язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш/ Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳақида Йўриқнома (АВ томонидан 09.06.2000 й. 933-сон билан рўйхатга олинган ИИВ 23.04.2000 й. 87-сонли буйруғига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2000 йил 9 июнда 933-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирининг

2000 йил 23 апрелдаги

87-сон буйруғига

1-ИЛОВА


Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига

доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни

ташкил этиш ҳақида

ЙЎРИҚНОМА*


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ички ишлар идораларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига доир қонунларни қўллаш борасидаги фаолияти транспорт соҳасида интизомни мустаҳкамлашга, йўл ҳаракати қоидаларининг (**) бузилиши билан курашни кучайтиришга, одамларни ва юкларни ташиш хавфсизлигига, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқларини муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилади.


1.2. Қоидаларнинг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси (***), "Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги тўғрисида"ги қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг мазкур соҳага оид буйрукдари ва ушбу Йўриқнома билан белгиланади.


1.3. Қоидаларни бузилишига доир ишларни кўриб чиқишдан мақсад ҳар бир ишнинг тафсилотларини ўз вақтида, ҳар томонлама тўла ва холисона аниклашдан, уни қонунларга аниқ мос ҳолда ҳал этишдан, чиқарилган қарорнинг бажарилишини таъминлашдан, шунингдек қоидаларнинг бузилиш сабабларини ва шунга олиб борувчи шарт-шароитларни аниқлашдан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан, фуқароларни қонунларга аниқ ва оғишмай амал қилиш руҳида тарбиялашдан, қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатдир.


1.4. Қоидаларнинг бузилишига доир ишлар қонунийликка қатъий амал қилиш асосида кўриб чиқилади. Қоидаларнинг бузилиши учун таъсир чораларини қўллаш чоғида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи идоралар, мансабдор шахс ва прокурорнинг мунтазам назорати, шикоят қилиш ҳуқуқи ва қонунларда белгиланган бошқа усуллар билан таъминланади.



2. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ

БУЗИЛИШИ ҲАҚИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


2.1. Қоидаларни бузган шахсларга нисбатан ДЙҲХХ ходими маъмурий баённома (1-илова) расмийлаштиради.

-------------------------

Изоҳ: Ҳаракатни тартибга солишга ваколати бўлган ва хизмат вазифасини ўтаётган милиция ходими (ДАН ходимидан ташқари), ҳарбий автомобилъ назоратининг мансабдор шахси ва ҳаракатни тартибга солишга ваколати бўлган бошқа мансабдор шахслар хизмат ваколатини амалга оширишга мўлжалланган баённома варақаларидан фойдаланадилар. Унда ишни тўлиқ ҳал этиш учун зарур маълумотларни кўрсатишлари шарт.


2.2. Қоиданинг бузилишига доир маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:


2.2.1. Баённома тузилган сана, вақт ва жой, баённомани тузган ходимнинг лавозими, кўкрак нишон белгиси, фамилияси, исми-шарифи.


2.2.2. Ҳуқуқбузарнинг исм-шарифи,отасининг исми, яшаш ва иш жойи, туғилган йили, транспорт воситасининг русуми, давлат рақам белгиси, тегишлилиги ва рўйхатга олинган жойи (ушбу маълумотлар ҳуқуқбузарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва транспорт воситасининг ҳужжатлари асосида тўлдирилади).


2.2.3. Қоиданинг бузилган банди, ҳуқуқбузарликнинг тафсилоти, ушбу ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи Кодекснинг моддаси.


2.2.4. Агар гувоҳлар ёки холислар ва жабрланувчилар бўлса, уларнинг фамилиялари ва яшаш манзиллари.


2.2.5. Ҳуқуқбузарнинг тушунтириши, ишни ҳал қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.


2.2.6. Ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган шикаст.


2.2.7. Телефон рақами ва русуми.

--------------------------

Изоҳ: Ушбу банд фақатгина Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун тааллуқли

2.3. Баённома уни тузган ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар томонидан имзоланади, гувоҳлар, холислар ва жабрланувчилар бўлган такдирда эса баённома улар томонидан ҳам имзоланади.

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённомани имзолашдан бош тортган такдирда баённомага бу ҳақда уни тузган шахс томонидан ёзиб қўйилади. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳаклидир.


2.4. Башарти шахс ўзи содир этган ҳуқуқбузарликни тан олса ва унга шу жойнинг ўзида солинадиган жариманинг миқдори энг кам иш ҳақининг бир бараваридан ошмаса, жаримани жойида тўлаш имконияти бўлса, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳолларда баённома тузилмайди.

Жарима тўлаганлиги тўғрисида ҳуқуқбузарга белгиланган шаклдаги жарима квитанцияси берилади (2-илова).

Жаримани жойнинг ўзида ундириб олишнинг имконияти бўлмаган ёки шахс ўзи содир этган ҳуқуқбузарликни тан олмаган тақдирда ёхуд жариманинг миқдори энг кам иш хақининг бир баробаридан ошса, маъмурий баённома расмийлаштирилади. Бунда ҳуқуқбузарлик содир этишда айбланаётган шахснинг жойида жарима тўлашга имконияти йўқлиги ёки инспекторнинг хатти-ҳаракатидан норози эканлиги акс эттирилади, ҳуқуқбузарга ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони қайтариб берилади.


2.5. Башарти айнан бир ҳуқуқбузарлик бир неча шахс томонидан содир этилган бўлса, баённома ҳар бир ҳуқуқбузар учун алоҳида тузилади.


2.6. Баённома тузиш чоғида ҳуқуқбузарга унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳамда ушбу маъмурий иш қаерда ва тахминан қачон кўрилиши тушунтирилиб, бу ҳакда баённомага ёзиб қўйилади.


2.7. Транспорт воситасини маст ҳолатда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар бўлган шахс транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилиши ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказилиши керак. Ҳайдовчининг маст ёки маст эмаслигини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ипшар, Соғлиқни сақлаш, Адлия вазирликларининг ушбу масалага оид қўшма Йўриқнома (**** талабларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказиш йўли билан аниқланади.


2.8. Ҳайдовчи тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган такдирда баённома икки гувоҳ ёки холис иштирокида тузилади. Баённомада мастлик белгилари ва ҳуқуқбузарнинг текширишдан бўйин товлаш ҳаракатлари батафсил кўрсатилади. Баённомага ҳуқуқбузарнинг бўйин товлаш сабаблари ҳақидаги тушунтириш хати ва икки гувоҳ ёки холис иштирокида тузилган далолатнома илова қилиниши мумкин.


2.9. Қоидаларни бузиш натижасида транспорт воситалари, юклар, йўл ва бошқа иншоотларга ёки ўзгалар мол-мулкига шикаст ва моддий зарар етказилишига олиб келса, баённомага қўшимча ҳодисанинг чизмаси (3-илова), ҳодиса иштирокчиларининг, гувоҳларнинг тушунтиришлари баённомага илова қилинади.

Чизмада транспорт воситаларининг ҳодисадан кейинги ҳолатини тиклаш имконини берувчи аниқ маълумотлар (уларнинг муҳим объектларга нисбатан ҳолати) кўрсатилади. Чизма уни чизган мансабдор шахс, ҳайдовчилар ва гувоҳлар ёки холислар томонидан имзоланади.

Ҳайдовчиларга транспорт воситалари шикастланганлиги тўғрисида маълумотнома берилади (4-илова).

-------------------------

Изоҳ: Суғурталанган транспорт воситаларига маълумотнома (12-илова) тергов ёки суруштирув идоралари томонидан берилади.


2.10. Ҳайдовчи амалдаги қонунларга мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган такдирда ҳуқуқбузардан унинг иши юзасидан қарор чиқарилгунга қадар транспорт воситаси бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади ва бу ҳақда баённомага, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига ёзиб қўйилиб, талон транспорт воситаси ҳайдовчисига қайтариб берилади.

Башарти мазкур банднинг биринчи қисмида қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий иш кўриб чиқилаётган давр мобайнида яна транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этилган такдирда ҳуқуқбузарнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси талони олиниб, унга вақтинчалик руҳсатнома берилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олинган кундан бошлаб унинг талонидан, талон олинган кундан бошлаб вақтинчалик руҳсатномадан 30 кун муддат давомида фойдаланишга руҳсат этилади.

-------------------------

Изоҳ: охирги ўттизинчи кун соат 24-00 га қадар фойдаланиш мумкин.


2.11. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талони бошқа ҳудудда олиниб, ҳайдовчи истиқомат қилаётган ёки транспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХ идораларига ўз вақтида етиб келмаган ва транспорт воситасини бошқаришга руҳсат берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг ёки вақтинчалик руҳсатноманинг амал қилиш муддати тугаб қолган ҳолатларда уларнинг муддатини узайтириш шу ДЙҲХХ идораларининг маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходим томонидан амалга оширилади.

2.11.1. Агар ҳайдовчи сафарда бўлса, у тақдим этган тегишли ҳужжатлар ёки маълумотлар асосида ўша ҳудуддаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектори, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати катта инспектори ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектори (инспектори) томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг ёки вақтинчалик гувоҳноманинг амал қилиш муддати узайтириб берилади.

-------------------------

Изоҳ: талонни ёки вақтинчалик рухсатномани муддати узайтирилганда "Яшаш жойига етиб олгунга қадар" деб ёзиб, муддат қўйиб берилади. Узайтириш муддати 10 кундан ошмаслига керак.


2.11.2. Транспорт воситаларини бошқаришга руҳсат берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг ёки вақтинчалик руҳсатноманинг узайтириш муддати 30 кундан ошиб кетмаслиги керак (2.12-банддаги ҳолатлардан ташқари).

-------------------------

Изоҳ: 10 кунгача (3 маротаба) муддатгача узайтириш мумкин.


2.12. Маъмурий иш материаллари уч ой муддат ичида тегишли манзилгоҳга келиб тушмаган ҳолларда хизмат текшируви ўтказилиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талони йўқолганлиги ҳақидаги хулосага келинган такдирда ҳайдовчига янги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талони имтиҳонсиз берилади.

Хизмат текшируви ўтказилаётган вақт давомида ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки талонининг амал қилиш муддати узайтириб берилади.

