Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2001 й. 67-сон "Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2001 й.

N 67



АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ

560 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбек халқининг улуғ фарзанди Алишер Навоийнинг жаҳон халқлари маънавияти ва маданияти  тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини эътиборга олиб ва  унинг  бой илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш ва асраб-авайлаш ҳамда дунё жамоатчилиги, мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, ёш авлод орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Маънавият ва маърифат" республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Навоий вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг 2001 йилда улуғ шоир Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллигини кенг нишонлаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.

Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича  ташкилий қўмита таркиби ҳамда тадбирлар режаси 1 ва 2- иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита манфаатдор  вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда юбилей тантаналарига тайёргарлик кўриш ва уни жойларда ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсин ҳамда амалга оширишга киришсин.


2. Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда Навоий шаҳрида 2001 йил май ойида тантанали юбилей тадбирларини ҳамда "Алишер Навоийнинг ижодий мероси ва унинг жаҳоншумул аҳамияти" мавзуида халқаро илмий конференция ўтказсин.


3. Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят аҳли, корхона ва ташкилотлари жамоаларининг Навоий шаҳри марказида дам олиш боғи барпо этиш ва у ерда Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш  тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.


4. "Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди  ҳақида илмий-оммабоп фильмлар яратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллиги муносабати билан 2001 йилда 100 сўм қийматдаги эсдалик тангаларни муомалага чиқариш тавсия этилсин.


6. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги, республика ва вилоятлар газеталари муҳарриятлари оммавий ахборот воситаларида Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, унинг жаҳон маданияти тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини кенг ёритсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 2 февралдаги

67-сон қарорига

1-ИЛОВА



Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллигини

нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Кароматов Ҳ. С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Исаев А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

Рисқиев Т. Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) 


Дилов Ғ.Д.

-

Навоий вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари 


Тўлаганов К. Н.

-

Тошкент шаҳар ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Шодиев Б. А.

-

Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, ташкилий қўмита масъул котиби


Абдуллаев Ш.Ю.

-

Молия вазирининг ўринбосари  


Болиев А.О.

-

"маънавият ва маърифат" республика кенгаши масъул котиби


Жўраев Х. Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири 


Жўраев Р.Ҳ

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири 


Йўлдошев Б.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти    


Кўчимов А.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


Мирзаев Т.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти директори  


Мурод Муҳаммад Дўст

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Орипов А.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Парпиев Б. Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари  


Полвонов Э.М.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


Шоғуломов Р.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси  раиси


Юнусов Т.М.

-

"Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Қўзиев Т. К.

-

Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси раиси


Ғуломов С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири 


Мустафоев И.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Ҳасанов С. Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи директори 


Ҳусанбоев Б.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига шу лавозимга янгидан тайинланган шахс киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 2 февралдаги

67-сон қарорига

2-ИЛОВА



Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллигини

нишонлашга тайёргарлик кўриш ва

уни ўтказиш тадбирлари

РЕЖАСИ

Бажариладиган ишлар


Бажариш муддати


Бажариш учун масъуллар


I. ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ

Алишер Навоий ҳайкалини яратиш ва уни ўрнатиш


2000-2001 йиллар

Маданият ишлари вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги


Навоий шаҳри марказида дам олиш боғини барпо этиш

2000-2001 йиллар

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Маданият ишлари вазирлиги


II. ХАЛҚАРО ТАДБИРЛАР

"Алишер Навоийнинг ижодий мероси ва унинг жаҳоншумул аҳамияти" мавзуида халқаро илмий конференция ўтказиш

2001 йил


Фанлар академияси, Навоий вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги,"Маънавият ва маърифат" республика кенгаши


Навоий шаҳрида тантанали байрам тадбирларини ўтказиш

2001 йил


Маданият ишлари вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги


III. НАШР ИШЛАРИ

Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий мероси ҳақидаги тадқиқотлар тўпламини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш


2000-2001 йиллар

Фанлар академияси,

Давлат матбуот қўмитаси


"Алишер Навоий асарлари изоҳли луғати"ни чоп этиш


2001 йил

Фанлар академияси,

Давлат матбуот қўмитаси


"Алишер Навоий қомуси"ни чоп этиш


2001 йил

Фанлар академияси,

Давлат матбуот қўмитаси


Алишер Навоийнинг кўп жилдли асарлар тўпламини, плакат, рангли альбом ва илмий-оммабоп рисолаларни чоп этиш


2000-2001 йиллар

Фанлар академияси,

Давлат матбуот қўмитаси


Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллигига бағишланган почта маркалари ва хатжилдлар чиқариш, эсдалик совғалари ва бошқа ёдгорлик маҳсулотлари тайёрлаш


2001 йил

Почта ва телекоммуникациялар агентлиги, "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси


IV. ОММАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар   ўтказиш 


2001 йил

Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси,  Ёзувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Алишер Навоий асарлари асосида спектакллар саҳналаштириш ва адабий-бадиий композициялар яратиш 


2000-2001 йиллар

Маданият ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, "Ўзбектеатр" бирлашмаси


Ўзбекистон музейларида Алишер Навоийнинг ижодий  фаолиятига бағишланган тасвирий санъат асарлари кўргазмасини ташкил этиш


2001  йил

Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия, "Ўзбекмузей" жамғармаси


"Навоийхонлик кунлари"ни ўтказиш 

Ҳар йили

1-10 февраль

Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият ишлари вазирлиги


Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбатлари ҳамда дарслар ташкил этиш


2001 йил

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги


"Алишер Навоий мероси рассомлар ижодида"  кўргазмасини ташкил этиш


2001 йил


Бадиий академия,

Маданият ишлари вазирлиги


Маҳалла ва гузарларда "Алишер Навоий ижодиёти" мавзуида суҳбатлар уюштириш


2001 йил

"Маҳалла" хайрия жамғармаси, Ёзувчилар уюшмаси


V. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР

Ҳудудлар ва идоралар бўйича Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллигини нишонлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб  чиқиш ва уни амалга ошириш


2001 йил

Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,  идоралар, ижодий уюшмалар


Алишер Навоийнинг хорижий малакатларда сақланаётган асарларидан нусхалар олиш, уларни таржима қилиш ва нашрга тайёрлаш 


2001 йил

Фанлар академияси,

Ташқи ишлар вазирлиги


Алишер Навоий таваллудининг 560 йиллиги   юбилей эмблемасини тайёрлаш


2001 йил февраль ойининг биринчи ўн кунлиги


Бадиий академия,

Маданият ишлари вазирлиги


"Алишер Навоийнинг ижодий мероси ва унинг жаҳоншумул аҳамияти" мавзуидаги халқаро илмий конференция дастурини тайёрлаш 


2001 йил февраль

Фанлар академияси,

Ёзувчилар уюшмаси


Халқаро илмий конференцияга таклиф этиладиган хорижий меҳмонлар рўйхатини, уларнинг Ўзбекистонда бўлиши дастурини тайёрлаш ва ташкилий қўмита тасдиғига киритиш 


2001 йил февраль ойининг биринчи ўн кунлиги

Фанлар академияси,

Ташқи ишлар вазирлиги

Халқаро илмий конференция иштирокчиларини Тошкент аэропортининг VIP зали орқали аэропорт йиғимларисиз кутиб олиш ва кузатишни ташкил этиш


2001 йил

май

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги


Халқаро илмий конференция иштирокчиларининг меҳмонхоналарда туришини ташкил этиш ва уларни транспорт воситалари билан таъминлаш 


2001 йил

май

Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Навоий вилояти ҳокимлиги


          
































Время: 0.2012
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск