язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Уй-жой қонунчилиги/ Хизмат турар жойлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2017 й. 765-сон "Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.2017 й.

N 765



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

ХИЗМАТ УЙ-ЖОЙЛАРИ ФОНДИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси ва "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органлари ходимларини хизмат уй-жойлари билан таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш учун уй-жойлар ҳамда квартиралар қуриш ва уларни реконструкция қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили назарда тутиладиган капитал маблағлар лимитлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фонди квартираларни харид қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 26 сентябрдаги

765-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги

24-сон қарори билан тасдиқланган Хизмат турар

жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар

рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Ички ишлар органларининг махсус унвонларга эга ходимлари".


2. 17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 28 сентябрь