язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Жисмоний тарбия ва спорт/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 й. 878-сон "Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчилари ва уларнинг тренерларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2017 й.

N 878




НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО

СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИДА ЮКСАК

НАТИЖАЛАРГА ЭРИШГАН ЎЗБЕКИСТОН

СПОРТЧИЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТРЕНЕРЛАРИНИ

ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3196-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек спортчи ва тренерларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган умрбод ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаган тренерларга тўланадиган бир марталик пул мукофотларини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, бир марталик пул мукофотлари нуфузли халқаро спорт мусобақаларида 2018 йил 1 январдан бошлаб юксак натижаларга эришган спортчиларнинг тренерларига берилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Д. Курбанов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 31 октябрь