ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / 2017 йил учун солиқ ставкалари / Солиқни ҳисоблаш услубияти (экспертлик материаллари) /2017 йилнинг октябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2017 йилнинг октябрь ойи учун жисмоний
шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби
УСЛУБИЯТИ
q Октябрь ойида иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 176;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 174;
36 соатлик иш ҳафтасида - 156.
q Иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида - 22;
6 кунлик иш ҳафтасида - 26.
q 2017 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка - 7,5%; ўртача ставка - 17%; энг юқори ставка - 23% (Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорига 9-илова).
q Январь-октябрь ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 1 497 750 сўмни (149 775 х 10) ташкил этади (Президентнинг 22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон Фармони).
q Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 149 775 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми).
q 2017 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-2699-сон қарорга 9-илова).
q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).
q 2017 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди).
Солиқ солинадиган даромад миқдори |
Солиқ ставкаси |
1 497 750 сўмгача |
0% |
1 497 751 сўмдан 7 488 750 сўмгача (5 х 1 497 750) |
1 497 750 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и |
7 488 751 сўмдан 14 977 500 сўмгача (10 х 1 497 750) |
449 325 сўм + 7 488 750 сўмдан ортиқ сумманинг 17%и |