ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2017 й. ПҚ-3368-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2017 й.

N ПҚ-3368



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


2017 йил майда Қозон шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ ҳукумат раҳбарларининг Кенгаши мажлиси давомида Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник бошқариш, мувофиқликни баҳолаш, стандартлаштириш, аккредитация ва метрологик таъминлаш бўйича ёндашувларни бир-бирига яқинлаштириш тўғрисидаги Битимга мувофиқ:


1. 2017 йил 26 майда Қозон шаҳрида (Россия Федерацияси) имзоланган атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник бошқариш, мувофиқликни баҳолаш, стандартлаштириш, аккредитация ва метрологик таъминлаш бўйича ёндашувларни бир-бирига яқинлаштириш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигини уларга тааллуқли қисмида юқорида кўрсатилган халқаро шартноманинг амалга оширилиши юзасидан масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгилансин.

3. Маълумот учун қабул қилинсинки, атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник бошқариш, мувофиқликни баҳолаш, стандартлаштириш, аккредитация ва метрологик таъминлаш бўйича мазкур Битим иштирокчи-давлатларининг ёндашувларини яқинлаштириш Битимнинг 2-моддасига мувофиқ ушбу йўналишлар бўйича фаолиятни белгиловчи Томонларнинг қўшимча битимларни қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги (А.Х. Комилов) Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларини бажарганлиги тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.С. Султонов) ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов, Бош вазир ўринбосари - "Ўзагросаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекцияси бошлиғи Б.В. Ғуломов ва "Ўзстандарт" агентлиги бош директори А.У. Каримов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 2 ноябрь

































Время: 0.0149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск