язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирининг 13.09.2017 й. 300-мҳ-сон "Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.09.2017 й. 2165-9-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.09.2017 й.

N 2165-9




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

13.09.2017 й.

N 300-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича

танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 декабрдаги 303-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2165, 2010 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 498-модда) билан тасдиқланган Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                     Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича

танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 4-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"4. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича нотариус лавозими бўшагандан (вақтинча бўшагандан) кейин тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоятлар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб юритилади) бу ҳақда буйруқ чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини (буйруқни илова қилган ҳолда) хабардор қилади.

Тошкент шаҳри бўйича нотариус лавозими бўшагандан (вақтинча бўшагандан) кейин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бу ҳақда буйруқ чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармасини (буйруқни илова қилган ҳолда) хабардор қилади.";

иккинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "Тегишли адлия бошқармасининг хабарномаси олинган" деган сўзлар "Хабарнома олинган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4-1-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. 7-бандда:

биринчи хатбошидаги "тегишли адлия бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига бевосита ёки тегишли адлия бошқармаси орқали" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.


4. 8-бандда:

биринчи хатбошидан "адлия бошқармасига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "тўлиқ топширилгандан кейин адлия бошқармаси томонидан улар қабул қилинган куннинг эртасидан кечиктирилмай" деган сўзлар "адлия бошқармасига топширилган тақдирда, улар қабул қилинган куннинг эртасидан кечиктирилмай тегишли адлия бошқармаси томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги "бир ҳафта" деган сўзлар "беш кун" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Танлов комиссия томонидан талабгорларнинг касбий билимларини аниқлаш мақсадида ёзма-оғзаки равишда ўтказилади.".


7. 17-1 - 17-11-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


8. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Танлов барча талабгорлар учун бир йўла бир хонада ўтказилади.

Комиссия мажлисларининг холислиги, одиллиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида танлов жараёнида комиссия аъзолари ва талабгорлардан ташқари нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари (фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқалар) кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.".


9. 19-бандда:

биринчи хатбошидаги "уларни тест синови натижалари билан биргаликда комиссиянинг ҳар бир аъзосига" деган сўзлар "комиссия аъзоларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидан "ва тест синови натижаларини" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10. 20-банднинг биринчи хатбошисидаги "Танловнинг иккинчи босқичини ўтказишнинг қисқача" деган сўзлар "Танлов ўтказиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 21-банднинг биринчи хатбошисидаги "Танловнинг иккинчи босқичи" деган сўзлар "Танлов" деган сўз билан алмаштирилсин.


12. 23-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Талабгорнинг мазкур қоидага амал қилмаслиги уни танловда қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолат комиссия мажлисининг баённомасида акс эттирилади.".


13. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Агар талабгор узрли сабабларсиз ўз танлов варақасини топширгунга қадар танловда қатнашишни давом эттиришдан бош тортса, у олти ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди. Ушбу ҳолат комиссия мажлисининг баённомасида акс эттирилади.".


14. 26-бандда:

биринчи хатбошидан "ва тест синови натижалари билан биргаликда танловнинг якуний натижаларини аниқлаш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидан "тест синови натижалари ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


15. 29-бандда:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидан "танловнинг иккинчи босқичида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбошидаги "берган жавоблари мазмуни" деган сўзлар "жавоб берган ёки жавоб бера олмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "танловнинг биринчи ва иккинчи босқичларида олинган" деган сўзлар "баҳолаш бюллетенларидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбошидаги "Тест синови натижалари," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


16. 34-бандда:

биринчи хатбошидаги "адлия бошқармаси учун" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "адлия бошқармаси томонидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


17. 34-1-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


18. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш Тошкент шаҳри бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича эса тегишли адлия бошқармасининг буйруғи билан амалга оширилади.

Танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш ҳақидаги буйруқ комиссия баённомасидан кўчирма олинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай чиқарилади.".


19. 36-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Талабгор танловнинг ҳар қандай босқичида, шунингдек нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилингунга қадар танловда иштирок этишдан ёки нотариус лавозимига тайинланишдан воз кечишга ҳақли. Бунинг учун талабгор бевосита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки тегишли адлия бошқармасига ариза билан мурожаат этиши лозим. Бундай талабгорлар олти ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди.";

иккинчи хатбошидаги "тегишли адлия бошқармасига" деган сўзлар "тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки адлия бошқармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. 37-банддаги "адлия бошқармасининг буйруғи" деган сўзлар "буйруқ" деган сўз билан алмаштирилсин.


21. Қуйидаги мазмундаги 41-1-банд билан тўлдирилсин:

"41-1. Танлов ўтказиш жараёни видеотасвирга олиниши ва интернет тармоғида тўғридан-тўғри узатилиши мумкин.".


22. 6-иловадан "Тест синови натижаси (тўғри жавоблар сони ва балл)" устуни чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 1022-модда