язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.09.2017 й. ПФ-5194-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.09.2017 й.

N ПФ-5194



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини

ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга

кўтариш тўғрисида" 2017 йил 28 июлдаги

ПҚ-3160-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида" 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 28 сентябрдаги

ПФ-5194-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Фармони 1-бандидаги "Маънавият тарғибот маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармонига 7-илованинг 33-банди "Масъул ижрочилар" устунида:


а) "Н. Қосимов (Маънавият тарғибот маркази)" сўзлари "А. Қодиров (Республика Маънавият ва маърифат маркази)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "А. Маврулов (Миллий ғоя ва мафкура маркази)" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармонига 8-иловада:


а) 99 ва 290-бандлардаги "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 101-банддаги "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Республика Маънавият тарғибот маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 271-банддаги "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Маънавият тарғибот маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 275-банддаги "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Миллий ғоя ва мафкура миллий амалий маркази" ва "Республика Маънавият тарғибот маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 291 ва 319-бандлардаги "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Республика Маънавият тарғибот маркази" ва "Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонига иловада:


33-банддаги "Маврулов А.А. - Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари" сўзлари чиқариб ташлансин.


34-банддаги "Қосимов Н.У. - Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари в. в. б." сўзлари "Қодиров А.К. - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сон қарорига 3-илованинг ўн тўртинчи хатбошисидаги "Н.У. Қосимов - Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари в. в. б." сўзлари "А.К. Қодиров - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасини ташкил қилиш тўғрисида" 2008 йил 7 августдаги ПҚ-938-сон қарорига 1-илованинг ўнинчи хатбошисидаги "М. Ҳожиматов - Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари" сўзлари "А. Қодиров - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сон қарорига 3-илованинг 4-банди "Масъул ижрочи" устунидаги "Республика Маънавият тарғибот маркази" ва "Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарорига 4-илованинг 19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Кодиров А.К. - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сон қарорига 5-илованинг рус тилидаги матнида:


11-банддаги "Республиканский центр пропаганды духовности" сўзлари "Республиканский центр духовности и просветительства" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банд чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сон қарорида:


а) 1-иловада:


44 - 48-бандларнинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Республика Маънавият тарғибот маркази (Н. Қосимов)" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Қодиров)" сўзлари билан алмаштирилсин;


48-банднинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази (А. Маврулов)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-иловада:


IV бўлимнинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3-банддаги "Қосимов Н.У. - Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари в. в. б." сўзлари "Қодиров А.К. - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарори 11-бандидаги "Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 июндаги Ф-4969-сон фармойишига 1-иловада:


13-банддаги "Республика Маънавият тарғибот маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


27 ва 33-бандлардаги "Маънавият тарғибот маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


34-банддаги "Республика Маънавият тарғибот маркази", "Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 йил 29 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 2 октябрь, 39-сон, 1043-модда