ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Қўшилган қиймат солиғи /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2017 й. 751-сон "Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартибини такомиллаштириш, шунингдек Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг даромад қисмини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.2017 й.

N 751



ЮРИДИК ШАХСНИНГ АЛОҲИДА

БЎЛИНМАЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚЛАРНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ШУНИНГДЕК ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ МАҲАЛЛИЙ

БЮДЖЕТИНИНГ    ДАРОМАД    ҚИСМИНИ

МУСТАҲКАМЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг барча зарур солиқларнинг тўлиқ йиғилиши, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, шунингдек маҳаллий бюджетлар харажатларининг самарадорлигини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 105-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 9-1-банд қўшилсин:

"9-1. Юридик шахс алоҳида бўлинма бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисобини алоҳида юритган тақдирда, юридик шахс қўшилган қиймат солиғи суммасини товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган айланмадан келиб чиққан ҳолда ҳамда ҳар бир алоҳида бўлинма бўйича ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлади".


2. Белгилаб қўйилсинки, "Олмалиқ КМК" АЖ Зафаробод цемент заводи бўйича алоҳида ҳисоб юритади ва қўшилган қиймат солиғини алоҳида бўлинма жойлашган жойда тўлайди.


3. "Олмалиқ КМК" АЖ қўшилган қиймат солиғини алоҳида бўлинма жойлашган жойда тўлаш учун Зафаробод цемент заводи бўйича қўшилган қиймат солиғи ушбу қарорга мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу қарорга мувофиқ "Олмалиқ КМК" АЖнинг Зафаробод цемент заводи бўйича солиқ мажбуриятларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров, Ғ.И. Ибрагимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов


































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск