язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2017 й. 684-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2017 й.

N 684



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик

паспортлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги

бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларининг

ҳисобини юритиш ва йўқ қилишни тартибга солиш тўғрисида"

2017 йил 30 майдаги ПФ-5061-сон Фармони)


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик паспортлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларининг ҳисобини юритиш ва йўқ қилишни тартибга солиш тўғрисида" 2017 йил 30 майдаги ПФ-5061-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Н.С. Тураходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 31 августдаги

684-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида биометрик паспорт тизими доирасида идоралараро ўзаро ҳамкорлик тўғрисида" 2012 йил 6 мартдаги 63-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 105-модда) русча матнида:


1) 1-банддаги "въезда-выезда" сўзлари "миграции" сўзи билан алмаштирилсин;


2) 1-иловада:


а) илова номидаги "въезда-выезда" сўзлари "миграции" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "въезда-выезда" сўзлари "миграции" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уничтожение просроченных и признанных в установленном порядке недействительными биометрических документов";


в) 2-банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уничтожение просроченных и признанных в установленном порядке недействительными биометрических документов";



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 сентябрь, 36-сон, 952-модда