язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.10.2017 й. ПФ-5207-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.10.2017 й.

N ПФ-5207



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Нефть-газ  соҳасининг  бошқарув  тизимини

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 30 июндаги ПҚ-3107-сонли қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть-газ соҳасининг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3107-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 октябрдаги

ПФ-5207-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ўзбекнефтгаз" нефть ва газ саноати Миллий корпорациясини "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компаниясига айлантириш тўғрисида" 1998 йил 11 декабрдаги ПФ-2154-сонли Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сонли Фармонида:


а) 3-бандининг бешинчи хатбошидаги ""Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компаниясига" сўзлари ""Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-бандидаги ""Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси" сўзлари ""Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-бандидаги ""Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компаниясига" сўзлари ""Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сонли қарорида:


а) 2-бандининг биринчи хатбошидаги ""Ўзтрансгаз" АКнинг" сўзлари ""Ўзтрансгаз" АЖнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сонли қарорининг 3-бандидаги иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбурғунефтгаз", "Ўзнефтгазказибчиқариш", "Ўзтрансгаз", "Ўзнефтмаҳсулот" ва "Ўзнефтгазмаш" акциядорлик жамиятлари "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг алоҳида мулкка ва мустақил балансга эга бўлган юридик шахс шаклидаги шўъба хўжалик жамиятлари ҳисобланади;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари бошқаруви раислари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тасдиқланадилар ҳамда мақоми, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатилиши бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарларига, уларнинг ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси Бошқарувчилар кенгашининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2006 йил 8 сентябрдаги ПҚ-461-сонли қарорида:


а) номидаги ""Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси Бошқарувчилар кенгашининг" сўзлари ""Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 2-бандидаги "Миллий холдинг компанияси Бошқарувчилари кенгашининг" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


""Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти

Кузатув кенгашининг

ТАРКИБИ

1.

Ғ.И. Ибрагимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кузатув кенгаши раиси

               

2.

Б.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

               

3.

Т.А. Ишметов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари

              

4.

С.Х. Бекенов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

        

5.

Р.А. Ғуломов

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

          

6.

А.К. Мирсоатов

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси

             

7.

Ж.Т. Мирзамахмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири

          

Изоҳ. Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.";


д) 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сонли қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги Низомда:


а) 50-бандидаги ""Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 51-бандининг тўртинчи хатбошидаги ""Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 52-бандининг иккинчи хатбошидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 57-бандидаги ""Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 79-бандидаги ""Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 81-бандидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 84-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги ""Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 117-бандидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХКга" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖга" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 1-иловадаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


й) 2-иловадаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг нефт ва газга бой Устюрт минтақасида геология-қидирув ишларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 февралдаги ПП-2755-сонли қарорида:


а) 3-бандидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-бандининг биринчи хатбошидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-бандидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 6-бандидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК Бошқарувчилар кенгаши" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ Кузатув кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 9 мартдаги ПП-2822-сонли қарорида:


а) 2-бандининг бешинчи хатбошидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" ва ""Ўзнефтгазқазибчиқариш"АК" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекнефтгаз" АЖ" ва ""Ўзнефтгазқазибчиқариш" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-бандининг биринчи ва бешинчи хатбошиларидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-бандидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 10-бандидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ўзбекистон мустақиллиги" инвестиция блокида геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини барпо этган ҳолда "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конидаги қидирув ишларини охирига етказиш ва хомашёни қазиб олиш тўғрисида" 2017 йил 3 майдаги ПП-2948-сонли қарорида:


а) 3-бандининг биринчи хатбошидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-бандининг олтинчи хатбошидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида кўп тармоқли муз комплексини қуришни ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2964-сонли қарорининг 6-банди учинчи хатбошидаги "белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича" сўзлари "истисно тариқасида, рўйхатларни тасдиқламасдан, товарларнинг илова ҳужжатларига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш комплекси қурилиши" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 майдаги ПП-2949-сонли қарорининг 6-, 13-, 14-, 15-бандлари ва иловасидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Ўрга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 10 майдаги ПП-2962-сонли қарори 4-бандининг учинчи хатбошидаги ""Ўзбекнефтгаз" МХК" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть-газ соҳасининг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги ПП-3107-сонли қарорида:


а) 1-бандининг ўн биринчи хатбошидаги ""Автогазтаъминот" МЧЖ" сўзларидан кейин "Бунда "Ўзтрансгаз" АЖ билан топшириқ шартномаси бўйича автомобилларга газ тўлдирувчи компрессор станцияларига табиий газ сотиш функциялари сақланиб қолади" сўзлари қўшиб қўйилсин;


б) 5-иловадаги "Бошқарувчилар кенгаши (Кузатув кенгаши)" сўзлари "Кузатув кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 октябрь