язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.10.2017 й. ПФ-5204-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.10.2017 й.

N ПФ-5204



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сонли Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Манфаатдор вазирлик ва идоралар бир ой муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 октябрдаги

ПФ-5204-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сонли Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатининг 1-бўлими 4-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 5 майдаги ПФ-3750-сонли Фармони 5-бандининг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лизенцияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сонли Фармонининг:


а) 2-иловасида:


40-бандидаги "Маълумотнинг компенсация манбаи" графасидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Соғликни сақлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


56-бандидаги "Маълумотнинг компенсация манбаи" графасидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-иловасида:


3-бандидаги "Маълумотнинг компенсация манбаи" графасидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тақдим қилинувчи" позицияси "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим қилинувчи" позицияси билан алмаштирилсин;


в) 4а-иловасидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тақдим қилинувчи" позицияси "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим қилинувчи" позицияси билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сонли Фармони 17- ва 18-иловаларининг "Масъул ижрочилар" графасидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармони 6-бандининг иккинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий кўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сонли Фармони 1-бандининг биринчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли Фармони билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар Дастурида "Масъул ижрочилар" графасининг 9- ва 31-позицияларидаги "(Меҳнат вазирлиги)" сўзлари "(Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги)" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонида:


а) 3-, 4- ва 6-иловаларидаги "меҳнат" сўзи "бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзларига алмаштирилсин;


б) 8-иловаси "Ижро учун масъуллар" графасининг ўзбек тили матнида 18-, 26-, 60-, 112-, 135-, 194-, 195-, 204 - 210-, 239- ва 279-позициялардаги "Меҳнат" сўзи "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташки савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сонли Фармони иловасидаги еттинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"А.А. Хаитов - бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири".

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телерадиоканаллари ва ташкилотларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги намунавий Низомининг 8-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сонли қарорининг 9-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан кўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 июлдаги ПҚ-404-сонли қарори 6-бандининг учинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 январдаги ПҚ-567-сонли қарорининг 17-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли қарорида:


а) 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 4-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-бандида:

иккинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


г) 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 10-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 1-илованинг 1-, 3- ва 6-бандларидаги "Бажариш учун масъуллар" графасидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 8-иловасида:


Низом номидаги ҳамда 1-, 2- ва 18-бандларидаги "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-, 4-, 7-, 9-, 10-, 11- ва 14-бандлари куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Бандликка кўмаклашувчи давлат жамғармаси тушумлари маблағларининг 5 фоизи;

қонунчиликка мувофиқ бошқа тушумлар.

4. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик ҳудудий бош бошқармаларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобваракларида жамланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда меҳнат органлари ўртасида тақсимланади.

7. Жамғарманинг даромад ва харажатлари сметаси тегишли равишда:

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири;

Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик ҳудудий бош бошқармаларининг бошликлари томонидан туман (шаҳар) бўлинмалари харажатлар сметаларини илова қилган ҳолда тасдиқланади.

9. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик ҳудудий бош бошқармалари бошлиқлари томонидан Жамғарма тушумларининг ҳажмларидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳолда Жамғарманинг даромад ва харажатлари сметасига ҳар чоракда ўзгартишлар киритилиши мумкин.

10. Жамғарма маблағларини сарфлаш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик ҳудудий бош бошқармаларининг, Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварақларидан, тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик ҳудудий бош бошқармаларининг бошликлари, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларининг директорлари, улар бўлмаган тақдирда эса - уларнинг ўрнини босувчи шахслар тегишли равишда Жамғарма маблағларини тасарруф этувчилар ҳисобланади.

11. Жамғарма маблағлари куйидаги мақсадларга йўналтирилади:

а) Жамғарма маблағларининг камида 50 фоизи миқдорида - меҳнат органлари ходимларини моддий рағбатлантиришга, шу жумладан, белгили хизмат муддатини адо этганлик учун ҳар йили бир йўла бериладиган мукофот пулини тўлашга;

б) Жамғарма маблағларининг 50 фоизигача миқдорда - меҳнат органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш бўйича сарф-харажатларга, шу жумладан:

вазирлик, унга тегишли бўлган ташкилотлар, ҳудудий бошқармалар ҳамда туман (шаҳар) бандликка кўмаклашувчи марказлар учун бинолар ва хоналар қуриш, сотиб олиш, таъмирлашга, шунингдек, уларни зарур асбоб ва анжомлар билан жиҳозлашга;

бинолар, инвентарлар ва хўжалик жиҳозлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш техникаси, компьютер ва ташкилий техника сотиб олиш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва уларни эксплуатация қилишга, дастурий таъминот воситалари харид қилиш ва хизмат кўрсатишга;

даврий матбуот нашрларини,

махсус адабиётлар, китоб маҳсулотлари, идоравий ашёларни сотиб олишга;

кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича харажатларга;

меҳнат органлари фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларга йўналтирилади.

Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари қолдиғи навбатдаги молия йилига ўтади ва олиб қўйилмайди.

14. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик ҳудудий бош бошқармаларининг бошликлари зарур ҳолларда Жамғарма маблағларини Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметасига белгиланган тартибда тегишли ўзгартишлар киритган ҳолда, куйи меҳнат органларига қайтадан тақсимлашлари мумкин";


19-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақаси инвестиция блокларида "Газпром" ОАЖ билан геология-қидирув ишларини олиб бориш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 23 майдаги ПҚ-642-сонли қарорининг 10-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Корея Республикасидаги меҳнат фаолияти даврида тўланган пенсия ажратмаларини олишда уларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 23 ноябрдаги ПҚ-738-сонли қарорида:


а) 3- ва 5-бандларидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг 3- ва 4-бандларидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сургил конини комплекс ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 18 февралдаги ПҚ-797-сонли қарорининг 14-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий инвестициялар иштирокида "Женерал Моторс Ўзбекистон" корхонасини барпо этиш тўғрисида" 2008 йил 21 февралдаги ПҚ-800-сонли қарорининг 11-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги "Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон-Хитой" газ қувурини қуриш ва фойдаланиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-824-сонли қарорининг 11-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий шаҳри аэропорти негизида халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 31декабрдаги ПҚ-1027-сонли қарорининг 7-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида Турин политехника университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 27 апрелдаги ПҚ-1106-сонли қарорининг 9-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сонли қарори 5-иловасининг тўртинчи хатбошидаги "меҳнат вазири в.б." сўзлари "бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Қўқон тўқимачилик комбинати" ДКнинг қурилиши тугалланмаган мулкий комплекси негизида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 6 майдаги ПҚ-1333-сонли қарорининг 11-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида "Мерседес-Бенц" русумли автобусларни ишлаб чиқариш бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2010 йил 1 июндаги ПҚ-1346-сонли қарорининг 7-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янгийўл целлюлоза-қоғоз фабрикаси негизида замонавий пахта целлюлозаси ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2010 йил 17 августдаги ПҚ-1390-сонли қарорининг 8-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий тўқимачилик ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 21 февралдаги ПҚ-1484-сонли қарорининг 9-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқонобод калий ўгитлари заводининг ишлаб чиқиш қувватларини кенгайтириш (II босқич)" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 17 ноябрдаги ПҚ-1642-сонли қарорининг 14-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Олмалик КМК" ОАЖнинг кислород станциясини техник қайта жиҳозлаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 28 сентябрдаги ПҚ-1826-сонли қарорининг 10-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ОАЖ талабномалари бўйича" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги АЖ талабномалари бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида Инха Университетини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 24 мартдаги ПҚ-2155-сонли қарорининг 14-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида" 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли қарорида:


а) 1-иловаси 31-бандининг "Ижрочилар" графасидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Меҳнат вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишга хорижий инвестицияларни жалб қилиш тўғрисида" 2014 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2237-сонли қарорининг 11-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ангрен" эркин индустриал зонаси ҳудудида резинотехника буюмлари заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2269-сонли қарорининг 16-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Навоийазот" АЖ негизида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплекси қурилиши" инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 16 декабрдаги ПҚ-2272-сонли қарорининг 14-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги "Ўзкимёсаноат" ДАКка карашли "Навоийазот" АЖнинг талабномаларига кўра" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Ўзкимёсаноат" АЖга карашли "Навоийазот" АЖнинг талабномаларига кўра" сўзлари билан алмаштирилсин.


37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури тўғрисида" 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли қарори билан тасдиқланган "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастурида:


а) 13- ва 15-бандларининг "Масъул бажарувчилар" графасидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 14- ва 32-бандларининг "Масъул бажарувчилар" графасидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 53-бандида:

"Амалга ошириладиган тадбирлар" графасидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Соғликни сақлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул бажарувчилар" графасидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Соғликни сақлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорида:


а) 3-иловаси 136-бандидаги:

"Баланс сақловчи" графасидаги "Жиззах вилояти ҳокимлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси" сўзлари "Жиззах вилоятининг бандлик бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Идоравий мансублиги" графасидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-иловаси 61-бандидаги:

"Баланс сақловчи" графасидаги "Шаҳрисабз шаҳри ҳокимлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими" сўзлари "Шаҳрисабз шаҳрининг Бандликка кўмаклашувчи маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Идоравий мансублиги" графасидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика олий ўқув юртларига қабул қилиш параметрларини шакллантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 23 июндаги ПҚ-2360-сонли қарори 2-, 4- ва 5-бандларининг биринчи хатбошиларидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 29 июндаги ПҚ-2364-сонли қарорининг 11-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатацияси соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 26 августдаги ПҚ-2580-сонли қарорининг 5-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида" 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сонли қарорининг 1-иловасида:


а) "Амалга ошириладиган лойиҳалар ва чора-тадбирлар" графаси 4-позициясидаги "меҳнат" сўзи "бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-7-позициялардаги "Масъуллар" графасида "меҳнат" сўзи "бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сонли қарорининг 2-иловасидаги "Идоралараро комиссия аъзолари" қисмида "меҳнат" сўзи "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан ҳамда "меҳнат бўйича" сўзлари "бандлик" сўзи билан алмаштирилсин.


44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2829-сонли қарори 4-иловасининг изоҳидаги "Меҳнат" сўзи "Бандлик ва меҳнат муносабатлари  сўзлари билан алмаштирилсин.


45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли қарори 2-, 4- ва 6-иловаларидаги "меҳнат" сўзи "бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарори 2-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "Меҳнат" сўзи "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2895-сонли қарори иловасидаги "Меҳнат" сўзи "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 16 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 10-сон, 650-модда