язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Вактинчалик низомнинг амал килиш вакти - "Инсон органлари, тўкималари ва (ёки) хужайраларини трансплантация килиш хакида"ги Ўзбекистон Республикаси Конунининг кучга кириш кунигача деб белгиланган

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Умумий қоидалар/ Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 23.10.2017 й. 859-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 23 октябрдаги

859-сон қарорига

ИЛОВА



Яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар

бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом тирик яқин қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартибини, яқин қариндошлар орасидаги трансплантацияни бажаришга кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни, донор ва реципиентнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.


2. Буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш (кейинги ўринларда трансплантация деб аталади) реципиентга ўзининг жабрланган ва ҳаёт учун муҳим фаолиятини бажаролмасдан, унинг соғлиғига қайтариб бўлмайдиган асоратларга олиб келаётган буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ўрнига тирик яқин қариндошлар орасидан соғлом буйрак ва (ёки) жигар бўлагини кўчириб ўтказиш мақсадида бажариладиган оператив амалиётдир.


3. Тирик яқин қариндош донорлар - қонунчилик асосида, ўзаро қариндош бўлган шахслар, яъни ота-оналар, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотинлар, фарзандлар (шу жумладан асраб олинганлар), бува ва бувилар, набиралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-оналари, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар бўлиши мумкин.

Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:


тирик донор (кейинги ўринларда донор деб аталади) - реципиентга ўз хоҳиши билан аъзоси, тўқимаси ва (ёки) ҳужайраларини бераётган одам;


реципиент - инсон аъзоси, тўқимаси ва (ёки) ҳужайралари трансплантация қилинаётган одам.


4. Донор ва реципиент орасидаги яқин қариндошлик алоқаларини исботловчи ҳужжатларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, шунингдек қариндошлик ришталарини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар киради.

Яқин қариндошлик алоқаларини исботловчи ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи исботлар ҳақидаги мажбуриятлар донор ва реципиент зиммасига юкланади.


5. Ун саккиз ёшга тўлмаган, белгиланган ҳолатда ўзини ўзи бошқаролмайдиган деб топилган, озодликдан маҳрум қилинган, I ва II гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар, наркомания, сурункали алкоголизм ва токсикоманиядан азоб чекаётган шахслардан трансплантация мақсадида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини олишга йўл қўйилмайди.


6. Трансплантация фақат қуйидаги давлат тиббиёт ташкилотларида амалга оширилади:

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган илмий-амалий жарроҳлик тиббиёт маркази;

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази;

Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси.



2-БОБ. ТРАНСПЛАНТАЦИЯГА НИСБАТАН

КЎРСАТМА ВА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР


7. Қуйидагилар буйрак трансплантацияси бўйича кўрсатмалар ҳисобланади:

сурункали гломерулонефрит, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;

ремиссия фазасидаги сурункали пиелонефрит, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;

буйраклар поликистози, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;

реноприв ҳолат.


8. Қуйидагилар жигар бўлаги трансплантацияси бўйича кўрсатмалар ҳисобланади:

жигарнинг терминал босқичдаги сурункали диффуз касалликлари;

гепатоцитлар ривожланиши туғма дефектлари фонида метаболизмнинг бузилиши;

ўткир жигар етишмовчилиги;

резекция қилинмайдиган манбали жигар касалликлари.


9. Қуйидагилар буйрак трансплантациясига нисбатан қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

турли хил локализациялардаги клиник аҳамиятга эга сурункали ва ўткир юқумли хасталиклар, шу жумладан туберкулёз, ВИЧ ва бошқалар;

ошқозон-ичак трактининг ярали жароҳатланиши;

реципиентлар қон зардобида илгаридан мавжуд бўлган лимфотоксикантли таналарнинг 30 фоиздан ортиқ бўлиши;

сурункали юрак етишмовчилиги, Пб, III босқичлари;

жигар циррози, фаол давридаги гепатит;

юрак, бош мия ва оёқлар қон томирларининг хасталаниши билан кечувчи тарқоқ атеросклероз;

оғир неврологик хасталиклар (инсульт ва бошқалар);

психик хасталиклар;

хатарли янги ўсмалар;

даволанишга таъсирчанлиги бўлмаган буйрак ва пешоб чиқариш йўлларининг сурункали инфекцияси.


10. Қуйидагилар жигар бўлаги трансплантациясига қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

ҳаёт учун муҳим органлар фаолияти, шу жумладан марказий нерв системаси фаолиятининг коррекция қилинмайдиган бузилишлари;

жигардан ташқаридаги инфекцион жараён, шу жумладан туберкулёз, ОИТС ёки бошқа хил даволаб бўлмайдиган системали ёки манбали инфекцион ҳолатлар;

жигардан ташқари онкологик касалликлар;

жигарнинг коррекция қилинмайдиган ва ҳаёт билан номутаносиб бўлган туғма қўшимча касалликларнинг мавжудлиги.


11. Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги трансплантациясига қуйидаги қарши кўрсатмалар ҳам киради:

АВО эритроцитар антигенлар системаси гуруҳлари бўйича донор ва реципиент орасидаги номутаносиблик;

НLA-антигенлари бўйича тўлиқ номутаносиблик, "номутаносиблик индекси"нинг 15 тага яқин ҳолати.



3-БОБ. ТРАНСПЛАНТАЦИЯНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ


12. Трансплантацияни амалга оширувчи давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарининг трансплантацияга тайёрлаш жараёнидаги мажбуриятлари:

донордан оператив усул билан унинг бир буйраги ва (ёки) жигар бўлагини олиш донорнинг соғлиғига таъсир қилиб, ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг юзага келиши ҳақида уни огоҳлантириш;

донордан оператив усул билан унинг бир буйраги ва (ёки) жигар бўлагини олишга ундан онгли равишда ва эркин ҳолатда ёзма шаклдаги розилигини олиш;

донорнинг трансплантацияни бажариш мумкин эканлигини тасдиқловчи тўлақонли тиббий кўрикдан ўтказилиши ва трансплантация бўйича мутахассисларнинг хулосасини олишини таъминлаш.


13. Донор ва реципиентнинг тиббий кўрикдан, клиник, биохимиявий, шунингдек инструментал текширувлардан ўтказилиши Ўзбе1систон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


14. Трансплантацияни амалга оширишнинг зарурлиги ҳақидаги сўнгги қарор донор ва реципиентнинг барча ҳужжатлари ва тиббий текшириш натижалари асосида махсус комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссиянинг таркиби ва иш регламенти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.


15. Трансплантация бажарилгандан сўнг давлат тиббиёт ташкилоти донор ва реципиентни қуйидагилар билан таъминлаши керак:

профилактик диспансер кўриги - камида уч йил давомида;

амбулатория назоратида бўлган беморларни қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли дори воситалари билан таъминлаш.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Ушбу Вақтинчалик низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беришади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 октябрь