ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2017 й. 814-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли ва масофавий божхона назорати тизимларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.2017 й.

N 814



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ЎТКАЗИШ

ПУНКТЛАРИДА ИККИ ЙЎЛАКЛИ ВА МАСОФАВИЙ

БОЖХОНА НАЗОРАТИ ТИЗИМЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947-сон Фармонига мувофиқ, фуқароларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш шароитларини жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, божхона расмиятчилигини соддалаштириш, назоратнинг самарали усулларини қўллаш, шунингдек, туризмни ривожлантириш учун янада қулай шароитларни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли ва масофавий божхона назорати тизимларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

а) икки йўлакли тизим:

Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларининг учиб келиш йўналишида;

халқаро темир йўл қатновлари бошланиш ёки сўнгги нуқтасида божхона назорати амалга ошириладиган темир йўл вокзалларида;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракатининг интенсивлиги юқори бўлган (бир йил давомида ўртача бир суткада икки минг нафар ёки ундан ортиқ фуқаролар ҳаракатланганда) ва инфратузилмаси икки йўлакли тизим жорий этиш талабларига жавоб берадиган автомобиль ўтказиш пунктларида жорий этилади;

б) масофавий божхона назорати тизими Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларининг учиб кетиш йўналишида татбиқ этилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро аэропортларда икки йўлакли тизимни ишлашини таъминлаш учун керакли инфраструктура ишлари бир ой муддатда ўтказилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган ҳамда Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахсларнинг сафар мақсади, мамлакати, ёши ва региони бўйича шаклланишини таъминлайдиган давлат статистика ҳисоботи шаклини ишлаб чиқилсин ва амалиётга киритилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 15 майдаги 97-сонли "Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 197-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 11 октябрдаги

814-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнат

фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга

кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида"ги

2007 йил 15 майдаги 97-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган ҳамда Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахсларнинг сафар мақсади, мамлакати, ёши ва региони бўйича чораклик статистика ҳисоботи юритилишини таъминласин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази маълумоти кетаётган ва келаётган фуқаролар тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланиши назарда тутилсин.


2. 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш бўйича интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модули схемасининг:


а) "Ахборот тақдим этувчи вазирлик, идора" устунинг 1 ва 5 сатрларида "Меҳнат вазирлиги" сўзи "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзи билан алмаштирилсин.


б) "Қаерга тақдим этилади" устунининг 2 ва 4 сатрларидаги "Меҳнат вазирлиги" сўзи "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзи билан алмаштирилсин.


в) "Ахборот тақдим этувчи вазирлик, идора" устунинг 2 сатридаги "Меҳнат вазирлиги" сўзи "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзи билан алмаштирилсин.


г) 3-сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш

Давлат маркази

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш Давлат маркази маълумоти


Сафар мақсади, давлати, ёши ва ҳудуди бўйича Ўзбекистон Республикасидан кетаётган ва Ўзбекистон Республикасига келаётган фуқароларининг сони


Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан  кейинги ойнинг 20-кунигача


Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 13 октябрь
































Время: 0.2020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск