язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари/ 05. 5-сон БҲМС "Асосий воситалар" / Молия вазирининг 09.10.2003 й. 114-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.01.2004 й. 1299-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.01.2004 й.

N 1299




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.10.2003 й.

N 114


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия

ҳисобининг Миллий стандарти (5-сон БҲМС)

"Асосий воситалар"ни тасдиқлаш тўғрисида


(2004 йил 30 январдан кучга киради)


"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ, БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 7 сентябрда 46-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар" (1998 йил 23 сентябрь 491-сонли рўйхат рақами  Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 6-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 23 февралдаги 23-сонли Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (2001 йил 23 февраль 491-1-сонли рўйхат рақами  Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 3-4-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 2 июлдаги 60-сонли Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (2001 йил 7 июль 491-2-сонли рўйхат рақами  Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 13-сон).


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                     М. Нурмуратов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 3-сон, 35-модда.