ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Фан/ Илмий ташкилотлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.11.2017 й. ПҚ-3365-сон "Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
01.11.2017 й.
N ПҚ-3365
ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИНИНГ
ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ
ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. 2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича қуйидагиларни ўз ичига олувчи комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқлансин:
2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;
2018-2022 йилларда Дастурни амалга ошириш молиявий харажатларининг ҳисоб-китоб ҳажмлари параметрлари 2-иловага мувофиқ;
2018-2022 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастури 3-иловага мувофиқ.
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар ўзларининг тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда:
а) тасарруфдаги ҳар бир илмий-тадқиқот муассасасининг келгуси календарь йилида реконструкция қилиниши ёки капитал таъмирланиши лозим бўлган бино ва хоналарини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш бўйича техник вазифаларни;
келгуси календарь йилида жиҳозланиши лозим бўлган тасарруфдаги илмий-тадқиқот муассасаларини жиҳозлаш учун илмий ва лаборатория ускуналарининг уларга бўлган эҳтиёжни асослаган ҳолда таснифлагичларини ишлаб чиқилишини таъминласин;
б) техник вазифалар ва таснифлагичлар асосида илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва хоналарини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, шунингдек, уларни замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун маблағ ажратиш бўйича буюртманомаларни шакллантирсин ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этсин.
4. Дастурни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси илмий-тадқиқот муассасаларининг бинолари ва корпусларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда идоравий мансублиги бўйича тегишли ташкилотларнинг ўз маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги илмий-тадқиқот муассасаларининг бинолари ва корпусларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда тегишли ташкилотларнинг ўз маблағлари;
илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий лабораторияларини замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш, ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий марказларда қисқа муддатли илмий стажировкаларини молиялаштириш учун - Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-мамлакатларнинг кредит ва грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасаларини офис ва лаборатория мебели билан жиҳозлаш учун - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-мамлакатларнинг кредит ва грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг илмий-тадқиқот муассасаларини офис ва лаборатория мебели билан жиҳозлаш учун - тегишли илмий-тадқиқот муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқа муассасаларининг ўз маблағлари, халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-мамлакатлар грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари объектларини сотишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича уларни офис ҳамда лаборатория мебели билан жиҳозлаш учун тегишли илмий-тадқиқот муассасаларида қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етказилгандан сўнг ажратилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги 2018 йил ва келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг асосланган таклифлари бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Дастурда кўзда тутилган объектларни реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш учун капитал маблағлар лимитларини назарда тутсин.
6. Дастурда кўзда тутилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш доирасида:
"Inkom capital qurilish" инжиниринг компанияси - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси объектлари бўйича буюртмачи;
"Сувқурилишинвест" ДУК - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси объектлари бўйича буюртмачи;
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси объектлари бўйича буюртмачи;
"Ўрмонлойиҳа" ДУК - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси объектлари бўйича буюртмачи;
танлов савдолари натижалари бўйича ташкилотлар - бош лойиҳачи ва пудратчи этиб белгилансин.
7. Буюртмачилар лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартиб ва муддатларда ишлаб чиқилишини, ваколатли давлат экспертиза органларида кўриб чиқилиши ва келишиб олинишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Дастурни амалга ошириш доирасида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан назорат ўрнатсин.
8. Дастурни амалга оширишда, шахсий жавобгарлик:
тегишли илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва хоналарини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларни замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, бутловчи қисмлар, зарур материаллар ва реактивлар билан таъминлаш бўйича барча ишларнинг сифатли ва ўз муддатида бажарилиши юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси О.Ж. Раматов зиммасига;
назарда тутилган барча тадбирларнинг, шу жумладан илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли бино ва хоналарини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, бутловчи қисмлар, зарур материаллар ва реактивлар билан таъминлаш ишларининг ўз муддатида ва тўлиқ ҳажмда молиялаштирилиши юзасидан - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
9. Фан ва технологиялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тасарруфида илмий-тадқиқот муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Фан ва технологиялар давлат комиссиясига Республика иқтисодиёти тармоқларининг аниқ муаммоларини ҳал қилиш, рақобатбардош илмий ҳажмдор маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган, қуйидагиларни назарда тутувчи 2018-2022 йилларда Давлат комплекс мақсадли илмий-тадқиқот дастурлари концепциясини киритсин:
фундаментал, амалий илмий тадқиқотлар ва инновация ишланмаларини - Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигига давлат илмий-техника дастурларини молиялаштириш учун бюджетдан ҳар йили ажратиладиган маблағлар, манфаатдор хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари, халқаро молия институтлари, ташкилотлар ва донор-мамлакатлар грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириш;
хўжалик юритувчи субъектларнинг илмий тадқиқотларни молиялаштириш, тажриба-тадқиқот ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, шунингдек, илмий-техник ишланмалар натижаларини амалиётга жорий этишдан манфаатдорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари.
