ёрдамида баҳоланади.

Керакли шароитлар яратиш, жойларда тест синовларини талабларга қатъий риоя этган ҳолда тегишли равишда ташкил этиш ва адолатли ўтказиш, шунингдек уларнинг натижалари холислиги учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига юклатилади.



5-БОБ. ҲАРБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК


32. Талабалар ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига саралаш танлови натижалари бўйича қабул қилинади.


33. Бир ОТМдан бошқасига белгиланган тартибда кўчирилган талабаларни ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларига қабул қилиш, шунингдек аввал ўқишдан четлатилган (интизомсизлиги бўйича четлатилган талабалар бундан мустасно) талабаларни ўқишга тиклаш билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда алоҳида кўриб чиқилади.


34. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилинган талабалар белгиланган миқдорда ўқув гуруҳлари бўйича тақсимланади.

ОТМда ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув-тарбиявий жараённи ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқув жараёнини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича йўриқнома билан белгиланади.

ОТМ талабаларининг ҳарбий тайёргарлиги учун 528 соат, шу жумладан ОТМдаги аудитория машғулотлари учун 450 соат ва ўқув йиғинлари учун 78 соат вақт ажратилади.

Ҳарбий тайёргарлик фанлари ва машғулотлар турлари бўйича ўқув соатларини тақсимлаш ҳарбий тайёргарлик дастурлари билан белгиланади.

Таълим фанлари бўйича ўқув вақтининг тақсимланиши Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўқув жараёнини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича йўриқнома билан белгиланади.

Машғулотлар ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи томонидан ўрнатилган кун тартибига мувофиқ ҳарбий кун усулида (машғулотлар ўтказиладиган кунда талабалар фақат ҳарбий тайёргарлик билан шуғулланади) ўтказилади. Бунда ўқув машғулотлари учун кунига 6-8 соат ажратилади.

Талабалар ҳарбий тайёргарлик фанларини ОТМнинг бошқа кафедраларида ўзлаштирган билимлар асосида ўрганади.


35. Ўқув йиғинлари ҳарбий тайёргарликнинг якуний босқичи ҳисобланади ва олган билимларни мустаҳкамлаш, ҲҲИ бўйича мажбуриятларни бажариш бўйича амалий кўникмаларни такомиллаштириш, ўқ отар қуроллардан отиш машқларини амалий бажариш, ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича спорт тадбирлари ва ҳарбий тайёргарлик бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказиш ҳамда талабаларни Ватанга қасамёдга қабул қилдириш учун мўлжалланган.

Ўқув йиғинларининг давомийлиги 15 календарь кунни ташкил қилади.

Ўқув йиғинларига ҳарбий тайёргарлик бўйича барча турдаги назоратларни топширган талабалар юборилади.

Талабаларни ўқув йиғинларига юбориш учун ўқув йиғинига жалб қилинаётган талабалар рўйхати эълон қилинади ва бу ҳақида ОТМ ректорининг буйруғи чиқарилади.

Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари томонидан ОТМ жойлашган жойдаги мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этилган рўйхатлар асосида талабалар белгиланган тартибда ўқув йиғинларига чақирилади.

Ўқув йиғинларини ўтказиш тартиби ва жойи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

Талабаларга ўқув йиғинлари даврида йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар жорий қилинади.


36. Узрли сабабларсиз ҳарбий тайёргарлик машғулотларида мунтазам равишда қатнашмайдиган, ўқув йиғинларини ўташдан бўйин товлайдиган ёки таълим жараёнида ва ўқув йиғинларини ўташ даврида интизомни бузадиган, шунингдек ҳарбий тайёргарлик бўйича белгиланган назорат турларини топширмаган талабалар ҳарбий кафедра бошлиқлари тақдимномасига биноан ОТМ ректори буйруғи билан ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларидан четлаштирилади.


37. Ҳарбий тайёргарликни ўташ даврида соғлигидан шикоят қилган талабалар ҳарбий ҳисобда турган мудофаа ишлари бўлимларига тиббий кўрикдан ўтишга юборилади. Ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган талабалар белгиланган тартибда ҳарбий тайёргарликдан четлаштирилади ва офицерлар таркибига киритиш учун аттестацияга қўйилмайди.


38. Ҳарбий тайёргарликни ўташ даврида талабаларга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Умумҳарбий низомлари талаблари жорий қилинади.


39. Ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган талабалар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳарбий мавзу бўйича илмий-тадқиқот ишларда қатнашиш;

ҳарбий таълим факультетидаги (ҳарбий кафедра) кутубхона фондидан, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА намуналари, кўргазмали қўлланма, стенд, макетлардан фойдаланиш.


40. Талабалар:

ҳарбий ишни виждонан ўрганиши, ҲҲИ бўйича командирлик, методик ва амалий малакаларни қунт билан эгаллаши;

ҳарбий тайёргарлик бўйича машғулотларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Умумҳарбий низомлари талабларига ва ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) кун тартибига риоя этиши;

машғулотларга белгиланган кийимда бўлиш қоидаларини бузмасдан келиши, сочини тартибга келтириши;

ўқув дастури ва кун тартибида кўзда тутилган ҳарбий тайёргарлик бўйича барча турдаги машғулотларда мунтазам қатнашиши, ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиши;

давлат, шу жумладан ҳарбий мол-мулкни авайлаш, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТАга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши, ўқув моддий-техник базани такомиллаштиришда иштирок этиши;

хавфсизлик чораларига (қурол, қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий-техник жиҳозлар билан ишлаганда ва бошқа ҳолатларда) ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиши шарт.


41. Талабаларга ҳарбий тайёргарликдан ўтиш даврида қуйидаги чоралар қўлланилиши мумкин:

а) рағбатлантириш:

аввал белгиланган интизомий жазо чораларини бекор қилиш;

миннатдорчилик эълон қилиш;

ота-оналарига (турар-жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига) миннатдорлик хати жўнатиш;

фахрий ёрлиқ билан мукофотлаш;

қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш.

б) интизомий жазо чоралари:

ҳайфсан эълон қилиш;

қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш;

ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасидан четлаштириш.


42. Талабаларнинг ҳарбий тайёргарликдан ўтиш давридаги билими қонун ҳужжатларига мувофиқ текширилади ва баҳоланади. Ҳарбий тайёргарликни ўтаб бўлгач, назоратнинг барча турларини муваффақиятли топширган, ўқув йиғинларидан ўтган талабалар ҳарбий тайёргарлик бўйича якуний давлат аттестациясига қўйилади.


43. Ҳарбий тайёргарлик бўйича якуний давлат аттестациясини топширган ва бакалавриатнинг тўлиқ курсини муваффақиятли якунлаган талабаларга белгиланган тартибда "лейтенант" ҳарбий унвони берилади ва улар ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилади ёки резерв ёхуд захирага ўтказилади.

Ҳарбий тайёргарлик курсини тўлиқ ўтаган, бироқ кейинги йилларда ОТМни тугатган шахсларга ҳарбий унвон бериш ҳужжатлари уларнинг ОТМни тугатгани тўғрисида диплом олгандан сўнг кечи билан уч йил муддатда мурожаатлари асосида ҳарбий ҳисобда турган мудофаа ишлари бўлимлари томонидан расмийлаштирилади

Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этадиган ҳарбий унвон беришга оид ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.



6-БОБ. ҲАРБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК

ЎҚУВ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ЎҚУВ

МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИ


44. Талабаларни ўқув дастурларига мувофиқ белгиланган ҲҲИ бўйича сифатли тайёрлашни таъминлаш учун мўлжалланган моддий ва техник воситалар, бино ва қурилмалар комплекси ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг ўқув моддий-техник базасини ташкил қилади.

Ўқув моддий-техник база талабалар билан ўтказиладиган ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишнинг моддий асоси ҳисобланади ва ушбу база илм-фан ҳамда техниканинг замонавий ривожланиш даражасига мос бўлиши керак


45. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг ўқув моддий-техник базасига қуйидагилар киради:

қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар, шу жумладан ўқув-машқ қурол-аслаҳалари ва ҳарбий техникалари;

кўргазмали қуроллар, ўқув-машқ ва ўқитиш техник воситалари;

аудиториялар, синфлар, кутубхоналар, хизмат, ўқув ва ёрдамчи хоналар;

умумқўшин, тактик ва махсус тайёргарлик бўйича вазифаларни пухта бажариш ҳамда ўқув йиғинларини ўтказишга мўлжалланган ўқув далалари, махсус ўқув-машқ мажмуалари, ўқув шаҳарчалари, саф тортиш майдонлари, тирлар, ўқув марказлари (полигонлар) ва бошқа объектлар;

ўқув устахоналар, бокслар, ангарлар, ҳарбий техникани сақлаш жойлари, техник хизмат кўрсатиш пунктлари, қурол-яроғ ва ҲТА сақлаш омборлари;

кутубхона фонди.


46. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан командирлик тайёргарлигини ўтказиш ва талабалар билан ҳарбий тайёргарлик дастурида белгиланган тактик ўт очиш вазифаларини бажариш мақсадларида ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва олий ҳарбий таълим муассасаларига бириктирилади, зарурат туғилганда уларнинг стационар (дала) ўқув базасидан фойдаланилади.


47. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларига ажратиладиган хоналар ўқув дастури фанлари (бўлимлари) бўйича жиҳозланади ва улардан фақат ҳарбий тайёргарлик бўйича машғулотлар ва талабаларнинг мустақил тайёрланиши учун фойдаланилади.


48. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиқлари буюртманомаларига асосан ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларини қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҲТА билан таъминлайди.



7-БОБ. ҲАРБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК

ЎҚУВ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ

КУНДАЛИК ФАОЛИЯТИ


49. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг кундалик фаолиятини ташкил этиш ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув жараёнининг сифатли олиб борилишини, ўрнатилган тартиб ва ҳарбий интизомни сақлаш, кун тартиби ва иш куни регламентига амал қилиниши, ўқув моддий-техник базани сақланишини таъминлаши даркор.

Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг кундалик фаолияти уларнинг жойлашуви ва ўқув жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниб, ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи томонидан базасида ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари ташкил этилган ОТМ ректори билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари кун тартиби ва иш куни регламенти ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи томонидан белгиланади, бунда контракт бўйича ҳарбий хизматчилар, ўқув-ёрдамчи ходимларнинг ҳафталик хизмат вақтининг умумий давом этиш муддати қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти давомийлигига мос келиши керак.


50. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҲТА, шунингдек бинолари ва уларга туташ ҳудудларни қўриқлаш ва сақлаш белгиланган тартибда ректор томонидан ОТМ маблағлари ҳисобидан ташкил қилинади.



8-БОБ. "ЧАҚИРИҚҚАЧА ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ"

ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ

ТАЙЁРЛАЙДИГАН ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ ФАКУЛЬТЕТИ

ФАОЛИЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


51. "Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашни амалга оширувчи ҳарбий таълим факультети (кейинги ўринларда факультет деб аталади) ўз фаолиятини ОТМнинг алоҳида факультети ҳуқуқлари асосида ташкил этади.


52. Факультет "Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш билан бир қаторда резерв ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастури бўйича талабалар ҳарбий тайёргарлигини таъминлайди.

Факультет талабаларининг ҳарбий тайёргарлиги бакалаврлар тайёрлашнинг таркибий қисми ҳисобланади ва ушбу таълим йўналиши бўйича ўқув режасининг умумкасбий фанлар рўйхатига киради.

Ҳарбий тайёргарлик фанлари учун ўқув соатлари ва машғулотлар турлари тақсимоти ўқув режалари ва ҳарбий тайёргарлик дастури билан белгиланади.


53. Факультет штати таҳсил олаётган талабалар сони ва профессор-ўқитувчиларнинг ҳақиқий ўқув юкламасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги томонидан Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ва ушбу таълим йўналиши бўйича давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув режаларига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ ўзгариши мумкин.

Факультет штатга мувофиқ профессор-ўқитувчилар билан тўлдирилади: Мудофаа вазирлиги ҳисобидан - контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва ОТМ ҳисобидан - олий ҳарбий маълумотли резервдаги ва захирадаги офицерлар ёки "Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган офицерлар билан.

Бунда факультетга ОТМ ҳисобидан қўшимча равишда факультет декани ўринбосари лавозими учун 0,5 штат бирлиги ажратилади ва у талабалар билан маънавий маърифий ишларни режалаштириш, ташкил этиш ва амалга ошириш учун жавобгар бўлади. Унинг хизмат вазифалари ОТМ расмий ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


54. Фаолиятнинг асосий йўналишларини кўриб чиқиш учун факультет бошлиғи раислигида ўқув-методик кенгаш ташкил этилади. Ўқув-методик кенгаш таркиби ОТМ ректори томонидан тасдиқланади.


55. Факультет бошлиғи ОТМ илмий кенгаши ва қабул комиссияси аъзоси, шунингдек якуний давлат аттестация комиссияси раисининг ўринбосари ҳисобланади.

Факультет бошлиғи ўз хизмат вазифаларини ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ бажаради. Бундан ташқари унинг вазифаларига қуйидагилар киради:

ОТМ илмий кенгаши ва факультетнинг ўқув-методик кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш;

ўқув-тарбиявий жараённинг амалга оширилиш, шунингдек талабаларнинг битирув малакавий ишлари ва малакавий амалиётини назорат қилиш;

талабаларни навбатдаги курсга ўтказиш, уларни қабул қилиш (четлаштириш), якуний давлат аттестацияларига ва битирув малакавий ишни ҳимоя қилишга рухсат бериш, академик таътиллар бериш ва стипендиялар тайинлаш тўғрисида ОТМ ректори буйруқлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

факультетнинг ўқув-методик кенгаши ишига раҳбарлик қилиш, илмий ва илмий-методик конференциялар ташкил қилиш ва ўтказиш;

иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни олимпиадаларда қатнашишга тайёрлаш бўйича ишларга раҳбарлик қилиш, махсус стипендиялар учун талабаларни танлаш;

ОТМ маркетинг хизмати билан ҳамкорликда таълим муассасаларининг факультет битирувчилари орасидан етук, малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш, уларни иш билан таъминлаш ишларини ташкил этиш;

талабалар ётоқхонасида яшаётган факультет талабаларининг бўш вақтларини самарали ўтказишни таъминлашга қаратилган тадбирлар ташкил этиш.


56. Факультетда таълим олаётган, соғлиғи бўйича ҳарбий хизматга яроқли талабалар ҳарбий тайёргарликка жалб этилади.

ОТМга ўқишга киришда фанлар блокидаги ўринга қараб, касбий (ижодий) имтиҳонларни топширишда тўплаш мумкин бўлган максимал балларнинг 33,3 фоизидан кам балл тўплаган абитуриентлар давлат тест синовларига киритилмайди.


57. ОТМ ректорининг талабаларни ҳарбий тайёргарликка жалб қилиш тўғрисидаги буйруғи ОТМда биринчи ўқув йили охирида ўтказиладиган тиббий кўрик натижалари бўйича чиқарилади.

58. Талабаларнинг саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқлилиги ОТМ жойлашган ҳудуддаги мудофаа ишлари бошқармаси (бўлими) ҳарбий-тиббий комиссиясининг тиббий кўрик натижаларига асосан аниқланади. Саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган талабалар факультет бошлиғи тақдимномасига биноан ректор буйруғи билан ОТМдан четлаштирилади ёки таҳсил олиш учун бошқа таълим йўналишига ўтказилади.

Ҳарбий тайёргарлик даврида саломатлиги юзасидан шикоят қилган талабалар ҳарбий ҳисобда турган мудофаа ишлари бўлимига тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилади. Саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган шахслар факультет бошлиғи тақдимномасига биноан ректор буйруғи билан ОТМдан четлатилади ёки таҳсил олиш учун бошқа таълим йўналишига ўтказилади.


59. Факультет талабаларининг ўқув йиғинлари ОТМда ўқишнинг 2-курси охирида ўтказилади ҳамда ОТМ ўқув режаси ва ўқув жараёни жадвалида ўқув амалиёт тури сифатида қайд этилади.

60. Талабалар ҳарбий тайёргарликнинг барча дастурлари бажарилгандан сўнг ўқув йиғинлари охирида ҳарбий тайёргарлик бўйича якуний давлат аттестациясини топширади ва унинг натижалари мазкур таълим йўналиши бўйича ўқув режаларида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича давлат аттестациялари билан тенг ҳисобга олинади.


61. Узрли сабабларсиз машғулотларда қатнашмаган, ўқув йиғинларидан бўйин товлаган ёки таълим жараёнида ва ўқув йиғинлари даврида интизомни бузган, шунингдек белгиланган назорат турларини топширмаган талабалар факультет бошлиғи тақдимномасига биноан ректор буйруғи билан ОТМдан четлаштирилади.



9-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


62. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари текширувдан ўтказилади, уларнинг мазмуни ва даврийлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Олий таълим вазирлиги билан биргаликда белгиланади.


63. Ушбу Низомни қўллаш масалалари бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


64. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

ИЛОВА



ОТМ ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида талабалар

орасидан резервдаги ва захирадаги офицерларни

тайёрлаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар

СХЕМАСИ

Даврлар


Ўтказиладиган тадбирлар


Ўтказиш вақти


Ўтказиш жойи




































Ҳарбий

тайёргарликка

саралаш

(IV-семестр)*


Тушунтириш ишларини

ўтказиш ва ҳужжатлар йиғиш


январь-февраль


ОТМ






























Ҳарбий хизматга яроқлилигини

аниқлаш учун тиббий кўрик


февраль-март


МИБ

(ШМИБ, ТМИБ)




































































ОТМда таълим олиш

жараёнида ўзлаштирилган

билим даражасининг натижалари


март-апрель


ОТМ






























Умумжисмоний

тайёргарликни баҳолаш


апрель-май


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади






























Чақирувга қадар бошланғич

тайёргарлик дастури бўйича

билим даражасини баҳолаш


май-июнь


ОТМ






























Ҳарбий тайёргарликдан

ўтишга қабул қилиш


август ойининг

учинчи ўн кунлиги


ОТМ




































Ҳарбий тайёргарликдан

ўтиш (V-VI семестрлар,

тиббий ОТМлар учун

V-VIII семестрлар)**


Ҳарбий тайёргарлик

дастури бўйича ўқитиш


сентябрь-июнь


ОТМ






























Ўқув йиғинларини ўташ

(Ватанга қасамёд қабул қилдириш ва якуний давлат аттестациясини топшириш)


июнь-июль


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади












































Резервдаги (захирадаги)

"лейтенант" ҳарбий унвони

беришга ҳужжатларни

расмийлаштириш

(бакалавриат курсини

тамомлаган йилда)


Ҳужжатларни тайёрлаш ва

Мудофаа вазирлигига юбориш


август- сентябрь


ОТМ ҳарбий

тайёргарлик

ўқув бўлинмаси















































































                

*) "Чақириққача ҳарбий таълим" факультетларида таҳсил олаётган талабаларни саралаш тадбирлари ОТМга ўқишга қабул қилиш ва улар томонидан касбий (ижодий) имтиҳонлар топширишда амалга оширилади.

**) "Чақириққача ҳарбий таълим" факультетларида таҳсил олаётган талабалар ҳарбий тайёргарликдан III ва IV-семестрларда ўтади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 10 октябрь








































Время: 0.1989
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск