язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2017 й. ПҚ-3369-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2017 й.

N ПҚ-3369



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фойдали қазилма руда конларини саноат кўламида ўзлаштириш соҳасида илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ишларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3145-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исломов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 2 ноябрдаги

ПҚ-3369-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар ва қўшимча

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган Давлат мулки объектлари рўйхатидаги:


128-позицияси чиқариб ташлансин;


қуйидагича мазмундаги 185-1 позицияси билан тўлдирилсин:

"

185-1

"ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУК


Тошкент ш.

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 2 ноябрь