язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.10.2017 й. ПҚ-3326-сон "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2017 й.

N ПҚ-3326



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР БЎЙИЧА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ягона инвестиция сиёсатини олиб бориш, республиканинг иқтисодий салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларга кенг маълумот бериш учун халқаро конференциялар, семинарлар, йирик инвестиция форумлари ташкил этиш йўли орқали хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек, бизнес юритиш учун қулай-шарт шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва "Халқаро Ҳамкорлик Маркази" АЖ бошқарув органлари ҳамда "Интерсервис" республика хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий бирлашмаси - давлат корхонасининг:

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, "Чимён" қишлоқ фуқаролар йигини ҳудудида жойлашган "Халқаро Ҳамкорлик Маркази" АЖнинг дам олиш маскани Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг "Ўзтрейд" АЖ балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги (Э.М. Ғаниев), Тошкент шаҳри ҳокими (Р.Д. Усмонов), Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А.И. Ахмедходжаев), Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Гулямов), "Халқаро Ҳамкорлик Маркази" АЖ бошқарув органлари ҳамда "Интерсервис" республика хўжалик ҳисобидаги ташки иқтисодий бирлашмаси - давлат корхонаси (Б.А. Зуфаров) бир ой муддатда юқорида қайд этилган объектларни қабул қилиш - топширилишини белгиланган тартибда таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмадхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 октябрдаги

ПҚ-3326-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартиришлар


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2887-сон қарори 1 ва 2-иловаларидан "Халқаро ҳамкорлик маркази" АЖ" ва "Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси дирекцияси" блоклари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3067-сон қарорининг 2-иловасидаги:


а) 85-позиция чиқариб ташлансин;


б) 86-позициядаги "Ўзтадбиркорэкспорт" АЖ" сўзлари "Ўзтрейд" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 90-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

             

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

         



90.

"Халқаро ҳамкорлик маркази" АЖ

              

Тошкент шаҳри

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 16 октябрь