язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ветеринария. Зоотехника тадбирлари. Ҳайвонлар карантини/ Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.09.2017 й. 748-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 сентябрдаги

748-сон қарорига

ИЛОВА



Ҳайвонларни идентификация

қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан

чиқариш ва сақлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ветеринария паспорти - ҳайвонга берилган идентификация рақамига мувофиқ расмийлаштирилган, ҳайвон эгасини белгиловчи, ҳайвонларнинг касалликларга қарши профилактикаси ва уларни даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар қайд этиб бориладиган, ҳайвоннинг яшаш даври давомида сақланадиган ҳужжат;


давлат ветеринария хизматининг вакили - туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг участка ветеринария врачи;

идентификация - биркалаш, тавро босиш (тамғалаш), жетон бериш (жетонлаш) ва чип ўрнатиш (электрон идентификация) орқали ҳайвонларни аниқлаш имконини берадиган индивидуал рақам бериш, шунингдек, ҳайвонлар тўғрисида маълумотларни электрон ахборот тизимига киритиш ва уларга ветеринария паспортини расмийлаштириш;


идентификация рақамини сақловчи атрибут - қулоқ учун биркалар, жетон, оёқ ҳалқалари, электрон чип ва бошқалар;


индивидуал рақам - биркалаш, тавро босиш (тамғалаш), жетон бериш (жетонлаш) ва чип ўрнатиш (электрон идентификация) орқали ҳайвонларни аниқлаш имконини берадиган ҳарфлардан ва саккиз хонали рақамдан иборат код;


ихтисослашган сўйиш корхонаси - ҳайвонларни сўйиш учун замонавий механизациялаштирилган ёки автоматлаштирилган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бино ва хоналари мавжуд бўлган корхона;


ҳайвонлар - жисмоний ва юридик шахслар томонидан асраб, кўпайтириладиган (боқиладиган) қорамоллар, қўй ва эчкилар, чўчқалар, отлар, эшаклар ва туялар, итлар ва мушуклар;


электрон ахборот тизими - ҳайвонлар ҳисоби ва уларни ҳисобга қўйиш ҳақидаги мавжуд маълумотлар базасидаги ахборотлар мажмуаси;


қаровсиз ҳайвонлар - уй ва маълум бир жойда сақланмайдиган, идентификация қилинмаган назоратсиз қолган (юрган) ҳайвонлар;


ҳайвоннинг идентификация рақами - ҳайвонга унинг яшаш даври давомида бир марта бериладиган, бошқа ҳайвонларда такрорланмайдиган ҳарфли ва рақамли код;


ҳайвон эгалари - ҳайвонларни ўз эҳтиёжи ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўпайтириш, боқиш ва сақлашни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар;


ҳайвонлар ҳисоби - ҳайвонларнинг яшаш даври давомида уларнинг келиб чиқиши, кўпайиши (кўпайтирилиши) ва ҳаракати, шунингдек, ҳайвонларда учрайдиган касалликларга қарши профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи;


ҳайвонларни ҳисобга қўйиш - ҳайвонларни идентификация қилиш ва электрон ахборот тизимига ҳайвон ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан, унга берилган идентификация рақами ва идентификация қилинганлиги тўғрисида берилган ҳужжатлар ёки тегишли ёзувлар қайд этилган ветеринария паспорти ҳақидаги ахборотларни киритиш.


3. Идентификация қилинган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар базаси ягона электрон ахборот тизими орқали шакллантирилади.

Қуйидаги маълумотлар электрон ахборот тизимига киритилиши шарт:

ҳайвонларнинг турлари;

ҳайвонларнинг идентификация рақами;

ҳайвонларнинг зоти, жинси, лақаби (мавжуд бўлганда);

ҳайвонларнинг келиб чиқиш (туғилган) жойи;

ҳайвон эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми;

ҳайвон эгаси бўлган юридик шахснинг тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили);

ҳайвонларни сақлаш жойи;

ҳайвонларнинг эгаси алмашганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

ҳайвонларнинг туғилган санаси;

ҳайвонларда амалга оширилган профилактика, ташхис ва даволаш ишлари тўғрисида маълумотлар;

ҳайвонларнинг ҳисобга қўйилганлиги бўйича берилган ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар;

ҳайвонларнинг сўйилган (нобуд бўлган, йўқ қилинган) санаси;

ҳайвонларнинг гўштидан (жасадидан) истеъмол учун фойдаланилганлиги ёки уларнинг зарарсизлантирилганлиги (йўқотилганлиги) тўғрисидаги маълумотлар.

Электрон ахборот тизими маълумотлар базасига ҳайвоннинг фотосурати ҳам жойлаштирилиши мумкин.


4. Электрон ахборот тизимига маълумотлар туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан киритилади.


2-БОБ. ҲАЙВОНЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ


5. Ҳайвонларни идентификация қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган тартибда ҳайвонларга индивидуал рақам бериш;

электрон ахборот тизимига ҳайвонлар идентификация қилинганлиги тўғрисида маълумот киритиш;

ветеринария паспортини расмийлаштириш.


6. Ҳайвонларга турларига қараб индивидуал рақам бериш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:

а) биркалаш усули - бу усул қорамол, қўй ва эчкилар, туялар, чўчқаларнинг қулоғига биркаларни тақиш орқали амалга оширилади ва у ҳайвонларнинг яшаш даври давомида олинмайди;

б) тавро босиш (тамғалаш) усули - бу усул от ва эшакларга нисбатан қўлланилади, яъни, от ва эшакларнинг танасининг чап томони курак соҳасига суюқ азот ёрдамида республика, вилоят тартиб коди ва бел соҳасига индивидуал рақами қўйилади. Бунда тавро (тамға) ўлчамининг баландлиги 50 мм, эни 30 мм бўлиши лозим;

в) жетонлаш усули - бу усул ит ва мушукларга нисбатан қўлланилиб, жетонлар махсус бўйинбоғ орқали тақилади;

г) чип ўрнатиш (электрон идентификация) усули - бу усул ҳайвонларнинг барча турларига қўлланилиши мумкин.


7. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган усуллардаги идентификация рақамлари ўн икки белгидан иборат бўлади:

биринчи иккита белги - Ўзбекистон Республикасининг ҳарфли (литер) коди (Стандартлаштириш бўйича Халқаро ташкилот (ISO) кодига мувофиқ);

учинчи белги - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарфли коди;

тўртинчи белги - ҳайвонлар турининг рақамли коди;

бешинчи белгидан ўн иккинчи белгигача - саккиз хонали рақамдан иборат ҳайвонларнинг индивидуал рақами (от ва эшаклардан ташқари). От ва эшакларнинг индивидуал рақамлари тўрт хонали рақамдан иборат бўлади.


8. Ҳайвонларни биркалаш ва жетонлаш учун ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган идентификация рақамини сақловчи қулоқ биркалари ва жетонлардан фойдаланилади.


9. Ҳайвонларни идентификация қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳарфли кодлари ушбу Низомнинг 4-иловасига, ҳайвонлар турининг рақамли коди эса 5-иловасига мувофиқ белгиланади.


10. Ҳайвонлар идентификация қилингандан сўнг давлат ветеринария хизматининг вакили ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ қайдномани расмийлаштиради ва электрон ахборот тизимига киритиш учун туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига тақдим этади.

11. Сўйилган (нобуд бўлган, йўқ қилинган) ҳайвонларнинг, шунингдек, ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳолатларда ветеринария паспорти ва идентификация рақамини сақловчи атрибутлар тегишли туман (шаҳар) давлат ветеринария хизмати томонидан йўқ қилинади.


12. Ҳайвонлар эгаси алмашганда, шунингдек, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчирилганда идентификация рақамини сақловчи атрибут алмаштирилмайди ва бу бўйича электрон ахборот тизими ҳамда ветеринария паспортига тегишли ўзгартиришлар киритилади.


13. Импорт қилинган зотдор ҳайвонларнинг насллилигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, уларга ушбу ҳайвонларни экспорт қилаётган давлатда берилган идентификация рақамини сақловчи атрибут ўзгартирилмайди.

