ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2017 й. Ф-5057-сон "Республика шаҳарларида маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш бўйича кластерларни ташкил этиш доирасида олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника, технологик ускуна ҳамда бутловчи буюмларни олиб киришда божхона тўловларидан озод этиш рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармойиш

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

15.09.2017 й.

N Ф-5057



РЕСПУБЛИКА ШАҲАРЛАРИДА

МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ЙИҒИШ, ТАШИШ,

УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ ВА КЎМИШ

БЎЙИЧА КЛАСТЕРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ДОИРАСИДА

ОЛИБ КЕЛИНАДИГАН, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМАЙДИГАН МАХСУС ТЕХНИКА,

ТЕХНОЛОГИК УСКУНА ҲАМДА БУТЛОВЧИ БУЮМЛАРНИ

ОЛИБ КИРИШДА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ОЗОД

ЭТИШ РЎЙХАТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сонли қарорни ижро этиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг айрим шаҳарларида маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш кластерларини ташкил этиш бўйича тадбиркорлик субъектларининг (кейинги ўринларда - лойиҳалар ташаббускорлари) рўйхати маъқулланди.

лойиҳалар ташаббускорлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки молиялаштирадиган маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш учун ишлатиладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника, технологик ускуналар ва бутловчи буюмларни харид қилиш бўйича Хитой Халқ Республикасининг етказиб берувчилари билан шартномалар тузилган.


2. Ўзбекистон Республикасининг айрим шаҳарларида чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш бўйича кластерларни ташкил этиш доирасида олиб кириладиган, маиший чиқиндилар билан боғлик ишларнинг технологик жараёнларида ишлатиладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника, технологик ускуналар, бутловчи буюмларнинг рўйхати тасдиқланди ҳамда 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ 2022 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда мазкур фармойиш билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ лойиҳа ташаббускорлари томонидан олиб келинадиган махсус техника, технологик ускуналар, бутловчи буюмларни мақсадли ишлатилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.

Белгилансинки, ушбу фармойиш билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ олиб келинадиган махсус техника, технологик ускуналар, бутловчи буюмларни мақсаддан ташқари ишлатиш ҳолатларида, қонун ҳужжатларига мувофиқ, тақдим этилган божхона имтиёзлари билан боғлик тўланмаган божхона тўловлари суммаси молиявий санкцияларни кўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириб олинади.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.
















































Время: 0.0108
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск