язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 й. 882-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2017 й.

N 882



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ МАТБУОТ

ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари томонидан қўрилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳамда юзага келган вазият ҳақида аҳолини ўз вақтида хабардор қилишнинг амалий тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг унинг тузилмасида ходимларнинг белгиланган сони доирасида матбуот хизматини ташкил этиш, унинг фаолиятини қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш хизмати;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармалари матбуот гуруҳлари негизида ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Матбуот хизмати тизимида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси тузилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ички ишлар органлари фаолиятини ахборот кузатуви ишларини мувофиқлаштириш, улар мансабдор шахсларининг фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ва брифингларини, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш масалалари бўйича фуқаролар билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотларини ташкил этиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида аҳолига ўз вақтида ва ишончли ахборот етказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш ва зарур шарт-шароитлар яратиш;

ҳудудий ички ишлар органларининг матбуот хизматлари фаолиятига ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш, уларни республиканинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатишларини таъминлаш;

оммавий ахборот воситалари ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи материалларини туну-кун мониторинг ва таҳлил қилишни таъминлаш, нотўғри хабар ёки ички ишлар органлари обрўсига путур етказувчи материалларга зудлик билан муносабат билдириш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги расмий веб-сайтининг самарали фаолиятини ташкил этиш, унга доимий равишда ахборот материалларини жойлаш ҳамда ички ишлар органлари таркибий бўлинмаларининг веб-ресурсларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи лавозимига кўра, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг матбуот котиби ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ҳузурида медиамарказ ташкил этилсин, қуйидагилар унинг фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг долзарб масалалари ҳақида аҳолини мунтазам равишда хабардор қилиш бўйича медиалойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш, уларни бажаришда ҳамкорлик ўрнатиш;

мамлакатдаги криминал вазият, ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида нотўғри ва бошқа ахборотлар тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида телеканалларда ўз вақтида, кенг ва ишончли объектив баҳо бериш;

ички ишлар органлари мансабдор ходимларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини амалга оширишда кўмаклашиш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг муҳим масалаларини ва фуқароларнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш ва ҳал этиш учун жамоатчиликни кенг жалб этиш.


5. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

б) Қуйидаги бирламчи йўналишларни кўзда тутувчи ички ишлар органларининг ахборот кузатуви соҳасидаги фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича Комплекс чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин, Дастурда қуйидаги устувор вазифалар назарда тутилсин:

ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумот олиши учун таъсирчан механизми ва мультимедий имкониятларини жорий этиш;

ички ишлар органларининг оммавий ахборот воситалари ва веб-ресурсларини, ноширлик, телевизион ва студия фаолиятини ривожлантириш;

ички ишлар органларининг матбуот хизмати фаолиятини такомиллаштириш, унинг кадрлар ва касбий салоҳиятини мустаҳкамлаш;

ички ишлар органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан самарали ҳамкорлигини ташкил этиш;

ички ишлар органлари матбуот хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, унинг моддий-техника базасини янада яхшилаш;

в) "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "Postda" - "На посту" газеталари ва "Qaiqon" - "Щит" журналлари бирлашган таҳририяти" давлат унитар корхонасининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда икки ой муддатда ички ишлар органлари матбуот хизматларининг республика ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи қўшма қарор қабул қилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматини журналистика соҳасидаги юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш механизмини назарда тутувчи штат жадвалини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ички ишлар органлари мансабдор ходимларининг учрашув ва брифингларини эфирга узатиш шартларида доимий равишда жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш масалалари бўйича фуқаролар билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотлар ташкил этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширсин;

2017 йил 1 декабргача бўлган муддатда - жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган жиноят ва воқеаларни ўз вақтида ва ишончли ёритиш тартибини тасдиқласин, шу жумладан, ички ишлар органларининг мазкур масалалар бўйича ваколатли масъул ходимларининг эфирга чиқишларини ташкил этсин;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 октябрдаги

882-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг ахборот кузатуви

соҳасидаги фаолиятини ислоҳ қилиш

бўйича комплекс чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

N

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

шакли

Бажариш

муддатлари

Масъул

бажарувчилар


        

I. ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ИЧКИ ИШЛАР

ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ

ОЛИШНИНГ ТАЪСИРЧАН МЕХАНИЗМИ ВА МУЛЬТИМЕДИА

ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

          

1.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоатчилик назарига тушган жиноятлар тафсилоти борасидаги ички ишлар органлари фаолиятини тизимли равишда ёритиб берувчи ахборот-таҳлилий телерадиокўрсатувларни тайёрлаш, тасдиқлаш ва татбиқ этиш, улар учун эфир вақтини ҳар ҳафтада ажратишни кўзда тутиш.


Қўшма қарор

2017 йил

10 декабрь

ИИВ (Бобожонов П.),

МТРК (Хаджаев А.)

2.

Ички ишлар органлари фаолиятини ёритувчи медиаконтент, улар томонидан ташкил этиладиган тадбир, учрашув ва чиқишларнинг босма, телевизион ва электрон оммавий ахборот воситаларида доимий эълон қилиб борилишини таъминлаш тартибини белгилаш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

10 декабрь

ИИВ (Бобожонов П.)

3.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган маълумотларни ижтимоий тармоқлар (facebook, twitter ва бошқалар) ва мобиль иловалар (telegram, whatsAPP ва бошқалар) дан фойдаланган ҳолда мақсадли аудиторияни кенгайтириш орқали жойлаштирилган контентни каналлар сифатида ўтказиш.


Расмий саҳифаларни ташкил этиш, контентни такрорлаш

2017 йил

15 декабрь

ИИВ (Эргашев Р.)

4.

Содир этилган жиноятлар ва жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган воқеаларни, шунингдек, мазкур масалалар бўйича ички ишлар органлари масъул ходимларининг эфирда чиқишларини ташкил этиш, ўз вақтида ва ишончли ёритиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

20 декабрь

ИИВ (Бобожонов П.)

5.

Ички ишлар органлари масъул ходимларини жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан телевизион учрашув ва брифинглар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш масалалари бўйича фуқаролар билан очиқ "жонли" мулоқотларини тизимли ташкил этиш.


Қўшма қарор

2018 йил

5 январь

ИИВ (Бобожонов П.),

МТРК (Хаджаев А.)

II. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ТАРМОҚ ОАВ ВЕБ-РЕСУРСЛАРИ,

НАШРИЁТ, ТЕЛЕВИЗИОН ВА СТУДИЯ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

6.

Қуйидагиларни назарда тутиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий-веб сайтини такомиллаштириш:

ички ишлар органлари фаолияти соҳасини йўналтирувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини тизимли янгилаш;

ички ишлар органлари масъул ходимларининг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида юзага келган вазият ва ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар бўйича чиқишларини жойлаштириш;

фуқароларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, қидирувда бўлган жиноятчилар ва бедарак йўқолган шахсларни топишда фаол ёрдам беришга даъват этиш.


Чора-тадбирлар режаси

Тасдиқлаш -

2017 йил

10 декабрь,

амалга

ошириш - чора-

тадбирлар

режасига кўра


ИИВ (Эргашев Р.), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов Ш.)

7.

Ички ишлар органлари соҳасида реклама тусидаги материалларни "Postda" ва "На посту" газеталарида белгиланган тартибда жойлаштириш имкониятларини белгилаш (тендерларни ўтказиш, қўриқлаш ва ёнғинга қарши воситаларни ўрнатиш ва бошқалар).


Ички ишлар вазирининг фармойиши

2017 йил

17 декабрь

ИИВ (Эргашев Р.)

8.

Ички ишлар органлари ҳақидаги оммавий ахборот воситаларида чиққан материалларни мониторинг ва таҳлил қилиб бориш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, нотўғри маълумот ва ички ишлар органлари нуфузига путур етказувчи материалларни аниқлаш ва зудлик билан муносабат билдириш (рад этиш).


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

20 декабрь

ИИВ (Бобожонов П.)

9.

Ўзбекистон Республикаси расмий веб-сайтида хабарларнинг тезкор ёритилишини ривожлантириш учун "Postda", "На посту" газеталари ва "Qalqon", "Щит" журналлари веб-бўлимларини;

хабарларнинг тезкор ёритилишини ривожлантириш учун мобиль иловани ва фойдаланувчилар етакчи контентини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш.


Техник топшириқ

Тасдиқлаш -

2017 йил

25 декабрь,

амалга

ошириш -

техник

топшириққа

кўра

ИИВ (Эргашев Р.),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Шерматов Ш.)

       

III. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, УНИНГ КАДРЛАР

ВА ПРОФЕССИОНАЛ САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

         

10.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходимлари (ишчилари)нинг функционал вазифаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, ички ишлар органларининг ахборот кузатуви самарасини ошириш муҳимлигини инобатга олган ҳолда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

15 ноябрь

ИИВ (Мирзаев А.)

11.

Ички ишлар органлари матбуот гуруҳлари раҳбарлари бир вақтнинг ўзида соҳавий хизмат ва ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларининг матбуот котиби ҳисобланишини назарда тутиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати штат жадвалини тасдиқлаш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

30 ноябрь

ИИВ (Мирзаев А.)

12.

Ички ишлар органлари матбуот хизматларини журналистика, филология ва юриспруденция соҳалари малакали мутахассислари билан таъминлаш.


Чора-тадбирлар режаси

Тасдиқлаш -

2017 йил

30 ноябрь,

амалга

ошириш - чора-

тадбирлар

режасига кўра


ИИВ (Мирзаев А.),

МТРК (Хаджаев А.),

ЭОАВМА (Абдухаликов Ф.)

13.

Ички ишлар органлари матбуот хизмати ходимларининг (ишчиларининг) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан чет эл сафарига чиққан делегация таркибида Республика оммавий ахборот воситаларида ташриф натижаларини кенг қамровли ва объектив ёритишни тартибга келтириш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

10 декабрь

ИИВ (Бобожонов П.)

14.