-------------------------

Изоҳ: янгиси берилгандаи сўнг ҳайдовчилик гувохномаси ёки талони келиб тушган тақдирда улар белгиланган тартибда ДЙҲХХ идоралари рўйхатлаш ва имтиҳон олиш хизмати томонидан йўқ қилиниб ташланади.


2.13. Вақтинчалик рухсатнома йўқотиб қўйилган такдирда ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс ҳуқуқбузардан тушунтириш хати олиб, белгиланган жарималарни ундириб олади. Сўнг йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича билими текширилиб, кейин ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда талони қайтариб берилади.


2.14. Ҳайдовчи транспорт воситасини вақтинчалик рухсатнома билан бошқарган пайтида ҳуқуқбузарлик содир этса, янги вақтинчалик рухсатнома берилиб, унда олдинги рухсатномадаги ҳақиқийлик муддати қайд этилади ва бу ҳакда баённомага ёзиб кўйилади.


2.15. Муддати тугаган вақтинчалик руҳсатнома билан транспорт воситасини бошқараётган шахсларга нисбатан Кодекснинг 135-моддаси иккинчи қисми асосида баённома тузилиб, Кодекснинг 291-моддаси "а" қисмига биноан транспорт воситаси иш кўриб чиқилгунга қадар жарима майдонида ушлаб турилади.


2.16. Чет эл фуқароларига, шу жумладан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари фуқароларига, ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига транспорт воситаларини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб кириб келиш таъқиқланади. Ушбу тоифадаги шахслар транспорт воситаларини ҳайдовчилик гувоҳномасининг ўрнини босадиган бошқа мамлакатларга тегишли ўзга ҳужжатлар билан бошқараётган ҳолатлар аниқланган тақдирда бундай ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланмайди ва уларга Кодекснинг 135-моддаси иккинчи қисми билан маъмурий чора кўрилади ва транспорт воситасини Ўзбекистон Республйкаси ҳудудида бошқариш таъқиқланади.



3. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ

ҲАҚИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


3.1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳуқуқбузарлик содир бўлган жойда, шунингдек юридик шахсларга тегишли транспорт воситаси доимий (вақтинчалик) рўйхатга олинган жойда кўриб чиқилади.

Шахсий транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида бундай ишлар ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойларидаги жамоаларида ёки яшаш жойларида кўриб чиқилиши мумкин.


3.1.1. Кодекснинг тегишли моддаларида маъмурий жазони кучайтириш назарда тутилган ва такрорийлиги ҳисобга олинадиган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда маъмурий иш юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаси доимий (вақтинча) рўйхатга олинган жойда кўриб чиқиш учун юборилади.

Шахсий транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида бундай ишлар ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойларидаги жамоаларида ёки яшаш жойларида кўриб чиқиш учун юборилиши мумкин.


3.1.2. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун қонунда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазо назарда тутилган ҳолларда маъмурий иш юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаси доимий (вақтинча) рўйхатга олинган жойда суд томонидан кўриб чиқиш учун юборилади.

Шахсий транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида бундай ишлар ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойларидаги жамоаларида ёки яшаш жойларида кўриб чиқиш учун юборилиши мумкин.


3.2. Йўл ҳаракати қоидаларининг 17.1 - 17.9 бандларининг бузилиши билан боғлиқ бўлган маъмурий хужжатлар бўйича жазо чоралари Кодекснинг 130-моддаси асосида қўлланилади.

Шунингдек, темир йўл кесишмаси олдида 2.5 "Тўхтамасдан ҳаракатланиш таъқикланган" йўл белгиси талабини бажармаслик ёки йўл ҳаракати қоидаларининг 17.7 бандининг 3 абзацида белгиланган "ёпиқ шлагбаум олдида тўхтаб турган транспорт воситаларини айланиб ўтиш, икки қатор бўлиб туриш (икки ва ундан ортиқ бўлакли йўллар бундан мустасно) таъқикланади" қоидаларини бузилиши ҳам Кодекснинг 130-моддаси бўйича маъмурий чораларининг қўлланилишига олиб келади.


3.3. Кодекснинг 125, 126-моддаларида, 127-моддаси биринчи қисмида, 128-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-1-моддаси биринчи қисмида, 128-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 129-моддаси биринчи қисмида, 130-моддаси биринчи қисмида, 131-моддаси учинчи қисмида, 135-моддасида, 135-1-моддасида, 136-моддаси учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосари, Йўл патруль хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, муҳим топшириқлар бўйича катта инспектори, инспектори (маъмурий амалиёт бўйича), Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосари, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари ёки катта инспектори (инспектори), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрла рига амал қилишнинг назорати бўйича катта инспектори (инспектори), маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича инспектори, улар бўлмаган тақдирда - ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўлланилади.

3.4. Кодекснинг 125, 126-моддаларида, 127-моддаси биринчи қисмида, 128-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи қисмларида, 128-1-моддаси биринчи қисмида, 128-2-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 129-моддаси биринчи қисмида, 130-моддаси биринчи қисмида, 135-моддаси биринчи қисмида, 135-1-моддасида, 138-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 147-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар йўл-патруль хизмати бригадаси (батальони, дивизиони, отряди, мобиль гуруҳи) командири, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўллаши мумкин.

-------------------------

Изоҳ: кодекснинг 126, 128, 128-1, 128-2, 130-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг бир йил давомида такроран содир этилмаганлиги аниқлангандан сўнггина ушбу мансабдор шахслар томонидан маъмурий иш кўриб чиқилиши мумкин.

3.5. Кодекснинг 125-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 126-моддаси биринчи қисмида, 127-моддаси биринчи қисмида, 128-моддаси биринчи қисмида, 128-1-моддаси биринчи қисмида, 128-2-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 129-моддаси биринчи қисмида, 135-моддаси биринчи қисмида, 135-1-моддасида, 138-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун Йўл-патруль хизмати катта инспектори (инспектори) ва йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этиши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа ходимлар томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўлланилади.

-------------------------

Изоҳ: кодекснинг 126, 128-моддаларида назарда тутилган маъмурий хукукбузарликларнинг бир йил давомида такроран содир этилмаганлиги аниқлангандан сўнггина ушбу мансабдор шахслар томонидан маъмурий иш кўриб чиқилшии мумкин.


3.6. Кодекснинг 125-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 127-модданинг биринчи қисмида, 128-моддаси биринчи қисмида, 128-1-моддаси биринчи қисмида, 128-2-моддаси биринчи қисмида, 138-моддаси биринчи, иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган такдирда ҳуқуқбузарга фақат жойида жарима квитанцияси орқали маъмурий чора қўлланилиши лозим.

Башарти жойида жарима тўлашга имконияти бўлмаса ёки инспекторнинг хатти-ҳаракатидан норози бўлса, ҳуқуқбузарга нисбатан баённома расмийлаштирилади. Бунда ҳуқуқбузарлик содир этишда айбланаётган шахснинг жойида жарима тўлашга имконияти йўқлиги ёки инспекторнинг хатти-ҳаракатидан норози эканлиги акс эттирилади.

Агарда ҳуқуқбузар ёзма тушунтириш беришдан бош тортса, икки гувоҳ ёки холис иштирокида далолатнома тузилади ва баённомага илова қилинади. Баённомада ҳайдовчининг ҳуқуқбузарлик ҳақида тушунтириш бериши, имзоси ва гувоҳлар ёки холислар иштирокида тузилган далолатнома илова қилинмаган маъмурий ҳужжатларни кўриб чиқиш учун қабул қилиш қатъий ман қилинади.


3.7. Кодекснинг 125-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 126, 131, 135, 135-1, 136, 137, 176-3-моддаларида, 194-моддасида (милиция ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик хусусидаги қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситаси маъмурий иш кўриб чиқилгунга қадар ушлаб турилиши мумкин. Ушбу ҳолатларда ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ушлаб қолинганлиги ҳақидаги маълумот баённомага қайд қилинади ва унга барча ҳужжатлари қайтариб берилади (Кодекснинг 131, 136 ва 137, 176-3-моддалари бундан истисно).

Ушлаб қолинган транспорт воситаси маъмурий ҳужжатларни расмийлаштирган ходим томонидан рўйхатланади ва ўзи, транспорт воситаси ҳайдовчиси, навбатчи ёхуд жарима майдончасига жавобгар бўлган шахслар томонидан далолатнома тузилади ва имзоланади. Далолатнома 3 нусхада тузилиб, 1-нусхаси жарима майдончасида қолдирилади, 2-нусхаси баённомага биркитилади, 3-нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.

Транспорт воситасини олиб чиқиб кетишга фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс томонидан руҳсат берилади. Башарти маъмурий ҳужжатлар ваколати доирасида кўриб чиқувчи идора/мансабдор шахс/га юборилган тақдирда, вақтинчалик ушлаб турилган транспорт воситасини қўйиб юбориш уларнинг руҳсати билан амалга оширилади.

------------------------

Изоҳ: Кодекснинг 135-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда суғурта идораларининг ҳуқуқбузарлик аломати бартараф этилганлиги ҳақидаги тегишли маълумоти тақдим этилгандан сўнг транспорт воситасини қўйиб юборишга рухсат берилиши мумкин.

3.8. Кодекснинг 126-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда ДЙҲХХ ходими маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинча жарима майдончасида ушлаб турилади.

Агарда ҳайдовчи транспорт воситаси ойнасини ностандарт тарзида кўзгусимон ва туси ўзгартирилганлиги (қорайтирилганлиги)ни жойида бартараф этса, кодекснинг 126-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бир йил давомида содир этилмаганлигини аниқлашнинг имконияти бўлса ва биринчи деб ҳисобланса, ҳуқуқбузарнинг шу жойнинг ўзида жарима тўлашга имконияти бўлса, ДЙҲХХ ходими баённома тузмасдан маъмурий чора қўллаши ҳамда транспорт воситасини бериб юборади. Бундай ҳолларда ДЙҲХХ ходими ўрнатилган тартибда ҳуқуқбузарга жарима тўлаганлиги тўғрисида квитанция бериши ва унинг талонига қайд этиб қўйиши керак.

3.9. Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга товуш чиқарувчи ёки ёритувчи махсус қурилма илова қилинади. Ушбу қурилмалар гувоҳлар иштирокида ечиб олиниб, далолатнома тузилади.


3.10. Ҳайдовчи томонидан Кодекснинг 128-моддаси 1-қисмида ва 128-1-моддаси 1-қисмида ҳамда 128-2-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда бир йил давомида бу турдаги ҳуқуқбузарликлар содир этилмаганлиги аниқланса, ДЙҲХХ ходими ҳайдовчига шу жойнинг ўзида маъмурий чора қўллаши мумкин. Бундай ҳолларда ДЙҲХХ ходими ўрнатилган тартибда ҳуқуқбузарга жарима тўлаганлиги тўғрисида квитанция бериши, унинг талонига қайд этиб қўйиши, альфавит карточкаси (3-илова) тўлдириши ва маъмурий амалиёт бўлимига (гуруҳига) топшириши керак.

-------------------------

Изоҳ: ҳуқуқбузарнинг ҳайдовчилик гувоҳномасининг талони йил давомида алмаштирилган бўлса ёки талондаги ҳуқуқбузарликка оид ёзувларда шубха уйғонса, ДЙҲХХ ходими ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштиради.


3.11. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш мазкур ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.


3.12. Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарлик учун эса ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб икки ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тўхтатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.


3.13. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган мансабдор шахслар ўзларига берилган ваколатлар доирасида ва фақат хизмат бурчларини бажариб турган пайтлардагина қонунларда назарда тутилган маъмурий жазоларни қўллашлари мумкин.


3.14. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш мазкур ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахснинг ўзини таништиришдан бошланади.

Ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс қандай иш кўриб чиқилиши лозимлигини, маъмурий жавобгарликка ким тортилаётганлигини эълон қилади, ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтиради, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ўқиб эшиттиради. Ишни кўриб чиқишда қатнашаётган шахслар тингланади, далиллар ўрганилади ва тушган илтимослар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинади.


3.15. Мансабдор шахс ишни кўриб чиқиш вақтида ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, ҳуқуқбузарликда фуқаронинг айби бор-йўқлигини, уни маъмурий жавобгарликка тортиш-тортилмаслик мумкинлигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек ишни тўғри ҳал этиш учун аҳамияти бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаши шарт.

-------------------------

Изоҳ: Ҳайдовчини белгиланган тезликни ошириб юборганлиги учун жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш чоғида тезликни ўлчайдиган асбоблар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл кўйилиши мумкин бўлган жами нуксонларни жамланган ҳолда ҳисобга олиш керак. Тезликни ўлчайдиган асбоб тезлик руҳсат этилганидан соатига 5 километрдан ошиқ бўлганини кўрсатган такдирда маъмурий таъсир чораларини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Тезлик фақат тезлик ўлчайдиган асбоблар ёрдамида аниқланади, бошқа воситалар ёрдамида аниқлаш тақиқланади.


3.16. Мансабдор шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни амалга оширади:


3.16.1. Ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларида кўзда тутилган маъмурий жазони белгилайди.


3.16.2. Ишни юридик шахсларга тегишли транспорт воситаси доимий (вақтинчалик) рўйхатга олинган жойдаги маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектор (инспектор), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича катта инспектори (инспектори), маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектори (инспектори)га кўриб чиқиш учун юборади.

Шахсий транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойларидаги жамоаларида ёки яшаш жойларидаги маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектор (инспектор), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича катта инспектори (инспектори), маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектори (инспектори)га кўриб чиқиш учун юбориш мумкинлигини назарда тутади.

3.16.3. Ишни ҳуқуқбузар яшайдиган жойдаги вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи туман (шаҳар) комиссияларига кўриб чиқиш учун юборади.


3.16.4. Суд томонидан ҳал этилиши лозим бўлган тақдирда ёки ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса ҳужжатларни суд ихтиёрига юборади.


3.16.5. Агар ҳуқуқбузарликда жиноят белгилари бўлса, ҳужжатларни прокуратурага, дастлабки суруштирув ёки тергов идораларига оширади.


3.16.6. Ишни юритишни тугатади.


3.16.7. Агар ҳужжатларда ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини тасдиқлайдиган далил-исботлар етарли бўлмаса, тўпланган ҳужжатларни қайта текширишга юборади.


3.17. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ишни кўриб чиқиш тугаши биланоқ дарҳол эълон қилинади. Қарорнинг нусхаси уч кун ичида устидан шу қарор чиқарилган шахсга, шунингдек ўзининг илтимосига кўра жабрланувчига топширилади ёки жўнатилади. Қарорнинг нусхаси олинганлиги ҳақида ҳуқуқбузар ёки жабрланувчи имзо чекиши керак.

Айни вақтда қарор устидан шикоят бериш ва уни бажариш тартиби тушунтирилади.

Агар ишни кўриб чиқиш чоғида ҳуқуқбузар қатнашмаган бўлса, қарорнинг нусхаси уч кун ичида унга юборилиб, бу ҳакда баённомага ёзиб қўйилади.


3.18. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс маъмурий хужжатларни олгандан сўнг ҳуқуқбузарга ишни қачон ва қаерда кўрилиши хақида хабарнома юборади (6-илова). Ҳуқуқбузарни иш қачон ва қаерда кўриб чиқилишидан ўз вақтида хабардор этилганлиги ҳақида маълумотлар бўлганда, ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш ҳақида илтимоснома тушмаган тақдирда иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.


3.19. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс ишга доир ҳужжатлар билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш чоғида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимон хизматидан фойдаланишга, иш юзасидан қабул қилинган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.


3.20. Битта шахс икки ёки ундан ортиқ ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, ҳар бир ҳуқуқбузарлик бўйича алоҳида маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган тақдирда маъмурий жазо ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида қўлланилади.

Башарти шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, шу ҳақдаги ишлар бир вақтнинг ўзида айни бир мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бу шахсга нисбатан қўлланиладиган узил-кесил жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.


3.21. Жазони қўлланиш чоғида содир этилган ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.


3.22. Содир этилган ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли бўлган тақдирда шу ишни кўриб чиқишга ваколати бўлган мансабдор шахс ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод этиб, уни огоҳлантириш билан кифояланиши мумкин.


3.23. Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар идоралари оддий ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар қоидани бузганликлари учун умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортиладилар.

Муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчиларга жарима солиниши мумкин эмас.

Кодекснинг 125-моддасида, 128-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-1-моддаси биринчи қисмида, 128-2-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 130-моддаси биринчи қисмида, 131-моддаси учинчи қисмида, 135-моддасида, 135-1-моддасида, 136-моддаси учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳарбий хизматчилар, йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган такдирда расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун улар хизмат қилаётган жойдаги ҳарбий автомобиль назоратига юборилади.

3.24. Прокуратура ходимлари, судьялар томонидан йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бузилган такдирда уларга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳужжатлар чора кўриш учун прокуратура ва суд идораларининг юқори турувчи ташкилотларига юборилади.


3.25. Кодекснинг 313-моддасига мувофиқ ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахс маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаганда, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларига ана шу сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш ҳақида тақдимнома киритиши лозим.


3.26. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган такдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим:


3.26.1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса.


3.26.2. Ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса.


3.26.3. Ҳуқукбузарликни содир этган шахс ақли норасо бўлса.


3.26.4. Ҳуқукбузарлик зарурий мудофаа ҳолатида ёки оҳирги зарурат ҳолатида содир этилган бўлса.


3.26.5. Амнистия акти чиқиши, агар у маъмурий жазо чорасини қўлланишни бекор қилса.


3.26.6. Маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжат бекор қилинган бўлса.


3.26.7. Ҳуқукбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса.


3.26.8. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс хусусида шу факт юзасидан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги ваколатли орган (мансабдор шахс) қарор чиқарган бўлса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тугатиш тўғрисида чиқарилган қарор бекор қилинмаган бўлса, шунингдек мазкур факт юзасидан жиноят тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса.


3.26.9. Шахс иши юритила бошлаган пайтда вафот этган бўлса.



4. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ

ТЎҒРИСИДАГИ ИШ ЮЗАСИДАН ЧИҚАРИЛГАН

ҚАРОР УСТИДАН ШИКОЯТНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


4.1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида устидан шу қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, шунингдек уларнинг қонуний вакиллари ва адвокат томонидан шикоят берилиши мумкин.


4.2. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи идорага (мансабдор шахсга) ёки маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судьясига, судьянинг маъмурий ишлар бўйича қарори устидан эса туман (шаҳар) суди раисига ёки юқори турувчи судга шикоят берилиши ёки прокурор протест билдириши мумкин.

Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилинган мансабдор шахс орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.

Ҳуқукбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор чиқарган мансабдор шахс шикоятни олгач, уни уч кун ичида иш билан бирга шикоятни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган идора (мансабдор шахс)га юборади.


4.3. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоятни шу қарорнинг нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун ичида бериш мумкин. Мазкур муддат узрли сабаблар билан (касаллик, таътил, хизмат сафари ва ҳ.к.) ўтказиб юборилган тақдирда буни тасдиқловчи тегишли ҳужжат тақдим этилгач, устидан қарор чиқарилган шахснинг аризасига мувофиқ шикоятни кўриб чиқишга ҳақли бўлган мансабдор шахс томонидан кўрсатилган муддат қайта тикланиши мумкин.


4.4. Белгиланган муддатда шикоят бериш маъмурий жазо қўлланиши тўғрисидаги қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради, маъмурий қамоқ жазоси қўлланиш тўғрисидаги қарор ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда ундириб олинадиган жарима солиш ҳоллари бундан мустаснодир.

Прокурорнинг протест билдириши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарор ижросини протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.


4.5. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида жазо бериш ҳақидаги қарорнинг ижроси тўхтатиб турилган ҳолларда шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг амал қилиш муддати шикоятни кўриб чиқиш тугагунга қадар узайтирилади.


4.6. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоятни ёки протестни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) қуйидаги ҳал қилув қарорлардан бирини қабул қилади:


4.6.1. Чиқарилган қарорни ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиради.


4.6.2. Чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни қайта кўриб чиқиш учун юборади.


4.6.3. Чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни юритишни тугатади.


4.6.4. Жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги меъёрий ҳужжатда назарда тутилган доирада ўзгартиради.


4.7. Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор бунга ваколати бўлмаган орган (мансабдор шахс) томонидан чиқарилган бўлса, қарор бекор қилинади ва иш ваколатли орган (мансабдор шахс)га кўриб чиқиш учун юборилади.


4.8. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинади (7-илова).

-------------------------

Изоҳ: бу илова ички ишлар идораларида кўриладиган шикоятларга тааллуқли.


4.9. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг бекор қилиниши олиб қўйилган ҳайдовчилик гувоҳномасини ва ундирилган пул миқдорини қайтариб беришга асос бўлади.


4.10. Жарима солиш тўғрисидаги қарор бекор қилинган тақдирда ундирилган пул миқдори қонун хужжатларида белгиланган тартибда қайтариб берилади.


4.11. Қонунга хилоф равишда чиқарилганлиги сабабли қарор бекор қилинган тақдирда ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилади. Айбдор мансабдор шахсга нисбатан тегишли интизомий чора кўрилиб, у ҳақидаги маълумот маъмурий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.



5. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ

ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР ЮЗАСИДАН ЧИҚАРИЛГАН

ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ


5.1. Башарти Кодексда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ижро этилиши лозим.


5.2. Жарима тарзидаги маъмурий жазо Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ижро этилади. Жарима тўлаш тартиби ҳуқуқбузарларга қарорни топшириш чоғида тушунтирилади.


5.3. Жарима тўланганлиги ҳақидаги квитанция ёки тўлов топшириғининг нусхаси тақдим этилгач, ҳуқуқбузарнинг вақтинчалик рухсатномаси олиниб, квитанция ёки тўлов топшириғининг нусхаси баённомага биркитиб қўйилади, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони унга қайтариб берилади.


5.4. Агар жарима Кодекснинг 126, 128, 128-1, 128-2-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун солинган бўлса, бу ҳакда белгиланган тартибда ҳайдовчилик гувоҳномаси талонига белги қўйилади.

5.5. Жаримани ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олиш мумкин бўлмаган такдирда қарор чиқарилмасдан ҳуқуқбузарга маъмурий баённома тузилиб, ҳужжатлар транспорт воситаси доимий (вақтинча) рўйхатга олинган жойда кўриб чиқиш учун юборилади.

Шахсий транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойларидаги жамоаларида ёки яшаш жойида кўриб чиқиш учун юборилиши мумкин.

Бунда ҳуқуқбузарга маъмурий иш қаерда ва тахминан қачон кўриб чиқилиши тушунтирилади.


5.6. Ҳуқукбузар жаримани белгиланган муддатда тўламаган тақдирда жарима солиш ҳақидаги қарор нусхаси жарима пулини мажбурий тарзда унинг иш ҳақи ёки бошқа даромадидан, нафақа ёки стипендиясидан ушлаб қолиш учун илова хати (9-илова) билан бирга ҳуқуқбузарнинг иш (ўқиш) жойи ёки ижтимоий-таъминот бўлимига юборилади.

Башарти жарима солинган шахс ишламаётган бўлса ёхуд жаримани ҳуқуқбузарнинг иш ҳақи ёки бошқа даромадидан, нафақа ёки стипендиясидан бошқа сабабларга кўра ундириб олишнинг иложи бўлмаса, уни ундириб олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг суд ижрочилари томонидан жарима солиш тўғрисидаги тегишли мансабдор шахс чиқарган қарор асосида ҳуқуқбузарнинг шахсий мулкидан, шунингдек умумий мулкдаги унинг ҳиссасидан ундириб олиш йўли билан амалга оширилади.

5.7. Агар маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса (қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, ҳуқуқбузарнинг ишлаш, яшаш жойига ёки суд ижросига юборилмаган бўлса ва ҳ.к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. Ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилади ва айбдор мансабдор шахсга нисбатан тегишли интизомий чора кўрилиб, у ҳақидаги маълумот маъмурий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.


5.8. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони қайтариб берилмайди, вақтинчалик руҳсатноманинг амал қилиши шикоят бериш ёки шикоят юзасидан қарор қабул қилиш учун белгиланган муддат тугагунча узайтирилади. Вақтинчалик руҳсатноманинг амал қилиш муддати тугагач, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва олиб қўйилади ҳамда маъмурий иш ҳужжатларга қўшиб қўйилади.

Агар ҳайдовчи транспорт воситасини муддати ўтиб кетган вақтинчалик руҳсатнома билан бошқараётганлиги аниқланса, унга нисбатан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳуқуқбузар сифатида белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилади.


5.9. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳуқуқбузар ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонини топширишдан бош тортса, ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонини олиб қўйиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилади.


5.10. Ҳуқуқбузар бир йил ва ундан ортиқ муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони белгиланган тартибда ҳуқуқбузарнинг яшаш жойидаги ДЙҲХХнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда - РИБ (ТРИБ)) ларига юборилади.

-------------------------

Изоҳ: ҳайдовчилик хужжатларидан бирортаси (гувоҳнома ёки унинг талони)нинг йўқолганлиги ёхуд ўғирланганлиги ҳақида асосли далиллар (ҳайдовчининг тушунтириш хати, милиция ёки ёнғиндан сақлаш хизмати маълумотномалари ва ҳ.к.) бўлса, мавжуд ҳайдовчилик хужжати (гувоҳнома ёки унинг талони) асосли далиллар билан биргаликда ДЙҲХХнинг РИБ (ТРИБ)ларига юборилади.


5.11. Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш муддати тугагач ҳуқуқбузарнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича билими текширилгандан сўнг қайтарилади.

-------------------------

Изоҳ: ҳайдовчи бир йил ва ундан ортиқ муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилса, у транспорт воситасини амалий бошқаришдан ҳам имтиҳон топширади.


5.12. Кодекснинг 131-моддаси биринчи, тўртинчи ва 136-моддаси биринчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларга судлар томонидан жарима солиш тарзида маъмурий чора қўлланса, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони эгаларига йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича билимлари текширилгандан сўнг қайтарилади.


5.13. Кодекснинг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар бир йил мабойнида уч марта, шунингдек авария ҳолати, 130-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий чора қўлланиб, унинг йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича билими текширилади (9-илова).


5.14. Ҳайдовчилик гувоҳномаси талонида кодекснинг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар бир йил мобайнида уч марта қайд қилингандан сўнг ҳуқуқбузарнинг яшаш жойида ёки транспорт воситасининг доимий (вақтинча) рўйхатга олинган жойида маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектор (инспектор), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича катта инспектори (инспектори), маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектори (инспектори) томонидан алмаштирилади (буйруқнинг 2-иловаси).

-------------------------

Изоҳ: Кодекснинг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлардан бир йилда тўртинчиси содир этилган тақдирда у йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бўйича билимини текшириш учун биринчи ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланади, маъмурий чора қўллаш эса қонун доирасида ҳал этилади.


5.15. Ҳайдовчининг билими Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосари, Йўл патруль хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, муҳим топшириқлар бўйича катта инспектори, инспектори (маъмурий амалиёт бўйича), маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, катта инспектори (инспектори), туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати гуруҳининг катта инспектори, маъмурий амалиёт бўйича катта инспектори (инспектори) таркибидан тузилган комиссия томонидан ИИВнинг амалдаги буйруқлари асосида текширилади. Бу бўйича иш юритишни олиб бориш эса комиссия аъзоси ҳисобланган маъмурий амалиёт ходими зиммасига юклатилади.


6. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ

БУЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР

ЮЗАСИДАН ИШ ЮРИТИШ


6.1. Маъмурий баённомалар ва жарима квитанцияларининг бланкалари қатъий ҳисобдаги ҳужжатларга тенглаштирилади. Уларда "112" шартли белгиси, бланкалар чоп этилган йилнинг охирги иккита рақами ва саккизталик тартиб рақами бўлиши керак. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар учун тайёрланган бланкалардаги саккизта рақамнинг дастлабки иккита рақами шу ҳудудларда транспорт воситаси учун бериладиган давлат рақам белгисининг коди (серияси)га мос тушииши керак.


6.2. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси учун маъмурий баённома ва жарима квитанциялари бланкаларини тайёрлаш ҳамда улар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.

6.3. Баённома ва жарима квитанциялари бланкаларини қабул қилиш, ҳисоб-китоб қилиш, сақлаш, тарқатиш қатъий ҳисобдаги ҳужжатларга қўйиладиган талаблар асосида амалга оширилади. Уларнинг келиб тушганлиги ва тарқатилишининг ҳисоби қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг кирим ва чиқим китобида (10-илова) қайд этиб борилади.


6.4. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлимида автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмалар учун ушбу буйруққа илова қилинган бошқа бланкалар ва китобларни тайёрлаш ҳамда улар билан таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси зиммасига юклатилади.

6.5. Маъмурий баённомалар ва жарима квитанциялари бланкалари ҳисоб-китобининг олиб борилиши ва тарқатилишини, шунингдек рўйхатга олиш китобларининг юритилишини назорат қилиш ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, туман (шаҳар) ИИБлари бошлиқлари буйруқлари билан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги туман (шаҳар) бўлинмалари ходимлари зиммасига юклатилади. Улар йилнинг ҳар чораги якуни бўйича қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг кирим-чиқими ҳақида юқори ДЙҲХХ идораларига ҳисобот берадилар.

Тошкент шаҳар ИИББ йўл-патруль хизмати бригадасида маъмурий баённома ва жарима квитанциялари бланкаларини тарқатилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими томонидан амалга оширилади.

ЙПХ бригадасининг ҳар бир отрядида бригада командири буйруғи билан маъмурий баённомалар ва жарима квитанциялари бланкалари ҳисоб-китобини олиб бориш ва бериш, шунингдек рўйхатга олиш китобларини юритишга масъул ходимлар тайинланади. Улар йилнинг ҳар чораги якуни бўйича қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг кирим-чиқими ҳақида маъмурий амалиёт бўлимига ҳисобот берадилар. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими ўз навбатида йилнинг ҳар чорагида бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасига ҳисобот беради.

6.6. Жарима квитанциялари қатъий ҳисобдаги бланкаларга тенглаштирилганлиги учун қимматли қоғозлар билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси кассаларида сақланади. Квитанцияларни бериш ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (бўлими, бўлинмаси) раҳбарининг руҳсатига асосан ҳисобот бериш шарти билан тарқатиш ведомостлари ёки чиқим касса ордерлари бўйича амалга оширилади.

6.7. Ишлатилган жарима квитанцияларининг варақчалари, шунингдек баённомаларнинг бузиб қўйилган бланкалари уларни қабул қилиш ва тарқатиш учун масъул бўлган шахсга топширилади, бу ҳақда китобда тегишли маълумот қайд этилади. Улар ўрнатилган тартибда икки йил муддат давомида сақланади.


6.8. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида тузилган баённомалар ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек олиб қўйилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ўзга ҳужжатлар ҳамда ашёвий далиллар билан бирга бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳисоб-китобини олиб бориш китобида (11-илова) рўйхатга олинади ва ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилади.


6.9. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисобга олиш китоби Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлими (бўлинмаси)нинг маъмурий амалиёт ходими ёки бу вазифа зиммасига юклатилган бошқа ходими томонидан юритилади.

6.10. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни қайд этиш учун қуйидаги китоблар юритилади:


6.10.1. Мазкур ҳудуднинг ўзида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар учун.


6.10.2. Кодекснинг 131, 136-моддаларида назарда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар учун.


6.10.3. Бошқа туман (шаҳар) ИИБлари (ДЙҲХХ бўлинмалари)дан келган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар учун.

-------------------------

Изоҳ: Баённомалар компъютерда қайд этиладиган ҳолларда ушбу китоблар юритилмайди. Шу билан бирга компъютерда ушбу Йўриқноманинг 11-иловасида кўзда тутилган китобдаги барча маълумотлар акс этиши шарт.


Бу иш маъмурий амалиёт ходими ёки кирим иш қоғозларини рўйхатга олиш учун масъул бўлган шахс томонидан амалга оширилади.


6.11. Кодекснинг маъмурий жазони кучайтиришга қаратилган моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни бир йил давомида такрорий содир этган шахсларнинг ҳуқуқбузарлиги ҳақидаги маълумотлар алфавитли варақага ёзилади (5-илова) ёки компьютерга киритилади.


6.12. ДЙҲХХда маъмурий баённомалар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатлар бир ходимдан иккинчи ходимга топширилиши ҳужжатларни рўйхатга олиш китоби орқали амалга оширилади.

6.13. Ваколати доирасида маъмурий ишларни кўриб чиқувчи идораларга баённомалар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатлар бир суткадан кечиктирмасдан буюртма хат орқали ёки элтиб бериш китоби бўйича йўлланади. Бу хусусда ҳужжатларни ҳисобга олиш китобининг 7-бандига қачон ва қандай рақамли чиқиш хати билан юборилганлиги ёзиб қўйилади.


6.14. Китоблар рақамлаб чиқилган, чилвирланган, муҳр босилган, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бўлими девонхонаси (канцелярияси)да рўйхатга олинган бўлиши керак.

6.15. Ҳуқуқбузар шахслар ва уларга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар китобларга кўк сиёхда ёзилади.


6.16. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ижро этиб бўлингач, иш бўйича тўпланган ҳужжатлар йиғма жилдларга тикиб қўйилади ва маъмурий иш кўрилган жойдаги ДЙҲХХ идораларида белгиланган тартибда сақланади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш чораси қўлланилганда, иш ҳужжатлари алоҳида йиғма жилдга тикиб қўйилади. Йиғма жилдга тикиб қўйилган варақлар бетлаб чиқилади. Сўнгги варақда йиғма жилд неча бетдан иборат эканлиги ёзиб қўйилади ва имзо чекилади ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар улар юзасидан чиқарилган қарорлар қонуний кучга киргандан кейин, шунингдек транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг қайтариб олинмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари чора қўллаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жазо муддати тугагандан кейин икки йил давомида сақланиши лозим.

6.17. Жарима квитанцияларининг варақчалари ва маъмурий баённомаларнинг бузиб қўйилган бланкалари ДЙҲХХ идоралари молиявий фаолияти йиллик тафтишдан ўтказилгандан сўнг, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ва сақлаб туриш муддати тугаган бўлишига қарамай қайтариб олинмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари эса 6.16-банддаги муддатдан келиб чиққан ҳолда комиссия томонидан тузилган далолатнома асосида йўқ қилинади.

6.18. Бир йилдан камроқ муддатга бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик ҳужжатлари уларнинг яшаш жойидаги ДЙҲХХ бўлинмаларида, кодекснинг 131-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 133-моддасида, 136-модданинг биринчи ва иккинчи қисмида, 137-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун бир йил ва ундан кўпроқ муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг ҳайдовчилик ҳужжатлари эса ДЙҲХХнинг РИБ (ТРИБ)ларида сақланади.

6.19. Агар шахс содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ҳайдовчилик гувоҳномасидаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи тоифаларнинг барчасидан маҳрум этилмаган бўлса, суд идоралари томонидан чиқарилган қарор келиб тушгандан сўнг транспорт воситаларини бошқариш учун қолган тоифалари кўрсатилган ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар ДЙҲХХнинг РИБ (ТРИБ) идораларига тақдим этилиб, белгиланган тартибда алмаштириб берилади.


7. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ

ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

ИШЛАР ЮЗАСИДАН ИШ ЮРИТИШНИНГ

ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


7.1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар маъмурий ҳуқуқбузарлик учун умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ва халқаро шартномаларга мувофиқ иммунитетлик ҳуқуқидан фойдаланадиган чет эл фуқаролари бундан мустаснодир. Уларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масала дипломатик йўл билан ҳал этилади.


7.2. Иммунитетлик ҳуқуқига эга шахс маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган тақдирда унинг шахсини тасдиқдовчи ҳамда ҳайдовчилик ҳужжатлари текширилгач, баённома тузилади ва ҳужжатлар эгасига қайтариб берилади. Маъмурий ҳужжатларни расмийлаштирган ходим унга ҳуқуқбузарлик юзасидан тушунча беришни таклиф этади. Иммунитетлик ҳуқуқига эга шахс тушунча беришдан бош тортган ҳолларда билдирги ёзилиб, у маъмурий ҳужжатларга илова қилинади.


7.3. Агар иммунитетлик ҳуқуқига эга ҳайдовчи алкоголдан, наркотик моддадан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда транспорт воситасини бошқараётган бўлса, у бошқаришдан четлаштирилади ва ўзи рози бўлган такдирда мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтишга таклиф қилинади. Мазкур ҳолат тўғрисида милиция ходими туман, шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига маълум қилади ва унинг кўрсатмасига мувофиқ иш тутади.


7.4. Иммунитетлик ҳуқуқига эга чет эл фуқароси томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисида расмийлаштирилган маъмурий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигига бир сутка ичида юборилади, бу ҳақда ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахс шу жойнинг ўзида огоҳ этилади.


7.5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уч ой ва ундан кўпроқ муддатга вақтинчалик келиб яшаётган ҳамда иммунитетлик ҳуқуқига эга бўлмаган чет эллик фуқаро томонидан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш чораси- кўзда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилса, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартибда олиб қўйилади.


7.6. Ўзбекистон Республикасига автосайёҳ сифатида келган ёки халқаро юк (йўловчи)ларни ташиётган ҳайдовчи томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, ҳуқуқбузарга расмийлаштирилган маъмурий баённома ва унинг ҳайдовчилик ҳужжатлари бир сутка ичида буюртма хат орқали ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳудуддаги суд идорасига маъмурий чора кўриш учун тақдим этилади. Суд кўриб чиққандан сўнг қарор нусхаси ва ҳайдовчилик гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигига юборилади.

Бундай пайтда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар олинганлиги тўғрисида автосайёҳнинг эслатмасига, халқаро юклар (йўловчилар)ни ташиётган ҳайдовчининг бу сафарга асос бўлган руҳсатномасининг "қўшимча маълумотлар" бандига ёзиб қўйилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини тасдиқловчи баённома ва бошқа ҳужжатлар (билдирги, далолатнома, тушунтириш хатлари ва х.к.) жазони белгилаган идорада сақланади.


7.7. Ўзбекистон Республикасига автосайёҳ сифатида келган ёки халқаро юк (йўловчи)ларни ташиётган ҳайдовчига содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жазо жарима тарзида қўлланса-ю, у жаримани жойида тўлаш имкониятига эга бўлмаса, унинг руҳсатномаси (визаси)га ёки автосайёҳ эслатмасига тегишли белги қўйилади. Маъмурий ҳужжатлар эса бир сутка ичида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигига юборилади.

Ҳуқуқбузар ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган пайтида божхона масканларида унда жарима тўланганлиги тўғрисидаги квитанциянинг бор-йўқлиги текширилади. Агар бундай квитанция бўлмаса, божхона ходимлари томонидан жаримани ундириб олиш чоралари кўрилади.


7.8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида технологик юкларни (қурилишларда ва х.к.) ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ташиётган чет эллик ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарилган тақдирда ҳайдовчилик гувоҳномаси транспорт воситаси вақтинчалик ҳисобга олинган ДЙҲХХ бўлинмасига юборилиб, маҳрум этилган муддат тугагунга қадар белгиланган тартибда сақланади ёки Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги талабига биноан у ерга юборилади.

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш муддати тугагач, қайтариб олинмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси кузатув хати билан ташқи ишлар вазирлигига юборилади. Хатда ҳайдовчининг фуқаролиги, транспорт воситасининг рўйхат рақами, юки ташилаётган фирма (ташкилот)нинг номи, ҳайдовчилик гувоҳномасининг олиб қўйиш вақти ва сабаби кўрсатилади.

7.9. Ҳукуматлараро битимларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида (қурилиш, завод, фабрикаларда ва бошқа жойларда) ишлаётган ёки ўқув юртларида билим олаётган чет эл фуқароларидан жарималар белгиланган тартибда ундирилади.


7.10. Чет эл фуқароси бўлган ҳайдовчи бошқарган транспорт воситаси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси расмийлаштирилаётганида баённоманинг "рақам белгиси" бандига автотранспортнинг миллий рўйхат рақам белгилари (ҳарфий ва сонли белгилари) кўчириб ёзилади. Баённоманинг "Транспорт воситаси ҳисобда турадиган жой" бандига қўшимча тарзда суғурта компаниясининг номи ва манзилгоҳи, суғурта ҳужжатининг рақами, амал қилиш муддати. берилган вақти ва жойи ҳақидаги маълумотлар киритилади.

Ҳайдовчиларга транспорт воситаси шикастланганлиги тўғрисида белгиланган нусхада ҳужжат берилади.

Автомобилда халқаро юкларни ташиётган чет эл фуқаросига йўл-транспорт ҳодисаси ҳамда унда транспорт воситасининг шикастланиш даражаси (божхона сурғучининг бузилганлиги, кузовлар, брезентлар бутун эмаслиги) ҳақидаги белги божхона ҳужжатига (АГТ Манифести) ҳам қўйиб берилади.



8. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ

ЮЗАСИДАН ИШ ЮРИТИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


8.1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар қонун доирасида ҳал этилаётганлигини, ҳуқуқбузарлик юзасидан иш тўғри юритилаётганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси раҳбарияти ва Бош бошқарма Йўл патруль хизмати фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ва маъмурий амалиёт бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти, туман (шаҳар) ички ишлар идораларининг ҳамда мазкур идоралар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари раҳбарияти томонидан амалга оширилади.

8.2. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБлари раҳбарияти томонидан бир йил давомида камида бир марта жойлардаги туман (шаҳар) ички ишлар идоралари, ДЙҲХХининг жойлардаги бўлим (бўлинма)ларининг ҳуқуқий фаолияти юзасидан текширув ўтказилиши ва амалий ёрдам кўрсатилишини ташкиллаштирилади.

8.3. Текширув давомида қуйидаги масалалар ўрганилади:


8.3.1. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларни ва уларни қўллаш тартиби ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг меъёрий ҳужжатларини ДЙҲХХ ходимлари қай даражада билиши.

8.3.2. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан қабул қилинган қарорлар қонуний ва асосли эканлиги, шу жумладан қўлланган маъмурий таъсир кўрсатиш чораси қонунда белгиланган жазога мувофиқлиги.


8.3.3. Ҳуқуқбузарликнинг ҳисоб-китоби ва таҳлили маъмурий амалиётнинг оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқарувчи қўпол ҳуқуқбузарликларни аниқлашга ва уларнинг олдини олишга қаратилганлиги.

-------------------------

Изоҳ: алкоголдан, гиёҳванд моддадан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда транспорт воситасини бошқариш, светофорнинг ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг таъқиқловчи ишораларига бўйсунмаслик, милиция ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабини бажармаслик, белгиланган тезликни ошириш, темир йўл кесишмасидан ўтиш, қувиб ўтиш, одам ташиш ва чорраҳадан ўтиш қоидаларини бузиш, авария ҳолатини келтириб чиқариш, транспортда телефондан фойдаланиш ва транспорт воситасини бошқариш пайтида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле, видеодастурлар томоша қилиш учун фойдаланиш қўпол ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.

8.3.4. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг рўйхатга олиниши ва ҳаракати қатъий ҳисобдаги бланка (баённома, жарима квитанцияси)ларнинг ҳисобга олиниши ва сақланиши, ҳисобот китоблари ва бошқа хужжатларнинг ушбу йўриқнома талабларига мувофиқлиги.


8.3.5. Баённомалар ва бошқа маъмурий ҳужжатларнинг қонуний расмийлаштирилиши, ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг кўриб чиқиш тартиби ва муддатига риоя этилиши.


8.3.6. Жарима тарзидаги маъмурий жазонинг ижроси.


8.3.7. Маъмурий амалиёт бўлими (бўлинма, гуруҳи) фаолиятини шаҳар-туман ички ишлар идоралари ва ДЙҲХХ бошқармаси (бўлими, бўлинмаси) раҳбарлари томонидан назорат қилиниши, аниқланган камчиликлар ва йўл қўйилган қонунбузарликка эътибор берилиши, уларнинг келиб чиқиш сабабларининг ўрганилиши ва бартараф этиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлари.

8.4. Текширув давомида маъмурий жазо қўллаш тўғрисида ноқонуний қарорлар чиқарилганлиги аниқланса, улар бекор қилинади ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини қайта тиклаш чоралари кўрилади.


8.5. Текширув натижалари юзасидан маълумотнома тайёрланиб, текширувни тайинлаган раҳбариятга ахборотнома берилади. Раҳбар текширув ҳужжатлари билан танишиб чиққач, аниқланган камчиликларни бартараф этишга, маъмурий амалиёт фаолиятини яхшилашга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни кўради.



9. МАЪМУРИЙ АМАЛИЁТ ХИЗМАТИ

ХОДИМЛАРИНИГ ВАЗИФАЛАРИ


9.1. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси, Қарақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маъмурий амалиёт ходимлари:

9.1.1. Маъмурий амалиёт бўлими ДЙҲХХнинг жойлардаги ҳуқуқни қўллаш фаолиятига доир масалалар юзасидан ташкилий-услубий раҳбарликни амалга оширади. ДЙҲХХнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятини тартибга солиб турувчи меъёрий ва ўзга ҳужжатларни ўзлаштириб бориш борасида шахсий таркиб ўртасида ишни ташкиллаштиради.

9.1.2. ДЙҲХХ идораларининг ҳудуддаги ҳуқуқни қўллашга доир фаолиятини умумлаштиради ва таҳлил қилади. Таҳлил асосида ҳар йили камида икки марта ҳуқуқбузарликнинг аҳволи ва динамикаси, шунингдек ҳуқуқбузарларга нисбатан чоралар қўллаш амалиёти тўғрисида маълумотнома тайёрлайди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

9.1.3. Ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли идоралар, муассасалар ҳамда ташкилотларга тақдимномалар киритади.


9.1.4. Ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга расмийлаштирилган маъмурий ҳужжатлар ДЙҲХХнинг жойлардаги бўлим (бўлинма)лари томонидан қонун доирасида кўриб чиқилаётганлигани ва ҳуқуқбузарлик юзасидан иш юритишнинг тўғри олиб борилаётганлигини доимий равишда назорат қилиб боради.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан ишни юритиш бўйича ДЙҲХХ ходимлари фаолиятини ўрганиб чиқиб, уларда аниқланган нуқсон ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритади.

9.1.5. Қонунлар бузилишининг олдини олиш юзасидан ички ишлар идораларининг бошқа хизматлари, жамоат ташкилотлари, меҳнат жамоалари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда иш олиб боради.


9.1.6. Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳолларининг олдини олиш бўйича ишларни кучайтириш мақсадида соғлиқни сақлаш, адлия бошқармалари ва суд идоралари билан доимий ҳамкорликда иш олиб боради.


9.1.7. Ҳар ойда туман (шаҳар) ҳудудида содир этилган ҳуқуқбузарликлар таҳлили асосида йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари ўрганиб чиқилиб, ДЙҲХХнинг жойлардаги бўлим (бўлинма)лари ва сафдаги бўлинмаларига ишни қандай йўналишда кучайтириш кераклиги юзасидан тегишли таклифлар киритади.

9.1.8. Ҳар ойлик ва чораклик иш якуни бўйича маъмурий амалиёт соҳасига тегишли бўлган маълумотларни жамлаб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасига тақдим этади.

9.1.9. Фуқароларнинг маъмурий амалиёт соҳасига тааллукли бўлган шикоят ва аризаларини кўриб чиқади.


9.1.10. Маъмурий баённомалар ва жарима квитанциялари ҳисоб-китобининг олиб борилиши ва берилишини, шунингдек рўйхатга олиш китобларининг юритилишини назорат қилади.


9.1.11. Кодекснинг маъмурий жазони кучайтиришга қаратилган моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни бир йил давомида такрорий содир этган шахсларнинг ҳуқуқбузарлиги ҳақидаги маълумотлар тўла-тўкис ва тўғри альфавитли варақага ёзилиши ёки компьютерга киритилишини назорат қилади.


9.2. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмасининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича инспектори:

9.2.1. ЙПХ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланилаётган чоралар тўғри ва асосли эканлигини мунтазам назорат қилади, бунда ҳайдовчилик гувоҳномасининг асосли равишда олиб қўйилишини, шунингдек маъмурий баённомалар ва бошқа процессуал ҳужжатларнинг тузилиши қонунга мувофиқлигига алоҳида эътибор беради.


9.2.2. Ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳақидаги маълумотларга оид ҳисоботларни олиб боради. Ваколати доирасида кўриб чиқувчи идоралар (мансабдор шахслар)га маъмурий ҳужжатларни қонунда кўрсатилган муддатда юборади.


9.2.3. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳаракатини ташкил қилади, жарима белгилаш тўғрисидаги қарорлар ўз вақтида ва тўғри ижро этилиши юзасидан чора-тадбирлар кўради, ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир этиш чораларини қўллаш, шунингдек маъмурий ҳужжатларни сифатли тузиш масалалари юзасидан сафдаги бўлинмалар ходимларига амалий-услубий ёрдам кўрсатади.


9.2.4. Ҳуқуқбузар шахсларга нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳужжатларни ўз ваколати доирасида кўриб чиқиб, қарорлар қабул қилади.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатини тасдиқловчи асосли далиллар мавжуд бўлмаса, маъмурий ишлар бўйича қўшимча текширув ўтказади ёки маъмурий баённома расмийлаштирилган жойга қўшимча текширув ўтказишга юборади.


9.2.5. Ҳуқуқбузар шахсларга нисбатан таъсир этиш чораларини қўллаш юзасидан бўлинма фаолиятини ҳар ойда умумлаштиради ва таҳлил этади. Таҳлил натижаларига кўра хизмат кўрсатаётган ҳудуддаги йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракатни назорат қилишни такомиллаштириш ва таъсир этиш чораларини қўллашнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади.


9.2.6. Тиббий муассасаларда мастлик ҳолатини аниклаш учун тиббий кўрикдан ўтказилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда камида бир марта мазкур ҳудуднинг ўзида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар китоби билан солиштириб боради.


9.2.7. Ҳаракатланиш иштирокчиларининг интизоми тўғрисида тегишли идораларга, шунингдек автохўжаликларга ва бошқа ташкилотларга ахборот тайёрлашда иштирок этади. Ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида таклифлар киритади.


9.2.8. Бўлинма шахсий таркибининг касб малакаси савиясини ошириш мақсадида ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир чораларини қўллаш, ҳужжатларни расмийлаштириш масалалари юзасидан хизмат тайёргарлигида машғулотлар ўтказади ҳамда хизматга киришаётган ходимларга йўл-йўриқ беришда иштирок этади.


9.2.9. Маъмурий таъсир чораларини қўллаш чоғида бўлинма ходимлари содир этган ножўя хатти-ҳаракатлар устидан фуқаролардан тушган шикоят ва аризаларни кўриб чиқади, улар юзасидан маълумотнома ва хулосалар тайёрлайди.

-------------------------

(*) Бундан кейин "Йўриқнома" деб юритилади

(**) Бундан кейин "қоидалар" деб юритилади

(***) Бундан кейин "Кодекс" деб юритилади

(****) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Адлия вазирликлари томонидан 1992 йил 18 апрелда тасдиқланган 5/01-1/37/5/224 сонли "Транспорт воситатарини бошқараётган шахсларни мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий текширувига йўллаш ҳамда алкоголь ёки таркибида алкоголь бўлган ичимликларни, гиёҳванд ёки бошқа гангитувчи моддаларни истеъмол қилганлик ҳолларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"





ЙЎРИҚНОМАГА

1-СОНЛИ ИЛОВА


ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАСИ

БУЗИЛГАНЛИГИ ҲАҚИДА

UZ-00-серияси     10-000000-сонли

БАЁННОМА

200__ й. “____”______________ соат _________



(худуд номи)

Мен,


(лавозими, унвони, фамилияси, исми-шарифи)

ушбу баённомани шу

ҳақида туздимки, фуқаро




















фамилияси

























исми

отасининг исми

200__ й. “____”____________ куни соат _________ да транспорт воситасини

бошқараётиб


(қоидабузарлик содир этилган жой,

ва унинг тафсилоти)

яъни, Йўл ҳаракати қоидасининг ________ банди бузилди.

Гувохлар:

1.



(фамилияси, исми-шарифи,





яшаш жойи, телефон рақами, имзо)


2.





Қоидабузар ҳақида маълумот:

Туғилган йили ва жойи


Яшаш жойи

тел.

Иш жойи, лавозими,

тел.

Транспорт воситасининг русуми __________, давлат рақам белгиси ______

Тегишлилиги


(тр.вос.эгасининг Ф.И.Ш., ёки корхонанинг номи ва манзили)

Рўйхатда турган худуд

ҚАРОР

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг

_______________________ моддаси ___________________ қисмига асосан

(фамилияси, исми-шарифи)


га


сўм

миқдорида жарима солинсин.

(қарор чиқарган ходимнинг лавозими, фамилияси, исми-шарифи, имзоси)

200__ й. “____”____________

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -


A

B

C

D

E

тоифали транспорт воситаларини бошқариш

ҳуқуқини берувчи __________ серияли ___________ рақамли

ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига

UZ-00-серияли     10-000000-рақамли

ВАҚТИНЧАЛИК РУХСАТНОМА

Фамилияси





































Исми





































Отасининг исми

















Амал қилиш муддати: 200__ йил “____”_____________ гача.

Олинди:


(ҳайдовчилик гувоҳнома, талон, вақтинчалик рухсатнома)

(вақтинчалик рухсатномани берган ходимнинг лавозими,

фамилияси, исми-шарифи, кўкрак нишон белгиси)

200__ й. “____”____________




(имзо)

М.Ў.


Вақтинчалик рухсатнома берилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда амал қилади.


Зарур холларда ушбу муддат хайдовчи яшайдиган ёки транспорт воситасининг доимо (вақтинча) рўйхатда турган ёки бошқа (сафарда бўлган) жойлардаги ДЙҲХХ мансабдор шахслари томонидан 10 кунгача (3 маротаба) муддатгача узайтирилиши мумкин.


Ўрнатилган тартибда узайтирилмаган ва муддати ўтган бўлса у ўз кучини йўқотган ҳисобланади.

Йўл харакати қоидалари бузилганлиги тўғрисида иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш тартиби:


- маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки туман (шаҳар) судига шикоят берилиши мумкин.


- қарор хусусида шу қарор чиқарилган кундан бошлаб 10 кун мобайнида шикоят берилиши мумкин,


- жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда - шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай тўланиши лозим.


- жарима тўланганлиги ҳақидаги квитанция транспорт воситаси рўйхатда турган ёки ҳуқуқни бузган шахсни яшаш жойидаги ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмасига топширилади. Жарима ўз муддатида тўланмаса мажбуран ундириб олинади.

Муддати 200__ йил “____”_____________ гача узайтирилди.

(лавозими, фамилияси, исми-шарифи, имзо)

М.Ў.

Муддати 200__ йил “____”_____________ гача узайтирилди.

(лавозими, фамилияси, исми-шарифи, имзо)

М.Ў.

Муддати 200__ йил “____”_____________ гача узайтирилди.

(лавозими, фамилияси, исми-шарифи, имзо)

М.Ў.

Муддати 200__ йил “____”_____________ гача узайтирилди.

(лавозими, фамилияси, исми-шарифи, имзо)

М.Ў.

(алкоголь хиди, тана ҳолатининг беқарорлиги, сўзлаш кобилияти бузилганлиги

сабабли "Хушёрлик назорати найчасини қўллаб текширув ўтказилди)

Текширув натижаси


(ижобий, салбий)

Баённомага илова этилади


(ҳайдовчилик гувоҳномаси, ҳайдовчилик

гувоҳномасига талон, вақтинчалик рухсатнома, тиббий текширув баённомаси,

далолатнома, тушунтириш хати ва бошқалар)

Баённома тузган ходимнинг кўкрак нишон белгиси ва имзоси ___________

Баённома билан танишдим. Унинг мазмуни бўйича қуйидагиларни билдираман:

(ҳуқуқбузарнинг қоидабузарлик юзасидан тушунтириш бериши)

(қоидабузарнинг имзоси)

Менга ҳуқуқ ва бурчларим таништирилди.

Ушбу маъмурий иш


(қаерда ва қачон кўрилиши кўрсатилсин)

кўрилиши менга эълон қилинди


(қоидабузарнинг имзоси)

Тр. восит. бошқариш учун вақтинчалик рухсатномани олдим


(имзо)

ҚАРОР

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги

Кодексининг ___ моддаси ___ қисмига асосан

га


(қоидабузарнинг фамилияси)


сўм миқдорида ЖАРИМА солинсин.

(қарор чиқарган ходимнинг лавозими, фамилияси, исми-шарифи, имзоси)

200__ й. “____”____________

200__ й. “____”____________ куни қарор нусхасини олдим ________________

                                                     (имзо)

Олиб қўйилган


(ҳужжатнинг номи)

200__ йил “___”__________

куни қайтариб олдим


(имзо)

ЙЎРИҚНОМАГА

2-СОНЛИ ИЛОВА



КВИТАНЦИЯ

ВАРАҚАСИ                       АВ серияли N X- 000000

                                              000 ( ___________ ) сўм

(ҳуқуқбузарнинг исми-шарифи)

(транспорт воситасининг русуми, давлат рақами)

МЖтКнинг____моддасини____қисми

Мен йўл қўйган ҳуқуқбузарликни тан оламан ва берилган жазога эътирозим йўқ.

Квитанцияни олдим


(ҳуқуқбузарнинг имзоси)


200__ й. “____”____________

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

Йўлларда ҳаракатланиш қоидасини бузганлига

учун жарима тўлаганлига ҳақида


КВИТАНЦИЯ   АВ N X- 000000

000 ( ___________ ) сўм

Жарима жойида тўланган вақтда квитанциянинг қуйи қисми ҳуқуқбузарга йиртиб берилади.

(жазо қўллаган мансабдор шахснинг мансаби, исми шарифи

ва кўкрак нишон белгиси)

ЙЎРИҚНОМАГА

3-СОНЛИ ИЛОВА

Йўл ҳаракати қоидасини бузилиши ҳақида тузилган

200__ й.”___” ___________ даги ________ -сонли

баённомага қўшимча

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган транспорт воситалари:

1-транспорт воситаси


(русуми, давлат рақами, рўйхатга олинган ДЙҲХХ ҳудудий бўлими (бўлинмаси))

(транспорт воситасини шикастланган жойлари)

2-транспорт воситаси


(русуми, давлат рақами, рўйхатга олинган ДЙҲХХ ҳудудий бўлими (бўлинмаси))

(транспорт воситасини шикастланган жойлари)

Ҳайдовчилар ҳақида маълумот:


1-ҳайдовчи


(исми-шарфи,отасининг исми, яшаш жойи, иш жойи, телефон)

(ҳайдовчилик гувоҳномасининг тоифаси ва рақам белгиси)

2-ҳайдовчи


(исми-шарфи,отасининг исми, яшаш жойи, иш жойи, телефон)

(ҳайдовчилик гувоҳномасининг тоифаси ва рақам белгиси)

ЙЎРИҚНОМАГА

3-СОНЛИ ИЛОВАНИ

ОРҚА ТОМОНИ


ХОДИСА ЧИЗМАСИ


чизмада транспорт воситаларининг ходисадан кейинги

ҳолатини кўрсатувчи аниқ маълумотлар кўрсатилиши

керак (уларнинг жойлашиши қўзғалмас жисмларга

нисбатан кўрсатилиши керак)

Чизма ва ҳодиса тафсилотларининг баённомадаги изоҳига розимиз:


Гувоҳлар:

1. Ҳайдовчи

1.


(имзо)


(исми-шарифи, отасининг исми,


яшаш жойи, иш жойи, телефон)

2. Ҳайдовчи


2.

(имзо)


(исми-шарифи, отасининг исми,

яшаш жойи, иш жойи, телефон)

Чизма тузувчининг имзоси _____________


1. Бланкалар 5 миллиметрли сеткали қоғозларда тайёрланади.

ЙЎРИҚНОМАГА

4-СОНЛИ ИЛОВА


МАЪЛУМОТНОМА


Берилди фуқаро

га

шу ҳақдаки, 200___йил "___"_________ куни соат ______ да

(аниқ жойи кўрсатилади)

содир этилган йўл транспорт ходисаси натижасида

_____________ русумли, _____________________ давлат рақам белгили, двигател рақами ____________, кузов (рама) рақами ______________ бўлган транспорт воситаси қуйидаги механик шкаст олган:

(транспорт воситасини текшириш вақтида аниқланган шикастланиш тафсилотлари)

ЙТҲнинг бошқа иштирокчилари тўғрисида маълумот

(исми-шарфи, отасини исми, турар жойи ва иш жойи)

(маълумотномани берган шахснинг мансаби, исми-шарфи,)

М.Ў.


(имзо)

-------------------------

Эслатма: маълумотнома етказилган моддий зарар миқдорини белгилаш учун асос бўлмайди.





ЙЎРИҚНОМАГА

5-СОНЛИ ИЛОВА

А


ҲУҚУҚБУЗАРЛИКНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ВАРАҚАСИ

(алфавитли)



Ҳуқуқбузарнинг фамилияси _____________ исми _____________ отасининг исми _______________. Туғилган йили ________________

Яшаш жойи:

Иш жойи, мансаби

Транспорт воситасининг русуми _________ белгиси _____________

Тегишлилиги


(шахсий ёки қайси юридик шахсга тегишли)

МЖТтК нинг ________ моддаси бузилди.

Ҳуқуқбузарлик аникданган жой


вақт


ДЙҲХХ ходимининг Ф.И.Ш.

кўкрак нишон рақами

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ВАРАҚАСИ

(алфавитли)


Ҳуқуқбузарнинг фамилияси _____________ исми _____________ отасининг исми _______________. Туғилган йили ________________

Яшаш жойи:

Иш жойи, мансаби

Транспорт воситасининг русуми _________ белгиси _____________

Тегишлилиги


(шахсий ёки қайси юридик шахсга тегишли)

МЖтК нинг ________ моддаси бузилди.

Ҳуқуқбузарлик аникданган жой


вақт


ДЙҲХХ ходимининг Ф.И.Ш.

кўкрак нишон рақами

Рўйхат бўйича

қоидабузарлик

рақами


Қоида бузилган

вақти

Жазонинг

тури


Жазонинг

бажарилиш

вақти



























































Рўйхат бўйича

қоидабузарлик

рақами


Қоида бузилган

вақти

Жазонинг

тури


Жазонинг

бажарилиш

вақти



























































ЙЎРИҚНОМАГА

6-СОНЛИ ИЛОВА


ХАБАРНОМА

Фуқаро


(исми-шарфи, отасини исми)


Сиз томондан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик хақидаги ишни кўриб чиқиш учун 200__ йил "___" ___________ куни соат _________ да

қуйидаги манзилга

келишингиз сўралади.

Ўзингиз билан шахсий паспортингиз (шахсни тасдиқловчи ҳужжат) бўлиши керак.

Кўрсатилган муддатда келмасангиз йўл ҳаракати қоидасини бузганингиз ҳақидаги иш Сизнинг иштирокингизсиз кўриб чиқилади.

(мансаби, исми-шарифи,)

200__ йил "___" ___________

(имзо)

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

ХАБАРНОМА ВАРАҚАСИ

(Ҳужжатларга тикиб қўйилади)

Фуқаро

200__йил "___"_________________ куни соат __________________ га

(кимни ҳузурига)

бориш ҳақидаги хабарномани олдим

(ким олди)

200__ йил "___" ___________

(имзо)

ЙЎРИҚНОМАГА

7-СОНЛИ ИЛОВА



Шикоятни (аризани) текшириш

якунлари бўйича ҳал қилув

ҚАРОРИ

200__ йил "___" ___________

Мен,

(мансаби, исми-шарфи)

(иштирок этаётган шахслар)

Йўл ҳаракати қоидаси бузилганлиги тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида тушган шикоятни чиқиб,


АНИҚЛАДИМ

(ишни кўриб чиқишда аникланган томонларни қайд қилиш, каерда, қачон, нега,

ким, томонидан маъмурий жазо берилган, мансабдор шахсни қонунчиликни

ва ўз ҳуқуқ доираси чегарасида тўғри қўллаши: кабул килинган карорни

бекор қилиш ёки ўзгартириш учун далиллар ва х.к.)

Қайд қилинганларга асосланиб

(норматив далолатноманинг номи кўрсатилсин)

МжтКнинг ____ моддаси ____ қисмига амал қилиб,

ҚАРОР ҚИЛДИМ

(шикоятни қондиришсиз қолдириб, карорни ўзгаришсиз қолдириш, қарорни бекор

қилиб ишни тўхтатишни; бошқатдан кўриб чиқишни; жазо чорасини ўзгартиришни)

Қабул қилинган қарор тўғрисида

га хабар берилсин

200__ йил "___" ___________

(имзо)

ЙЎРИҚНОМАГА

8-СОНЛИ ИЛОВА

ИИБни бурчак штампи

(ташкилотнинг номи, манзили)

Фуқаро

(исми-шарифи)

(турар жойи)

Қонунда кўрсатилган муддатда

жаримани тўламаганлиги

(жарима миқдори сўз билан ёзилсин)


сабабли Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг ____ моддаси _____ қисмига асосан унинг кўрсатилган

(иш ҳақидан, нафақасидан, степендиясидан ёки бошқа даромадидан)

миқдордаги пулни мажбурий тартибда ундириб олишингизни ва тўлов топшириғининг нусҳасини қуйидаги манзилгоҳга юборишингизни сўрайман.

Илова: Жарима солиш тўғрисида чиқарилган қарор нусҳаси


(мансабдор шахснинг имзоси)

ЙЎРИҚНОМАГА

9-СОНЛИ ИЛОВА

А

В

С

Д

Е

ЙЎЛЛАНМА

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

Туғилган йили

бўйича билимини текшириш учун

юборилмокда.


(қайси ДЙҲХХ томонидан берилган, ходимнинг лавозими, унвони. Исми ва шарифи)

200__ йил "___" ___________

ЙЎЛЛАНМАНИНГ

ОРҚА ТОМОНИ

ИМТИҲОН НАТИЖАЛАРИ

Сана

Баённома

N

Билет

N 1

Имтихон

натижаси

Имтихон

олувчининг

имзоси



































ЙЎРИҚНОМАГА

10-СОНЛИ ИЛОВА

Қатъий ҳисобдаги бланкалар тушиши ва

сарф қилинишининг ҳисобга олиш

КИТОБИ

(ДЙҲХХ ҳудудий бошқарма (бўлим, бўлинмаси)нинг номи)

Бошланди 200__йил "___"______________

Тугалланди 200__йил "___"______________

1-бўлим. Бланкалар тушиши (дастлабки 10 варақ)

т/р


Тушган

вақти



Бланкалар қаердан

тушди (ишонч

қоғози рақами)


Бланканинг

номи



Сони




Серияси

N __ дан

N __ гача


Бланкалар

ни олдим

(мансаби,ис

ми-шарфи)

1

2

3

4

5

6

7

2-бўлим. Бланкалар сарф қилиниши

т/р




Берилган кун



Бланканинг

номи



сони




Серияси

N __ дан

N__ гача


Бланкалар

ни олдим

(мансаби,

исми-

шарфи)




Ишдан чиққан

бланкаларни қабул

қилингашшги

ҳақида белги

(бланканинг номи,

серияси) сана

мансаби исми-

шарифи, имзо

1

2

3

4

5

6

7

ЙЎРИҚНОМАГА

11-СОНЛИ ИЛОВА

Йўл ҳаракати қоидаси бузилганлиги ҳақидаги

маълумотларни ҳисобга олиш

КИТОБИ

(ДЙҲХХ ҳудудий бошқарма (бўлим, бўлинмаси)нинг номи)

Бошланди 200__йил "___"______________

Тугалланди 200__йил "___"______________

Т/р


Қоидабузарнинг

исми-шарифи


Баённома ва

хайдовчилик

гувохномасининг

рақами


Транспорт

воситасининг

русуми ва

давлат рақам

белгиси

Қоидабу

зарнинг

иш жойи

мансаби


Қоидабузарлик

содир этилган

кун ва унинг

қисқача

мазмуни


Кўриб

чиқилган

кун ва

чора

Баённома

тузган ДЙҲХХ

ходимининг

мақсаби исми-

шарифи


Саклаш

жойи


Баённомани

олинганлиги

тўғрисидаги

имзо сана


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

ЙЎРИКНОМАГА

12-СОНЛИ ИЛОВА


ИИБ (ДЙҲХХ) бурчак штампи


_______________ тумани (шаҳари)

бўйича Давлат суғурта назоратига

N_____ 200__йил "___"_______дан



МАЪЛУМОТНОМА

(ички ишлар идорасининг, ДЙҲХХ ҳудудий бошқарма (бўлим, бўлинмаси)нинг, тергов идорасининг номи)

Хабар қилади 200__ йил "___" ______________ соат __________ мин.

ўтганда


(Йўл транспорт ҳодисаси рўй берган жойи ва вақти)

йўл транспорт ҳодисаси содир этилди

(ЙТҲ тури: тўқнашиш, ағдарилиш, пиёдани уриб кетиш, тўсиқни уриб кетиш,

транспорт воситасини уриб кетиш, ҳайвонларни уриб кетиш ва бошқа ҳодисалар)

Йўл транспорт ҳодисасида қатнашдилар

1. Транспорт воситасининг русуми ________ давлат белгиси __________

(эгасининг фамилияси, исми-шарифи)

(корхона, ташкилотнинг номи ва манзили)

ҳайдовчи


(ҳушёр ёки маст холда)

бўлган, ҳайдовчилик гувоҳномасида шу тоифаси


(бор ёки йўқ)

2. Транспорт воситасининг русуми ________ давлат белгиси __________

(эгасининг фамилияси, исми-шарифи)

(корхона, ташкилотнинг номи ва манзили)

ҳайдовчи


(ҳушёр ёки маст холда)

бўлган, ҳайдовчилик гувоҳномасида шу тоифаси


(бор ёки йўқ)

Транспорт воситасини ташқи кўриниши текширилган вақтда қуйидаги шикастланиш аникданди:

Йўл транспорт ҳодисаси

(агар айбдор шахс аниқланмаган бўлса кўрсатилади, аниқланган тақдирда

терговчи ёки суруштирув ишлари олиб борадиган орган чиқарган қарор

ёки маъмурий ишнинг тартиб рақами ва вақти кўрсатилади)

(ДЙҲХХ) хизмат номи)

(бошлиғи (терговчи) исми-шарфи,

отасининг исми)

(имзо)