Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълимнинг Давлат таълим стандарти (Асосий қоидалар) (ЎзР ВМ 19.09.2017 й. 745-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 сентябрдаги

745-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура

мутахассисликлари бўйича олий таълимнинг

ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИ

(Асосий қоидалар)


1-БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур давлат таълим стандарти Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги, "Стандартлаштириш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПФ-5139-сон фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 5 январдаги 5-сон ва "Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. "Бошқарув кадрлари тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандарти (Асосий қоидалар)" (кейинги ўринларда БКТ ОТ ДТС деб аталади):

бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талабларни;

бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура битирувчиларининг тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган умумий малакавий талабларини;

ўқув юкламаси ҳажмини;

бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш сифати ва олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.


3. БКТ ОТ ДТС ўқув жараёнини, таълим муассасалари фаолиятини баҳолашни, бошқарув кадрларини тайёрлаш сифатини, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари тайёрлашни тартибга солувчи ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларни (ўқув режалари, ўқув фанлари дастурлари ва бошқалар) тайёрлаш учун асос ҳисобланади.


4. БКТ ОТ ДТС олий маълумотли бошқарув кадрларини тайёрловчи барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.


5. БКТ ОТ ДТСини ишлаб чиқиш қуйидаги ҳужжатларга асосланади:

О`z DSt 1.0:1998. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар;

ЎзРСТ 1.8-94. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Амал қилинадиган ҳужжатларни ва тавсияномаларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;

О`z DSt 1.9-95. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Тармоқ стандартларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби.



2-БОБ. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


6. БКТ ОТ ДТСда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


олий таълим - узлуксиз таълимнинг олий маълумотли кадрлар тайёрловчи мустақил тури. Олий таълим муассасаларида амалга оширилади. Олий таълим икки босқичдан иборат: бакалавриат ва магистратура;


магистратура - бакалавриат негизида ўқиш муддати камида икки йил бўлган аниқ мутахассислик бўйича олий таълим;


магистр - олий таълимнинг магистратура босқичига мувофиқ дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган шахсларга бериладиган академик даража;


олий маълумот ҳақида давлат ҳужжати (диплом) - аккредитациядан ўтган олий таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган ва уларнинг олий таълимнинг ўқув режалари ва фанлар дастурини бажарганликларини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат. Мазкур ҳужжат узлуксиз таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки олинган академик даражага мувофиқ ишлаш ҳуқуқини беради;


олий таълимнинг давлат таълим стандарти - бошқарув кадрлари тайёрлаш соҳасига қўйиладиган малака талаблари, таълим мазмуни, битирувчилар умумий тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини, бошқарув кадрлари тайёрлаш сифатини баҳолаш даражаларини белгилайдиган эталон даражаси;


малака талаблари - узлуксиз таълим тегишли босқичи битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар;


бошқарув кадрлари буюртмачиси - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари;


ўқитиш муддати - тингловчилар томонидан ўқув режалари ва фанлар дастури ўзлаштирилиши учун белгиланган муддат;


ўқув фанлари блоки - ўқув режалари ва фанлар дастурларининг кадрлар тайёрлаш жараёнида аниқ мақсад ва вазифаларга эришиш учун муайян билим соҳаси ёки фаолиятнинг ўзлаштирилишини таъминлайдиган ўқув фанларини бирлаштирувчи таркибий қисми;


ўқув режаси - магистратуранинг муайян мутахассислиги бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган ҳужжат;


ўқув фани - таълим муассасасида ўрганиш учун фан, техника, бошқарув фаолиятининг муайян соҳасидан саралаб олинган билимлар, ўқув ва кўникмалар тизими;


ўқув йили - олий таълим муассасасида бир таълим курсини якунлашга мўлжалланган ўқув фаолияти даври. Ўқув йили икки календарь йил билан белгиланади;


ўқув семестри - олий таълим муассасасида ўқув йилининг ярмини ташкил этувчи ўзаро боғланган фанларнинг маълум мажмуини ўзлаштиришга мўлжалланган ва улар бўйича якуний назорат билан тугалланадиган қисми;


ўқув фани дастури - таълим мазмуни, унинг тингловчилар томонидан ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган норматив ҳужжат;


малакавий (бошқарув) амалиёти - ўқув жараёнининг бир қисми бўлиб, у назарий билимларни мустаҳкамлаш, бошқарув фаолиятида амалий кўникма ва малака ҳосил қилиш, ўқув режалари ва фанлар дастурларининг маълум (якуний) қисмидаги мавзу ҳамда магистрлик диссертацияси бўйича материаллар тўплаш учун хизмат қилади;


стажировка - илғор тажриба (шу жумладан, хорижий тажриба)ни ўрганиш асосида магистратура мутахассислиги бўйича ўқув режа ва дастурлар талабларини мақсадли ўзлаштириш, муайян бошқарув лавозимларида бошқарув фаолияти соҳасидаги назарий билимлар ва амалий кўникмаларни синовдан (апробациядан) ўтказиш, магистратура тингловчиларининг таҳлилий, тадқиқот олиб бориш ва ижодий маҳоратини фан ва ишлаб чиқаришни таълим билан боғлаш орқали шакллантириш, тингловчиларни илмий-техникавий жараённинг энг янги ютуқлари, иқтисодиёт соҳасидаги замонавий техника ва технологиялар ҳамда бошқарув фаолиятидаги илғор тажриба ва методология билан таништириш;


якуний давлат аттестацияси - магистр даражасига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ ҳолда, маълум талаб ва тартиботлар воситасида (фанлар бўйича давлат аттестацияси, битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертацияси ҳимояси) битирувчи томонидан олий таълим ўқув режа ва дастурларининг бажарилиши сифатини баҳолаш;


ўқитиш сифатини назорат қилиш - тингловчининг билим савиясини текшириш ва унинг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш;


таълим сифатини назорат қилиш - ўқитиш мазмуни ва натижаларининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини текшириш;


олий таълим муассасаси аттестацияси - олий таълим муассасасида кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг БКТ ОТ ДТС талабларига мувофиқлигини аниқловчи тадбир;


олий таълим муассасаси аккредитацияси - олий таълим муассасаси фаолияти даражасининг БКТ ОТ ДТС мезон ва талабларига жавоб беришининг давлат томонидан эътироф этилиши.



3-БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ СТАНДАРТЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР ТУРЛАРИ


7. Олий таълимни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасидаги магистратуранинг аниқ йўналишлари бўйича давлат таълим стандарти;

олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган магистратура мутахассислигининг ўқув режалари ва ўқув фанлари дастурлари;

олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган олий таълим муассасаси фаолиятининг аниқ йўналишларини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар.


8. Олий таълимнинг бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш мазкур БКТ ОТ ДТСга мувофиқ амалга оширилади.



4-БОБ. БОШҚАРУВ КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

СОҲАСИДА МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ

БЎЙИЧА ЎҚУВ РЕЖАЛАРИ ВА ДАСТУРЛАРИ МАЗМУНИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


1-§. Магистратуранинг ўқув режалари мазмуни


9. Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликларининг ўқув режалари ва фан дастурлари давлат ва жамиятнинг бошқарув кадрларига бўлган эҳтиёжидан, фан, маданият, техника, технология ютуқларидан, бошқарув кадрларини тайёрлаш назарияси, услубияти ва амалиёти ривожланишининг жаҳон тенденцияларидан, буюртмачилар эҳтиёжларидан, бошқарув фани ва амалиёти ривожланишининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, битирувчининг давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви соҳасидаги келгуси фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиши зарур.


10. Ўқув режалари тингловчилар томонидан қуйидаги фан блокларининг ўзлаштирилишини назарда тутиши зарур:

умумметодологик фанлар;

мутахассислик фанлари;

илмий фаолият.


