язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2017 й. 804-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2017 й.

N 804



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни

қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш

тўғрисида" 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йиллар даврида Республикада биогаз қурилмаларини жорий этиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги 338-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 465-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги 198-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 44-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 августдаги 856-ф-сон қарорининг 3-банди.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоровга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 октябрдаги

804-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йиллар даврида

Республикада   биогаз  қурилмаларини  жорий   этиш

ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги 338-сонли қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йиллар даврида Республикада биогаз қурилмаларини жорий этиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги 338-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 465-модда) 1-иловадаги:


а) "Масъул вазирлик ва идоралар" устунининг 6-позициядаги "Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси" сўзлари "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-позицияда:

"Чора-тадбирлар номи" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 февралдаги ПҚ-2768-сон қарори билан ташкил қилинган Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарори билан ташкил қилинган Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Амалга ошириш механизми" устунидаги "Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси" сўзлари "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул вазирлик ва идоралар" устунидаги "Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси" сўзлари "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.