Импорт қилинган ҳайвонлар белгиланган тартибда карантин текширувидан ўтгандан сўнг улар тўғрисидаги тегишли маълумотлар ушбу Низомга асосан электрон ахборот тизимига киритилади ҳамда ветеринария паспорти расмийлаштирилади.

Боқиш ва кўпайтириш учун импорт қилинган ҳайвонларни наслли ҳайвон эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда ушбу Низом талаблари асосида идентификация қилинади.


14. Сўйиш мақсадида импорт қилинган ҳайвонлар идентификация қилинмайди. Ушбу ҳайвонлар келтирилган вақтдан бошлаб етти календарь кунида сўйилиши шарт.


15. Бирка (жетон) йўқотилганда ёки унга шикаст етганлиги сабабли идентификация рақамини аниқлаш имконияти бўлмаганда, ҳайвонларнинг идентификация рақамларига электрон ахборот тизимидаги бошқа ҳайвонларнинг идентификация рақамлари ва ветеринария паспортлари билан солиштириш орқали беш кун муддатда аниқлик киритилади. Бу даврда ҳайвонни сотиш (ҳадя қилиш), алмаштириш ва сўйиш (сўйишга топшириш) тақиқланади. Бу ҳайвонларни қайта идентификация қилиш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.


16. Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун тўлов ундирилади. Тўлов миқдори ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан белгиланади.


3-БОБ. ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИНГАН ҲАЙВОНЛАРГА

ВЕТЕРИНАРИЯ ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


17. Ҳайвонларга идентификация рақами берилганидан сўнг уч иш куни мобайнида давлат ветеринария хизматининг вакили ҳайвон эгасига ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклдаги ветеринария паспортини расмийлаштиради.


18. Сақланаётган (боқилаётган) ҳар бир бош ҳайвонга ветеринария паспорти расмийлаштирилади (қўй ва эчкиларга гуруҳ усулида ветеринария паспорти расмийлаштирилиши мумкин).


19. Ветеринария паспортига ҳайвонларнинг идентификация рақами (янги туғилган ҳайвонлар билан бирга уни туққан ҳайвон тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилади), ҳайвонларнинг касалликларга қарши профилактикаси ва уларни даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади.


20. Ветеринария паспортига янги маълумотлар ветеринария тадбирлари ўтказилган даврда (профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш тадбирлари) ҳамда ҳайвон эгаси ўзгарганда ва бошқа ҳолатларда киритиб борилади.


21. Ветеринария паспорти туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари бошлиғи томонидан имзоланади ва муҳр босилади.

22. Ветеринария паспорти йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда унинг дубликати берилади.


23. Ветеринария паспорти йўқолганлиги ва яроқсиз ҳолга келганлиги тўғрисидаги ариза (яроқсиз ҳолга келган тақдирда ветеринария паспорти билан бирга) давлат ветеринария хизматининг вакилига тақдим қилинади ва йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган ветеринария паспорти ҳайвон эгаси томонидан ариза берилган кундан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


24. Дубликат бериш тўғрисида ариза тақдим қилинган кундан бошлаб уч кун ичида давлат ветеринария хизматининг вакили ҳайвон эгасига юқори қисмининг ўнг бурчагига "ДУБЛИКАТ" сўзи ёзилган янги ветеринария паспортини расмийлаштириб беради.



4-БОБ. ҲАЙВОНЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ВА ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ


25. Қорамол, қўй ва эчкилар, туяларнинг болалари туғилганидан ўн тўрт кундан кейин бир ойликдан кечикмасдан, қулунлар ва хўтиклар тўрт ойлигидан, чўчқа болалари бир ойлигидан, ит ва мушуклар уч ойлигидан ҳисобга олинади.


26. Аҳолини ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилиш мақсадида харидор (олувчи) ҳайвонни сотиб олганда (ҳадяни олганда) доимий яшаш жойи бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига етти кун ичида ҳайвонни ҳисобга қўйиш учун мурожаат қилади.


27. Ҳайвон эгаларининг аризасига мувофиқ давлат ветеринария хизмати томонидан ҳайвонларни ҳисобга олиш ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ уч кун ичида амалга оширилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳайвонларини бош сони кўп бўлган тақдирда уларни идентификация қилиш бўйича алоҳида график ишлаб чиқилади.


28. Ҳайвонлар ҳисобга олинганидан сўнг унинг эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга асосан ветеринария паспорти расмийлаштирилади.


29. Идентификация рақамини сақловчи атрибут ва ветеринария паспорти ҳайвоннинг яшаш даври давомида сақланиши шарт.


30. Хизмат кўрсатган ветеринария врачи томонидан ветеринария паспортига ҳайвонларнинг даволанганлиги ва/ёки бошқа ўтказилган профилактика тадбирлари амалга оширилганлиги тўғрисида ёзув киритилиши мажбурийдир. Бунда, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ қайднома расмийлаштирилади, ҳайвон эгасининг имзоси билан тасдиқланиб, ветеринария врачи томонидан имзоланади ва электрон ахборот тизимига киритиш учун тегишли давлат ветеринария хизматига тақдим этилади.


31. Ҳайвон эгалари ҳайвон туғилганда ушбу Низомнинг 25-бандига мувофиқ белгиланган муддатларда идентификация қилиш учун доимий яшаш жойи бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига мурожаат қилади.


32. Идентификация рақамини сақловчи атрибут ва/ёки ветеринария паспорти бўлмаган ҳайвонлар идентификация қилинмаган ҳисобланади.


33. Ҳайвондан идентификация рақамини сақловчи атрибутни ечиш, ўзгартириш, бошқа ҳайвон идентификация рақамини сақловчи атрибут билан алмаштириш, ветеринария паспортига ўзбошимчалик билан ўзгартириш ва қўшимчалар, турли ёзувлар киритиш, шунингдек, нобуд бўлган (сўйилган, йўқ қилинган) ҳайвонларнинг идентификация рақамини сақловчи атрибут ва ветеринария паспортини сақлаш тақиқланади.


34. Ҳайвонлар ҳисобга қўйилгандан сўнг ҳайвон эгалари ушбу Низом талаблари билан таништирилади.


35. Ҳайвон эгалари ҳайвон сўйилганда (нобуд бўлганда, йўқ қилинганда) ҳайвоннинг идентификация рақамини сақловчи атрибут ва ветеринария паспортини (электрон идентификациялашда фақат ветеринария паспортини) етти кун муддатда доимий яшаш манзили бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига ҳисобдан чиқариш учун тақдим қилади.

Сўйилган ҳайвонларга ихтисослашган сўйиш корхонасининг ветеринария врачи томонидан ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ ҳайвон эгасига берилган "Ҳайвон сўйилганлиги тўғрисида" маълумотнома ҳам тақдим этилади.


36. Давлат ветеринария хизмати ҳайвонларнинг идентификация рақамини сақловчи атрибут ва ветеринария паспортига (электрон идентификациялашда фақат ветеринария паспортига) асосан ҳайвонларни ҳисобдан чиқаради.


37. Давлат ветеринария хизматининг вакилига ҳайвон эгалари ҳайвон сотилганлиги ёки ҳадя қилинганлигини ветеринария паспортида тасдиқлатишга мажбурдир, бунда ҳайвон эгалари ўзларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ҳам тақдим этади.



5-БОБ. ҲАЙВОНЛАРНИ САҚЛАШ


38. Ҳайвонлар ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқ шароитлардаги жойларда (биноларда) сақланади.


39. Шаҳар ҳудудида ҳайвонларни сақлашда уларнинг бош сонларининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.


40. Қорамоллар, қўй ва эчкилар, чўчқалар, отлар, эшаклар ва туяларни кўп қаватли турар-жойларда сақлашга йўл қўйилмайди.


41. Аҳолини ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилиш мақсадида идентификация қилинмаган ҳайвонларни юридик ва жисмоний шахслар томонидан сақлаш ва боқиш тақиқланади.

Кўчалар, чорраҳалар, истироҳат боғлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар ҳамда очиқ майдонларда чиқиндилар ва гўнгни тўплаш, сақлаш, ташлаш ва ёқиш тақиқланади.


