язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2017 й. ПҚ-3373-сон "2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтириш Дастурининг биринчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.2017 й.

N ПҚ-3373



2017-2021 ЙИЛЛАРДА

УГЛЕВОДОРОД ХОМ АШЁСИНИ ҚАЗИБ

ОЛИШНИ КЎПАЙТИРИШ ДАСТУРИНИНГ

БИРИНЧИ БОСҚИЧИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, 2017-2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастурига мувофиқ (кейинги ўринларда - Дастур):

а) "Natural Gaz-Stream" масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона томонидан ички тартибга мувофиқ танлов комиссияси таркибида "Ўзбекнефтгаз" АЖ вакиллари иштирокида, 2017-2018 йилларда Дастурда назарда тутилган товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга танлов ўтказилди, унинг натижаларига кўра ишларни бажариш учун бош пудратчилар этиб:

"Ўзнефтгазқазибчиқариш" АЖ конларини "тайёр ҳолда топшириш" шартларида 248 та газ ва 48 та нефть фойдаланиш қудуқларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича - "ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC" (БАА) компанияси;

"Ўзнефтгазқазибчиқариш" АЖ конларида "тайёр ҳолда топшириш" шартларида технологик объектларни қуриш бўйича - "Enter Engineering РТЕ. LTD" (Сингапур) компанияси;

2017-2018 йилларда "Ўзнефтгазқазибчиқариш" АЖ конларида 328 та қудуқни мукаммал таъмирлаш, шунингдек, "Ўзбекнефтгаз" АЖ бўлинмалари - субпудратчилари ускуналарини модернизация қилиш ва қўшимча жиҳозлаш бўйича - "ERIELL GmbН" (Австрия) консорциуми билан "ERIELL Oiltield Services Middle East DMCC" (БАА) компаниялари танланди;

б) "Natural Gaz-Stream" қўшма корхонаси ва "GPB Intemational S.A." банки (Люксембург) билан биринчи фоиз даврида йилига уч ойлик 4,7+LIBOR ва 1 ойлик 4,7+LIBOR фоиз ставкасида, сўнги фоиз даврларида, бир маротабалик кредитлаш суммасидан 0,3 фоиз миқдорида кредит линиясини очиш ва резервлаш учун комиссия ва ҳисобланган фоизларни тўлаш муддатига танланмаган кредитлаш лимити суммасида йиллик фоизи 0,5 фоиз бўлган, 12 ой муддатга бериладиган 200 млн. АҚШ доллари суммасидаги қисқа муддатли кредит бериш тўғрисида шартнома тузилди.


2. "Ўзбекнефтгаз" ва "Natural Gaz-Stream" қўшма корхонасининг:

"Ўзнефтгазқазибчиқариш" АЖ дастурни амалга ошириш доирасида "Ўзнефтгазқазибчиқариш" АЖнинг конида ишларни бажариш мақсадида тузиладиган уч тарафлама шартномаларда бир томон сифатида қатнашиши;

Дастурни босқичма-босқич амалга оширишни назарда тутган ҳолда 2017-2018 йилларда биринчи босқич ишларини бажариш ҳамда 2019-2021 йилларда тегишли танлов савдоларини ўтказиш натижалари бўйича 2018 йилда ишларни амалга оширишнинг иккинчи босқич бизнес-лойиҳаси асосий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2017-2018 йилларда қисқа муддатли кредит бўйича мажбуриятларни бажариш учун (табиий газнинг экспорт нархи минг куб.м учун 185 доллар ҳисоб-китобидан келиб чиққан ҳолда) 1 125 млн.куб.м миқдорда қўшма корхонага сотиладиган табиий газнинг умумий ҳажмларини белгилаш, газни экспорт қилиш комиссиялари ва мазкур шартномалар томонларидан газни сотиб олиш шартномаларига мувофиқ уни корректировка қилиш, шунингдек, қисқа муддатли кредит бўйича барча мажбуриятлар бажарилганидан сўнг шартномаларни муддатидан олдин бекор қилиш;

ишлар Дастуридан бензин ва метанол (MTG) ишлаб чиқариш бўйича қурилмаларни қуришга оид ишларни чиқариб ташлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар:

2017-2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастурини амалга ошириш бўйича биринчи босқич бизнес-режасининг асосий кўрсаткичлари 1-иловага* мувофиқ;

2017-2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш бўйича Дастурни амалга ошириш доирасида "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг ташкилотлари ва "Natural Gaz-Stream" қўшма корхонасининг биргаликда фаолият юритиш ва масъулиятларни белгилаш механизми 2-иловага* мувофиқ;

2017-2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш бўйича Дастурни амалга ошириш доирасида, "Natural Gaz-Stream" МЧЖ қўшма корхонасига ҳар йили бажарилган ишларнинг ҳажими ва нархи, кейинчалик экспорт қилиши учун етказиб бериладиган табиий газнинг ҳажмларини белгилаш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага* мувофиқ;

2017-2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш бўйича Дастурни амалга ошириш доирасида, "Natural Gaz-Stream" МЧЖ қўшма корхонасининг махсус депозит ҳисоб рақамларига тушумлар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқаришнинг айрим ҳисобини юритишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Дастурни самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида:

ускуналар қувватлари ва махсус техникани қўшимча жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун Дастурни амалга ошириш доирасида тақдим этиладиган, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ташкилотлари томонидан беғараз қабул қилиниб олинадиган мулк солиққа тортиш объекти сифатида кўрилмаслиги;

"Natural Gaz-Stream" МЧЖ қўшма корхонаси Дастурни амалга ошириш доирасида келиб тушадиган пул маблағларини Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган белгиланган тартибда тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисобварағига ўтказиши, кейинчалик мазкур маблағлар фақат Дастурни амалга ошириш мақсадларида ишлатилиши белгилансин.


5. "Ўзбекнефтгаз" АЖ (А.С. Султонов) зарур ҳолларда, хорижий банкларнинг узоқ муддатли кредитларини жалб этиш шартларини белгилаш натижалари бўйича Дастурнинг биринчи босқичини амалга ошириш бизнес-режаси асосий кўрсаткичларини корректировка қилишга оид таклифларни белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 3 ноябрь