ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шакллари /Давлат божхона қўмитасининг 09.10.2017 й. 01-02/12-39-сон "Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорнинг 13-иловасини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.10.2017 й. 2778-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.10.2017 й.
N 2778-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
09.10.2017 й.
N 01-02/12-39
ҚАРОРИ
"Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим
ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш
тўғрисида"ги қарорнинг 13-иловасини ўз кучини
йўқотган деб топиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 742-сон "Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 30 мартдаги 01-02/12-19-сон "Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорнинг (рўйхат рақами 2778, 2016 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 155-модда) 13-иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. Тохирий
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 24 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 30 октябрь, 43-сон, 1101-модда