42. Ҳайвонлардан ҳосил бўлган чиқиндилар ва гўнг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ сақланади ва йўқ қилинади.



6-БОБ. ҲАЙВОНЛАРНИ ТУТИШ ВА САҚЛАШ


43. Қаровсиз ҳайвонларни тутиш, ташиш ва сақлаш туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари томонидан ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ амалга оширилади.


44. Юқумли касалликларга чалинганлиги гумон қилинган ва одамларга тажовуз қилаётган ҳайвонлар тўғрисида ҳайвон эгалари ёки туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари томонидан давлат ветеринария хизматларига мурожаат қилиниши лозим.


45. Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари орқали тутиб сақланаётган сўйиладиган ҳайвонлар ўттиз кун мобайнида ҳайвон эгалари томонидан олиб кетилмаган тақдирда, ушбу ҳайвонлар ободонлаштириш бошқармалари ҳисобига ўтказилади ва давлат ветеринария хизмати томонидан ветеринария кўригидан ўтказилгандан сўнг, сўйилиб фақат қайта ишлаш мақсадлари учун ишлатилиши мумкин.



7-БОБ. ҲАЙВОН ЭГАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


46. Ҳайвон эгалари:

ветеринария хизматидан ҳайвонларнинг касалликка чалиниши ҳолати, эпизоотик вазият тўғрисида, шунингдек, ҳайвонларда ўтказилган махсус текширишлар натижалари, уларга кўрсатилган ветеринария хизмати учун тўловлар миқдорлари ҳақида ахборот ва бошқа маълумотларни олиш;

ветеринария хизмати кўрсатилиши тўғрисида тегишли ветеринария хизматлари, шунингдек, хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари билан шартномалар тузиш;

ҳайвонларни, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни, озуқаларни, озуқабоп қўшимчаларни, ветеринария дори ва техника воситаларини ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ олиш ҳамда реализация қилиш;

давлат органлари ва бошқа органларнинг қонунга хилоф қарорлари, ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳайвон эгалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


47. Ҳайвон эгалари:

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

давлат ветеринария хизматининг кўрсатмаларини бажариш;

ўзларига тегишли ҳайвонлар касалликларининг олдини олишга қаратилган ташкилий-хўжалик ва ветеринария тадбирларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган тадбирлар бундан мустасно;

касал ҳайвонни даволатиш, зарур бўлган ҳолларда тегишли давлат ветеринария инспекторининг кўрсатмасига кўра унинг сўйилишини ёки йўқ қилинишини белгиланган тартибда таъминлаш;

ҳайвонларнинг тўсатдан нобуд бўлганлиги ёки ғайриодатий хатти-ҳаракати ҳолатлари тўғрисида тегишли давлат ветеринария хизматини зудлик билан хабардор қилиш;

ҳайвонларни юқумли касалликлардан муҳофаза этиш бўйича тегишли карантин тадбирлари ва бошқа ветеринария тадбирлари ўтказилишини, шунингдек, тўлиқ ҳажмда даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилишини таъминлаш;

чорвачилик биноларини ҳамда ҳайвонларни сақлаш учун мўлжалланган бошқа иншоотларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ сақлаш;

ҳайвонлар сақланаётган ва боқилаётган объектларда дезинфекция, дезинсекция, дератизация тадбирларини ўз вақтида ўтказиш;

ҳайвонларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя этган ҳолда реализация қилишни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан рўйхатдан ўтказилмаган ветеринария дори воситаларини ва озуқабоп қўшимчаларни ҳайвонларда қўлламаслик;

сўйиладиган ҳайвонларни сўйишга доир ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя этиш;

сўйиладиган ҳайвонларни фақат ихтисослашган сўйиш корхонасида сўйиш (ветеринария врачининг рухсати билан шахсий эҳтиёжи учун ва мажбурий сўйиш бундан мустасно);

ҳайвонларни давлат ветеринария хизматида рўйхатдан ўтказиш ва идентификация қилиш;

ҳайвонларнинг идентификация рақамини сақловчи атрибутини ва ветеринария паспорти сақланишини таъминлаш;

ҳайвонга берилган идентификация рақамини сақловчи атрибути ва ветеринария паспорти учун белгиланган тўловларни амалга оширишга мажбурдир.

Ҳайвонлар эгаларининг зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


48. Ҳайвон эгалари ҳайвонларни соғлиғига ва ушбу Низомга мувофиқ сақланишига ҳамда ҳайвонлар томонидан одамларга етказилган ҳар қандай тарздаги зарар учун жавоб берадилар.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


49. Ушбу Низомга риоя қилинишини назорат қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ички ишлар органлари, давлат ветеринария хизматига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатли органларга юклатилади.


50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ҳайвонларни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш

СХЕМАСИ

    

Босқич

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш

муддати

I босқич

Ариза берувчи


     

Ушбу Низомнинг 27-бандига асосан ҳайвонларни идентификациялаш бўйича давлат ветеринария хизмати вакилига ариза тақдим этади.

         


Низомнинг 25 ва 26-бандларида белгиланган муддатларда







II босқич

Давлат ветеринария хизмати


       

Ариза тақдим этилган кундан бошлаб уч кун ичида ҳайвонларни идентификациялаш ишларини амалга оширади.

(Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳайвонларини бош сони кўп бўлган тақдирда уларни идентификация қилиш бўйича алоҳида график асосида амалга оширилади).

Ҳайвонларни идентификациялаш, ҳисобга олиш ишлари натижасига мувофиқ ветеринария паспортини расмийлаштириш ва электрон ахборот тизимига маълумотларни киритиш.

          


Ҳайвонларга идентификация рақами берилганидан сўнг уч иш кунида







III босқич

Ариза берувчи


       

Ушбу Низомнинг 35-бандига асосан ҳайвонларни ҳисобдан чиқариш учун давлат ветеринария хизмати вакилига ариза тақдим этади.

        


етти кун муддатда







IV босқич

Давлат ветеринария хизмати


       

Ариза берувчининг мурожаатига асосан ҳайвонларни ҳисобдан чиқариш ишларини амалга оширади.

Ҳайвонларни ҳисобдан чиқариш ишлари натижасига мувофиқ тегишли маълумотлар электрон ахборот тизимидан чиқарилади.

        


икки кун муддатда

             





Низомга

2-ИЛОВА



Профилактика, даволаш ва диагностика ишлари ўтказилган жой:

________________________________________ вилояти

________________________________________ тумани

_____________________________ М.Ф.Й.

____________________________ кўча _______ уй



Профилактика, даволаш ва диагностика

ишлари ўтказилганлиги тўғрисида

ҚАЙДНОМА

Т/р

Тадбир

ўтказилган

сана


Ҳайвон

тури


Ҳайвоннинг

идентифи-

кация рақами


Тадбир номи

(даволаш

ўтказилганда

қўйилган

ташхис)


Фойдаланилган

ветеринария

дори воситаси

ва озуқабоп

қўшимчалар


Натижа,

сана


Ҳайвон эгасининг


Ф.И.О. (номи)


Имзоси























Ветеринария врачи




(Ф.И.О., имзо, муҳр)


           





Низомга

3-ИЛОВА



Идентификация рақамини сақловчи қулоқ

биркалари, жетонлар турлари ва меъёрлари


Ҳайвонлар учун иссиқ ва совуққа чидамли эластик полимер материаллардан тайёрланган қулоқ биркаси тавсия этилади.

Ҳайвон турига қараб қулоқ биркаси турли хил кўриниш, ранг ва шаклларда бўлиши мумкин.

Қорамоллар учун қулоқ биркасининг пластмасса тури қуйидаги ҳажмда: эни - 57 мм, баландлиги - 77 мм (1-расм).

Туялар учун: эни - 40 мм, баландлиги - 45 мм (2-расм).

Қўй ва эчкилар учун: эни - 37 мм, узунлиги - 41 мм (3-расм).

Чўчқалар учун тугма кўринишидаги биркалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиб, диаметри 25 мм (4-расм).

1-расм

2-расм

3-расм

4-расм

Қулоқ биркалари ҳайвонларнинг қулоғига биркаларни ўрнатиш техникасига мувофиқ ўрнатилади.

Уй ҳайвонлари учун иссиқ ва совуққа чидамли эластик полимер ва алюминий материаллардан тайёрланган жетон тавсия этилади.

Уй ҳайвонлари учун диеметри 30 мм тугмали жетондан фойдаланиш мақсадга мувофиқ (5-расм).


5-расм

      





Низомга

4-ИЛОВА



Ҳайвонларни идентификация қилиш учун Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҲАРФЛИ КОДЛАРИ

Ҳарфли кодлар

             Ҳудуд номи


А

Қорақалпоғистон Республикаси


B

Андижон вилояти


C

Бухоро вилояти


D

Жиззах вилояти


E

Қашқадарё вилояти


F

Навоий вилояти


G

Наманган вилояти


Н

Самарқанд вилояти


K

Сурхондарё вилояти


L

Сирдарё вилояти


M

Тошкент вилояти


N

Фарғона вилояти


O

Хоразм вилояти


P

Тошкент шаҳри


            






Низомга

5-ИЛОВА



Ҳайвонлар турининг

РАҚАМЛИ КОДИ

Қорамоллар


- 1

Қўй ва эчкилар


- 2

Туялар


- 3

Отлар


- 4

Эшаклар


- 5

Чўчқалар


- 6

Итлар


- 7

Мушуклар


- 8

     





Низомга

6-ИЛОВА



Ҳайвоннинг идентификация қилинганлиги тўғрисида

ҚАЙДНОМА

Т/р

Ҳайвон эгасининг


Ҳайвон тўғрисида маълумотлар


Ҳайвон

эгасининг

имзоси


Ф.И.О.

(номи)


Манзили


Ташкилий-

ҳуқуқий

шакли


Иден-

тифи-

кация-

лаш

усул


Иден-

тифи-

кация

рақа-

ми


Ёши

(ту-

ғил-

ган

сана-

си)


Тури


Зоти


Жин-

си


Ранги


Лақа-

би

























































       

       

Давлат ветеринария

хизматининг вакили





(имзо, муҳр)


(Ф.И.Ш.)

Қайднома расмийлаштирилган сана "___" ______________ 20__ й.






Низомга

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат ветеринария хизмати




ВЕТЕРИНАРИЯ ПАСПОРТИ




ҲАЙВОН ВЕТЕРИНАРИЯ ПАСПОРТИНИНГ

РАҚАМИ


N 0-0000000*


Ҳайвон идентификация рақамини сақловчи атрибут тури _____________


Ҳайвон идентификация рақами ___________________________________


_________________ вилояти ________________ тумани (шаҳар) давлат ветеринария хизмати томонидан 20 ___ йил "___" _______ да берилди.

________ тумани (шаҳар) ветеринария

ва чорвачиликни ривожлантириш

бўлимлари бошлиғи




(имзо/муҳр)


(Ф.И.Ш.)

М.Ў.



*) рақамлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан белгиланади.


I. ҲАЙВОН ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР


Ҳайвон тури _____________________________________________________


Зоти ____________________________________________________________


Ранги ___________________________________________________________


Жинси __________________________________________________________


Ёши ____________________________________________________________


Ҳайвон онасининг идентификация рақами __________________________



II. ҲАЙВОН ЭГАСИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР


Фамилияси (субъект номи) ________________________________________


Исми ___________________________________________________________


Отасининг исми _________________________________________________


________________________________________________________________


Яшаш (жойлашган) манзили:

_____________ вилояти, _____________ туман, ________________ м.ф.й.,

_________ кўча, ______ уй.



Ҳайвон эгасининг имзоси ________________________________________



III. ҲАЙВОН ЭГАСИНИНГ АЛМАШИНИШИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР

(давлат ветеринария хизматининг вакили

томонидан тўлдирилади)


2-эгаси:

Фамилияси (субъект номи) ______________________________________


Исми _________________________________________________________


Отасининг исми _______________________________________________


______________________________________________________________


Яшаш (жойлашган) манзили:

_____________ вилояти, _____________ туман, ________________ м.ф.й.,

_________ кўча, ______ уй.

сотдим (ҳадя қилдим)





(имзо)


(биринчи эгасининг ф.и.ш. ёки субъект номи)

Давлат ветеринария

хизмати вакили





(имзо/муҳр)


(Ф.И.Ш.)

20___ йил "___" _____________



3-эгаси:

Фамилияси (субъект номи) ______________________________________


Исми _________________________________________________________


Отасининг исми _______________________________________________


______________________________________________________________


Яшаш (жойлашган) манзили:

_____________ вилояти, _____________ туман, ________________ м.ф.й.,

_________ кўча, ______ уй.

сотдим (ҳадя қилдим)





(имзо)


(иккинчи эгасининг ф.и.ш. ёки субъект номи)

Давлат ветеринария

хизмати вакили





(имзо/муҳр)


(Ф.И.Ш.)


20___ йил "___" ________________



4-эгаси:

Фамилияси (субъект номи) ______________________________________


Исми _________________________________________________________


Отасининг исми ________________________________________________


_______________________________________________________________


Яшаш (жойлашган) манзили:

_____________ вилояти, _____________ туман, ________________ м.ф.й.,

_________ кўча, ______ уй.

сотдим (ҳадя қилдим)





(имзо)


(учинчи эгасининг ф.и.ш. ёки субъект номи)

Давлат ветеринария

хизмати вакили





(имзо/муҳр)


(Ф.И.Ш.)

20___ йил "___" ______________



Изоҳ: Ҳайвон эгаси ҳайвони сотиб (ҳадяни) олганда доимий яшаш жойи бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига етти кун ичида ҳайвонни ҳисобга қўйиш учун мурожаат қилишга мажбур.



IV. ҲАЙВОННИНГ СЎЙИЛИШИ

Мен ҳайвон эгаси



(ф.и.ш. ёки номи)

идентификация рақами N ____________________ бўлган ҳайвонни сўйиш учун топширдим

            

         

        

(имзо)


(сана)

_______________ вилояти, ____________ тумани, _______________ м.ф.й.,

________ кўча, _______ уй манзилига __________________ ихтисослашган

                                                                                               (номи)

сўйиш корхонаси раҳбари (вакили)/идентификация рақами N ___________ бўлган ҳайвоннинг сўйилганлигини тасдиқлайман.


         


         


      


(лавозими)


(имзо/муҳр)


(ф.и.ш.)

20___ йил "___" ______________



V. ЎТКАЗИЛГАН ПРОФИЛАКТИК ВА МАЖБУРИЙ

ЭМЛАШ ИШЛАРИ ҲАМДА БОШҚА ТАДБИРЛАР

Т/р

Сана


Ўтказилган тадбирлар


Ижрочи


Ф.И.Ш., лавозими


Имзоси



































VI. ДАВОЛАШ ИШЛАРИ

Т/р

Сана


Касаллик ташхиси


Натижа, сана


Ижрочи


Ф.И.Ш., лавозими


Имзоси














































       





Низомга

8-ИЛОВА



Ҳайвон сўйилганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

Ф 200 N _______

Берилди ушбу маълумотнома шу ҳақдаким, ҳайвон эгаси



(ф.и.ш. (номи))

идентификация рақами N _____________________________ бўлган ҳайвонни ___________ вилояти, ____________ тумани, ___________________ м.ф.й., __________ кўча, _____ уй манзилидаги ________________ ихтисослашган

                                                                                                 (номи)

сўйиш корхонасида сўйилди.


Дастлабки кўрик натижалари:

Нимта оғирлиги: _______________________ кг

гўштни кўрикдан ўтказиш натижалари: ______________________________

__________________________________________________________________


Ички аъзоларини (ўпка, жигар, буйрак, талоқ ва шу кабилар) кўрикдан ўтказиш натижалари: ______________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Аниқланган паразитар касалликлар:

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Юқумли касалликларга гумон қилиниши:

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Амалга оширилган чоралар:

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

Ихтисослашган сўйиш

корхонаси ветеринария врачи





(имзо)


(Ф.И.Ш.)

20___ й. "___" _____________


М.Ў.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.