язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.10.2017 й. ПФ-5206-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.10.2017 й.

N ПФ-5206



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ

КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарини бошқариш тизимини янада оптималлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон ҳамда "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик бирлашмалари фаолиятини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 3 ноябрдаги ПҚ-2427-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини тугатиш билан боғлиқ комплекс ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарини бошқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида иловага мувофиқ таркибда Комиссия тузилсин.

Комиссия (З.Т. Мирзаев) 15 кун муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда зарур комплекс чора-тадбирлар ва таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда тақдим этсин.


3. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 октябрдаги

ПФ-5206-сон Фармонига

ИЛОВА



"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини

тугатиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни

ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

1.

Мирзаев З.Т.

-

Бош вазир ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Комиссия раиси

            

2.

Камалов А.С.

-

"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари

                

3.

Расулов М.Р.

-

"Ўзпахтасаноат" АЖ бош директори вазифасини бажарувчи

               

4.

Кадыров Д.Ж.

-

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ бош директори

           

5.

Салихов М.М.

-

"Ўзпахтаёғ" АЖ бош директори

          

6.

Саидова Г.К.

-

Иқтисодиёт вазири

             

7.

Гулямов Р.А.

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

          

8.

Ганиев Э.М.

-

Ташқи савдо вазири

          

9.

Ходжаев Б.А.

-

Молия вазири

       

10.

Давлетов Р.К.

-

Адлия вазири

          

11.

Ходжаев С.С.

-

"Агробанк" АТБ бошқаруви раиси

         

12.

Мирзаев Ш.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасининг ижро этувчи директори

                    

13.

Юсупов Б.Т.

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 10-сон, 651-модда