язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2017 й. ПФ-5228-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.11.2017 й.

N ПФ-5228



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 24 июлдаги ПФ-5120-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3237-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу Фармонга 1-илова 2-бандининг "а" кичик бандида назарда тутилган ўзгартириш 2018 йилнинг 1 январидан амалга киритилади.


4. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 ноябрдаги

ПФ-5228-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонида:


а) 2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда танлов (тендер) савдоларини ўтказиш мажбурияти битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ эквивалентда амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга татбиқ этилади";


б) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "пудрат ишларига" сўзларидан кейин "битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ эквивалентда" сўзлари қўшилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 2-бандида:


а) олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ғазначиликнинг, бюджет маблағлари ҳисобига тўлаш учун қабул қилинган, Давлат харидлари ягона ахборот порталида рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича ахборот базасини ташкил этиш ва мунтазам янгилаб бориш;

бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағлар олувчиларнинг шартномалар тузиши доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) учун шаклланаётган нархлар мониторинги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан ҳамкорлик қилиш";


б) ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат харидлари ва маҳаллий кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган квоталарнинг бажарилиши жараёни устидан мониторинг олиб бориш";


в) қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хўжалик субъектларини ноинсоф етказиб берувчилар реестрига киритишга доир таклифлар ишлаб чиқиш".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида"ги 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сон қарори рус тилидаги матнида:


а) 1-банд ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-бандда:

олтинчи хатбошидаги "на специальном информационном портале" сўзлари "в средствах массовой информации, в том числе на специальном веб-сайте заказчика или выщестояшей организации" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 3-банднинг иккинчи хатбошиси ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 3 ва 4-иловаларда:

"Перечень *" сўзи "Перечень" сўзи билан алмаштирилсин;


изоҳ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентида:


а) 42-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан - лойиҳа бошқаруви, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда замонавий технологияларни жорий этиш концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда таҳлил қилиш, шунингдек давлат харидларини амалга ошириш масалалари бўйича";

олтинчи ва еттинчи хатбошилар еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 125-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 октябрдаги 299-сонли "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори билан тасдиқланган Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-илованинг "Ижрочилар" устунидаги "Ҳисоб палатаси" сўзлари "Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3237-сон қарорида:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2018 йил 1 январга қадар товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари қуйидаги эквивалентларга мувофиқ, яъни:

1 минг АҚШ долларидан кам бўлган битта контракт бўйича - нархи, сифати ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддатлари бўйича энг мақбул келадиган шартларни таклиф қилган етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали. Битта контракт бўйича маблағ миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шартнома тузилган санадаги расмий курси бўйича ҳисобланади;

1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача бўлган битта контракт бўйича - буюртмачи тузадиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали. Битта контракт бўйича маблағ миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг энг яхши таклиф келиб тушган санадаги расмий курси бўйича ҳисобланади;

100 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги битта контракт бўйича - буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти, шунингдек буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашларининг вакилларини албатта жалб этган ҳолда тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари ташкил этадиган танлов (тендер) савдоларини ўтказиш орқали амалга оширилади. Мазкур харидлар бўйича техник шартлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган бўлиши шарт. Битта контракт бўйича маблағ миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг техник шартлар тасдиқланган санадаги расмий курси бўйича ҳисобланади.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар танлов (тендер) комиссиялари таркиблари ва тегишли тартиб-таомиллар ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.

Буюртмачиларнинг раҳбарлари давлат ва корпоратив харидларини амалга ошириш тартибига, шу жумладан харид қилишнинг мақсадга мувофиқлигига риоя қилмаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортишгача қадар шахсий жавобгар ҳисобланади";


б) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ресурслар" сўзидан олдин "Ўзбекистон республика Товар-хомашё биржаси билан биргаликда" сўзлари билан тўлдирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 ноябрдаги

ПФ-5228-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1995 йил 27 июндаги ПФ-1193-сон Фармонининг 6-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни ва уларнинг сармоя билан боғлиқ фаолиятини рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1996 йил 13 декабрдаги ПФ-1659-сон Фармонининг 1-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 6 июлдаги ПФ-5111-сон Фармонига 1-илованинг 10-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида"ги 2013 йил 5 апрелдаги ПҚ-1948-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 ноябрь