язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2017 й. 705-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.2017 й.

N 705



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига

ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун

ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги

ЎРҚ-436-сон Қонуни)


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 8 сентябрдаги

705-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:


а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"бир йилда икки марта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этади";


б) олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 992-модда