давлат илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига (илмий ходимлардан ташқари) бюджет ташкилотлари ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш шартлари жорий этилади;
базавий молиялаштириш субъектлари рўйхати Инновацион ривожланиш вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган таклифларига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
11. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2017 йил 1 ноябрдаги
ПҚ-3365-сон қарорига
1-ИЛОВА
2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот
муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш
ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Президентининг
2017 йил 1 ноябрдаги
ПҚ-3365-сон қарорига
2-ИЛОВА
2018-2022 йилларда Дастурни амалга ошириш молиявий
харажатларининг ҳисоб-китоб ҳажмлари
ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р |
Харажатларнинг номланиши |
Валюта тури |
Жами* |
шу жумладан йиллар бўйича: |
||||
2018 й. |
2019 й. |
2020 й. |
2021 й. |
2022 й. |
||||
Жами харажатлар |
млн сўм |
116 019,4 |
26 500,0 |
27 262,0 |
32 352,1 |
29 905,3 |
- |
|
минг. АҚШ доллари |
32 270,74 |
900,0 |
1 650,0 |
8 201,3 |
8 713,1 |
12 806,3 |
||
шу жумладан: |
||||||||
1. |
Илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш |
млн сўм |
116 019,4 |
26 500,0 |
27 262,0 |
32 352,1 |
29 905,3 |
- |
2. |
Илмийва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш** |
минг. АҚШ доллари |
30 375,27 |
900,0 |
1 650,0 |
8 201,3 |
8 201,3 |
11 422,7 |
3. |
Зарур бутловчи буюмлар, сарфлаш материаллари ва реактивлар билан таъминлаш** |
минг. АҚШ доллари |
1 895,47 |
- |
- |
511,8 |
1 383,67 |
*) Харажатлар қиймати жорий нархларда кўрсатилган ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда ўтказиладиган тендер (танлов) савдоларининг якунларига кўра аниқлаштирилиши лозим.
**) Маблағ ажратиш Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига маблағлар келиб тушишига қараб амалга оширилади. Бунда Жамғарма маблағларининг етишмаётган қисми бўйича харажатлар ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан ва унинг доирасида амалга оширилади.
Изоҳ: Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг қўшма таклифлари асосида, ажратилаётган маблағлардан режали ва рационал фойдаланишни таъминлашни инобатга олган ҳолда Дастур параметрларига ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.
Президентининг
2017 йил 1 ноябрдаги
ПҚ-3365-сон қарорига
3-ИЛОВА
2018-2022 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
ДАСТУРИ
Т/р |
Илмий-тадқиқот муассасаси номи |
Таъмир- лаш-тиклаш ишлари, жами (млн.сўм) |
шу жумладан: |
шу жумладан йиллар бўйича |
Жиҳозлаш, жами (АҚШ долларида) |
шу жумладан: |
|||||
реконст- рукция* |
Капитал таъмир- лаш* |
2018 йил |
2019 йил |
2020 йил |
2021 йил |
Илмий ва лабора- тория ускуна- лари билан жиҳозлаш |
Зарур бутловчи буюмлар, сарфлаш материал- лари ва реактивлар билан таъминлаш |
||||
ЖАМИ |
116 019,4 |
13 150,0 |
102 869,4 |
26 500,0 |
27 262,0 |
32 352,1 |
29 905,3 |
32 270 736 |
30 375 270 |
1 895 466 |
|
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
|
|||||||||||
1. |
Ўсимлик моддалар кимёси институти |
1 500,0 |
1 500,0 |
1 500,0 |
2 388 204,0 |
2 129 760,0 |
258 444,0 |
||||
2. |
Микробиология институти |
3 100,0 |
3 100,0 |
3 100,0 |
1 388 580,0 |
1 361 900,0 |
26 680,0 |
||||
3. |
Полимерлар кимёси ва физикаси институти |
1 600,0 |
1 600,0 |
1 600,0 |
1 056 313,0 |
864 228,0 |
192 085,0 |
||||
4. |
Зоология институти |
3 150,0 |
3 150,0 |
3 150,0 |
200 700,0 |
200 000,0 |
700,0 |
||||
5. |
Ботаника институти |
4 150,0 |
4 150,0 |
4 150,0 |
503 284,0 |
502 584,0 |
700,0 |
||||
6. |
Астрономия институтининг баланд тоғли астрономия абсерваториялари Майданак комплекси |
6 650,0 |
6 650,0 |
1 000,0 |
5 000,0 |
650,0 |
1 684 343,0 |
1 482 000,0 |
202 343,0 |
||
7. |
"Физика-Қуёш" ИИБ Физика-техника институти |
7 300,0 |
7 300,0 |
7 300,0 |
1 825 477,0 |
1 815 240,0 |
10 237,0 |
||||
8. |
"Физика-Қуёш" ИИБ Физика-техника институти |
801,8 |
801,8 |
801,8 |
776 300,0 |
745 000,0 |
31 300,0 |
||||
9. |
Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти |
5 304,5 |
5 304,5 |
5 304,5 |
446 920,0 |
438 600,0 |
8 320,0 |
||||
10. |
Санъатшунослик институти |
500,0 |
500,0 |
500,0 |
5 100,0 |
5 100,0 |
|||||
11. |
Математика институти |
4 500,0 |
4 500,0 |
4 500,0 |
|||||||
12. |
Биоорганик кимё институти |
4 100,0 |
4 100,0 |
4 100,0 |
2 486 357,0 |
2 281 500,0 |
204 857,0 |
||||
13. |
Умумий ва ноорганик кимё институти |
3 100,0 |
3 100,0 |
3 100,0 |
1 241 432,0 |
1 192 131,0 |
49 301,0 |
||||
14. |
Геномика ва биоинформатика маркази |
1 917 888,0 |
1 759 100,0 |
158 788,0 |
|||||||
15. |
Сейсмология институти |
587 476,0 |
397 000,0 |
190 476,0 |
|||||||
16. |
Механика ва иншоотлар сейсмик чидамлилиги институти |
10 000,0 |
10 000,0 |
10 000,0 |
1 246 250,0 |
1 165 300,0 |
80 950,0 |
||||
17. |
Ион-плазма ва лазер технологиялари институти |
12 500,0 |
12 500,0 |
3 000,0 |
3 250,0 |
6 250,0 |
2 853 330,0 |
2 663 700,0 |
189 630,0 |
||
18. |
Ядро физикаси институти |
1 852 780,0 |
1 574 530,0 |
278 250,0 |
|||||||
19. |
Тарих институти |
9 650,0 |
9 650,0 |
9 650,0 |
|||||||
20. |
Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти |
||||||||||
21. |
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича мувофиқлаштирувчи- методик маркази |
||||||||||
22. |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими |
251 130,0 |
251 130,0 |
||||||||
23. |
Ботаника боғининг Қорақалпоғистон филиали |
260,0 |
260,0 |
260,0 |
|||||||
24. |
Қорақалпоғистон табиий фанлар илмий-тадқиқот институти |
2 500,0 |
2 500,0 |
2 500,0 |
205 470,0 |
205 470,0 |
|||||
25. |
Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти |
500,0 |
500,0 |
500,0 |
|||||||
26. |
Археологик тадқиқотлар институти |
298,7 |
298,7 |
298,7 |
|||||||
27. |
Хоразм Маъмун академияси |
1 500,0 |
1 500,0 |
1 500,0 |
216 490,0 |
216 490,0 |
|||||
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бўйича ЖАМИ |
82 965,0 |
13 150,0 |
69 815,0 |
26 500,0 |
15 550,0 |
18 600,0 |
22 315,0 |
23 133 824,0 |
21 250 763,0 |
1 883 061,0 |
|
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
|
|||||||||||
1. |
Ипакчилик илмий-тадқиқот институти |
7 710,8 |
7 710,8 |
3 855,4 |
3 855,4 |
95 900,0 |
95 900,0 |
||||
2. |
Сабзавот-полиз экинлари ва картошка илмий-тадқиқот институти |
2 669,8 |
2 669,8 |
2 669,8 |
256 201,1 |
254 801,1 |
1 400,0 |
||||
3. |
Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти |
750,0 |
750,0 |
750,0 |
92 500,0 |
91 000,0 |
1 500,0 |
||||
4. |
Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти |
3 607,3 |
3 607,3 |
3 607,3 |
544 200,5 |
544 200,5 |
|||||
5. |
Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти |
1 633,0 |
1 633,0 |
1 633,0 |
1 213 660,0 |
1 210 900,0 |
2 760,0 |
||||
6. |
Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станцияси |
- |
82 800,0 |
82 800,0 |
|||||||
7. |
Ғўза селекцияси, уруғчилиги ва пахта етиштириш агротехнологияси илмий-тадқиқот институти |
2 833,0 |
2 833,0 |
2 833,0 |
1 215 240,5 |
1 215 240,5 |
|||||
8. |
Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти |
2 376,9 |
2 376,9 |
2 376,9 |
200 517,0 |
200 517,0 |
|||||
9. |
Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти |
300,0 |
300,0 |
300,0 |
245 025,0 |
242 850,0 |
2 175,0 |
||||
10. |
Шоличилик илмий-тадқиқот институти |
1 030,0 |
1 030,0 |
1 030,0 |
137 000,0 |
137 000,0 |
|||||
11. |
Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг ҳудудий филиаллари, илмий-тажриба станциялари |
1 500,0 |
1 500,0 |
1 500,0 |
2 053 596,9 |
2 053 596,9 |
|||||
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бўйича ЖАМИ |
24 410,8 |
24 410,8 |
0,0 |
10 408,2 |
8 895,3 |
5 107,3 |
6 136 641,0 |
6 128 806,0 |
7 835,0 |
||
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
|
|||||||||||
1. |
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти |
4 966,0 |
4 966,0 |
2 483,0 |
2 483,0 |
232 144,0 |
231 644,0 |
500,0 |
|||
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўйича ЖАМИ |
4 966,0 |
4 966,0 |
2 483,0 |
2 483,0 |
232 144,0 |
231 644,0 |
500,0 |
||||
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария давлат қўмитаси
|
|||||||||||
1. |
Ветеринария илмий-тадқиқот институти |
2 607,6 |
2 607,6 |
1 303,8 |
1 303,8 |
837 977,0 |
837 977,0 |
||||
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария давлат қўмитаси бўйича ЖАМИ |
2 607,6 |
2 607,6 |
1 303,8 |
1 303,8 |
837 977,0 |
837 977,0 |
|||||
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
|
|||||||||||
1. |
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти |
1 070,0 |
1 070,0 |
1 070,0 |
213 649,9 |
209 579,9 |
4 070,0 |
||||
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бўйича ЖАМИ |
1 070,0 |
1 070,0 |
1 070,0 |
213 649,9 |
209 579,9 |
4 070,0 |
|||||
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
|||||||||||
1. |
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази |
295 000,0 |
295 000,0 |
||||||||
2. |
Тиббий паразитология илмий-тадқиқот институти |
62 600,0 |
62 600,0 |
||||||||
3. |
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти |
141 900,0 |
141 900,0 |
||||||||
4. |
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти |
336 000,0 |
336 000,0 |
||||||||
5. |
Гемотология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти |
118 000,0 |
118 000,0 |
||||||||
6. |
Республика иммунология илмий маркази |
763 000,0 |
763 000,0 |
||||||||
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича ЖАМИ |
1 716 500,0 |
1 716 500,0 |
*) Параметрлар 1 кв.м.нинг ҳисобланган қиймати: объектларни реконструкция қилиш бўйича - 1300 минг сўм, капитал таъмирлаш бўйича кўпи билан 700 минг сўм бўлишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилаётган лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш натижаларига кўра аниқлаштирилиши лозим.
Изоҳ:
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг қўшма таклифлари асосида, ажратилаётган маблағлардан режали ва рационал фойдаланишни таъминлашни инобатга олган ҳолда Дастур параметрларига ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 1 ноябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 6 ноябрь, 44-сон, 1109-модда