11. Ўқув режалари ушбу фан блоклари билан бирга, тингловчилар фикрини инобатга олган ҳолда олий таълим муассасаси ҳузуридаги кенгаш (кейинги ўринларда ОТМ кенгаши деб аталади) қарори билан ҳар йили белгиланадиган танлов фанларини ҳам ўз ичига олиши зарур.


12. Ўқув режалари ва дастурларини ўзлаштиришда ихтиёрий фанлар сифатида режалаштириладиган ҳамда ўқув фанларининг бир неча масалалари ёки муаммоларига қаратилган тингловчиларнинг мустақил таълим олишлари назарда тутилиши лозим.


13. Магистратура мутахассисликлари бўйича бошқарув кадрларни тайёрлаш жараёни ўқув режаларига мувофиқ равишда якуний давлат аттестацияси билан тугалланиши лозим.


14. Битирувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ҳамда бошқарув кадрларини тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш тартиби, қоидалари ва жараёни ОТМ кенгаши томонидан тасдиқланадиган низом билан тартибга солинади.



2-§. Ўқув режанинг ўқув фанлари блоклари

мазмунига қўйиладиган умумий талаблар


15. Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассислиги ўқув режалари ва фан дастурларининг мазмуни назарий ва амалий билимлар ҳамда ихтисослик бўйича касбий малакалар, танқидий, таҳлилий, илмий-тадқиқот ҳамда ижодий фикрлаш, стратегик ҳиссиёт ва башорат қобилиятини ўзлаштириш зарурати ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилади.


16. Умумметодологик фанлар блоки қуйидагиларни назарда тутиши лозим:

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича замонавий концепциялар, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг миллий стратегияси ва концепцияси мақсади, вазифалари ва устувор йўналишлари бўйича тасаввурларни шакллантириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларида бошқарувни ҳуқуқий таъминлаш (танланган мутахассислик хусусиятларини инобатга олган ҳолда), давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, бошқарув ходимларининг қарорлар қабул қилишидаги ваколатлари ҳамда жавобгарлиги соҳасида назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш;

замонавий менежмент, ташкилотлар ва инсон ресурсларини бошқариш психологияси ва социологияси бўйича билим ва кўникмаларни бериш, танқидий, таҳлилий, тадқиқот олиб бориш ҳамда ижодий фикрлаш кўникмасини, замонавий лидерлик сифатлари ва қобилиятини шакллантириш;

бошқарувда илғор ахборот-коммуникация технологиялари, "Электрон ҳукумат" тизими хусусиятларидан фойдаланиш, маълумотларни компьютер технологиялари асосида таҳлил қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш;

бошқарув фаолияти соҳасида хорижий тилда иш юритишни ўзлаштириш, хорижий тилда музокаралар олиб бориш ҳамда амалий ва тадқиқот натижаларини оммавий тарзда намоён этиш қобилиятини шакллантириш.


17. Мутахассислик фанлари блоки қуйидагиларни назарда тутиши лозим:

аниқ мутахассислик бўйича бошқарув фанининг илғор хорижий тажрибаси, назарияси, методологияси ва амалиётининг ривожланиш йўналишлари тўғрисида назарий ва амалий билимларни, кўникма ва малакаларни шакллантириш;

танланган мутахассислик бўйича ақлий салоҳиятни мустаҳкамланишига, раҳбар кадрнинг доимий равишда ўз устида ишлаш, ўзини ривожлантиришига бўлган табиий эҳтиёжини шакллантиришга ёрдам бериш;

бошқарув фаолияти билан боғлиқ аниқ мутахассислик бўйича билимларни шакллантириш, жамлаш ва улардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш, бошқарув қарорларини қабул қилишда касбий салоҳият ва компетенциясини ривожланишига ёрдам бериш;

магистратура мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот ишини бажариш бўйича назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни, касбий фаолиятда мақсадли натижаларга эришиш учун мазкур жараённи моделлаштириш ва тизимли ёндашувни шакллантириш.