Ҳар йили ўтказиладиган "Ички ишлар органлари матбуот хизматининг энг фаол ходими" танловини таъсис этиш, ўз ишида юқори натижаларга эришган матбуот хизмати ходимлари (ишчилари)ни рағбатлантириш, шунингдек, тарғибот-ташвиқот фаолиятида фаол иштирок этаётган ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантириш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

20 декабрь


ИИВ (Мирзаев А.)

15.

Республика ихтисослашган ўқув муассасалари базасида ички ишлар органлари матбуот хизматлари журналист ва техник ходимларининг малакасини доимий равишда ошириш тизимини жорий этиш.


Қўшма қарор

2017 йил

15 декабрь

ИИВ (Мирзаев А.),

Олий таълим вазирлиги (Набиев Д.),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

        

IV. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ

ИНСТИТУТЛАРИ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ

БИЛАН САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

           

16.

Ички ишлар органлари матбуот хизматларининг республика ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Қўшма қарор

2018 йил

5 январь


ИИВ (Бобожонов П.),

ЎзМАА (Тангриев Л.),

МТРК (Хаджаев А.),

ЭОАВМА (Абдухаликов Ф.)


17.

Ички ишлар органлари матбуот хизматларининг журналист кадрларини шакллантириш, бунда ички ишлар органлари ахборот кузатуви доирасида фаолият юритаётганлигини инобатга олган ҳолда муайян оммавий ахборот воситалари билан алоқа ўрнатиш.


Қўшма қарор

2018 йил

10 январь


ИИВ (Бобожонов П.),

ЎзМАА (Тангриев Л.),

МТРК (Хаджаев А.),

ЭОАВМА (Абдухаликов Ф.)


18.

Ички ишлар органлари матбуот хизмати билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телерадиоканаллари ва Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига аъзо нодавлат телерадиоканаллари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш.


Қўшма режа

Тасдиқлаш -

2018 йил

10 январь,

амалга

ошириш -

тадбирлар

режасига

мувофиқ


ИИВ (Бобожонов П.),

МТРК (Хаджаев А.),

ЭОАВМА (Абдухаликов Ф.)

19.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси медиа-маркази базасида Матбуот клуби фаолиятини ташкил этиш.


Тадбирлар режаси

Тасдиқлаш -

2018 йил

10 январь,

амалга

ошириш -

тадбирлар

режасига

мувофиқ


ИИВ (Бобожонов П.)

          

V. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИГА

ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ТАТБИҚ ЭТИШ, УНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

          

20.

Фаолият йўналишини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг тўлақонли фаолиятини таъминлаш мақсадида уни жойлаштириш, шароит яратиш ва бошқа ташкилий масалаларини ҳал этиш.


Чора-тадбирлар режаси

Тасдиқлаш -

2017 йил

20 ноябрь,

амалга

ошириш -

чора-

тадбирлар

режасига

мувофиқ


ИИВ (Эргашев Р.)

21.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасини автотранспорт воситалари, жумладан, автобус, медиамарказнинг тасвирга олиш ишларини самарали ташкил этиш, ички ишлар органларида ўтказиладиган тадбирлар, учрашувлар ва чиқишларда жойларга жадал етиб бориш учун барча зарур воситалар билан таъминлаш.


Ички ишлар вазирининг фармойиши

2017 йил

1 декабрь

ИИВ (Эргашев Р.)

22.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматини замонавий телевизион, босма ва бошқа зарур техник воситалар билан таъминлаш дастури лойиҳасини молиялаштириш аниқ манбаларини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Ҳукумат қарори лойиҳаси

2017 йил

15 декабрь


ИИВ (Эргашев Р.),

Молия вазирлиги (Турсунов Ё.)

             

Изоҳ. Тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эса - ҳуқуқий муносабатлар предмети ва йўналишидан келиб чиққан ҳолда бирлаштирилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 октябрдаги

882-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг "Postda" - "На посту" газеталари

ва "Qalqon" - "Щит" журналлари бирлашган

таҳририяти" давлат унитар корхонасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ



















Бош муҳаррир















































































"Postda" газетаси ва "Qalqon" журнали бўйича бош муҳаррир ўринбосари



"На посту" газетаси ва "Щит" журнали бўйича бош муҳаррир ўринбосари



Бош муҳаррирнинг молия ва моддий-техника таъминоти бўйича ўринбосари



Бош юрисконсульт



















Кадрлар бўйича бош инспектор


"Postda" газетаси, "Qalqon" журнали таҳририяти



"На посту" газетаси ва "Щит" журнали таҳририяти



Моддий-техника ва хўжалик таъминоти гуруҳи

















Мухбирлар





Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни ёритиш бўлими



Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни ёритиш бўлими



Бухгалтерия










Канцелярия






















Ҳуқуқий ахборот ва қонунчилик тарғиботи бўлими



Ҳуқуқий ахборот ва қонунчилик тарғиботи бўлими













































































Ўқув-тарбия ва маънавий-маърифий ишларни ёритиш бўлими



Ўқув-тарбия ва маънавий-маърифий ишларни ёритиш бўлими













































































Масъул котиб гуруҳи



Масъул котиб гуруҳи





















































Ҳудудлар бўйича ўз мухбирлари



Ҳудудлар бўйича ўз мухбирлари











































Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 1 ноябрь