язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Маданият/ Маданият соҳасида бошқарув/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2017 й. 886-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2017 й.

N 886



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

МАДАНИЯТ ВА САНЪАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3325-сон қарорини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизими муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва даромадлари жамғарилишини таъминлаш, Маданият вазирлиги тизими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 11 нафар бўлган ижрочи дирекцияси тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини жойлаштириш учун тегишли бино ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 15 мартдаги 141-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 30-модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 ноябрдаги

886-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Маданият

вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни

ривожлантириш жамғармаси Кенгашининг

ТАРКИБИ

         

Сайфуллаев Б.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири,

Кенгаш раиси


Хайдаров А.Я.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари,

Кенгаш раисининг ўринбосари


Сафаев С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари (келишув асосида)


Шадманов А.К.

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Мажидов И.У.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


лавозимига кўра

-

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


Ахмедходжаев А.И.

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси


Усманов Р.А.

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Абдухаликов Ф.Ф.

-

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси


Кудратхаджаев Ш.Т.

-

Халқаро пресс-клуб раиси


Файзуллаев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори


Муратов М.М.

-

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри директори


Файзиева В.С.

-

Ўзбекистон Давлат санъат музейи директори


Гафурова С.А.

-

Ўзбекистон Давлат консерваториясининг проректори


лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори, Жамғарма Кенгаши котиби


               

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 ноябрдаги

886-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Маданият

вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни

ривожлантириш жамғармаси ижрочи дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва

санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгаши




Жамғарма ижрочи директори












Ижрочи директор ўринбосари





Молия бўлими

4





  


Дастурларни амалга ошириш ва стратегик

ривожланиш бошқармаси бошлиғи

Бухгалтерия

2




Маданият ва санъатни ривожлантириш бўлими

5


Кадрлар бўйича бош мутахассис

1


  


Меценатликни ривожлантириш бўлими

2

Юридикбюро

2


    


Маданият муассасаларига моддий-техник кўмаклашиш бўлими

3

Ахборот технологиялари бўйича бош мутахассис

1



Таълимни ривожлантириш бўлими

3



    


Маркетинг ва коммуникацияларбўлими

5



Матбуот котиби

1




                    

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 32 нафар.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 ноябрдаги

886-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш

жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни

тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 15 мартдаги

141-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1 банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин".


2. 1-илова илова деб ҳисоблансин.


3. Иловада:

5-банддаги "бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Вазир бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Давлат консерваториясининг ректори ҳисобланади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 6 ноябрь