ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.09.2017 й. ПҚ-3270-сон "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.09.2017 й.

N ПҚ-3270



РЕСПУБЛИКА БАНК ТИЗИМИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Таъкидлаш лозимки, республикамиз банк-молия тизимини ислоҳ қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш, иқтисодиётни кредитлаш кўламини кенгайтириш, кўрсатилаётган банк хизматлари спекторларини кўпайтириш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда банк тизимининг ролини ошириш имконини берди.

Шу билан бирга кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини янада ошириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан тўлақонли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш учун тижорат банкларининг иш услубларини тубдан яхшилаш, аҳоли ва хўжалик субъектларининг банк тизимига ишончли институтционал ҳамкор сифатида қарашларини мустаҳкамлаш вазифалари долзарб бўлиб қолмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ички валюта бозорини либераллаштириш шароитида тижорат банкларининг барқарорлиги ва мослашганлиги бўйича уларни стресс-тестлардан ўтказиш натижасида банкларнинг молиявий ҳолати ва валюта позицияларига салбий таъсир кўрсатаётган бир қатор камчиликлар аниқланди, ўз навбатида уларнинг оқибатлари банкларнинг ликвидлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-5177-сонли Фармони, шунингдек, банк тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, банк таваккалчилигини баҳолашни такомиллаштириш, тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишнинг замонавий тамойиллари ҳамда механизмларини жорий этиш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Асака" АТБнинг аввал хорижий валютада шакллантирилган устав капиталларини белгиланган тартибда хорижий валютани сотиш йўли орқали миллий валютага ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, мазкур бандга мувофиқ, тижорат банклари томонидан валюта маблағларини сотишдан олинган даромад (фойда) солиққа тортиш базасига киритилмайди ва уларнинг акциядорлари улушини оширишда фойдаланилади.


3. Тижорат банклари:

хўжалик субъектларининг муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг юзага келиши;

хўжалик субъектларининг банк кассаларидан олган нақд пулдан мақсадли фойдаланишлари устидан назорат қилиш каби уларга хос бўлмаган функциялардан озод этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизимли асосда қуйидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ва амалга оширишни таъминласин:

тижорат банклари фаолиятига умумэътироф этилган замонавий нормалар, стандартлар ва баҳолаш кўрсаткичларини жорий этиш, банк-молия тизими кўрсаткичларини халқаро рейтинг баҳолаш ташкилотлари ҳамда миллий мустақил рейтинг баҳолаш тизимига мувофиқ холисона баҳолашни янада такомиллаштириш;

халқаро банк назорати тамойиллари талаблари доирасида тижорат банкларининг капиталлашуви етарлилиги, ликвидлик ва барқарорлиги бўйича талабларни бажаришни таъминлаш;

банк таваккалчилигини бошқариш ва баҳолаш тизимини, шу жумладан, тижорат банкларида таваккалчилик-менежменти тизимини, халқаро молия институтларининг техник кўмаги ва экспертларини жалб этиб, Банк назорати бўйича базель қўмитаси тавсияномаларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш;

банкларнинг рақобатдошлиги даражасини ошириш ҳамда банкларни илғор банк амалиёти асосида фаолият юритадиган тизимга айлантириш;

банк-молия хизмат кўрсатиш соҳасида аҳолининг молиявий саводхонлиги ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасини ошириш;

аҳолининг мамлакатимиз банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, мижозларнинг банк тизимига бўлган талабларини доимий мониторинг қилиб бориш, банк хизматлари кўрсатиш маданиятини ошириш, мижозларнинг эҳтиёжларини қаноатлантирадиган илғор банк хизматлари кўрсатиш.


5. Қуйидагилар тижорат банкларига тавсия этилсин:

2018 йилнинг 1 апрелигача банкларни илғор амалиёт ва халқаро стандартлар асосида фаолият юритадиган молиявий барқарор ва рақобатдош муассасасига сифатли трансформация қилишга йўналтирилган узоқ муддатли ривожлантириш стратегияларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

банк таваккалчилиги ва унинг вужудга келишини барвақт аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этишда банк имкониятларини ошириш учун турли сценарийларни қўллаган ҳолда, ҳар чоракда ликвидлик позицияларининг стресс-тестларини олиб бориш;

банклар акциядорларининг манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан банк активлари тузилмаси ва кредит портфели ҳолатини яхшилаш, шунингдек, хорижий валютада берилган, ишламаётган кредитлар улушини камайтириш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш;

кредитларни сўндириш муддатлари ва тасдиқланган жадвалларга қатъий риоя қилишни, кредитлар бўйича қарздорларнинг муддати ўтган қарздорликларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик бўйича барча зарур чора- тадбирларни кўриш, банкнинг тўлай олиш қобилиятидан келиб чиқиб, кредитлар бўйича муддатлар ва фоизлар ставкаларини белгилаш ҳамда зарар кўриб ишлаётган ташкилотларни кредитлаш амалиётини тугатиш;

банкнинг оқилона даромаддорлигини ҳисобга олган ҳолда, банк хизматлари жозибадорлигини ошириш ва янги мижозларни жалб этиш мақсадида тариф сиёсатини мақбуллаштириш;

банк-молия фаолияти соҳасидаги кадрларни, айниқса таваккалчилик-менежменти масалалари учун жавобгарларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.


6. Ўзбекистон банклари уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, тижорат банклари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2017 - 2021 йилларда илғор банк амалиёти асосида банк-молия тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари комплекси (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар комплекси) 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, вазирликлар ва идоралар, тижорат банкларининг раҳбарлари зиммасига Чора-тадбирлар комплексида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан шахсий жавобгарлик юклансин.


7. Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда икки ой муддатда 2017-2018 йилларда мақсадли ва ҳудудий дастурлар доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларида импорт ўрнини босиш харажатлари қисмини тўлаш учун конвертацияни хорижий кредит линиялари ва маҳаллий тижорат банкларининг хорижий валютадаги кредитларига алмаштириш масалалари ҳар бир қарздор билан ишлаб чиқилишини таъминласин.


8. Белгилансинки, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари - лойиҳалар ташаббускорлари, масъул ижрочи ташкилотлар раҳбарлари билан бир қаторда - инвестиция лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, ҳар йили тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манзилли дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга ажратилган кредит ресурсларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади.

9. Белгилансинки, вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари томонидан қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

тижорат банклари ва уларнинг филиаллари фаолиятига аралашиш, шу жумладан, кредит портфели ва банк активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчилигини бошқариш, шунингдек, тасдиқланган бизнес-режаларда назарда тутилмаган хайрия ва бадал харажатларини амалга ошириш;

тижорат банкларининг ижобий ҳулосаларисиз, уларнинг ресурслари ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг давлат ва ҳудудий дастурларига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тижорат банкларининг фаолиятига давлат органларининг маъмурий аралашувига йўл қўймаслик қисми бўйича банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этиш юзасидан назоратни кучайтирсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йилги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантиришда хорижий молия институтларига, чет эл ва маҳаллий тижорат банкларига берилган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатларига хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар қисмида тегишли маблағлар назарда тутилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари 2-иловага* мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 25 сентябрь



















































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск