язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 й. 738-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2017 й.

N 738



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Давлат консерваториясининг моддий-техника

базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2017 йил 25 августдаги ПҚ-3243-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Давлат консерваториясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 августдаги ПҚ-3243-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда) 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Марказнинг марказий аппарати ҳамда Тошкент шаҳар ва вилоят ҳудудий бошқармалари Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси, 107-уйда жойлаштирилсин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 27-модда) 13-бандидаги "Бухоро кўчасидаги 10-уйга" сўзлари "Мустақиллик шоҳкўчасидаги 107-уйда" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.