язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Никоҳ ва оила/ Эр-хотин, ота-оналар ва болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2017 й. 774-сон "Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2017 й.

N 774




ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

РЕСПУБЛИКА ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШИ

ТЎҒРИСИДАГИ  НИЗОМНИ  ҲАМДА  ЁШЛАР

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ҲУДУДИЙ ИДОРАЛАРАРО

КЕНГАШЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган намунавий низом асосида Ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашларнинг низомлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласинлар ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот берсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.