ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Марказий банк Бошқарувининг 28.10.2017 й. 29/3-сон "Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.11.2017 й. 1477-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.11.2017 й.

N 1477-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.10.2017 й.

N 29/3


ҚАРОРИ



Банкларнинг оддий векселлари ва депозит

сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 12 майдаги 10/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1477, 2005 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 22-сон, 163-модда) билан тасдиқланган Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                          М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Банкларнинг оддий векселлари ва депозит

сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 11-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) агар қимматли қоғозлар бланкалари прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар томонидан қўзғатилган жиноий ишларига қўшиб қўйилган бўлса;".


2. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Далолатнома банк Бошқаруви раисининг имзоси билан тасдиқланади ва муҳр қўйилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 17 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 ноябрь, 46-сон, 1143-модда

































Время: 0.1785
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск