язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.11.2017 й. ПФ-5223-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.11.2017 й.

N ПФ-5223



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3166-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарорига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмадхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 ноябрдаги

ПФ-5223-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар,

бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 1 декабрдаги

ПҚ-1236-сонли қарорига киритиладиган

ўзгартиришлар


а) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги "Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида тузилган контрактлар ва шартномаларни" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 1-илованинг:


2-банди учинчи хатбошидаги "Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида тузилган контрактлар ва шартномаларни" сўзлари чиқариб ташлансин;


"а" кичик бандининг учинчи хатбоши, 7-банднинг "б" кичик банди тўртинчи, бешинчи ва саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


18-бандидаги "Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар (экспорт-импорт контрактлари)" сўзлари чиқариб ташлансин;


19-бандидаги "ҳамда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномаларни бажариш" сўзлари чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 ноябрдаги

ПФ-5223-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 12 ноябрдаги ПФ-3937-сонли Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 12 ноябрдаги ПФ-3937-сонли Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2009 йил 5 мартдаги ПФ-4089-сонли Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида" 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сонли қарорнинг 7 ва 8-бандлари.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2013 йил 8 апрелдаги ПҚ-1949-сонли қарори.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сонли қарорининг 8-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сонли қарорининг 1 ва 2-иловаларидаги "Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси" блоки.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сонли қарори 2-иловасининг 85-позицияси.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 1 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 ноябрь, 44-сон, 1108-модда