язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.10.2017 й. ПФ-5214-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.10.2017 й.

N ПФ-5214



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сонли қарори 2-иловасининг "Давлат мулки объектининг номи" графаси 332-позициясида "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришнинг кафолатли жамғармаси" АЖ" сўзлари "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни кўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчкоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 23 октябрдаги

ПФ-5214-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июлдаги ПФ-5111-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони 1-иловасининг 20-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 10 февралдаги ПҚ-2768-сонли қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сонли қарорининг 11 - 13-бандлари.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 10-сон, 653-модда