ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.09.2017 й. 772-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 сентябрдаги

772-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг

ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек,

ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар

таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан

тақдирлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг юксак касб маҳоратини намойиш этаётган, ёнғинларнинг олдини олиш ва ўчиришга салмоқли ҳисса қўшаётган ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

Ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмалари сафдорлар таркиби ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш (пул мукофоти билан тақдирлаш) йўли билан уларнинг хизмат фаолиятини такомиллаштириш ушбу Низомнинг мақсади ҳисобланади.


2. Юксак касб маҳоратини намойиш қилаётган ва ёнғинларнинг олдини олиш ва ўчиришга салмоқли ҳисса қўшаётган ходимлар қуйидаги тартибда:

ёнғин хавфсизлиги инспекторлари - ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага биноан ҳар чорак якуни бўйича бир лавозим маоши миқдоригача миқдорда бирйўла пул мукофоти билан;

ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчилари - ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага биноан йил якунлари бўйича бир лавозим маошигача миқдорда бирйўла пул мукофоти билан рағбатлантириладилар.

Ушбу пул мукофоти ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришнинг амалдаги тизимига қўшимча ҳисобланади.



2-БОБ. ПУЛ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ


3. Пул мукофоти билан тақдирлаш ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шартлар ва мезонларга мувофиқ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини баҳолаш натижалари бўйича амалга оширилади.


4. Ишлаб чиқилган рейтинг тизими бўйича ёнғин хавфсизлиги инспекторларининг касбий яроқлилигини баҳолаш натижалари ҳар бир йил чораги якунлари бўйича ёнғин хавфсизлиги инспекторларини пул мукофоти билан тақдирлаш учун асос ҳисобланади.

Ёнғин хавфсизлиги инспекторларининг касбий яроқлилигини баҳолашнинг рейтинг тизими Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.


5. Касб маҳоратининг юксак даражасини намойиш қилаётган, ёнғинларнинг олдини олишга салмоқли ҳисса қўшаётган, ёнғинларни ўчиришда алоҳида намуна бўлаётган ёнғин хавфсизлиги инспекторларига, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларига хизматни ўташ вақтида касбий ва жисмоний тайёргарлик даражасидан, хизмат фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш натижаларидан, шунингдек, бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб моддий тақдирлашнинг қуйидаги тоифалари белгиланади:

1-тоифа - лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида;

2-тоифа - лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида.


6. Пул билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, ёнғин хавфсизлиги ҳудудий (объект) бошқармалари бошлиқлари томонидан имзоланади.

Ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқларининг билдиргилари буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади.


7. Пул билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқнинг матни тақдирлашга тавсия этилган ходимнинг бажарган ишининг асосланган баҳосини, тақдирлаш учун асосни ва унинг тоифасини ўз ичига олиши керак.

Пул мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқ тегишли бўлинманинг бутун шахсий таркибига эълон қилинади.



3-БОБ. ПУЛ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ МАНБАЛАРИ


8. Республика бюджети ҳисобига молиялаштириладиган Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг ходимлари ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобига, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


9. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг шартномалар асосида ташкил этиладиган бўлинмалари ходимлари ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш шартнома асосида кўрсатилган хизматлар учун тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


10. Пул мукофотини холисона ва тўғри тўлаш учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғига ва ёнғин хавфсизлиги ҳудудий (объект) бошқармалари бошлиқларига, шунингдек, билдиргилар тақдим этган ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқларига юкланади.


11. Пул маблағларидан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


12. Ушбу Низом талаблари бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ёнғин хавфсизлиги инспекторларини пул

мукофоти билан тақдирлаш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари


     



1-босқич

    

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари


Ходимларнинг фаолиятини бахолаб бориш

Йил чораги мобайнида


     




2-босқич

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари

    

Белгиланган мезонлар асосида тўпланган баллар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни вилоят ИИБ ЁХБга тақдим этади

  

Ҳар бир йил чораги тамом бўлгач кейинги ойнинг 5-кунигача


     



3-босқич

     

Ёнғин назорати ва профилактикасини ташкил этиш ҳамда тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш бўлимлари (бўлинмалари)

   

Тақдим этилган ҳужжатларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва бошқарма раҳбариятини хабардор қилади

Уч кун муддатда


   



4-босқич

Молия-режа бўлими ва кадрлар бўлими

    

Пул мукофоти тўлаш ҳақидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлайди

  

Уч кун муддатда


        



5-босқич

      

ИИВ ЁХББ, ҳудудий ИИБ ЁХБ ва объектлардаги ЁХБ бошлиқлари

   

Пул мукофоти тўлаш ҳақидаги буйруқни имзолайди

Бир кун муддатда

      





Низомга

2-ИЛОВА



Ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар

таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти

билан тақдирлаш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари





1-босқич

    

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари

  

Ходимларнинг фаолиятини баҳолайди

Йил мобайнида





2-босқич

Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари

   

Белгиланган мезонлар асосида тўпланган баллар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни вилоят ИИБ ЁХБга тақдим этади

  

Ҳар бир йил тамом бўлгач кейинги ойнинг 5-кунигача





3-босқич

    

Касбий тайёргарликни ва ёнғинларни ўчиришни ташкил этиш ҳамда тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини ташкил этиш бўлимлари (бўлинмалари)

   

Тақдим этилган ҳужжатларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва бошқарма рахбариятини хабардор қилади

Уч кун муддатда





4-босқич

Молия-режа бўлими ва кадрлар бўлими

   

Пул мукофоти тўлаш ҳақидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлайди

  

Уч кун муддатда





5-босқич

    

ИИВ ЁХББ, ҳудудий ИИБ ЁХБ ва объектдаги ЁХБ бошлиқлари

  

Пул мукофоти тўлаш ҳақидаги буйруқни имзолайди

Бир кун муддатда

         





Низомга

3-ИЛОВА



Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати

инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни

ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби

ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш

ШАРТЛАРИ ВА МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Фаолиятни баҳолаш мезони


Пул мукофоти билан

тақдирлаш шартлари

ва тоифалари


Буйруқ қабул қилиш

учун асос


Ёнғин хавфсизлиги инспектори

1.

Йил чораги якунлари бўйича хизмат фаолиятидаги юқори натижалари, махсус билимлар ва кўникмаларни мунтазам равишда такомиллаштириб борганлиги учун


Йил чораги якуни бўйича рейтинг баллари асосида - 1 ва 2-тоифа


Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси


2.

Бириктирилган ва бошқа худудларда, объектларда, қурилмаларда юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олганлиги учун


Содир бўлган ҳар бир ҳолат бўйича - 1-тоифа


Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси


3.

Спорт мусобақалари ва танловларда юқори натижалар кўрсатганлиги учун


Тадбирлар натижалари бўйича - 2-тоифа


Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси


4.

Жиноятчиларни ушлашда иштирок этганлиги, жиноятларнинг олдини олганлиги учун


Содир бўлган ҳар бир ҳолат бўйича - 2-тоифа


Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси


5.

Оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш ва тўхтатиш бўйича махсус тадбирларда фаол иштирок этганлиги учун


Ўтказиладиган махсус тадбирлар натижалари бўйича - 1-тоифа


Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси


6.

Муҳофаза қилинаётган объектларда ёнғинларнинг олдини олиш ва тугатиш бўйичакўнгилли ёнғин муҳофазаси аъзоларини ҳамда ишчилар ва хизматчиларни ўқитганлик (тайёрлаганлик) учун


Машғулотлар ва машқлар натижалари бўйича - 2-тоифа


Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси


Ёнғинларни ўчириш бўлинмаларнинг сафдорлар таркиби ва хизматчилари

7.

Одамларнинг соғлиғи ва хаётига хавф солаётган ёнғинларда, табиий офатларда, фавқулодда ҳолатларда ва бошқа вазиятларда профессионалликни, қаҳрамонлик ва мардликни намоён этганлиги ва одамларни қутқарганлиги учун


Содир бўлган ҳар бир ҳолат бўйича - 1-тоифа


Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси


8.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ёнғинлардан асраб қолиш жараёнида жонбозлик кўрсатганлиги учун


Содир бўлган ёнғин натижалари бўйича - 2-тоифа


Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси


9.

Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда содир бўлган ёнғинларни ўчиришда жонбозлик кўрсатганлиги учун


Содир бўлган ёнғин натижалари бўйича - 1-тоифа


Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси


10.

Ўтказилган спорт мусобақаларида, танловларда, ёнғин-техник амалий машғулотлар ва машқларда юқори профессионаллик ва малакага эга эканлигини кўрсатганлиги учун


Ўтказилган тадбирлар якуни бўйича - 2-тоифа


Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси


11.

Жиноятчиларни ушлашда иштирок этганлиги, жиноятларнинг олдини олганлиги учун


Содир бўлган ҳар бир ҳолат бўйича - 2-тоифа


Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси


12.

Оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш ва тўхтатиш бўйича махсус тадбирларида фаол иштирок этганлиги учун


Ўтказилган махсус тадбирлар натижалари бўйича - 1-тоифа


Шаҳар, туман ва объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғининг билдиргиси


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 28 сентябрь



























Время: 0.0121
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск