Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2017 й. ПҚ-3387-сон "Прокуратура органларининг ахборот-таҳлил фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2017 й.

N ПҚ-3387



ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, нотўғри маълумотлардан бузғунчи ва бошқа ғайриқонуний мақсадларда фойдаланиш имкониятини бартараф этиш учун юз бераётган воқеалар ҳақида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш, жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни, қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг энг янги ахборот технологиялари ва рақамли ускуналар билан жиҳозланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедия марказини (кейинги ўринларда Мультимедия маркази деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Замонавий технологиялар ва креатив ёндашувлардан фойдаланган ҳолда, қуйидагиларга йўналтирилган ахборот-таҳлилий ва обзорли медиа материалларни, шу жумладан аудио ва видеороликлар, теле ва радио кўрсатувлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажларни тайёрлаш ҳамда эфирга, шунингдек, Интернет тармоғига узатиш Мультимедия марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳоли турли қатламларининг ахборотга эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш;

ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни, қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш;

фуқароларда юз бераётган, айниқса жамоатчиликнинг юқори қизиқишини уйғотган воқеаларнинг моҳияти бўйича холис фикрни шакллантириш ҳамда нотўғри маълумотлардан бузғунчи ва бошқа ғайриқонуний мақсадларда фойдаланиш имкониятини бартараф этиш учун аҳолини бундай ҳодисалар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти ҳақида жамоатчилик фикри мониторинги якунларини ёритиш;

фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, давлат ва жамият қурилишининг долзарб вазифаларини ҳал этишга жамиятнинг интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятини сафарбар этиш.

Мультимедия маркази ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда:

тайёрланаётган ахборот-таҳлилий ва обзорли медиа материалларни тезкор тарқатиш учун маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, бошқа коммуникация каналлари, фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро яқин ҳамкорликни;

тажриба алмашиш ва ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида етакчи хорижий ихтисослашган ташкилотлар ва телерадиоэшиттириш компаниялари билан ҳамкорликни;

медиа маҳсулотлар тайёрлаш ва реализация қилиш ҳамда медиа хизматлар кўрсатиш бўйича тижорат фаолиятини амалга оширади.


3. Белгилаб қўйилсинки, Мультимедия маркази:

бошқарув ходимларининг чекланган сони 4 нафар бўлган мустақил юридик шахс ҳисобланади;

унга берилган мол-мулкдан қонун ҳужжатларига, ўз фаолиятининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ фойдаланади ҳамда тасарруф этади;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган, мақоми бўйича Бош прокуратура бошқарма бошлиғига тенглаштириладиган директор томонидан бошқарилади;

ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ўзининг фаолияти ва тадбирлар режасини тасдиқлаш учун киритади, уларнинг самарали ва сифатли ижро этилишини таъминлайди.


4. Мультимедия маркази бошқарув ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

ушбу қарор билан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра Мультимедия маркази бошқарув ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари икки баравар миқдорда қўлланилади;

Мультимедия марказининг бошқарув ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун уларнинг лавозим маошига 100 фоиз миқдорида ойлик устама тўланади. Бунда ушбу устама қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда Мультимедия маркази мазкур ходимларининг лавозим маоши таркибига киритилади;

Мультимедия марказининг бошқарув ходимларига ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда прокуратура органлари ходимлари учун назарда тутилган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чоралари қўлланилади;

Мультимедия марказининг бошқа мутахассислари (режиссёр, креатив муҳаррир, мухбир, тасвирчи, видеомонтажчи, АКТ мутахассиси, аппарат-студия комплекси муҳандиси ва бошқалар) меҳнат бозоридаги ҳақиқий конъюнктурани ҳисобга олган ҳолда шартнома асосида жалб қилинади.

Мультимедия марказининг бошқарув ходимлари, шунингдек шартнома асосида жалб қилинадиган мазкур банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилади.

6. Мультимедия маркази директорига:

Мультимедия марказига мазкур қарорнинг 5-банди бешинчи хатбошисида кўрсатилган мутахассисларни шартнома асосида ишга жалб қилиш;

Мультимедия марказига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида бошқа ташкилотлар билан хизматлар олиш ва кўрсатиш (ишларни бажариш, товарлар ва маҳсулотлар етказиб бериш) бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ Бош прокуратура эксперт-таҳлил гуруҳига киритилган прокуратура органлари ходимларига ҳар ойлик меҳнат ҳақи фонди икки баравар миқдорда тўланади;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг экспертлари ва мутахассисларини шартнома асосида эксперт-таҳлил гуруҳи ишига жалб қилиш ҳуқуқига эга.


8. Бош прокуратура бир ой муддатда:

Мультимедия марказининг устави тасдиқланиши ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Мультимедия марказини юқори малакали ходимлар билан тўлдирсин;

Мультимедия марказини Бош прокуратура бинолари комплексида жойлаштирсин, Мультимедия марказининг самарали ишини ташкил этиш мақсадида уни алоқа воситалари, кенг қамровли Интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти билан, шунингдек, 2 та автомашина, шу жумладан 1 та махсус автомашина сотиб олинишини таъминласин.


9. Мультимедия маркази томонидан замонавий телестудия ташкил этиш учун зарур бўлган, шартномага мувофиқ олиб кириладиган телевизион ускуналар жамланмаси, учувчисиз учадиган аппаратлари, компьютер техникалари, дастурий таъминот ва бошқа техника воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин ўн кун муддатда Мультимедия марказига учувчисиз учадиган аппаратларидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида хулоса тақдим этсин.


11. Ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни бажариш билан боғлиқ харажатлар Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 14 ноябрдаги

ПҚ-3387-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедия маркази

бошқарув ходимларининг Ягона тариф сеткаси

бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

  

Разрядлар

Директор

18

Бош продюсер

17

Бош муҳаррир

17

Ҳисобчи

14

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 15 ноябрь












































Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск