язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2017 й. 837-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2017 й.

N 837



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки

объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини

янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 январдаги

ПФ-4933-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил

16 июндаги ПҚ-3067-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор иловаси 1-бандининг "е" кичик банди етмиш саккизинчи ва етмиш тўққизинчи хатбошилари ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб уч ойдан сўнг амалга киритилади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 16 октябрдаги

837-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида:


а) ўзбек тилидаги матннинг 1-банди иккинчи хатбошидаги "айлантириш" сўзи "ўзгартириш" сўзи билан алмаштирилсин;


б) Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисидаги Низомда:

ўзбек тилидаги матндаги "айлантириш" сўзи "ўзгартириш" сўзи билан алмаштирилсин;


2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан" сўзлари "белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари билан" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банддаги "ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома ҳудудий органга келиб тушган тақдирда, ўзгартиришни рад қилиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий орган буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган ҳудудий танлов комиссиясига (кейинги ўринларда ҳудудий танлов комиссияси деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:

"Ҳудудий танлов комиссияси давлат ташкилотини ўзгартириш учун берилган буюртманомани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мос келишини кўриб чиқади.

Агар давлат ташкилотини ўзгартириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниши зарур бўлса, ҳудудий орган ҳудудий танлов комиссиясининг қарорига асосан берилган буюртманомани (таклифни) ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат рақобат қўмитасига юборади";

саккизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Давлат ташкилотини ўзгартириш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига келиб тушган тақдирда, ўзгартиришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, буюртманома (таклиф) мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларни шакллантириш учун ҳудудий органга юборилади, ҳужжатлар ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий орган томонидан ҳудудий танлов комиссиясига тақдим этилади";


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Давлат ташкилотларини ўзгартириш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида ҳудудий танлов комиссиялари ва Давлат рақобат қўмитаси ҳар йили камида бир марта тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан хусусийлаштириладиган давлат ташкилотлари бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори бўйича хусусийлаштириладиган давлат ташкилотлари бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссиялари томонидан тайёрланади ва тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади.

Хусусийлаштириш дастурига киритилган давлат ташкилотларининг рўйхати ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича шакллантирилиши мумкин.

Хусусийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра ўзгартириладиган давлат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларига киритилади";


ўзбек тилидаги матннинг 22-банди биринчи, учинчи ва бешинчи хатбошилардаги "корхонасини" ва "корхонасининг" сўзлари тегишли равишда "ташкилотини" ва "ташкилотининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 23-бандидаги "корхонасининг" сўзи "ташкилотининг" сўзи билан алмаштирилсин;


30-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Хусусийлаштириш дастурига киритилган давлат ташкилотини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш тўғрисидаги қарор Давлат рақобат қўмитаси ҳайъати ёки ҳудудий танлов комиссияси томонидан қабул қилинади (хусусийлаштириш дастурига кўра ўзгартирилаётган давлат ташкилоти бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган қарорлар бўйича), ўзгартирилаётган давлат ташкилотининг юқори давлат органи билан (ёки давлат ташкилотининг муассиси билан) келишган ҳолда қабул қилинади. Бунда иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари давлат ташкилотларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашдан ўтказиш тўғрисидаги қарор Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан қабул қилинади";


ўзбек тилидаги матннинг 33-бандида:

биринчи хатбошидаги "бўйича" сўзи "тўғрисидаги" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "айлантирилаётганда" ва "проспекти" сўзлари тегишли равишда "ўзгартирилаётганда" ва "рисоласи" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "айлантирилаётганда" сўзи "ўзгартирилаётганда" сўзи билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 34-бандидаги "акция эмиссияси проспекти" сўзлари "акциялар эмиссияси рисоласи" сўзлари билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 37-бандида:

иккинчи хатбошидаги "айлантириш" сўзи "ўзгартириш" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "проспектини" сўзи "рисоласини" сўзи билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 40-бандидаги "айлантириш" сўзи "ўзгартириш" сўзи билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 41-бандида "ўн кун ичида" сўзлари "ўн кун муддатда" сўзлари билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг VI бўлими 46-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 47 ва 48-бандларидаги "мулкий ҳуқуқни" сўзлари "мулк ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;


49-бандда:

ўзбек тилидаги матннинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "мулкий ҳуқуқни" сўзлари "мулк ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Дубликат олиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

"топилмалар столи"дан маълумотнома;

мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг дубликати учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи банкнинг тўлов ҳужжати.

Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг дубликати берилгандан сўнг Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон беради".


Низомнинг 1-иловасида:

"1-босқич" позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

1-босқич

ташаббускорлар:

давлат органи, давлат ташкилоти таъсисчиси, юридик ва жисмоний шахслар.


Кўриб чиқувчи орган:

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари, ҳудудий танлов комиссияси


         

1) Буюртманомалар ва таклифлар бериш.



Буюртманомалар ташаббускорлик тартибида топширилади.


2) Давлат рақобат қўмитасининг давлат корхонаси ёки муассасасини ўзгартириш жараёни бўйича ташаббус кўрсатиш тўғрисидаги таклифлари ва аризаларини кўриб чиқиш.



Буюртманомаларни кўриб чиқиш якунлари бўйича жавоб бериш хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда бир ой ичида амалга оширилади.


3) Хусусийлаштириш дастури (давлат корхоналари ва муассасалари рўйхати) лойиҳасини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамасига ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қарор қабул қилиш учун киритиш.

          


Буюртманомаларнинг келиб тушишига кўра, лекин йилига камида бир марта.

ўзбек тилидаги матнда:

белгилашлар ва номланишидаги "айлантириш" сўзи "ўзгартириш" сўзи билан алмаштирилсин;


5-босқичнинг "Тадбирлар" қаторидаги "мулкий ҳуқуқни" сўзлари "мулк ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомнинг 2-10-иловаларидаги белгилашлардаги "айлантириш" сўзи "ўзгартириш" сўзи билан алмаштирилсин;


Низомнинг 10-иловасида:

ўзбек тилидаги матндаги "мулкий ҳуқуқни" ва "мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи" сўзлари тегишли равишда "мулк ҳуқуқини" ва "га мулк ҳуқуқи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"(ушбу ордерни берган давлат органи)" сўзлари "(ушбу ордерни берган давлат органининг номи)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги Низомда:


1-банднинг бешинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"акциядорлик жамиятларида акциядорларнинг талабига кўра акцияларни олиш, Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 40-моддасига асосан";


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

давлат акциялари савдоси (кейинги ўринларда савдолар деб аталади) - фонд биржаси, тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ёки сотувчи томонидан ташкил этиладиган давлат акцияларини сотиш бўйича савдолар;

биржа битими - биржа томонидан савдонинг қайд этилган натижаси бўйича тузилган давлат акцияларининг электрон шаклдаги фонд биржаси (кейинги ўринларда биржа деб аталади) томонидан рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси;

давлат акцияларининг биржа савдолари (кейинги ўринларда биржа савдолари деб аталади) - биржа савдоси қоидаларига ва ушбу Низомга мувофиқ биржа томонидан ташкил этиладиган давлат акцияларининг савдолари;

давлат акцияларининг биржадан ташқари савдолари (кейинги ўринларда биржадан ташқари савдолар деб аталади) - ташкилотчиси сотувчи ёхуд тегишли қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс ҳисобланган, қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари тизимида амалга ошириладиган давлат акциялари савдолари;

сотиб олиш тўлови - сотиб олинаётган давлат акциялари учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин айирбошланадиган валюта (ЭАВ)да тўланадиган пул маблағлари;

Давлат тендер комиссияси - давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;

Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;

эмитент - устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамияти;

инвестициявий мажбуриятлар - давлат акцияларини сотиб олишда харидор томонидан акциядорлик жамиятига (эмитентга) инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;

ижтимоий мажбуриятлар - давлат акцияларини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;

ахборот меморандуми - акциядорлик жамиятининг ҳисобот санасидаги ҳолати бўйича тижорий, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги дастлабки ахборотидан иборат бўлган ҳужжат;

лот - биржа савдоларига қўйилаётган ва биржадан ташқари савдолар тизимидаги бир пакетдаги давлат акцияларининг миқдорий ўлчов бирлиги;

бошланғич нарх - давлат акцияларини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх;

давлат акцияларининг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси (кейинги ўринларда биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси деб аталади) - сотувчи ёхуд қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган ва биржадан ташқари савдолар тизимида давлат акцияларининг савдоларини ташкил қилаётган юридик шахс;

биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар - биржа, сотувчининг (харидорнинг) воситачиси, Марказий депозитарий;

сотувчи - Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ёки унинг ҳудудий органи (кейинги ўринларда ҳудудий орган деб аталади)

қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари тизими (БТСТ) - қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиси (кейинги ўринларда БТСТ ташкилотчиси деб аталади) томонидан ташкил этилган, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга оид буюртманомаларни тўплаш ва қаноатлантиришни таъминлайдиган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари электрон тизими;

сотувчининг (харидорнинг, қатнашчининг) воситачиси - қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатидаги профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, сотувчи (харидор) номидан ваколат берилган, шартномага асосан биржа савдоларида ва БТСТда давлат акцияларини сотиш чоғида воситачи бўладиган юридик шахс;

талабгор - таклиф этилган ёки бошқа шартларда танловда ёки тўғридан-тўғри музокараларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти) ёки унинг ваколатли вакили;

харидор - сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат акцияларининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти)";


3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари" сўзлари "белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан" сўзлари билан алмаштирилсин.


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади, Давлат тендер комиссиянинг қарори билан келгусида қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилиши мумкин.

Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акциялари нархини пасайтириш сотувчи билан келишилмаган ҳолда амалга оширилади

Давлат акциялари бошланғич савдога қўйиш нархи 50 фоизгача пасайтирилгандан кейин бир ой мобайнида сотилмаган тақдирда, сотувчи Давлат тендер комиссиясига келгусида қадамба-қадам пасайтириш механизми қўллаш таклифини киритади. Бунда давлат акцияларини бошланғич савдога қўйиш нархидаги умумий пасайтириш уларнинг номинал қийматидан кам бўлмаган миқдорида бўлиши мумкин";


8-бандда:

ўзбек тилидаги матннинг иккинчи хатбошидаги "эркин муомаладаги валюта (ЭМВ)да" сўзлари "ЭАВ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Халқ истеъмол товарлари билан савдо қилиш республика кўргазма-ярмарка савдо маркази" ЁАЖ" сўзлари "Халқ озиқа моллари кўргазма-ярмарка савдоси республика маркази" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-бандда:

бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида" сўзларидан кейин "ва (ёхуд) ЭАВда" сўзлари қўшилсин;

олтинчи хатбошидаги "чегирмаларни қўллаш механизми" сўзлари "бошланғич савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг иккинчи хатбошидаги "ахборотни" сўзи "электрон шаклда" сўзлари билан тўлдирилсин;


18-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитасига" сўзлари "Ҳудудий танлов комиссиясига" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўзбек тилидаги матннинг еттинчи хатбошидаги "1 январдаги ҳолатига кўра ҳар йиллик қайта баҳолашдан кейинги" сўзлари "асосий воситаларни 1 январдаги ҳолатига кўра ҳар йиллик қайта баҳолашдан кейинги" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ҳудудий танлов комиссияси давлат акцияларини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мувофиқ кўриб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда ҳудудий орган ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат рақобат қўмитасига юборади";

тўққизинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат акцияларини сотиб олиш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига келиб тушганда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаган тақдирда, буюртманома (таклиф) ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳудудий органга ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссиясида кўриб чиқишга юборилади";


21-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Давлат акцияларини сотиб олиш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида ҳудудий орган йилига камида бир маротаба ҳудудий танлов комиссиясига хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади";

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Давлат акцияларини сотиб олиш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) ва ҳудудий танлов комиссиялари қарорлари асосида Давлат рақобат қўмитаси йилига камида бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра сотилиши лозим бўлганлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат акцияларини хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан хусусийлаштириладиган давлат акцияларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тасдиқлаш учун киритилади";

иккинчи-тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги "Хусусийлаштириш дастури" сўзларидан кейин "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки" сўзлари қўшилсин;


23-банд матнига "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;


28-банддаги "ёхуд Давлат тендер комиссиясининг" сўзлари "Давлат тендер комиссиясининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ваколатлари доирасида қабул қилинган" сўзлари билан алмаштирилсин;


29-банддаги "Сотувчи" сўзидан кейин "эмитент" сўзи қўшилсин;


30-банддаги "вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг" сўзлари "вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 35-бандидаги "ЭМВ" қисқартмаси "ЭАВ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 38 ва 49-бандларидаги "пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни" сўзларидан кейин "шакллантиради ва" сўзлари қўшилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 40-банди учинчи хатбошидаги "ЭМВ" қисқартмаси "ЭАВ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


43-бандда:

биринчи хатбошидаги "битим" сўзидан кейин "аввал сотилган" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Аввал сотилган давлат акцияларининг савдолар натижалари ҳақиқий эмас деб топилган (бекор қилинган) ёки битим бекор қилинган санада шаклланган нархи бўйича, аввал сотилган давлат акциялари бўйича агар савдога қўйиш ва биржа битимини бекор қилиш санаси орасидаги муддат икки йилдан ошмаган бўлса";

учинчи хатбошидаги "биржа битими" сўзларидан кейин "аввал сотилган давлат акциялари бўйича" сўзлари қўшилсин";


44-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"агар давлат акциялари биржа савдоларига бошланғич қўйиш нархининг 50 фоизигача қадамба-қадам пасайтириш механизми қўллангандан кейин бир ой мобайнида сотилмаганда";


қуйидаги мазмундаги 44-1-банд қўшилсин:

"44-1. Агар Давлат тендер комиссиясининг савдога чиқариш бўйича номинал қийматдан паст бўлмаган қийматгача қадамба-қадам пасайтириш механизмини қўллаш тўғрисидаги қарори қабул қилинса, давлат акциялари аввал чиқарилган савдоларнинг бир хил савдо майдончаларида сотилиши мумкин";


45-банднинг биринчи хатбошидаги "ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзи "ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ваколати доирасида қабул қилинган" сўзлари билан алмаштирилсин";


ўзбек тилидаги матннинг 52-бандидаги "белгиланган нарх" сўзлари "белгиланадиган нарх" сўзлари билан алмаштирилсин";


54-банддаги "қўйиш нархининг 50 фоизигача чегирма қўллангандан" сўзлари "қўйилган бошланғич нархнинг акция номинал қийматигача пасайтирилгандан" сўзлари билан алмаштирилсин";


"VII-XI бўлимлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин";


Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Давлат акцияларини сотиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

        

Ташаббускорлар:

давлат органи, хўжалик бошқаруви органи; эмитент; юридик ва жисмоний шахслар.


1. Таклиф ва аризаларни бериш.


Буюртманомалар ташаббускорлик тартибида топширилади.



Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи

2. Давлат рақобат қўмитаси ёки давлат акцияларини сотиш жараёнини бошлаш бўйича ҳудудий танлов комиссияси томонидан таклиф ва аризаларни кўриб чиқиш.


Буюртманомаларни кўриб чиқиш якунлари бўйича жавоб бериш хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда бир ой ичида амалга оширилади.

Давлат рақобат қўмитаси, Ҳудудий танлов комиссияси

3. Хусусийлаштириш дастури (акциялари сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати) лойиҳасини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамасига ёхуд ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қарор қабул қилиш учун киритиш. Таклифлар ва аризалар бериш.


Буюртманомаларнинг келиб тушишига қараб, лекин йилига камида бир марта.







2-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, эмитент, баҳоловчи ташкилот


1. Тасдиқланган Дастурга мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи эмитентга мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни хатловдан ўтказиш.


         

Давлат рақобат қўмитаси томонидан аниқланадиган муддатларда, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.




2. Эмитент томонидан мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни хатловдан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш, хатлов ўтказиш далолатномаларини расмийлаштириш.


Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ўтказилади.


3. Тегишли қарор қабул қилиш учун эмитент томонидан Давлат рақобат қўмитасига ёки унинг ҳудудий органига тақдим этиладиган ҳужжатлар ва таклифларни кўриб чиқиш.


Бир ҳафта муддатда.

4. Давлат акцияларини баҳолашни ўтказиш.

Баҳолаш хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатда.

     







3-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи


          

Эмитент тақдим этган баҳоловчи ташкилотнинг корхонани баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи ва ҳужжатлари асосида Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан давлат акцияларини сотиш тўғрисидаги буйруқни чиқариш.

Бунда давлат акцияларини сотувга қўйиш қуйидагича амалга оширилади:

- БТСТда биржадан ташқари савдоларга қўйилади, агар савдога қўйилаётган акциялар пакети эмитент устав фондининг кўпи билан 10 фоизини ташкил этса;

- биржа савдоларига қўйилади, агар савдога қўйилаётган акциялар пакетининг миқдори эмитент устав фондининг 50 фоизидан ошмаса;

- танловга қўйилади, агар савдога қўйилаётган акциялар пакетининг миқдори эмитент устав фондининг 50 фоизидан ортиқ бўлса.

            


Давлат акциялари бўйича ҳужжатлар тўплами ижобий кўриб чиқилгандан кейин 10 кун ичида.









4-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи , унинг воситачиси


Ахборотни ошкор қилиш ва сотишга таклиф қилинаётган давлат акциялари бўйича ОАВда ва сотувчининг ёки унинг воситачисининг веб-сайтида эълон қилиш.


        

Биржа савдолари ва БТСТ биржадан ташқари савдоларига қўйиш белгиланган санадан, танловда тўғридан-тўғри сотилган тақдирда - танлов таклифлари конвертлари очиладиган санадан - талабгорлардан таклифларни қабул қилиш тамом бўладиган санадан камида ўттиз кун олдин.

       









5-босқич

   

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, унинг воситачиси, савдолар ташкилотчилари

   


Давлат акцияларини сотиш.


Белгиланган муддатларда.



     

г) Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисида Низомда:


2-бандда:

учинчи хатбошидаги "ва аукцион ва танловларни ташкил этиш" сўзларидан кейин "шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда электрон шаклда ўтказиладиган" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:

"Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси";

ўн биринчи ва йигирма бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи ва йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўзбек тилидаги матннинг ўн саккизинчи хатбошидаги "эркин муомаладаги валютада (кейинги ўринларда ЭМВ деб аталади)" сўзлари "эркин айирбошланадиган валютада (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан" сўзлари "белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ёки Давлат тендер комиссияси" сўзлари "Давлат тендер комиссияси ёхуд берилган ваколатлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бандда:

ўзбек тилидаги матннинг иккинчи хатбошидаги "ЭМВда" қисқартмаси "ЭАВда" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Халқ истеъмоли товарлари билан савдо қилиш республика кўргазма-ярмарка савдо маркази" ЁАЖ сўзлари "Халқ озиқа моллари кўргазма-ярмарка савдоси республика маркази" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "ҳудудий танлов комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар қўшилсин:

"Ҳудудий танлов комиссияси давлат улушини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши учун тасдиқланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда ҳудудий орган ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларини илова қилган ҳолда Давлат рақобат қўмитасига юборади";

тўққизинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Давлат улушини сотиб олиш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига келиб тушганда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаган тақдирда, буюртманома (таклиф) ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳудудий орган томонидан ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссиясига юборилади";


12-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Давлат улушларини сотиш бўйича тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида Давлат рақобат қўмитаси ва ҳудудий танлов комиссияси буюртманомаларни (таклифларни) тушишига қараб, йилига камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бўйича сотиладиган давлат улушлари бўйича хусусийлаштириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида таклиф киритади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорига кўра хусусийлаштириладиган давлат улушларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланади ва тасдиқлаш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади";

иккинчи-тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "Хусусийлаштириш дастури тасдиқланади" сўзларидан кейин "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки" сўзлари қўшилсин;


20-банддаги "ёхуд Давлат тендер комиссияси" сўзлари "ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ваколатлари доирасида қабул қилинган" сўзлари билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 26-бандида:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"аукционнинг санаси ва турини (очиқ ёки ёпиқ) белгилайди";

тўртинчи хатбошидаги "ҳоллари бундан мустасно" сўзлари "ҳолларидан ташқари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "тузади" сўзи "шакллантиради" сўзи билан алмаштирилсин;


27-бандда:

ўзбек тилидаги матннинг иккинчи хатбошидаги "буюртманома" сўзи "буюртманомалар" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "вилоятлар ва Тошкент шаҳри" сўзлари "вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Сотувчи танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи билан олди-сотди шартномасини тузади";


ўзбек тилидаги матннинг 40-бандидаги "босқичма-босқич" сўзлари "қадамба-қадам" сўзлари билан алмаштирилсин;


46-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"46. Аукционлар биринчи аукцион ўтказилган санадан эътиборан икки ой мобайнида ҳар ўн кунда бир маротаба ўтказилади";


ўзбек тилидаги матннинг 47-банди бешинчи хатбошидаги иккинчи жумласидаги "Аукцион" сўзи "Танлов" сўзи билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 48-банди биринчи хатбошидаги "аукцион" сўзи "танлов" сўзи билан алмаштирилсин;


49-банднинг олтинчи хатбошидаги "вилоятлар ва Тошкент шаҳри" сўзлари "вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


53-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"53. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

нодавлат юридик шахслар учун - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

бизнес-режа муҳрланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти).

Жамият устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизидан ортиғини ташкил этувчи давлат улушлари сотилаётганда талабгор ёки унинг ваколатли вакили Давлат рақобат қўмитасининг ёки ҳудудий органнинг мазкур давлат улушларини сотиб олиш учун олдиндан розилигини тақдим этиши шарт.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак";


59-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

Танлов савдо ўтказилиши тўғрисидаги расмий эълон нашр этилган кундан эътиборан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатда, аниқ белгиланган мезонларга мувофиқ, шу жумладан инвестиция ҳажмлари ва янги иш ўринлари яратиш шартлари асосида ўтказилади".


60-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Сотувчи танлов комиссияси хулосаси бўйича танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи билан олди-сотди шартномаси тузади";


65-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"65. Танловлар биринчи танлов ўтказилган санадан эътиборан бир ой мобайнида ҳар ўн иш кунида бир марта даврийликда ўтказилади";


69-банддаги "давлат улушини сотиб олиш бўйича" сўзларидан кейин "шунингдек келишув ва аукцион ёки танлов жараёнини бузувчи бошқа хатти-ҳаракатларда қатнашиш" сўзлари қўшилсин;


71-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"71. Ушбу Низомнинг 46 ва 65-бандларида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган аукцион (танлов) бўлиб ўтмаган деб эътироф этилгандан кейин, шунингдек танлов шартларига тўлиқ мос келадиган битта хам буюртманома келиб тушмаган ҳолатларда, аукцион (танлов) комиссиясининг охирги баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб бир ой муддатда сотувчи давлат улушларини сотиш бўйича уларни аукционга (танловга) қўйишда белгиланган бошланғич нархи бўйича оферта қилишга таклифномани (кейинги ўринларда таклифнома деб аталади) "Биржа" газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида чоп этади";


72-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳар ойда" сўзлари "ҳар 15 кунда" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "3 ой" сўзлари "бир ой" сўзлари билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 74-банди саккизинчи хатбошидаги "Жамият" сўзи чиқариб ташлансин;


ўзбек тилидаги матннинг 76-банди тўртинчи хатбошидаги "талабгор ғолиб деб эътироф этилади" сўзлари "талабгорга устунлик берилади" сўзлари билан алмаштирилсин;


77-банднинг биринчи хатбошидаги "аукцион (танлов) ғолиби (иштирокчиси) билан" сўзлардан кейин "танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи томонидан" сўзлари қўшилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 78-банди бешинчи хатбошидаги "мулкий ҳуқуқнинг" ва "мулкий ҳуқуқни" сўзлари тегишли равишда "мулк ҳуқуқининг" ва "мулк ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;


82-банддаги "савдолар бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


ўзбек тилидаги матннинг 83-бандидаги "ва инвестициявий мажбуриятларни ва ижтимоий мажбуриятларни" сўзлари "ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


84-банднинг иккинчи хатбошидаги "икки" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


85-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"85. Агар харидор олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади.

Агар сотиб олиш тўловлари ушбу чегирмани ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилган бўлса, сотувчи томонидан чегирма суммаси белгиланган тартибда ортиқча тўланган маблағ сифатида қайтарилади";


ўзбек тилидаги матннинг 86-банди учинчи хатбошидаги "мулкий ҳуқуқни" сўзлари "мулк ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;


88-банднинг иккинчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ва ҳудудий органи" сўзлари "сотувчи" сўзи билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 89-бандидаги "Мулкий ҳуқуқни" сўзлари "Мулк ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;


91-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи-олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"Дубликат бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

"топилмалар столидан" маълумотнома;

сертификат дубликати берилгани учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.

Сертификат дубликати берилгандан сўнг Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқотилган сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон берилади";


ўзбек тилидаги матннинг 94-банди бешинчи хатбошидаги "харидорни" сўзи "сотувчини" сўзи билан алмаштирилсин;


95-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"95. Агар аукционга (танловга) қўйилган давлат улушини бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизгача пасайтирилганидан кейин бир ой мобайнида сотилмаган тақдирда, сотувчи Давлат тендер комиссиясига келгусида қадамба-қадам пасайтириш механизмини қўллаш таклифини киритади. Бунда давлат улушини бошланғич савдога қўйиш нархидаги умумий пасайтириш уларнинг номинал қийматидан кам бўлмаган миқдорида бўлиши мумкин";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар давлат улуши номинал қийматгача пасайтирилгандан сўнг 3 ой мобайнида сотилмаса, сотувчи жамият иштирокчиси сифатида жамиятга давлат улушини сотиб олиш талаби билан жамиятдан чиқиши тўғрисида хабарномани юборади";

иккинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


Низомнинг 1-иловаси матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав

капиталлари)даги давлат улушларини сотиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Ташаббускорлар:

давлат органи;

жамият;

юридик ва жисмоний шахслар -

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи,

ҳудудий танлов комиссияси



         

Таклифлар ва аризалар бериш.


Буюртманомалар ташаббус кўрсатиш тартибида топширилади.

Давлат акцияларини сотиш жараёни юзасидан ташаббус кўрсатиш тўғрисидаги таклифлар ва аризаларни Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий танлов комиссияси томонидан кўриб чиқиш.


Буюртманомалар хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда, уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича жавоб бир ой муддатда берилади.

Давлат рақобат қўмитаси,

ҳудудий танлов комиссияси


Хусусийлаштириш дастури лойиҳасини (устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотишга таклиф этилаётган жамиятларнинг рўйхатини) шакллантириш ва қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қарор қабул қилиш учун киритиш.

       


Буюртманомалар қабул қилинишига кўра, лекин йилига камида бир маротаба.







2-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи


        

Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи жамиятга мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни хатловдан ўтказиш тўғрисидаги талабномани юборади.


       

Давлат рақобат қўмитаси томонидан аниқланадиган муддатларда, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.




жамиятнинг ижро этувчи органи, жамият қатнашчилари


Жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни хатловдан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш, хатловдан ўтказиш далолатномаларини расмийлаштириш.



Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ўтказилади.

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи


Жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан тегишли қарорлар қабул қилиш учун Давлат рақобат қўмитасига ёки унинг ҳудудий органига тақдим этиладиган ҳужжатлар ва таклифларни кўриб чиқиш.



Бир ҳафта муддатда.

Баҳоловчи ташкилот


Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, жамият қатнашчилари, жамият


Давлат улушини баҳолаш.

Жамият қатнашчиларига ва жамиятнинг ўзига давлат улушини сотиб олишни таклиф қилиш.

Жамият ёки унинг қатнашчиларининг ижобий жавоби олинган тақдирда, тўғридан-тўғри олди-сотди шартномасини тузиш.



Баҳолаш хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатда.

Давлат улушининг бозор қиймати аниқлангандан кейин.

Ижобий жавоб олингандан кейин 20 кун ичида.







3-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи


      

Давлат улушини баҳолаш бўйича баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи ва жамият томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида давлат улушини савдоларга қўйиш тўғрисида буйруқ чиқариш.

    


      

Жамиятни хабардор қилган кундан бошлаб бир ой ичида, агар жамият уставида ёки жамият қатнашчиларининг келишувида бошқача муддат назарда тутилмаган бўлса.

     









4-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, ихтисослаштирилган ташкилот (савдолар ташкилотчиси)



         

Савдоларни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ташкилот билан шартнома тузиш.



Хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатларда.


Оммавий савдолар (очиқ аукцион ва танлов) ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ОАВ ва веб-сайтда чоп этиш, сотишга таклиф қилинаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.



Оммавий савдолар ўтказилишидан камида 30 кун олдин.


Савдолар ташкилотчиси томонидан оммавий савдоларда қатнашиш учун буюртманомалар қабул қилиш.


Оммавий савдоларни ўтказиш.



Оммавий савдолар ўтказилиши тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда.

2 ой ичида ўн иш кунида бир марта даврийликда.


Танлов натижалари тўғрисида унинг қатнашчиларига хабар бериш.



Беш иш куни ичида.


Оммавий савдоларни ўтказиш натижаларини расмийлаштириш ва ўтказилган савдолар ғолиби билан давлат улушининг олди-сотди шартномасини имзолаш.



Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.







5-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи




        

Аукцион (танлов) комиссиясининг охирги баённомаси тасдиқланган санадан бошлаб 30 кун ичида.

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи


Давлат улуши 2 ой мобайнида оммавий савдоларда сотилмаган тақдирда, тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали давлат улушини сотиш бўйича оферта қилиш.



Музокаралар ўтказилишидан камида 30 кун олдин.

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи


Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали давлат улушини сотиш бўйича оферта қилиш, таклифномаларни ОАВ ва веб-сайтда чоп этиш, сотишга таклиф қилинаётган давлат улуши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.



Таклифномада белгиланган муддатларда.

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, харидор


Талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш.


Тўғридан-тўғри музокараларнинг натижаларини расмийлаштириш ва музокаралар қатнашчиси билан давлат улушининг олди-сотди шартномасини имзолаш.



Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи


Таклифномаларда кўрсатилган қабул қилишнинг охирги санасига қадар давлат улушларини сотиб олишга талабгорлардан буюртманомалар бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, қадамба-қадам пасайтириш механизмини қўллаш.



ҳар 15 кунда қадамба-қадам 10 фоиз миқдорида.

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, Давлат тендер комиссияси.


Давлат акцияларини сотишнинг бошланғич танлов (аукцион) савдосига қўйиш нархининг 50 фоизгача пасайтирилганидан кейин сотилмаган тақдирда, Давлат рақобат қўмитаси қадамба-қадам уларнинг номинал қийматидан кам бўлмаган миқдоригача пасайтириш механизмини келгусида қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Давлат тендер комиссиясига таклиф киритиш.



Зарур бўлганда.

Давлат тендер комиссияси қарорини қабул қилиш - Регламентда белгиланган муддатларда.

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи


Давлат тендер комиссияси номинал қийматидан кам бўлмаган миқдоригача пасайтиришга қарор қабул қилинганлари бўйича тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали давлат улушни сотиш бўйича буйруқ қабул қилиш.

Бундай ҳолларда ҳар 15 кунда қадамба-қадам 10 фоиз миқдорида пасайтирилади.



Комиссия қарори қабул қилингандан кейин 10 кун ичида.


Ҳар 15 кунда қадамба-қадам 10 фоиз миқдорида номинал қийматга етгунга қадар.







6-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, харидор



Мулкчилик ҳуқуқини тасдиқловчи сертификатни Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан барча сотиб олиш тўловларини амалга оширган харидорга бериш.


       

Сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўланган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида:

инвестициявий мажбуриятларсиз сотиб олинган давлат улуши бўйича;

инвестициявий мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда харидорга харидор олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятларни бажариб бўлгунга қадар муддатга инвестициявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амалда бўладиган "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси қўйилган ҳолда сертификат берилади, у жамият уставига тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган пайтгача харидорга жамиятни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини тасдиқлайди.

       









7-босқич

Давлат рақобат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, балансда сақловчилар билан биргаликда


     

Давлат улуши номинал қийматидан кам бўлмаган миқдоригача пасайтириш қўллангандан кейин 3 ой ичида сотилмаган тақдирда, сотувчи-жамият қатнашчиси сифатида жамиятга давлат улушини сотиб олиш талаби билан жамиятдан чиқиши тўғрисидаги билдиришнома юборилади.



Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.


Жамиятда маблағлар етарли бўлмаганда сотувчининг қарори бўйича давлат улуши жамият томонидан икки йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиниши мумкин.



Икки йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш.


Жамият сотиб олишга маблағлари етарли бўлмаганлиги сабабли давлат улушини сотиб олишни рад этганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур жамиятдан чиқиш жараёни ташаббуси билан чиқилади.



Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.

          

Низомнинг 10-иловасида:

ўзбек тилидаги матннинг "Мулкий ҳуқуқ" ва "эгалик ҳуқуқи" сўзлари "мулк ҳуқуқи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"чиқарган орган" сўзлари "давлат органи чиқарган" сўзлари билан алмаштирилсин;

"_____ йил "___"___________да _____-сон ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги битим тузилди" сўзлари чиқариб ташлансин;

"(фақат ордер берган давлат органи томонидан киритилади)" сўзлари "(фақат сертификат берган давлат органи томонидан киритилади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги Низомда:


2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "риэлторлик ташкилоти" сўзларидан кейин "шунингдек, аукцион ва тендерлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда электрон шаклда, ташкил этиш ва ўтказиш учун хизмат қилувчи ихтисослаштирилган ташкилот" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:

"ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси;"

ўнинчи ва йигирма бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи ва йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2-банднинг ўн еттинчи хатбошидаги "эркин муомаладаги валютада (кейинги ўринларда ЭМВ деб аталади)" сўзлари "эркин айирбошланадиган валютада (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан" сўзлари "белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорларига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ёки Давлат тендер комиссиясининг" сўзлари "Давлат тендер комиссиясининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўз ваколати доирасида қабул қилинган" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ЭМВда" қисқартмаси "ЭАВда" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Халқ истеъмоли товарлари билан савдо қилиш республика кўргазма-ярмарка савдо маркази" ЁАЖ" сўзлари "Халқ озиқа моллари кўргазма-ярмарка савдоси республика маркази" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитасига" сўзлари "ҳудудий танлов комиссиясига" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:

"Ҳудудий танлов комиссияси давлат кўчмас мулки объектини сотиш бўйича аризани (таклифни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда ҳудудий орган ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат рақобат қўмитасига юборади";

саккизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига тушган тақдирда, хусусийлаштиришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, ариза (таклиф) ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларни шакллантириш учун ҳудудий органга юборилади ва ҳудудий орган томонидан ўн беш иш куни мобайнида ҳужжатлар шакллантирилиб ҳудудий танлов комиссиясига тақдим этилади";


12-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Давлат кўчмас мулк объектини сотиш учун тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида Давлат рақобат қўмитаси ва ҳудудий тендер комиссияси буюртманомалар келиб тушишига қараб, лекин камида бир йилда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан сотиладиган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш юзасидан таклифлар киритади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорига асосан хусусийлаштириладиган давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссия томонидан тайёрланади ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тасдиқлаш учун киритилади.

Хусусийлаштириш дастури, шунингдек Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари ва ҳудудий танлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда давлат мулкини хатловдан ўтказиш натижасида аниқланган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхатидан тузилиши мумкин";

иккинчи - тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошиси "Хусусийлаштириш дастури тасдиқланади" сўзларидан кейин "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан ёки" сўзлари қўшилсин;


20-банднинг олтинчи хатбошисида "сотилаётган Давлат кўчмас мулк объекти савдоларини ташкил этиш" сўзлари "давлат кўчмас мулк объектини сотиш бўйича ташкил этилаётган савдолар" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-банддаги "ёхуд Давлат тендер комиссиясининг" сўзлари "Давлат тендер комиссиясининг ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўз ваколати доирасида қабул қилинган" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги III-1 бўлим қўшилсин:


"III-1. Ижарачи томонидан давлат объектини сотиб олиш


29-1. Давлат кўчмас мулк объектини бошланғич баҳоси аниқлангандан кейин, сотувчи сотилаётган давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар бир йилдан кам бўлмаган муддатда ижарага олган ижарачини ёзма (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) хабардор қилади.

Сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти ижарачисининг розилиги олинган тақдирда ва уларга асосий воситаларни модернизация қилиш ва мукаммал таъмирлаш амалга оширилганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тегишли хизматлари экспертизаси натижалари, меҳнат бошқармаларининг ижара даврида сотилаётган давлат кўчмас мулк объектида яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотномалари тақдим этилса, давлат кўчмас мулк объекти ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ сотувчи томонидан аниқланган нархда ижарачи билан тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси тузиш орқали сотилади.

Сотиладиган давлат кўчмас мулк объектини ижарага олган бир неча ижарачилар томонидан сотиб олишга қизиқиш билдирилган тақдирда Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи мазкур Низомнинг IV ва V бўлимлари билан белгиланган тартибда давлат кўчмас мулк объектини улар ўртасида ёпиқ аукцион ёки танлов ўтказиш орқали сотади.

29-2. Ижарачининг Давлат кўчмас мулкини сотиб олишни рад этган ёки ижарачи хабардор қилинган кундан бошлаб ўн кун муддатда Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи хатига жавоб бермаган тақдирда давлат кўчмас мулк объекти мазкур Низом билан белгиланган талаблар асосида савдоларда сотилади. Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи, давлат кўчмас мулкининг бошланғич нархи, сотиш шартлари ва савдо турини тасдиқлайдиган давлат кўчмас мулк объектини савдоларга қўйиш тўғрисида буйруқ қабул қилади";


30-банднинг бешинчи хатбошидаги "тузади" сўзи "шакллантиради" сўзи билан алмаштирилсин;


31-банднинг учинчи хатбошидаги ва 52-банднинг олтинчи хатбошидаги "вилоятлар ва Тошкент шаҳар" сўзлари "вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


34 ва 55-бандлардаги "15" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


43-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Сотувчи танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи билан олди-сотди шартномасини имзолайди";


ўзбек тилидаги матннинг 44-бандидаги "босқичма-босқич" сўзлари "қадамба-қадам" сўзлари билан алмаштирилсин;


49-банднинг иккинчи хатбошидаги "олти ой" сўзлари "биринчи аукцион ўтказилган санадан сўнг икки ой" сўзлари билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 50-банди бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сотувчи, риэлторлик ташкилоти, балансда сақловчи вакилларидан ва зарур бўлганда, шу жумладан шартнома асосида жалб этиладиган мустақил экспертлар ва маслаҳатчилардан ташкил топган камида беш кишидан иборат таркибда доимий ёки вақтинча ишлайдиган танлов комиссиясини шакллантиради. Танлов комиссиясига сотувчининг вакили бошчилик қилади";


56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"56. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

нодавлат юридик шахслар учун - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

жисмоний шахслар учун - паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

бизнес-режа муҳрланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти) билан.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак";


62-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Танлов савдо ўтказилиши тўғрисидаги расмий эълон нашр этилган кундан эътиборан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатда, аниқ белгиланган мезонларга мувофиқ, шу жумладан инвестиция ҳажмлари ва янги иш ўринлари яратиш шартлари асосида ўтказилади";


63-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Сотувчи танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи билан танлов комиссияси хулосасига асосан олди-сотди шартномасини имзолайди";


68-бандда:

иккинчи хатбошидаги "танлов таклифлари" сўзларидан кейин "(бизнес-режа)" сўзлари қўшилсин;

ўзбек тилидаги матнда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


69-банддаги "олти ой" сўзлари "биринчи танлов ўтказилган санадан сўнг икки ой" сўзлари билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 70-бандидаги тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"танлов қатнашчиларининг танлов таклифларини, улар танлов ҳужжатларига ва танловни ўтказиш шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, рад этиш сабабларини кўрсатиб, танлов қатнашчиларини хабардор қилган ҳолда, рад этиш";


74-банддаги "Давлат кўчмас мулк объекти" сўзларидан кейин "шунингдек, келишув ва аукцион ёки танлов жараёнини бузувчи бошқа хатти-ҳаракатларда қатнашиш" сўзлари билан қўшилсин;


76-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"76. Аукционлар (танловлар) ушбу Низомнинг 49 ва 69-бандларида назарда тутилган тартибда бўлиб ўтмаган деб эътироф этилгандан кейин, шунингдек, танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи бўлмаган ҳолларда охирги аукцион (танлов) комиссиясининг баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб бир ой муддатда сотувчи давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича уларни аукционга (танловга) қўйишда белгиланган бошланғич нархи бўйича оферта қилишга таклифномани (кейинги ўринларда таклифнома деб аталади) "Биржа" газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий нашрларида, шунингдек ўзининг веб-сайтида чоп этади";


77-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"77. Таклифномада белгиланган талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш санаси тамом бўлгандан кейин талабгорлардан таклифлар келиб тушмаганда ҳар 15 кунда давлат кўчмас мулк объектларини танловга (аукционга) қўйиш дастлабки нархидан 10 фоиздан қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади, лекин уларни баҳолаш санасидаги қолдиқ баланс қийматидан кам бўлмаслиги керак.

Савдога қўйиш нархи дастлабки савдога қўйиш нархининг 50 фоизигача пасайтирилганда, лекин уларни баҳолаш санасидаги қолдиқ баланс қийматидан кам бўлмаса бир ой ичида сотилмаган тақдирда, давлат кўчмас мулк объектларини тасарруф этиш ушбу Низомнинг XII бўлимига мувофиқ амалга оширилади";


ўзбек тилидаги матннинг 79-банд еттинчи хатбошидаги "мустақиллигини" сўзи "қобилиятлилигини" сўзи билан алмаштирилсин;


81-бандда:

ўзбек тилидаги матннинг тўртинчи хатбошидаги "талабгор ғолиб деб эътироф этилади" сўзлари "талабгорга устунлик берилади" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Агар савдога чиқарилаётган давлат кўчмас мулк объектининг ижарачисидан таклиф келиб тушганда ва унга ижарачи томонидан ижара объектида асосий фондларни мукаммал таъмирлаш ва модернизациялаш ишлари амалга оширилганлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасининг тегишли органларидан олинган экспертиза хулосалари ва меҳнат органларининг савдога чиқарилаётган давлат кўчмас мулк объектнинг ижараси даврида ушбу объектда ташкил қилинган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотномаси бўлган тақдирда давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич нархи сотувчи томонидан мазкур Низомнинг 77-бандига асосан музокаралар ўтказилган санага белгиланиб ижарачи билан тўғридан-тўғри олди-сотда шартномаси имзоланади";


82-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"82. Баённома имзолангандан кейин йигирма кундан кечикмай, агар аукцион (танлов) тўғрисидаги хабарномада ёки оферта қилишга таклифномада бошқача муддат белгиланмаган бўлса, аукцион (танлов) ғолиби, танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи ёки оферта шартларига энг кўп жавоб берадиган талабгор, оферта шартларига жавоб берадиган сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг ижарачиси билан олди-сотди шартномаси тузилади";


ўзбек тилидаги матннинг 83-бандида:

олтинчи хатбошидаги "мулкий ҳуқуқнинг" ва "мулкий ҳуқуқни" сўзлари "мулк ҳуқуқининг" ва "мулк ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "зарур бўлган" сўзлари "зарурат бўлганда" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларнинг" сўзлари "инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни амалга оширишнинг батафсил дастурини (режа-жадвалини) тайёрлаш ва харидор томонидан сотувчи билан келишиш учун тақдим этишнинг, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб боришнинг муддати;

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар асосий бандлари мазмунининг баёни, харидор томонидан бажарилиши муддатлари, уларнинг амалга оширилганлиги ҳолатини тасдиқлаш тартиби ва шартлари";


ўзбек тилидаги матннинг 84-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"84. Давлат рақобат қўмитаси, ҳудудий органи томонидан сотиб олиш тўловларининг тушиши, харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилиши ва уларнинг муддатлари юзасидан доимий мониторинг амалга оширилади";


87-банддаги "савдолар бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


ўзбек тилидаги матнда Х бўлимнинг номланишидаги "мулкий ҳуқуқни" сўзлари "мулк ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 88-бандидаги "ва инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятларни" сўзлари "ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


89-бандда:

биринчи хатбошидаги "икки" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин;

ўзбек тилидаги матннинг иккинчи хатбошидаги "ҳоллари бундан мустасно" сўзлари "ҳолларидан ташқари" сўзлари билан алмаштирилсин;


90-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"90. Агар харидор олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилади.

Агар сотиб олиш тўловлари ушбу чегирмани ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилган бўлса, сотувчи томонидан чегирма суммаси белгиланган тартибда ортиқча тўланган маблағ сифатида қайтарилади";


ўзбек тилидаги матннинг 91-банднинг учинчи хатбошидаги, 93-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги ва 94 ва 95-бандлардаги "мулкий ҳуқуқни" ва "мулкий ҳуқуққа" сўзлари "мулк ҳуқуқини" ва "мулк ҳуқуқига" сўзлари билан алмаштирилсин;


96-бандда:

ўзбек тилидаги матннинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "мулкий ҳуқуқни" сўзлари "мулк ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи - олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"Дубликат бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

"топилмалар столидан" маълумотнома;

мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг дубликати берилгани учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.

Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг дубликати берилгандан сўнг Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон берилади";


ўзбек тилидаги матннинг 97-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"97. Балансда сақловчи сотилган давлат кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар харидор томонидан тақдим этилган кундан бошлаб бир ой ичида сотувчининг иштирокида қабул қилиш - топшириш далолатномаси расмийлаштирилишини ва сотилган давлат кўчмас мулк объекти харидорга топширилишини таъминлаши шарт";


ўзбек тилидаги матннинг 98-бандида:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"харидорга сотилган давлат кўчмас мулк объектидан ва харидор томонидан ўзининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишига боғлиқ бўлган ушбу объект тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини бериш;

харидорга олди-сотди шартномаси ва инвестицияларни киритиш режасига мувофиқ объектда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслик";


99-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"99. Савдоларда сотилмаган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича ҳар ярим йиллик якунларига кўра Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий органлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ва уларнинг балансда сақловчилари билан биргаликда давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати, уларни "нул" харид қийматида сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиш ёхуд уларни бузиш ва бўшаб қоладиган ер участкаларини захира ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари билан биргаликда ҳудудий танлов комиссиясига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мос келишини кўриб чиқиш учун киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан хусусийлаштирилиши лозим бўлган савдоларда сотилмаган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати, уларни "нул" харид қийматида сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиш ёхуд уларни бузиш ва бўшаб қоладиган ер участкаларини захира ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари билан Давлат рақобат қўмитаси томонидан тегишли қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади";


ўзбек тилидаги матннинг 101-бандидаги "мулкий ҳуқуқни" сўзлари "мулк ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;


103-банддаги "ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомнинг 1-иловасидаги матн қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш"

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

       

Ташаббускорлар:

давлат органи;

балансда сақловчилар;

юридик ва жисмоний шахслар.



Таклифлар ва аризалар бериш.


Буюртманомалар ташаббус кўрсатиш тартибида берилади.

Давлат рақобат қўмитаси,

унинг ҳудудий органи,

ҳудудий танлов комиссияси


Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий танлов комиссияси томонидан давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш ташаббуси тўғрисидаги таклифлар ва аризаларни кўриб чиқиш.



Буюртманомалар хусусийлаштириш дастурига киритилган тақдирда уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича бир ой муддатда берилади.


Давлат рақобат қўмитаси,

ҳудудий танлов комиссия


Хусусийлаштириш дастури лойиҳасини (хусусийлаштириш таклиф этилаётган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхатини) шакллантириш ва қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимига киритиш.



Буюртма келиб тушишига кўра, аммо йилига камида бир марта.







2-босқич

Давлат рақобат қўмитаси,

унинг ҳудудий органи, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, балансда сақловчи


Тасдиқланган Дастурга мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг органи Хусусийлаштириш бўйича комиссияни ташкил қилади.


        

Комиссия ташкил этиш муддатлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан белгиланади. Комиссия ишлашининг умумий муддати у ташкил этилган пайтдан бошлаб икки ойдан ошмаслиги лозим.

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ўтказилади.


Балансда сақловчи



Давлат кўчмас мулк объектининг мол-мулкини хатлашни ташкил қилиш ва ўтказиш, балансда сақловчи томонидан хатлов далолатномаларини расмийлаштириш.


Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи


Хусусийлаштириш бўйича Комиссия томонидан Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органига тақдим этиладиган ҳужжатлар ва таклифларни тегишли қарорлар қабул қилиш учун қабул қилиш.

       


Бир ҳафта муддатда.

Баҳоловчи ташкилот


Давлат кўчмас мулк объектини баҳолаш


Баҳолаш хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатда.

     







3-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи


     

Баҳоловчи ташкилотнинг давлат кўчмас мулк объектининг қийматни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида кўрсатилган миқдорда давлат кўчмас мулк объектини сотиш тўғрисида буйруқ чиқариш.

     


      

Давлат кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш бўйича ҳужжатлар тўплами ижобий кўриб чиқилгандан кейин 10 кун мобайнида.

      









4-босқич

    

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, риэлторлик ташкилоти (савдолар ташкилотчиси)



Савдолар ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатишга риэлторлик ташкилоти билан шартнома тузиш.


Хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатларда.

Давлат рақобат қўмитаси,

унинг ҳудудий органи, риэлторлик ташкилоти (савдолар ташкилотчиси)


Оммавий савдолар (очиқ аукцион ёки танлов) ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ОАВ ва веб-сайтда чоп этиш, давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.



Оммавий савдолар ўтказилишидан камида 30 кун олдин.

риэлторлик ташкилоти

(савдолар ташкилотчиси)


Сотиладиган давлат кўчмас мулк объектини ижарага олган ижарачини хабардор қилиш.


Давлат кўчмас мулк объектининг савдоларга қўйишдаги бошланғич нархи аниқлангандан кейин.


риэлторлик ташкилоти

(савдолар ташкилотчиси)


Савдолар ташкилотчиси томонидан оммавий савдоларда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш.


Оммавий савдолар ўтказилиши тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда.


риэлторлик ташкилоти

(савдолар ташкилотчиси)


Оммавий савдоларни ўтказиш.


2 ой муддатда ўн иш кунида бир марта даврийликда.

Давлат рақобат қўмитаси,

унинг ҳудудий органи, риэлторлик ташкилоти (савдолар ташкилотчиси),

харидор.


Танлов натижалари тўғрисида танлов қатнашчиларини хабардор қилиш. Оммавий савдоларни ўтказиш натижаларини расмийлаштириш ва ўтказилган савдолар ғолиби билан давлат кўчмас объектининг олди-сотди шартномасини имзолаш.

            


Беш иш кунида.

Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.







5-босқич

Давлат рақобат қўмитаси,

унинг ҳудудий органи


        

Давлат кўчмас мулк объекти оммавий (аукцион, танлов) савдоларда 2 ой давомида сотилмаган тақдирда, уни тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали оферта қилишга таклифнома чоп қилинади.



Аукцион (танлов) комиссиясининг охирги баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб бир ой муддатда.

Давлат рақобат қўмитаси,

унинг ҳудудий органи


Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали давлат кўчмас мулк объектини сотиш бўйича оферта қилишга таклифномани ОАВ ва веб-сайтда чоп этиш, сотишга таклиф қилинаётган давлат кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.



Музокаралар ўтказилишидан камида 30 кун олдин.

Давлат рақобат қўмитаси,

унинг ҳудудий органи,

харидор


Талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш.



Таклифномада белгиланган муддатда.

Давлат рақобат қўмитаси,

унинг ҳудудий органи,

харидор


Тўғридан-тўғри музокараларнинг натижаларини расмийлаштириш ва ўтказилган музокаралар қатнашчиси билан давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномасини имзолаш.



Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.

Давлат рақобат қўмитаси,

унинг ҳудудий органи


Таклифномада белгиланган талабгорларнинг таклифларини қабул қилиш санаси тамом бўлгандан кейин талабгорлардан таклиф тушмаганда, давлат кўчмас мулк объектларининг танлов (аукцион) савдоларига қўйилган бошланғич нархидан ҳар 15 кунда 10 фоиздан 50 фоизгача, бироқ баҳолаш санасидаги мулкнинг қолдиқ қийматидан кам бўлмаган миқдоргача босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилади.

           


Ҳар 15 кунда 10 фоизли пасайтириш босқичи билан.







6-босқич

Давлат рақобат қўмитаси,

унинг ҳудудий органи


Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан барча сотиб олиш тўловларини амалга оширган харидорга берилади.


      

Сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўланган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида:

инвестициявий мажбуриятларсиз сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича;

инвестициявий мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда харидорга харидор олди-сотди шартномаси бўйича барча мажбуриятлар бажариб бўлгунга қадар муддатга инвестициявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунгача амалда бўладиган "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси қўйилган ҳолда.

        









7-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, балансда сақловчилар


     

Савдоларда сотилмаган давлат кўчмас мулк объектлари бўйича, инвестициявий мажбуриятлар ва янги иш ўрни яратиш шарти билан "нол" харид қийматида сотиладиган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилинадиган ёхуд бузиладиган ва бўшаб қоладиган ер участкалари захира ер тоифасига ўтказиладиган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати шакллантирилади ва тегишли қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

         


Ҳар бир ярим йиллик якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.



Низомнинг 10-иловасида:

ўзбек тилидаги матндаги "мулкий ҳуқуқни" ва "мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи" сўзлари "мулк ҳуқуқини" ва "га мулк ҳуқуқи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ташкилотлар" сўзи "давлат органи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"_____ йил "___"___________ да _____-сон ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги битим тузилди" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "нол" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги Низомда:


1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Мазкур Низомнинг амал қилиши эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлашган давлат мулк объектларини сотиш муносабатларига нисбатан татбиқ этилмайди";


2-бандда:

бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси" сўзлари "Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўзбек тилидаги матнда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"сотувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ишчи орган - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органи";

қуйидаги таҳрирдаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"ваколатли вакил - танловда қатнашиш учун қатнашчи томонидан ишончномага асосан ваколат берилган жисмоний шахс";

тўққизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи ва йигирманчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ўн тўртинчи хатбошидаги "тўлов эвазига" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Давлат мулки объектини харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "нол" харид қиймати бўйича сотиш ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурлари (давлат мулки объектлари рўйхати) (кейинги ўринларда хусусийлаштириш дастури деб аталади) асосида сотувчи томонидан амалга оширилади.

Илгари қабул қилинган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ сотиладиган, савдоларда турган давлат мулки объектлари ушбу давлат мулки объектларини сотиш муддатини узайтиришда савдолардан олинмайди.

Давлат мулки объектини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўз ваколатлари доирасида алоҳида қарорлари асосида танлов ўтказилмасдан инвесторнинг муайян инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари эвазига тўғридан-тўғри музокара олиб бориш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

Давлат тендер комиссияси хорижий инвесторларнинг буюртманомалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидаги давлат мулки объектларини сотишлари мумкин";.


6-бандда:

биринчи хатбошидаги "ва (ёки) балансда сақловчилар" сўзларидан кейин "шаҳар ташкил этувчи ва ностратегик корхоналар бўлмаган давлат мулк объектларини сотиш" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин:

учинчи - ўнинчи хатбошилар, иккинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ҳудудий танлов комиссияси туман (шаҳар) ҳокимликлари ва (ёки) балансда сақловчиларнинг ишчи органга тақдим этган таклифларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларини қабул қилиш учун тасдиқланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.

Ҳудудий танлов комиссия давлат мулк объектларининг тайёрланган рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда ҳудудий танлов комиссияси давлат мулки объектларининг тайёрланган рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) тақдим этади. Рўйхат билан бирга Давлат рақобат қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича давлат мулки объектларининг фотосурати (камида тўртта) илова қилинган паспорти тақдим этилади.

Давлат рақобат қўмитаси ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича давлат мулки объектларининг рўйхатини тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритади.

Давлат мулки объектларининг рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссиясига киритишда кадастр ҳужжатлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори албатта мавжуд бўлиши керак. Балансда сақловчида ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни расмийлаштириш белгиланган тартибда балансда сақловчи томонидан амалга оширилади".


9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Хусусийлаштириш дастури бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссиялари, Давлат рақобат қўмитаси ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ сотиладиган давлат мулки объектлари бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори асосида сотилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари бўйича давлат мулки объектларини хусусийлаштириш дастури бўйича таклифлар ҳудудий танлов комиссияси томонидан тайёрланади ва тасдиқлаш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритилади".

Шунингдек, хусусийлаштириш дастурлари Давлат рақобат қўмитаси (ёки ҳудудий органлар) ва ҳудудий танлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (ҳудудий органлари), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда хатлов натижасида аниқланган фойдаланилмай бўш турган давлат объектлари рўйхатидан шаклланиши мумкин";


11-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси" сўзлари "ишчи орган" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи хатбошидаги "танлов шарти" сўзларидан кейин "давлат мулки объектлари сотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ сотиладиган" сўзлари қўшилсин;


13-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари асосида сотилиши мумкин бўлган давлат мулки объектларининг танлов шартлари ҳудудий танлов комиссиялари томонидан тасдиқланади ва танлов ҳужжатларида акс эттирилади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


14-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"сотилаётган давлат кўчмас мулки объектини қарор қабул қилингунга қадар бир йилдан кам бўлмаган муддатда ижарага олган ижарачини ёзма (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) хабардор қилади";

учинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:

нодавлат юридик шахслар учун - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

жисмоний шахслар учун - паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

бизнес - режа муҳрланган конвертда, шунингдек танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинган сотиб олиш тўловлари суммаси ва уни тўлаш муддатлари, таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак";


22-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Танлов савдо ўтказилиши тўғрисидаги расмий эълон нашр этилган кундан эътиборан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатда, аниқ белгиланган мезонларга мувофиқ, шу жумладан инвестиция ҳажмлари ва янги иш ўринлари яратиш шартлари асосида ўтказилади";


26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Танловда фақат бир қатнашчи мавжуд бўлган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси унинг танлов таклифларини кўриб чиқади ва ушбу қатнашчининг танлов таклифларининг танлов шартларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади, мазкур қарор давлат мулки объектини ягона қатнашчи билан олди-сотди шартномаси тузиш учун асос ҳисобланади";


29-бандда:

иккинчи хатбошидаги "танлов таклифлари" сўзларидан сўнг "(бизнес-режа)" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бошқа барча таклифлар тенг бўлганда тақдирда, сотилаётган давлат мулки объекти ижарачисига ушбу объектни сотиб олиши учун устун ҳуқуқ берилади";


34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Ҳудудий танлов комиссиясининг танлов натижалари тўғрисидаги қарори асосида баённома тасдиқлангандан кейин йигирма кундан кечикмай сотувчи, балансда сақловчи ва:

танлов ғолиби деб эътироф этилган қатнашчи;

танлов шартларига тўлиқ мос келадиган буюртманомани тақдим этган ягона иштирокчи;

ижара объектида асосий фондларни мукаммал таъмирлаш ва модернизациялаш ишлари амалга оширилганлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасининг тегишли органларидан олинган экспертиза хулосалари ва меҳнат органларининг сотилаётган давлат кўчмас мулк объектининг ижараси даврида ушбу объектда ташкил қилинган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотномаси бўлган тақдирда сотилаётган давлат кўчмас мулк объектини қарор қабул қилингунга қадар бир йилдан кам бўлмаган муддатда ижарага олган ижарачи билан олди-сотди шартномаси имзоланади;

Агар танлов ғолиби билан музокаралар давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини имзолаш билан тугалланмаса, ҳудудий танлов комиссияси қарори билан резерв номзод деб эътироф этилган танлов қатнашчиси улар томонидан танлов таклифлари учун таклиф қилинган давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузиш бўйича музокараларга таклиф қилинади.

Ғолиб давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси тузишни рад этган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси томонидан ғолибнинг ёзма рад этиши илова қилинган баённома расмийлаштирилади. Бунда давлат мулки объекти белгиланган тартибда такрорий танловга қўйилади.

Давлат рақобат қўмитаси (ёки ҳудудий орган) сотилаётган давлат кўчмас мулк объектини қарор қабул қилингунга қадар бир йилдан кам бўлмаган муддатда ижарага олган ижарачини ушбу давлат мулки объектининг сотувга қўйилиши кўзланганлиги ҳақида ёзма (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) хабардор қилади";


43-бандда:

"олди-сотди шартномаси имзолангандан кейин" сўзларидан сўнг, "бунда баҳолаш учун қилинган харажатлар инвестиция мажбуриятлари қийматига қўшилади ва инвестиция мажбуриятларини қабул қилишда инобатга олинади" сўзлари қўшилсин";

ўзбек тили матнидаги "харидорга" сўзи "харидор томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


45-банднинг тўққизинчи хатбоши, 46-банд, IX бўлим номи, 47, 48, ва 49-бандлардаги ўзбек тилидаги "мулкий ҳуқуқни" сўзлари "мулк ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;


50-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги ўзбек тилидаги "мулкий ҳуқуқни" сўзлари "мулк ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи - олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"Дубликат бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

"топилмалар столидан" маълумотнома;

мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг дубликати берилгани учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.

Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг дубликати берилгандан сўнг Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда даврий босма нашрда йўқолган Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордерининг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида эълон берилади";


53-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Инвестиция мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган тақдирда харидор олди-сотди шартномасида белгиланган миқдорда инвестиция мажбуриятларининг бажарилмаган миқдори суммасидан ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня тўлайди.

Харидор айби билан олди-сотди шартномаси бекор қилинса, шартномада белгиланган миқдорда харидор инвестиция мажбуриятларини бажармаганлиги учун олган инвестиция мажбурияти маблағларининг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди";


54-бандда:

биринчи хатбошидаги "инвестор" сўзи "харидор" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Шу билан бирга, харидор томонидан киритилган инвестициялар ва компенсациялар ҳар қандай кўринишда қайтарилмайди";


Низомнинг 1-иловаси "биринчи босқичи" позицияси:

"

1-босқич


Тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, балансда сақловчилар, ҳудудий танлов комиссиялари, Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари


          

1) "Нол" харид қийматида сотиладиган давлат мулки объектлари тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ва балансда сақловчилар таклифларига асосан ҳудудий танлов комиссиянинг қарори асосида шакллантирилади.



Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида белгиланган муддатларда.



2) Давлат рақобат қўмитаси томонидан тайёрланган рўйхатни давлат мулки объектларини "нол" харид қийматида сотиш шартларини тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссияси ва ҳудудий танлов комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритади.



Давлат тендер комиссиясининг регламентига мувофиқ.



3) Хусусийлаштириш дастури лойиҳаларини шакллантириш (талабгор инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиши шарти билан "нол" харид қийматида сотиш учун таклиф этиладиган давлат мулки объектлари рўйхати) Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қарор қабул қилиш учун киритади.



Буюртманома (таклиф) келиб тушишига кўра, бироқ йилига камида бир марта.



4) Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий танлов комиссияларига танлов шартларини тайёрлаш тўғрисида сўровнома юборади.



Хусусийлаштириш дастурида назарда тутилган муддатларга мувофиқ.



5) Ҳудудий танлов комиссияси томонидан тақдим этилган сотишнинг танлов шартларини тасдиқлаш учун Давлат тендер комиссияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритади.



Давлат тендер комиссиясининг регламентига мувофиқ.

"


ж) Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорларига биноан сотиш тартиби тўғрисидаги Низомда:


ўзбек тилидаги матннинг 2-бандида:

саккизинчи хатбошидаги "вакил қилинган" сўзлари "ваколат берилган" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн саккизинчи хатбошидаги "эркин муомаладаги валютадаги (кейинги ўринларда ЭМВ деб аталади)" сўзлари, "эркин айирбошланадиган валютадаги (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар" сўзларидан кейин "ҳокимликлари" сўзи қўшилсин;

ўзбек тилидаги матннинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Очиқ танловни ўтказишда танлов таклифлари солинган конвертлар очиладиган санадан камида ўттиз кун олдин "Биржа" газетасида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг даврий матбаа нашрларида, шунингдек ўзининг расмий веб-сайтида ишчи орган томонидан очиқ танлов ўтказилиши тўғрисида хабарнома (кейинги ўринларда очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб аталади) эълон қилинади";

ўзбек тили матнидаги тўртинчи хатбошидаги "давлат мулки жойлашган жой" сўзлари "унинг жойлашган жойи" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўзбек тилидаги матннинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инвестициявий (киритиш шакли ва шартлари ёйилмаси билан) ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми";


ўзбек тилидаги матннинг 8-бандида:

еттинчи хатбошидаги "мустақиллигини" сўзи "қобилиятлилигини" сўзи билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "талабгор томонидан муҳрланган ва имзоланган" сўзлари "талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган" сўзлари билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 10-бандидаги "Очиқ (ёпиқ) танлов тўғрисидаги" сўзлари "Очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги)" сўзлари билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 12-банди биринчи хатбошига "агарда" сўзи қўшилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 16-бандидаги ва 17-бандининг биринчи хатбошидаги "очиқ (ёпиқ) танлов тўғрисидаги" сўзлари "очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги)" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банддаги "бошқа усулда" сўзларидан сўнг "нул харид қийматида сотиш ва тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалар тузишни ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўзгаришларини инобатга олган ҳолда" сўзлари қўшилсин;


з) Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек Давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда:


2-бандда:

ўн олтинчи хатбошидаги "Савдо-саноат палатаси" сўзлари "Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўзбек тили матнидаги:

бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инвестициявий мажбуриятлар - пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, объектларга инвестицияларни амалга ошириш бўйича давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасига мувофиқ харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;

ижтимоий мажбуриятлар - пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулки объектини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;

инвестициялаш объекти - давлат акциялари (улушлари) сотилиши керак бўлган хўжалик жамияти (акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида), давлатга тегишли бўлган мулкий мажмуа, бинолар ва иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш кўринишидаги кўчмас мулк";

тўққизинчи хатбошидаги "қиймати" сўзи "баҳоси" сўзи билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги "тендер қатнашчиларини малакали танлаш ва тендер" сўзлари "танлов қатнашчиларини малакали танлаш ва танлов" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сотувчи - Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари";


ўзбек тилидаги матннинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилинишининг мақсади ишлаб чиқаришни ва бошқарув тизимларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар)нинг ҳажмини кўпайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш ва (ёки) маҳсулотларнинг (хизматларнинг) янги турларини ишлаб чиқаришни бошлаш, иш ўринларини яратиш (кўпайтириш) йўли билан инвестициялаш объектининг молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилаш ҳисобланади";


6-бандда:

ўзбек тилидаги матннинг биринчи хатбошидаги "ҳоллари бундан мустасно" сўзлари "ҳолларидан ташқари" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Хусусийлаштирилган давлат мулки объектида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини ҳисоблаш барча рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб ва лойиҳа ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин, лекин олди-сотди шартномаси имзоланган санадан олти ойдан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилиши лозим";


ўзбек тилидаги матннинг 7-бандидаги "сотувчи ташкил этган" сўзлари "сотувчи томонидан ташкил этилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"ваколатли органларнинг хулосаларига биноан давлат мулки объекти негизида амалга оширилмайдиган фаолият турларининг рўйхати аниқланади";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


23-банддаги "икки ой" сўзлари "бир ой" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банднинг ўнинчи хатбошидаги "комиссия таркибига шунингдек" сўзларидан сўнг "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари қўшилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 30-банди биринчи хатбошидаги "протокол" сўзи "баённома" сўзи билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 32-бандидаги "қўшимча шартнома" сўзлари "қўшимча келишув" сўзлари билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 33-бандидаги "протоколга" сўзи "баённомага" сўзи билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 34-бандида:

иккинчи хатбошидаги "ажратиб олиш" сўзлари "блокировкадан чиқариш" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "мулкий ҳуқуқни" сўзлари "мулк ҳуқуқини" сўзлари билан алмаштирилсин;


37-банднинг биринчи хатбошидаги "тугашидан" сўзи "тугаганидан" сўзи билан алмаштирилсин;


ўзбек тилидаги матннинг 38-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Харидор томонидан сотиб олиш тўловлари шартномада белгиланган муддатда, лекин уларни киритишнинг оралиқ муддатларини бузган ҳолда тўлиқ ҳажмда тўланган тақдирда, харидорнинг тегишли мурожаати асосида ушбу муддат бузилгани учун ҳисоблаб ёзилган пеня суммаси сотувчи томонидан инвестициявий мажбуриятлар суммасига, шартномада назарда тутилган қабул қилинган инвестициявий мажбуриятларга қўшимча сифатида, уларни бажариш муддатини узайтирмасдан ўтказилиши мумкин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 84-модда) иловасининг 17-банди "а" кичик бандининг саккизинчи-ўнинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 23 октябрь, 42-сон, 1085-модда