18. Илмий фаолият блоки илмий ва амалий тадқиқотлар методологияси ўзлаштирилишини, тингловчилар томонидан танланган мутахассисликка мувофиқ илмий-тадқиқот муассасаларида илмий изланишларни олиб боришни назарда тутиши лозим.

Ушбу блок доирасида илмий тадқиқотлар олиб бориш услубияти, асослантириш ва раддия бериш, илмий ва тадқиқот маълумотларидан мақсадли фойдаланиш, тадқиқот мавзуси бўйича мустақил таҳлил ва хулосаларни тайёрлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришни ҳисобга олиш лозим.


19. Илмий-тадқиқот иши:

мустақил тадқиқот олиб бориш, бошқарув фаолияти соҳасида аниқ амалий муаммоларни ифодалаш, улар бўйича тадқиқот олиб бориш ва натижаларга эришиш кўникмаларини шакллантириши;

замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда илмий тадқиқотлар олиб бориш, тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш ва акс эттириш, илмий ва таҳлилий мақолалар тайёрлаш бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириши;

тингловчиларга ахборот технологияларининг энг янги ва илғор ахборот базаларидан фойдаланиш, уларни магистрлик диссертациясини бажаришда қўллаш бўйича кўникмаларни сингдириши лозим.


20. Магистрлик диссертациясини тайёрлаш:

Магистрлик диссертациясини тайёрлаш битирувчилар якуний давлат аттестациясининг таркибий қисми ҳисобланади ва олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган талаб ва тартибларга мувофиқ илмий раҳбар бошчилигида тингловчилар томонидан амалга оширилади.


21. Бошқарув кадрларини тайёрлаш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси Кенгаши қарори билан, тингловчиларнинг ихтиёрига кўра магистрлик диссертацияси ҳимояси қўшимча иккита мутахассислик фани бўйича давлат аттестациясига алмаштирилиши мумкин.


22. Малакавий (бошқарув) амалиёт ўқув режасининг таркибий қисми ҳисобланади. Малакавий (бошқарув) амалиётни ташкил этиш тартиби ва қоидалари бошқарув кадрларини тайёрлаш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ОТМ кенгаши томонидан тасдиқланадиган низом билан тартибга солинади.


23. Стажировка ўқув жараёни режасига мувофиқ амалга оширилиб, бошқарув ишини ташкил этишнинг илғор, шу жумладан хорижий тажрибасини, бошқарув қарорларини тайёрлашда аниқ муаммоли вазиятларни ўрганиш ва ҳал этишни, асослантириш ва қабул қилишни ўрганишга қаратилган.

Стажировкани ташкил этиш тартиби ва қоидалари бошқарув кадрларини тайёрлаш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Низом билан тартибга солинади.



5-БОБ. БОШҚАРУВ КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

СОҲАСИДА МАГИСТРАТУРА БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ

ТАЙЁРГАРЛИГИГА НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН

УМУМИЙ МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР


24. Магистратура битирувчиси:

танланган мутахассислик бўйича бошқарув функцияларини бажаришга, илмий ва амалий тадқиқотларни амалга оширишга, шунингдек фан, маданият, техника ва технологиялар, иқтисодиёт ва бошқарув соҳасининг замонавий ютуқларини амалиётга татбиқ этишга йўналтирилган касбий тайёргарликка эга бўлиши;

стратегик мақсадларни шакллантира олиши ва махсус йўналтирилган масалаларни ҳал қила олиши, мутахассисликнинг илмий муаммолари бўйича қарорлар қабул қила олиши, таянч билимлар яратиб, улардан касбий фаолиятда фойдалана олиши;

илмий тадқиқотлар методологияси ва меҳнатни ташкил қилишни билиши; таҳлил усулларини қўллаши ва тадқиқот натижаларини қайта ишлаши, тегишли соҳа фаолияти билан боғлиқ илмий тадқиқотлар натижаларини қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиши ва тақдим этиши;

таҳлилий ва илмий-тадқиқот ишларининг моҳиятини хорижий тиллардан бирида тушуниши, хорижий тилда музокаралар олиб бориш бўйича таянч билимга эга бўлиши, амалий ва тадқиқот фаолияти натижаларини хорижий тилда оммавий баён қила олиши;

бошқарувда илғор ахборот-коммуникация технологиялари, замонавий "электрон ҳукумат" тизими, ахборотни таҳлил қилиш ҳамда бошқарув қарорларни қабул қилишнинг самарали усуллари, касбий вазифаларни автоматлаштириш ва моделлаштириш бўйича кўникмаларга эга бўлиши;

илмий асосда жамоани бошқаришни ташкил эта олиши, ташкилот олдига қўйилган вазифаларни бажаришда уларни йўналтира олиши, бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув қарорларини ишлаб чиқиши ва қабул қилиши;

Ўзбекистон давлатчилик тарихини ва миллий қадриятларини чуқур билиши ва тушунтириб бера олиши лозим.



6-БОБ. ЎҚУВ ЮКЛАМАСИНИНГ ҲАЖМИ


25. Бошқарув кадрларини тайёрлаш - барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 54 соат қилиб белгиланади.

Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (кундузги таълим) ўқиш шакли учун аудитория машғулотлари ва илмий фаолиятнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат қилиб белгиланиши лозим.

Ўқиш муддати 2 йил давом этганда ўқув жараёни 100 ҳафтани ташкил этиши керак.


26. Ўқув даврининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланиши лозим:

назарий ва амалий таълим - 30% дан кўп эмас;

аттестация - 14% дан кам эмас;

таътил - 16% дан кўп эмас;

илмий фаолият (тадқиқот ва амалиёт) - 40% дан кам эмас.


27. Илмий фаолият магистратура тингловчисининг индивидуал календарь режаси асосида ташкил этилади ва қуйидагиларга бўлинади:

илмий-тадқиқот иши ҳамда магистрлик диссертациясини тайёрлаш - 50% дан кўп эмас;

малакавий (бошқарув) амалиёти ва стажировка - 50% кам эмас.


28. Назарий таълим ҳажми магистратура мутахассислигидан келиб чиққан ҳолда фан блоклари бўйича қуйидаги шаклда тақсимланиши лозим:

умумметодологик фанлар - 40% дан юқори эмас;

ихтисослик фанлари - 60% кам эмас.


29. Ҳар бир фан блоки бўйича танлов фанлари умумий ўқув юкламасининг 30% миқдорида белгиланади.


30. Айрим олий таълим муассасаларида таълим мутахассислиги бўйича алоҳида ўқув юкламалари ва улар тақсимотининг бошқа ҳажми белгиланиши мумкин.



7-БОБ. БОШҚАРУВ КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СИФАТИ

ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ


31. Магистратура мутахассисликлари бўйича бошқарув кадрларини тайёрлаш сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

ички назорат - олий таълим муассасаси томонидан ОТМ кенгаши тасдиқлайдиган Рейтинг назорат тизими ҳақидаги низом асосида амалга оширилади;

якуний давлат назорати - ўқув фанлари бўйича давлат аттестацияси ва олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари ўқув режаларига мувофиқ магистратура тингловчиларининг магистрлик диссертация ҳимоясини ўз ичига олади.


32. Бошқарув кадрларни тайёрлаш хусусиятларини инобатга олган ҳолда якуний давлат назоратини ташкил этиш тартиби ва қоидалари олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда ОТМ кенгаши томонидан тасдиқланадиган низом билан тартибга солинади.

давлат-жамоатчилик назорати - олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқарув кадрлари буюртмачилари томонидан амалга оширилади;

ташқи назорат - белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.


33. Олий таълим муассасаларининг фаолиятини баҳолаш - олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассислиги бўйича бошқарув кадрларини тайёрлаш фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда давлат аттестацияси ва аккредатицияси бўйича ваколатли орган томонидан амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.














































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск